туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарининг асосий фондлари (капитали)

DOCX 322.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1664741867.docx туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарининг асосий фондлари (капитали) режа: 1.туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари асосий капитали тушунчаси ва таркиби. 2.туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари ишлаб чиқариш фондларининг таркиби. 3.туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналар номоддий активлари. 4.асосий ишлаб чиқариш фондлари ва номоддий активларни ҳисоблаш ва баҳолаш турлари. 5.асосий ишлаб чиқариш фондларининг эскириш ва амортизацияси. 6.туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарида асосий фондлардан фойдаланиш кўрсаткичлари ва уларни яхшилаш йўллари. 1.туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари асосий капитали тушунчаси ва таркиби туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарида ўз фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган барча ресурслар йиғиндисини − корхона капитали, деб номлаш қабул қилинган. туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари капитали асосий воситалар ва айланма маблағларга бўлинади (1.1 расм). бундай бўлиниш учун асос қилиб, туризм ва меҳмонхона корхоналари маҳсулот (хизмат)ни ишлаб чиқаришда унинг алоҳида қисмларининг қатнашиш давомийлигининг мезони қабул қилинган. бундай ёндашиш туристик корхона капиталининг кенгайтирилган таснифини беришга имконият яратади ва ўз навбатида унда содир бўлаётган иқтисодий …
2
рхона ташқи муҳитдан қатъи назар барқарор бўлади. асосий капитал – бу корхона капиталининг бир қисми (асосий фонд ва номоддий активлар), унинг қиймати узоқ вақт мабойнида сарфланади. айланма капитал (айланма маблағлар) – бу маҳсулот (хизмат)ни ишлаб чиқариш жараёнида бир маротаба қатнашадиган ва ўз қийматини туристик хизмат таннархига тўлиқ ўтказадиган корхона капиталининг бир қисмидир. асосий ва айланма капитал ҳиссалари ўртасидаги нисбат корхона капиталининг структураси деб номланади. корхона капиталининг структураси унинг ишлаб чиқариш фаолияти хусусиятларига боғлиқ. туроператор корхоналарда асосий капитал ҳиссасига корхона қийматининг кўп бўлмаган қисми тўғри келади. турагентликларда жами капитал қийматининг 5 10 фоизи, туроператорларда 15 20 фоиз. бу шу билан боғлиқки, туристик маҳсулотни ишлаб чиқариш учун ушбу корхоналарда қудратли асосий воситаларга эгалик қилиш зарурияти бўлмайди. меҳмонхоналарда асосий капитал ҳиссасига корхона жами воситаларнинг 80 90 фоизи тўғри келади. бу меҳмонхона биносининг катта қиймати билан изоҳланади. туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари асосий капитали мавжудлиги шаклига боғлиқ икки гуруҳга бўлиниши мумкин: ҳис қилинадиган ва …
3
лгиланишдаги обьектлар киради. ҳис қилинадиган асосий капитал – бу такрорланадиган ишлаб чиқариш циклларида кўп қатнашадиган, ўзининг моддий ашёвий шаклини сақлаб қоладиган ва ўз қийматини узоқ муддат давомида сарфлайдиган туристик корхона асосий капиталининг бир қисмидир. корхона мулкининг ушбу гуруҳи таркибига икки кичик гуруҳ қўшилади: тугалланмаган қурилиш ва асосий фондлар. тугалланмаган қурилишга жорий даврда меҳмонхона корхоналари томонидан ишга тушириладиган қурилиш ва муҳандис техник объектлар киради. улар жумласига: ётоқ корпуслари, қозонхоналар, кир ювиш хоналари, гараж бокслари, омборхоналар, спорт объектлари ва бошқалар киради. ушбу гуруҳ мулки уни эксплутацияга қабул қилингунча амортизацияга қўшилмайди. асосий фондларга корхона ишида бевосита қатнашадиган асосий фондларнинг барча объектлари киради. таъкидлаш жоизки, асосий фондлар таркибига хизмат муддати бир йилдан кўп бўлган воситалар қўшилади. корхона асосий фондлари ўзларининг функционал белгиланишига кўра икки гуруҳга бўлиниши мумкин: корхонанинг асосий ишлаб чиқариш фондлари ва ноишлаб чиқариш асосий фондлари. ноишлаб чиқариш асосий фондлари – бу маҳсулот (хизмат)ни ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашмайдиган асосий фондларининг бир қисмидир. …
4
т)лар таннархига, уларнинг амортизиция ажратмалари шаклида қисмларга бўлинган ҳолда киради. асосий ишлаб чиқариш фондларининг сон ва сифат тавсифлари бўйича туристик корхонанинг техник таъминланганлиги ва жорий иқтисодий ҳолатини аниқлаш мумкин. 2.туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари ишлаб чиқариш фондларининг таркиби мулкни тўғри ҳисоблаш ва хўжалик фаолиятини тўғри режалаштириш учун туризм ва меҳмонхона корхоналарида асосий ишлаб чиқариш фондларининг одатий таснифидан фойдаланилади. бундай таснифда корхоналарнинг асосий ишлаб чиқариш фондлари функционал белгига кўра қуйидаги гуруҳларга бирлаштирилган (2.1 расм). 1. бинолар (меҳмонхона комплекслари, офисхоналари, спорт белгиланишидаги бинолар, кир ювиш хоналари, гаражлар, омборлар, мева сақлаш жойлари). 2. қурилмалар (меҳмонхона атрофини тўсиш, артезиан қудуқлари, очиқ бассейн, фавворалар, теннис кордлари, қайиқ станциялари, ҳайкаллар, автомобиль турадиган жойлар, алоқа мосламалари, кириш йўлаклари, эстакадалар, сув оқадиган жойлар, иситиш бинолари ва ҳоказолар). 3. узатма мосламалар (сув, электр, иссиқлик, газ таъминоти ва бошқа шаҳобчалар) . 4. машина ва асбоб – ускуналар. ушбу гуруҳ ўз ичига қуйидаги кичик гуруҳларни олади: а) иш машиналари учун манба …
5
а мосламалар ва анжомлар). 7. ишлаб чиқариш анжомлари (иш столлари, дастгоҳлар, стеллажлар, шунингдек, қолган анжомлар). 8. хўжалик анжомлари (офис мебели, сейфлар, ксерокслар ва бошқалар). 9. кўп йиллик экинлар (сув, ер ости ва бошқа табиий ресурслар, шу жумладан, ер участкалари ва табиатни қўриқлаш объектлари). 10. бошқа асосий фондлар (китоб фондлари ва бошқалар). бинолар қ урилмала узатмалар мосламалар транспорт воситалари ва туризм меҳмонхона хўжалиги корхоналари ишлаб асосий чиқариш фондлари куч машиналар иш машиналар ва машина асбоб - ускуналар ўлчов техникаси ҳисоблаш анжомлар ва мосламалар ишлаб чиқариш хўжалик моллари кўп йиллик экинлар бошқа асосий фондлар 2.1 чизма. туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари асосий ишлаб чиқариш фондларининг таркиби. шуни таъкидлаш лозимки, асосий ишлаб чиқариш фондларига хизмат муддати бир йилдан кам бўлган объектлар қўшилмайди. 3.туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари номоддий активлари туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари номоддий активларга ҳуқуқий, интеллектуал, реклама ва мулкий белгила нишдаги узоқ муддатли фойдаланишдаги объектлар киради. улар моддий шаклга эга эмас, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарининг асосий фондлари (капитали)"

1664741867.docx туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарининг асосий фондлари (капитали) режа: 1.туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари асосий капитали тушунчаси ва таркиби. 2.туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари ишлаб чиқариш фондларининг таркиби. 3.туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналар номоддий активлари. 4.асосий ишлаб чиқариш фондлари ва номоддий активларни ҳисоблаш ва баҳолаш турлари. 5.асосий ишлаб чиқариш фондларининг эскириш ва амортизацияси. 6.туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарида асосий фондлардан фойдаланиш кўрсаткичлари ва уларни яхшилаш йўллари. 1.туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари асосий капитали тушунчаси ва таркиби туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарида ўз фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган барча ресурслар йиғиндисини − корхона капитали,...

DOCX format, 322.5 KB. To download "туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарининг асосий фондлари (капитали)", click the Telegram button on the left.