ворислик ҳуқуқи. ворислик асослари. меросни эгаллаш

DOCX 94,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1474633308_64962.docx ворислик ҳуқуқи. ворислик асослари. меросни эгаллаш режа: 1. мерос ва ворислик тушунчалари 2. ворислик асослари 3. мероснинг очилиши ва ворислик ҳуқуқини амалга ошириш. 4. мерос ҳуқуқининг субъектлари. 5. нолойиқ меросхўрларни меросдан четлаштириш 6. васият бўйича ворислик тушунчаси 7. васиятноманинг шакллари 8. нотариал тасдиқланган васиятнома 9. нотариал тасдиқланган васиятномаларга тенглаштирилган васиятномалар 10. васиятномани ўзгартириш, бекор қилиш 11. васиятноманинг ҳақиқий эмас деб топилиши 12. васиятномани ижро этиш 13. васият мажбурияти 14. қонун бўйича ворислик тушунчаси 15. ворисликка чақириш навбатлари 16. меросдан мажбурий ҳисса олиш ҳуқуқи мерос ва ворислик тушунчалари. халқ ўртасида мерос деганда, вафот этган шахсдан қолган мол-мулк тушунилади. хусусий мулкнинг мазмуни кенгайиши билан мерос ҳуқуқининг мундарижаси такомиллашади ва кенгаяди. ҳаётда ҳар бир шахс бошқа бир шахслар билан ҳар хил муносабатларда бўлади. бу муносабатлар, албатта, шахснинг эркин иродаси билан вужудга келади. вақт ўтиши билан бир муносабат бекор бўлади, иккинчи бир муносабат вужудга келади. муносабатнинг барчаси шахсий ёки мулкий муносабатлар бўлиб, маълум …
2
ахсларга ўтиши мумкин бўлган унинг ҳар қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлари мерос ҳисобланади ва ворислик ҳуқуқи асосида меросхўрларга ўтади. аниқроқ қилиб айтганда, вафот этган шахсга тегишли бўлган мулк - уй-жой, автомашина ва бошқа мол-мулклар эмас, балки шу мол-мулкка нисбатан бўлган мулк ҳуқуқи мерос тариқасида ўтади. вафот этганнинг шахси билан боғлиқ бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос сифатида бошқаларга ўтмайди. масалан, ижтимоий таъминот ва меҳнат қонунлари асосида шахснинг оладиган нафақа, пенсия ва бошқа тўловларига бўлган ҳуқуқлари, фуқаролик ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинадиган муносабатларда вужудга келадиган шахсий номулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари. ҳар бир шахс ўз мулкининг вафот этганидан сўнги тақдирини олдиндан, ҳаётлигида белгилаб қўйиши мумкин. демак, мерос деганда, вафот этган шахснинг мол-мулки, мулкка бўлган ҳуқуқи, бошқалардан талаб қилиш ҳуқуқи, бошқалар олдидаги мажбуриятлари ва қарзларини тушуниш керак. шундай қилиб, мерос-бу фуқароларнинг ҳаётлигида бошқа шахсларга ўтиши мумкин бўлган унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари йиғиндисидан иборат. мерос ҳуқуқи, фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқи билан чамбарчас боғланган ва фуқаролик ҳуқуқ …
3
да аниқлаб қўяди. шу билан у хусусий мулк ҳуқуқининг мавқеини мустаҳкамлайди, мулкнинг кўпайиши ва ривожланишини таъминлаш йўли билан меросхўрларнинг ҳам яхши яшаш ва ҳаёт кечириш шароитларини яхшилашга кўмаклашади. мерос ҳуқуқи мутлақ ҳуқуқ бўлиб у қонун билан кафолатланган. бу ҳуқуқдан барча фуқаролар, уларнинг миллати, ижтимоий аҳволи, мулкий бойлиги, жинси ва диний эътиқоди, хизмат вазифасидан қатъи назар, баробар фойдаланадилар. ўзбекистон республикаси конституциясининг 36-моддасида «ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади», -деб кўрсатилган. шундай қилиб, мерос ҳуқуқи меросга оид барча муносабатларни тартибга солишга қаратилган ҳуқуқий нормалар йиғиндисидан иборат. мерос ҳуқуқининг асосий ўзига хос белгилари қуйидагилардан иборат: 1) мерос ҳуқуқи фуқароларнинг хусусий мулки ва мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини ҳимоя қилиш, уни мустаҳкамлаш воситаси ҳисобланади; 2) мерос қолдирувчи ўзининг хусусий мулк ҳуқуқини вафотидан кейин ҳам сақланиши, кўпайиши, ривож топиши билан оилавий ва қариндошлик ришталарини мустаҳкамлашдаги омилларини ҳисобга олган ҳолда, меросни кимга ўтишига бефарқ қарай олмайди. …
4
қуқининг ажралмас ва якунловчи қисми ҳисобланиб, фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқи билан чамбарчас боғланган. фуқаролик қонунчилигида мерос ҳуқуқи, ворислик асослари, мерос таркиби, мероснинг очилиши, меросхўрлар тизими ва нолойиқ меросхўрларни меросдан четлатиш асослари, васият бўйича ворисларнинг умумий қоидалири, меросдан мажбурий ҳисса олиш ҳуқуқни, меросни муҳофаза қилиш, уни бошқариш, меросни эгаллашнинг умумий қоидалари, меросга бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш, меросни тақсимлаш, меросдан воз кечиш ҳуқуқлари, ҳозир бўлмаган ворисларнинг ҳуқуқлари, мерос-мулкка нисбатан имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган шахслар, мерос мулкдан қилинадиган харажатлар, эгасиз қолган мерос мулкининг тақдирини белгилаш ва бошқа меросга оид ҳуқуқий нормалар йиғиндисидан иборатдир. ворислик ҳуқуқи тушунчаси. ворис деганда, қонунда белгилаб қўйилган мерос қолдирувчининг қариндошлик муносабатлари билан боғланган авлод ва аждодлари, унинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз боқимлари (қонун бўйича ворислар), шунингдек, қонунда белгиланган тартибда ва шартларга риоя қилиб, мерос қолдирувчи томонидан тайинланган, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари олингач, мероснинг ўтиши лозим бўлган, муомала лаёқатига эга бўлган шахслар (васият бўйича ворислар) тушунилади. ворислик ҳуқуқи, қонунда белгиланган ёки …
5
и билан боғлиқ. шунинг учун ҳам у ҳаммадан аввал, иқтисодий ҳодиса сифатида ва вафот этган шахснинг мулкини, мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсларга ўтиш тартибини белгилайди. ворисик ҳуқуқи мерос ҳуқуқининг бир бўлаги сифатида унинг амал қилинишини таъминлайди, мерос таркибига кирган мол-мулк ва мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларни меросхўрларга ўтиш қоидаларини ўз ичига олади. ворисик ҳуқуқи фуқаролар вафот этганда уларнинг маълум бир ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсларга ўтиш тартибини белгилаб берувчи фуқаролик ҳуқуқий нормалар йиғиндисидан иборатдир. бу фикр кўпчилик юридик адабиётларда ҳуқуқшунос олимлар томонидан исботланган. шундай қилиб, ворислик ҳуқуқи-бу мерос очилган пайтда вафот этган шахсга тегишли бўлган мол-мулк, мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларни меросхўрларга ўтиш тартиби ва шартларини белгилаб берувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндисидан иборат. демак, ворислик ҳуқуқининг вазифаси вафот этган шахснинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсларга, меросхўрларга ўтишини қонун билан белгиланган тартибда таъминлашдан иборат. ворислик асослари. ўзбекистон республикаси конституциясининг 54-моддасида «мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади»,-дейилган. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ворислик ҳуқуқи. ворислик асослари. меросни эгаллаш" haqida

1474633308_64962.docx ворислик ҳуқуқи. ворислик асослари. меросни эгаллаш режа: 1. мерос ва ворислик тушунчалари 2. ворислик асослари 3. мероснинг очилиши ва ворислик ҳуқуқини амалга ошириш. 4. мерос ҳуқуқининг субъектлари. 5. нолойиқ меросхўрларни меросдан четлаштириш 6. васият бўйича ворислик тушунчаси 7. васиятноманинг шакллари 8. нотариал тасдиқланган васиятнома 9. нотариал тасдиқланган васиятномаларга тенглаштирилган васиятномалар 10. васиятномани ўзгартириш, бекор қилиш 11. васиятноманинг ҳақиқий эмас деб топилиши 12. васиятномани ижро этиш 13. васият мажбурияти 14. қонун бўйича ворислик тушунчаси 15. ворисликка чақириш навбатлари 16. меросдан мажбурий ҳисса олиш ҳуқуқи мерос ва ворислик тушунчалари. халқ ўртасида мерос деганда, вафот этган шахсдан қолган мол-мулк тушунилади. хусусий...

DOCX format, 94,1 KB. "ворислик ҳуқуқи. ворислик асослари. меросни эгаллаш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.