туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарининг иқтисодий самарадорлиги

DOCX 45.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1664741877.docx туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарининг иқтисодий самарадорлиги режа: 1.самарадорлик тушунчаси. 2.туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари фаолияти нинг самарадорлик кўрсаткичлари. 3.туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш йўллари. 1.самарадорлик тушунчаси ҳозирги замонавий бозор иқтисодиёти шароитида муҳим аҳамиятни хўжалик фаолияти самарадорлиги билан боғлиқ масалалар эгаллайди. бу кўпчилик ҳолатларда туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарининг рақобат муҳитидаги муваффақияти билан боғлиқ бўлади. рақобат шароитида туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари фаолиятининг асосий мақсадлари қуйидагича: · маҳсулот ва хизматлар турлари бўйича бозорда маълум ҳиссани эгаллаш ва уни ушлаб қолиш; · маҳсулот ва хизмат сифатини ошириш; · истеъмолчилар талабини қондириш орқали фойда олиш ва унинг динамик равишда ошишини таъминлаш; · маҳсулот ва хизматлар сифатида маълум афзалликларга эришиш ва уларни дифференциаллаштирилиши (харидорларни янги маҳсулот ва хизмат турлари билан таништириш, уларнинг истеъмол хусусиятларини ошириш) ―харажатларни (маҳсулот ва хизмат таннархини) камайтириш; · мавжуд моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигининг ошишини таъминлаш; · маҳсулот (хизмат) ишлаб чиқариш технологиялари ва …
2
и яхшилашни англатади. иқтисодий адабиётларда ―самара, ―самарадорлик, ―иқтисодий самарадорлик, ―социал иқтисодий самарадорлик каби тушунчалар батафсил ёритилган. бу тушунчаларнинг мазмун моҳияти қуйидагича: · самара – бу, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (хизмат), фойда ва даромад ҳажмини ошириш, маҳсулот (хизмат) таннархини камайтириш, сифатсиз маҳсулот (хизмат) ишлаб чиқаришни камайтириш ёки умуман, йўқ қилиш билан боғлиқ бўлган корхона фаолиятининг ижобий натижаларидир. бу ютуқлар натурал шаклда ишлаб чиқариш самарасини, пул шаклида эса иқтисодий самарани тавсифлайди; · самарадорлик, аввало, корхона фаолиятининг сифат жиҳатларини тавсифловчи тушунчадир. у ―самара тоифасидан келиб чиқади ҳамда унга қараганда мураккаб ва комплекс тавсифга эга. самарадорлик чора сифатида кўплаб техник, иқтисодий, лойиҳа ва хўжалик қарорларини аввалдан белгилаб беради. корхона ўзининг хўжалик, илмий техник ва инвестицион сиёсатини белгилашда самарадорликдан келиб чиқади; · иқтисодий самарадорлик самарадорликка қараганда бир мунча тор маънони англатади. у қабул қилинаётган қарорларнинг хўжалик юритишда мақсадга мувофиқлигини тавсифлайди ҳамда барча ҳолларда самаранинг унга эришиш учун кетган харажатлар (ишлаб чиқариш ресурслари)га нисбати сифатида аниқланади. харажатлар …
3
, деб ўгирилган. шунингдек, рус тилидаги ―экономика социальной сферы‖, деб номланадиган ўқув адабиѐти ҳам ўзбек тилида ―ижтимоий соҳа иқтисодиѐти‖, деб талқин қилинади. ] ―ижтимоий атамаси − жамият, умумий, жамоатчилик каби маъноларни англатади. масалан, ижтимоий ишлаб чиқариш (жамият миқёсидаги ишлаб чиқариш), ижтимоий фанлар (жамият тўғрисидаги фанлар), ижтимоий тузум (жамият тузилиши) ва ҳоказо. с.и. ожегов томонидан тайёрланган ―словарь русского языка номли луғатда ―социал тушунчасига қуйидагича изоҳ берилган: ―социальный. ая, ое. общественный, относящийся к жизни людей и их отношениям в бществе [footnoteref:2] . бундан кўриниб турибдики, ―социал атамаси ижтимоий тавсифга эга бўлиб, у инсонлар ҳаётига ва уларнинг жамиятдаги муносабатларига тааллуқлидир. [2: ожегов сергей иванович. словарь русского языка. ок. 57000 слов. под. ред.д-ра филол. наук, проф. н.ю. швердовой. − 12-е изд. − м.: рус. яз., 1978, стр.692. ] ҳар қандай хўжалик юритувчи субъект фаолияти ва унинг натижаси умумжамият аҳамиятига эга. бироқ, бизнинг фикримизча, аҳолига кўрсатилаётган хизматларга ―социал хизматлар, хўжалик юритувчи субъектларнинг инсонлар меҳнати ҳамда …
4
илинишининг, пенсия ва нафақалар миқдорининг ҳамда кадрлар тайёрлаш учун сарфланаётган маблағларнинг ўсишида ҳам ўз ифодасини топади. демак, туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари ишлаб чиқаришаётган маҳсулот (хизмат) ўз мазмун моҳиятига кўра иқтисодий ёки социал самара келтириши лозим. шуни таъкидлаш лозимки, самара ва самарадорлик қотиб қолган категориялар қаторига кирмайди ҳамда фақатгина пул кўринишида ўлчанмайди. самарадорлик ва сифатли меҳнат туфайли туристик корхона биринчидан, ўзининг иқтисодий барқарорлиги ва бозордаги рақобатчиликка бардош беришини таъминлайди, иккинчидан, ўз имиджини яхшилайди ва ҳамкорлар билан алоқаларини мустаҳкамлайди, учинчидан, ходимларнинг иқтисодий ва социал аҳволини яхшилайди. демак, маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқариш самарадор лигини ошириш йўлларини қидириш, харажат ва натижаларни тўғри солиштириш, мулкчилик шакли, ҳудудий жойлашиши ва фаолият туридан қатъи назар, ҳар бир корхона учун муҳим вазифа ҳисобланади. юқорида қайд этилганидек, туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарининг асосий мақсадларидан бири истеъмолчилар талаб эҳтиёжларини қондириш орқали фойда олиш ва унинг динамик ўсишини таъминлаш ҳисобланади. фойда олишга ҳаракат, иқтисодиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади. умумий ҳолда …
5
аллуқли вазифаларнинг ечилиши кўзда тутилиши лозим. бу ерда шуни унутмаслик лозимки, қолган вазифалар (ривожланиш мақсадлари) ҳал бўлиши мумкин (эришилиши), қачонки корхона хўжалик фаолияти натижасида фойда олса. айнан фойда ҳисобига асосан корхонани ривожлантириш учун маблағлар шаклланади. келтирилган ҳолат туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари фаолияти самарадорлигининг учта турли хил тушунчасини ёритиш имконини беради. 1. туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари фаолия тининг самарадорлиги олинган натижалар (ушбу фаолият жараёнида) билан аниқланади. у ривожланиш мақсадларига эришишни (сотилган маҳсулот ва хизматнинг эришилган ҳажми шаклидаги бозордаги ҳиссани ошириш ёки самара сифатидаги фойдани олиш ва ҳоказолар) ва бозордаги рақобат муваффақияти (маҳсулот ва хизмат сифати ҳамда баҳосида акс эттирилган ва улар туфайли сотиш имкониятлари бўлган) акс эттиради. 2. туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари ресурс ларнинг алоҳида турларидан фойдаланиш самарадорлиги, у маҳсулот ва ишлаб чиқариш ҳажми ёки хўжалик молиявий фаолият орқали олинган фойданинг ресурсларнинг тааллуқли ҳажми (ишчи кучи, асосий фондлар, айланма маблағлардан фойдаланиш билан боғлиқ харажатларнинг алоҳида турлари билан боғлиқлари) …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарининг иқтисодий самарадорлиги"

1664741877.docx туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарининг иқтисодий самарадорлиги режа: 1.самарадорлик тушунчаси. 2.туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари фаолияти нинг самарадорлик кўрсаткичлари. 3.туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш йўллари. 1.самарадорлик тушунчаси ҳозирги замонавий бозор иқтисодиёти шароитида муҳим аҳамиятни хўжалик фаолияти самарадорлиги билан боғлиқ масалалар эгаллайди. бу кўпчилик ҳолатларда туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарининг рақобат муҳитидаги муваффақияти билан боғлиқ бўлади. рақобат шароитида туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари фаолиятининг асосий мақсадлари қуйидагича: · маҳсулот ва хизматлар турлари бўйича бозорда маълум ҳиссани эгаллаш ва уни ушлаб қолиш; · маҳсулот ва хизмат сифатини ошириш; · исте...

DOCX format, 45.0 KB. To download "туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарининг иқтисодий самарадорлиги", click the Telegram button on the left.