ўзбекистон республикаси фуқаролик хуқуқи

PPTX 668.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1717050496.pptx /docprops/thumbnail.jpeg ўзбекистон республикаси фуқаролик хуқуқи ўзбекистон республикаси фуқаролик хуқуқи mazkur darslik o'zbekiston respublikasi konstitiitsiyasi, fuqarolik kodeksi va boshqa qonun hujjatlari asosida yozilgan. kitob universitetlarning yuridik fakultetlari, yuridik instituti va huquq asoslari o”qitiladigan oliy maktab talabalariga darslik sifatida tavsiya etiladi. shuningdek, darslikdan sud, prokuratura, advokatura, notariat va boshqa organ xodimlari ham foydalanishlari mumkin. muallif: zokirov i.b. nomi: fuqarolik huquqi nashriyot: tdyui beti: 354 tiraji: 1000 chiqqan yili: 2006 мавзу: фуқаролар-фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари сифатида режа: 1. фуқаролик ҳуқуқ лаёқати тушунчаси. 2. ҳуқуқ лаёқатининг бошланиши ва тамом бўлиши. 3. фуқароларнинг муомала лаёқати. 4. васийлик ва ҳомийлик. 5. хусусий тадбиркор фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми. 6. фуқароларнинг турар жойи. 7. фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ёки вафот этган деб эълон қилиш. 8. фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш. ҳуқуқ лаёқатининг бошланиши 1. фуқаролик ҳуқуқ лаёқати тушунчаси ўзбекистон республикасида фуқароларнинг фуқаролик ҳуқуқ лаёқати мазмунини фкнинг 18-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган. унга асосан фуқаролар: -мулк ҳуқуқи асосида мол-мулкка эга бўлишлари; …
2
гдек, бошқа мулкий ва шахсий ҳуқуқларга эга бўлишлари мумкин. қонунда белгиланган ҳоллар ва тартибдан ташқари, ҳеч кимнинг ҳуқуқ ва муомала лаёқати чекланиши мумкин эмас. фуқаронинг ҳуқуқ ва муомала лаёқатидан тўла ёки қисман воз кечиши ҳақидаги, шунингдек ўз ҳуқуқ ва муомала лаёқатини чеклашга қаратилган битимлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (қонун йўл қўйган ҳоллардан ташқари) (фкнинг 23-моддаси). ўзбекистон республикаси жиноят кодексининг 43-моддаси айрим фуқаролик ҳуқуқларидан, чунончи: хизмат бўйича чеклаш, мол-мулкни мусодара қилиш, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилишни кўзда тутади. жиноят қонунида ҳуқуқдан маҳрум қилиш вақтинча чора сифатида кўзда тутилади. ўзбекистон республикаси жиноят кодексининг 45-моддасида кўрсатилганидек, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш бир йилдан беш йилгача муддатга тайинланиши мумкин. бу муддат ўтгач фуқаро яна ўзи маҳрум қилинган ўша ҳуқуқни қонуний асосларда қўлга киритилиши мумкин бўлади. 2. ҳуқуқ лаёқатининг бошланиши ҳуқуқ лаёқати киши туғилганидан то ўлимигача ундан ажралмайди, у билан бирга бўлади. янги туғилган чақалоқ ҳам ҳар хил ҳуқуқларга, чунончи, яшаш ҳуқуқи, овқатланиш ҳуқуқи, эркин бўлиш …
3
о ўлимига қадар ихтиёрида бўлган ҳуқуқ ва зиммасидаги мажбуриятларнинг бир қисми (мулкий, шахсий ҳуқуқ ва мажбуриятлари) бекор бўлади, шу билан бирга баъзи мулкий ҳуқуқлар ворисларга ўтади. ўлим қатор ҳуқуқий оқибатлар туғдирадиган фактдир. шунинг учун ўлим ҳам туғилиш сингари фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимида (фҳдё) да оила қонунчилигига мувофиқ қайд этилади. нормал тартибда гувоҳлантирилган ўлим ҳолларидан ташқари, қонун фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ва вафот этган деб эълон қилиш институтини ҳам билади. 3. фуқароларнинг муомала лаёқати фуқаролик муомала лаёқати фуқаро тўла ҳажмда вояга етиш билан вужудга келишини кўрсатади. вояга етиш 18 ёшга тўлиш билан бошланади. фуқароларнинг муомала лаёқати қўйидагича белгиланади: ўғил болалар учун 18 ёш қизлар учун 17 ёш эмансипация холатида: ўғил болалар учун 17 ёш қизлар учун 16 ёш фуқаролар муомала лаёқатининг ёш бўйича белгиланиб, 4 даврга бўлинади, улар қўйидагилар: 1. олти ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган болалар: 1) майда маиший битимлар; 2) текин манфаат кўришга қаратилган, нотариал гувоҳлантириш ёки …
4
оҳлантириш ёки давлат рўйхатидан ўтказишни талаб қилмайдиган битимлар; 3) қонуний вакил ёки унинг розилиги билан учинчи шахс томо-нидан муайян мақсад ёки эркин тасарруф этиш учун берилган маб-лағларни тасарруф этиш борасидаги битимларни амалга оширишга ҳақлидирлар (фкнинг 29-моддаси). н.ашурованинг фикрича, кичик ёшдаги болалар мустақил туза оладиган майда маиший битим деганда, бола ёки унинг оила аъзо-ларининг одатдаги, хар кунги эҳтиёжини қондиришга қаратилган ва юқори бўлмаган баҳодаги битим тушунилади. битимнинг майда маиший битим эканлигини белгиловчи икки шарт мавжуд бўлиши талаб этилади. биринчиси, одатдаги, ҳар кунги эҳтиёжларни қондиришга қаратилганлиги ва иккинчиси, юқори бўлмаган баҳода бўлиши талаб этилади. фуқаронинг рухий касаллиги оқибатлари: руҳий касаллар ва ақли заифлар тўла ҳажмда муомалага лаёқатсиз ҳисобланадилар. онгли ҳаракатлар қилиш ва ўз ҳаракатларининг юридик оқибатларини ҳисобга олиш лаёқати (муомала лаёқати)га, руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги сабабли эга бўлмаган фуқаро – муомала лаёқатига эга эмас деб танилиши мумкин. ҳар қандай руҳий касаллик ёки ақли заифлик фуқарони онгли ҳаракатлар қилиш ва фуқаролик муомаласида …
5
га лаёқатсиз деб топилган фуқаро номидан битимларни васийлари тузадилар. муомала лаёқати чекланганлигининг бекор бўлиш асослари: фуқаронинг муомалага лаёқатсиз деб топилишига сабаб бўлган асослар бекор бўлса, суд уни муомалага лаёқатли деб топади ва белгиланган васийликни бекор қилади (фкнинг 30-моддаси). қонун баъзи ҳолларда вояга етган фуқароларнинг муомала лаёқатини чеклаш ҳолларини назарда тутади, чунончи, фкнинг 31-моддасида кўрсатилишича, спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмол қилиш натижасида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяётган фуқаронинг муомалага лаёқати фпкда белгиланган тартибда суд томонидан чеклаб қўйлиши мумкин. лекин, буларни у майда маиший битимларни истисно қилганда, битимларни ҳомийнинг розилигисиз тасарруф эта олмайди. агар фуқаро спиртли ичимлик ёки наркотик моддаларни суи-истеъмол қилишни ташласа, суд унинг муомалага лаёқати чеклан-ганлигини бекор қилади. суд қарорига асосан унга нисбатан белгиланган ҳомийлик ҳам бекор қилинади. 4. васийлик ва ҳомийлик васийлик муомалага лаёқатсиз фуқаро шахсини, унинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун, шунингдек қонунда назарда тутилган ҳолларда мулкий ҳуқуқларни қўриқлаш учун васийлик ва ҳомийлик …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбекистон республикаси фуқаролик хуқуқи"

1717050496.pptx /docprops/thumbnail.jpeg ўзбекистон республикаси фуқаролик хуқуқи ўзбекистон республикаси фуқаролик хуқуқи mazkur darslik o'zbekiston respublikasi konstitiitsiyasi, fuqarolik kodeksi va boshqa qonun hujjatlari asosida yozilgan. kitob universitetlarning yuridik fakultetlari, yuridik instituti va huquq asoslari o”qitiladigan oliy maktab talabalariga darslik sifatida tavsiya etiladi. shuningdek, darslikdan sud, prokuratura, advokatura, notariat va boshqa organ xodimlari ham foydalanishlari mumkin. muallif: zokirov i.b. nomi: fuqarolik huquqi nashriyot: tdyui beti: 354 tiraji: 1000 chiqqan yili: 2006 мавзу: фуқаролар-фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари сифатида режа: 1. фуқаролик ҳуқуқ лаёқати тушунчаси. 2. ҳуқуқ лаёқатининг бошланиши ва тамом бўлиши. 3. фуқароларнинг муомала лаёқ...

PPTX format, 668.5 KB. To download "ўзбекистон республикаси фуқаролик хуқуқи", click the Telegram button on the left.