туризм ва меҳмонхона корхоналари маҳсулот (хизмат)ларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш

DOCX 25,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1664741750.docx туризм ва меҳмонхона корхоналари маҳсулот (хизмат)ларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш режа: 1. туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари маҳсулоти (хизмати)ни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш жараёнининг моҳияти. 2. туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарида сифатли сервисни яратиш шароитлари. 3 туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари маҳсулоти (хизмати)нинг ҳаётий цикли. 1. туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари маҳсулоти (хизмати)ни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш жараёнининг моҳияти замонавий дунёда иқтисодиётнинг ҳар қандай тармоғи учун маҳсулот сифатининг таъминланиши муаммоси долзарб ҳисоб ланади. сифат кўрсаткичлари, шунингдек, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммолар ҳар бир хўжалик юритувчи субъектга, жумладан, туристик ва меҳмонхона бизнеси учун ҳам аҳамиятлидир. маҳсулот (хизмат) сифати − муайян шу маҳсулотнинг ҳар томондан фойдаланишга мукаммал эканлигини белгиловчи хусусиятлар йиғиндисидир. маҳсулот (хизмат) сифати − бу истеъмолчиларнинг талаб ва дидларини қондириш қобилиятидир. маҳсулот (хизмат)нинг сифати корхона фаолиятини режалаштиришда ва уни аниқлашда қўлланиладиган асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. унда меҳнатни ташкил қилиш, унинг жиҳозланиш даражаси, мутахассисларнинг малакаси, ишлаб чиқаришни бошқаришнинг ҳолати ифодаланади. маҳсулот (хизмат) …
2
самарадорлигини оширишнинг асосий омиллари дан бири ҳисобланади. маҳсулот (хизмат)нинг миқдори ва сифати ўзаро диалектик боғлиқдир. юқори сифатли маҳсулот (хизмат) сифатсиз тайёрланган маҳсулот (хизмат)га нисбатан истеъмолчилар эҳтиёжларини юқорироқ даражада қондиришга қодир. юқори сифатли маҳсулот (хизмат) ишлаб чиқаришга ва уни сотишга эришган корхона ўз ишлаб чиқариш салоҳиятини янада юксалтириш имкониятига эга бўлади. бундай субъектларнинг кўпайиши эса мамлакат социал иқтисодий ривожланишининг асосий омилларидан бири ҳисобланади. мамлакат иқтисодиётининг тараққий этиши эса, аҳоли даромадларининг ўсишига ва турмуш даражасининг ҳам юксалишига олиб келади. натижада сифатли маҳсулот ва юқори даражада кўрсатиладиган хизматларга талаб кўпаяди. яъни сифатли маҳсулот (таклиф) ўзининг сифатли истеъмолчиси (талаби)ни яратади. пировардида жамиятда янада юқорироқ даражада иқтисодий ўсиш таъминланади. маҳсулот (хизмат) сифатини яхшилаш масаласи билан корхона раҳбари ҳамда аниқ иш бажарувчиларнинг барчаси шуғулланиши керак. маҳсулот (хизмат) сифати муаммосига тегишли масалалардан бири стандартлаштиришдир. стандартлаштириш – стандартларни белгилаш ва қўллаш жараёни. у меъёрл ижодий фаолият бўлиб, сифатнинг оптимал кўрсаткичларини ва ҳоказоларни ишлаб чиқишни ва қатъий белгалашни ўз …
3
итида маҳсулотнинг сифат даражасини белгиловчи, кўрсат кичлар рақобатдошлигини таъминловчи, ишлаб чиқарувчиларга етарли миқдорда ахборотлар етказиб берувчи марказдир. замонавий иқтисодиётга ўтиш муносабати билан халқаро стандартлаштиришнинг роли, аҳамияти беқиёс даражада кучайди. чунки, халқаро стандартлаштириш – илмий техника ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга катта имконият яратади. улар халқаро алоқаларни кенгайтиришга, мавжудларини такомиллаш тиришга ёрдам беради. ҳозирги кунда жаҳонда 400 дан ортиқ халқаро ва регионал (ҳудудий) ташкилотлар мавжуд (2000 йил). стандартлаштириш соҳасида йирик халқаро ташкилотлар бмтга қарашли европа иқтисодий комиссияси (еэкоон), стандарт лаштириш бўйича халқаро ташкилот (исо) ишлаб турибди. маҳсулот (хизмат) сифати даражаси, унинг хусусиятларидан стандартлар талабларига мослиги тарзида аниқланади. стандартни бошқариш соҳасида технологияларни яратиш учун асос бўлиб исо – 9000 серияли халқаро стандртлар ҳисобланади. улар халқаро миқёсда маҳсулот ва хизматлар меъёрларини белгилашга мўлжал беради. давлат даражасида қонунлар ва стандартлар орқали қуйидагилар таъминланади: · туристик маҳсулот истеъмолчиларининг ҳаёти, соғлиги хавфсизлиги; · туристлар мулкининг сақланиши; · истеъмолчи мулкига зарар етказишнинг олдини олиш; · атроф муҳитни муҳофаза …
4
иқловчи ҳужжат (масалан, малака оширилганлиги тўғрисидаги ҳужжат); иккинчидан, махсус облигациялар ва акцияларнинг номи; учинчидан, суғурта шартномасида унинг шартлари ёзиладиган ҳужжат; тўртинчидан, маҳсус идоралар (савдо палатаси, давлат инспекцияси ва бошқалар) берадиган ва маҳсулот, товар, буюм, мол сифатини тасдиқлайдиган ҳужжат; бешинчидан, қишлоқ хўжалигида уруғнинг навини ва сифатини тасдиқлайдиган ҳужжат. сертификати бўлмаган тақдирда уруғ (оддий) навсиз дон сифатида қабул қилинади. республикада сертификатлаш ишларини яхшилаш мақсадида 1993 йилнинг 28 декабрида олий мажлис томонидан ―маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисидаги қонун қабул қилинган. мазкур қонун сертификатлаштиришнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини, шунингдек, мажбуриятлар ва жавобгарликларни белгилаб беради. ушбу қонун 4 та боб ва 23 моддадан иборат бўлиб, уларда умумий қоидалар, сертификат лаштириш фаолиятига доир умумий талаблар, маҳсулотларни мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштириш, низоларни қараб чиқиш, сертификатлаштириш тўғрисидаги қонунҳужжатларини бузганлиги учун жавобгарлик масалалари баён этилган. стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификация агентлиги ―ўзстандарт, давлат архитектура ва …
5
усхани синаб кўриш чиқиш 1.3.ҳар бир нусхаси 3.3.ишлаб чиқариш устидан инспецион назорат 3.4.сифат тизими устидан инспекцион назорат 2.туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарида сифатли хизмат кўрсатишни сервисни яратиш шароитлари дунё амалиётида самарали сервисни ташкил этиш борасида қоидалар ишлаб чиқилган. уларга риоя қилиш хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг сифатли маҳсулот (хизмат)ни яратиш имконини беради. 1. хизматлар соҳаси учун асосий ва муҳимроқ бўлган замонавий сервис тамойилларига риоя қилиш. улар жумласига қуйидагилар киради: · тақдим этилаётган хизматларнинг истеъмолчилар талаб ларига ва истеъмол тавсифига максимал даражада мос келиши; · сервиснинг маркетинг, унинг асосий тамойиллари ва вазифалари билан ажралмас алоқаси; · сервиснинг эластиклилиги, унинг ўзгарувчан бозор талаблари туристик хизмат истеъмолчиларининг афзал кўришларини ҳисобга олишга йўналтирилганлиги. 2. сифатли сервисни таъминлашга масъул ходимлар учун зарурий шароитларнинг яратилиши. уларга қуйидагилар киради: · иш жойларининг эргономликлиги; · ҳар бир ходим учун бажарилиши мажбурий бўлган қоидаларнинг аниқ ифодаланиши: · ҳар бир ходим иши сифатини баҳолашнинг аниқ тизими: у сервис самарадорлигини сон ва сифат …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"туризм ва меҳмонхона корхоналари маҳсулот (хизмат)ларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш" haqida

1664741750.docx туризм ва меҳмонхона корхоналари маҳсулот (хизмат)ларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш режа: 1. туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари маҳсулоти (хизмати)ни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш жараёнининг моҳияти. 2. туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарида сифатли сервисни яратиш шароитлари. 3 туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари маҳсулоти (хизмати)нинг ҳаётий цикли. 1. туризм ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари маҳсулоти (хизмати)ни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш жараёнининг моҳияти замонавий дунёда иқтисодиётнинг ҳар қандай тармоғи учун маҳсулот сифатининг таъминланиши муаммоси долзарб ҳисоб ланади. сифат кўрсаткичлари, шунингдек, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммолар ҳар бир хўжалик юритувчи субъектга, жумладан, туристик ...

DOCX format, 25,9 KB. "туризм ва меҳмонхона корхоналари маҳсулот (хизмат)ларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.