меҳмонхона ва ресторанларда хизмат кўрсатиш тизими

DOC 76.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1406029078_57564.doc меҳмонхона ва ресторанларда хизмат кўрсатиш тизими режа: 1. меҳмонхона ва ресторан хизматларини стандартлаштириш. 2. меҳмонхона ва ресторан хизматларини сертификатлаштириш. 3. меҳмонхона ва ресторанлар фаолиятини ташкил этиш асослари. 1. меҳмонхона ва ресторан хизматларини стандартлаштириш. ўзбекистонда туризм соҳасини янги босқичга кўтаришда республика президентининг 1999-йил 15-апрелдаги "2005 - йилгача бўлган даврда ўзбекистонда туризмни ривожлантириш давлат дастури тўғрисида"ги фармони алоҳида аҳамиятга эгадир. ушбу фармоннинг 4-бўлими "туристларга хизмат кўрсатишни халқаро андозалар даражасига кўтариш, туризм инфратузилмасини ҳар томонлама ривожлантириш",-деб номланиб, унда тошкент, самарқанд, бухоро ва хива шахарларидаги туристларни ижарага автомобиль воситалари билан таъминлаш; марказий осиё республикалари учун мутахассисларни тайёрлаш максадида тошкент шахрида жттнинг малака ошириш институтини ташкил этиш; жтт орқали туризм бўйича халқаро марказларда (америка, европа ва осиё мамлакатлари) "ўзбектуризм" мк ходимларини, туризм ва гид-таржимонлик бўйича мутахассисларни ўқитиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш; маданий-тарихий иншоотларда халқ ижоди ва ҳунармандлик маҳсулотлари сотиш учун киоскалар ташкил этиш, туризм объектларида миллий урф-одатлар ва анъаналарни намойиш этиш; мулкчилик шаклидан қатъий …
2
озим. стандартга биноан, хизматлар моддий ва ижтимоий-маданий каби икки қисмга ажратилишади. туризмда стандартлаштириш – қуйидаги ишларни таъминлаш учун меъёр, қоида ва тавсифларни белгилаш фаолиятидир: - маҳсулот, хизматнинг атроф-муҳит, ҳаёт ва соғлиқ, ҳамда мол-мулк учун хавфсиз бўлиши, - маҳсулот, хизмат сифатининг илм-фан ривожланиши даражаси ўлчамларига мослиги, - барча ресурсларнинг тежалиши, - объектларнинг хавфсизлиги ва мамлакатнинг ҳимояга қодирлиги. булардан ташқари, стандартлаштириш – бошқаришнинг меъёрий услуби ҳамда инженерлик - ишлаб чиқарувчилик – иқтисодий жараёнларни рационаллаштириш усулидир. моддий хизмат янги маҳсулотларни тайёрлаб бериш ва уларнинг истеъмол хусусиятларини яхшилаб бериш, истеъмол учун шароит яратиб бериш кабиларни (қурилиш, таъмирлаш, коммунал хизматлар, овқатлантириш, транспорт) ўз ичига олади. ижтимоий-маданий хизмат деганда истеъмолчининг рухий, интеллектуал эҳтиёжларини қондириб бериш ва унинг нормал ҳаёт фаолиятини таъминлаб бериш кабилар (тиббий, маданият, туризм, таълим) тушунилади. 2. меҳмонхона ва ресторан хизматларини сертификатлаштириш. ўзбекистон республикаси олий мажлисининг 1999-йил 20-августда қабул қилинган "туризм тўғрисида"ги қонунининг 10-моддаси “туристик хизматларни сертификатлаштириш” деб нлмланади. унга кўра; туристик хизматлар мажбурий …
3
корхоналар учун ягона бозорда фаолият юритишлари ва шароит яратиб бериш учун; истеъмолчиларга керакли маҳсулотни танлашга ёрдамлашиш; истеъмолчини инсофсиз сотувчидан ҳимоялаш; маҳсулот ёки хизматнинг атроф-муҳит, ҳаёт, соглик ва мол-мулкка хавфсизлигини назорат этиш; маҳсулот ёки хизмат сифатининг ишлаб чиқарувчи томонидан даъво этилаётган кўрсаткичларга мос эканлигини тасдиқлаш. сертификатлаш кўнгилли ҳамда мажбурий бўлиши мумкин. сертификатланиши мажбурий деб эътироф этилмаган маҳсулотларни сертификатлаш ҳуқуқий ва жисмоний шахсларнинг истакларига биноан кўнгилли равишда ўтказилади . мослик сертификати – сертификатлаш қоидаларига биноан сертификатланган маҳсулотнинг қўйилган талабларга мос келишини тасдиқлаш учун берилган хужжатдир. сертификатлаш тизимига сертификатлаш тўғрисидаги қонун бўйича белгиланган қоидаларга биноан сертификатлашни амалга оширувчи барча мулкчилик шаклидаги ташкилот ва уюшмалар кириши мумкин. мослик белгиси – у билан белгиланган маҳсулотнинг қўйилган талабаларга мослигини тасдиқловчи, сертификатлаш қоидаларига биноан қайд этилган белги. сертификатлаш маҳсулот ва хизматларни баҳолашга ягона ёндашувни таъминлаб беради; у истеъмолчилар учун йўлланма сифати хизмат килса, сотувчилар учун унинг маҳсулот хизматининг рақобатбардошлигини тасдиқлайди. сертификатлашиш стандартлашиш билан узвий боғлиқ. шу жиҳатдан …
4
ан ва сертификатланмаган маҳсулот ва хизмат нархлари ўртасидаги фарқ 20% дан бир неча мартагача тебраниб туради. ўзбекистонда маҳсулотни унинг сертификатлаштириш предметига текшириш ва синовдан ўтказиш сезиларли чегараларда тебранади: ўртача 50 ақш долларидан 1000 ақш долларигача. халқаро майдонда тан олинган ллойд регистри, сжс, сифат тизимини сертификатлаш бўйича германия жамияти каби ташкилотларнинг бу каби хизматлари турли ҳолларда 50 000 млн. ақш долларидан бошлаб баҳоланади. германияда 1та дин стандартини ишлаб чиқиш 100 000 марка атрофида баҳоланади. шунга қарамай сертификатлаш бўйича хизматлар қийматининг сертификатланган маҳсулот савдоларидаги улуши одатда сезиларсиз ва ўнлик фоизни ташкил этади, импорт қилинадиган товарлар учун эса (ўзбекистонга олиб кирилганда) – уларнинг божхона қийматидан 0,01% ни ташкил этади. туристик хизматларни мажбурий сертификатлашда қўлланиладиган схемалар тур хизматларни амалга оширишдаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда сертификатлаш бўйича муассаса томонидан белгиланади. жадвал №2 сертификатлаш жадвали. схема номери. ижро махоратини баҳолаш. хизмат кўрсатиш жараёнини баҳолаш. корхона аттестацияси. сифат тизими сертификацияи хизмат натижасини текшириш. (танлама). сертификатланган хизмат устидан …
5
штириш мақсадида кўрсатиладиган туристик хизматлар тўғрисидаги ахборотлаш тадбири (йўлланма сотиб олинишидан олдин). шартнома тузиш жараёнини (туристик хизматлар кўрсатишда иштироқ этувчи ташкилотлар: меҳмонхона, транспорт ташкилотлари, суғурта компаниялари, умумий овқатланиш муассасалари ва бошқалар билан шартнома тузаётганда талабларни аниқлаш). хизмат таклиф қилишда катнашувчи ходимлар бўлган талабни аниқлаш, талабга жавоб берувчи ходимларни танлаш бўйича жараён. белгиланган талабларга мувофиклигини тасдиқлаш мақсадида хизмат кўрсатиш жараёнида ёзув олиб бориш жараёни. кўрсатилаётган хизмат сифатининг белгиланган талабларга жавоб беришини тасдиқлаш мақсадида маъмурият томонидан анашу ўтказиш хизмат сифати талабга жавоб бермаслиги аниқланганда қарорлар қабул қилиш, аниқланган номувофиқликлар бўйича қарорлар ва енгиллаш бўйича қарорлар қабул қилиш. 3. туристик корхоналарнинг тафтиш назорати билан давом этадиган хизмат натижасининг танлама текшируви аттестациясини назарда тутади. бу схема бўйича сертификатланганда корхонага гост 28681. 4 – 95 га мувофиқ маълум бир категория (юлдуз) берилади. меҳмонхона, ётоқхона (мотель) ва оромгохлар учун таклиф этилади. меҳмонхоналарни сертификатлашнинг зарурий шарти бўлиб ўз ваколати доирасида хавфсизлик назоратини амалга оширувчи тегишли давлат хизматларининг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "меҳмонхона ва ресторанларда хизмат кўрсатиш тизими"

1406029078_57564.doc меҳмонхона ва ресторанларда хизмат кўрсатиш тизими режа: 1. меҳмонхона ва ресторан хизматларини стандартлаштириш. 2. меҳмонхона ва ресторан хизматларини сертификатлаштириш. 3. меҳмонхона ва ресторанлар фаолиятини ташкил этиш асослари. 1. меҳмонхона ва ресторан хизматларини стандартлаштириш. ўзбекистонда туризм соҳасини янги босқичга кўтаришда республика президентининг 1999-йил 15-апрелдаги "2005 - йилгача бўлган даврда ўзбекистонда туризмни ривожлантириш давлат дастури тўғрисида"ги фармони алоҳида аҳамиятга эгадир. ушбу фармоннинг 4-бўлими "туристларга хизмат кўрсатишни халқаро андозалар даражасига кўтариш, туризм инфратузилмасини ҳар томонлама ривожлантириш",-деб номланиб, унда тошкент, самарқанд, бухоро ва хива шахарларидаги туристларни ижарага автомобиль воситалари ...

DOC format, 76.5 KB. To download "меҳмонхона ва ресторанларда хизмат кўрсатиш тизими", click the Telegram button on the left.