мажбурият ҳуқуқи

DOC 62,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1476129850_65331.doc мажбурият ҳуқуқи режа: 1. мажбурият тушунчаси. 2. мажбуриятларнинг турларга бўлиниши. 3. мажбурият муносабатларининг вужудга келиш асослари. 4. мажбурият предмети. 5. мажбуриятларнинг вужудга келишида юридик фактлар. 6. мажбуриятни бажариш жойи тушунчаси ва аҳамияти. 7. мажбуриятни бажариш муддати ва уни кечиктириш. 8. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усуллари. мажбуриятлар ва шартномалар тўғрисидаги умумий таълимотлар ўрганилар экан, аввало, мажбурият тушунчасининг тўлиқ маъноси рим қулдорчилик давлатидаги фуқаролик ҳуқуқий муносабатларнинг такомиллашиб бориши натижасида вужудга келганлигини қайд этиш лозим. рим юристлари томонидан ишлаб чиқилган институциялар ва дигестларда «мажбурият» деганда, кредитор ва қарздор ўртасидаги ҳуқуқий алоқалар тушунилади, бунга асосан бир шахс қарздор иккинчи шахс кредитор фойдасига муайян ҳаракатларни қилиш, бирор эквивалентни бериш ёки ундан фойдаланиш имкониятини яратиб бериш тушунилган. дастлаб xii жадвал қонунларида «ҳуқуқий алоқалар» тушунчаси «жисмоний алоқалар» ибораси билан ривожланишига яраша мажбурият ҳуқуқий муносабатлари ҳам доимо ўзгариб, такомиллашиб борган. мажбурият ҳуқуқий муносабатларнинг моҳиятини тушуниш учун қуйидаги кўрсатмаларни эслаш ўринли. товар ишлаб чиқарувчилар жамиятининг биринчи жаҳоншумул ҳуқуқини, яъни …
2
лган мажбурият ҳуқуқини фарқлаш лозим. талабалар мажбурият ҳуқуқий муносабатларини вужудга келтирувчи асосларни, яъни шартномалар асосида (экс контракту), шартномаларга ўхшаш асосда (квази экс контракту), мажбуриятни бузиш асосида (экс деликто) ва мажбуриятларни бузишликка ўхшаш асосида (квази экс деликто) вужудга келган муносабатларни ажратиб олишлари лозим. мажбуриятлар ўрганилаётган пайтда унинг цивиль (фуқаролик) ва натурал мажбуриятларга бўлинишини ҳамда бир–биридан фарқини аниқлаш керак. мажбуриятларни келтириб чиқарадиган муҳим асослардан бири шартномалардир. шартномаларнинг ҳуқуқий муносабтларни вужудга келтириш учун юридик асос бўлиб ҳисобланишини ҳамда «пактлар» дан фарқини, айниқса шартноманинг икки ва кўп томонлама битим эканлигини аниқ тўлиқ ўрганиш лозим. шартномани бир томонлама битимлардан, яъни фақат бир томоннинг эрки ифодаланишидан фарқ қила олиш зарур. рим юристлари тўлиқ асосда битим тушунчаларини ишлаб чиқмаган бўлса ҳам, лекин эркнинг ифодаланишини (икки томонлама ва бир томонлама эрк) деб тушуниб етганлар. айниқса эркнинг ифодаланишига қараб бир томонлама, икки томонлама шартномаларни ажратиб олганлар. рим ҳуқуқида бир томонлама, икки томонлама шартномаларнинг мавжудлиги, «синаллагматик» шартномалар системаси нималардан иборат …
3
с), қўрқитиш (матус) ва янглишиш (эррор) лар киритилади. айниқса шартномаларнинг предметини ўрганиш, унинг асосини нима ташкил этишини, жисмий аломатларга эга бўлган предметларни аниқлаш, абстракт шартномалар турларини билиш лозим. рим ҳуқуқида шартномалар шартларини ва муддатларини аниқлаш, уларни мазмуни билан боғлиқлигини аниқлаш керак. бу мавзуни ўрганаётган пайтда, шартномаларнинг элементлари асосий, одатдаги ва тасодифий каби қисмларга бўлинишини кузатиш, ҳамда уларнинг ҳақиқий ҳисобланиши учун айрим бандлар шартларнинг муҳим аҳамиятга эга эканлигига тўлиқ тушуниб олиш муҳимдир. шартноманинг тузилиши босқичларини, яъни таклиф қилиш (оферта) ва таклифни қабул қилиш (акцепт) ҳамда тарафларни аниқлашда, оферент, акцептант тушунчаларини аниқлаш, айниқса рим ҳуқуқида вакиллик институтининг кам қўлланилганлигини, дастлабки пайтда шартномаларни бажаришни учунчи шахсларга юкламаслик, субъектларни алмаштирмаслик, лекин кейинчалик рим давлатида савдо муносабатларининг кенг даражада ривожланиши асосида субъектларнинг алмаштирилишига йўл қўйилганлиги ва уларнинг юридик оқибатларини аниқлаш керак. бир неча кредиторлар ёки қарздорлар қатнашадиган мажбуриятларни, уларнинг ҳиссали ва биргаликдаги мажбуриятлари ва иштирокини ўрганиш лозим. мажбуриятларнинг бажарилиши қандай расмий ҳаракатларнинг амалга оширилганлигини тақазо …
4
ка тортиш масалаларини конкрет ва пухта ўрганиш талаб этилади. рим ҳуқуқида айб формасига ҳамда айб миқдорига қараб жавобгарлик белгиланади: · қасддан қилинган айб (кульпа лата) деб аталади. · енгил қўполлик асосида айбни келиб чиқиши (кулпа левис), (кульпа ин конкрето)га бўлинган. айниқса, мажбуриятларни бажаришда ҳодисалар вужудга келган бўлса ва табиат кучлари билан боғлиқ бўлса ҳамда табиат ҳодисаларининг инсон қайтара олмайдиган кучлар асосида вужудга келиши, уларнинг мажбуриятни бажаришдан озод қилиниши учун асос бўлиб ҳисобланган. бу муносабатлар рим ҳуқуқида казус деб аталган, ҳамда казус учун ҳеч ким жавоб бермаган. мажбуриятларни бажаришни таъминлаш усулларини ўрганилганда, неустойка, кафолат, гаров, ипотека каби тушунчаларни яхши ўзлаштириш лозим. мажбуриятларнинг бекор бўлиш усулларидан бири мажбуриятни тегишли равишда ижро этилиши ҳақида рим ҳуқуқида баён этилса ҳам, лекин мажбуриятларнинг бекор бўлиши мажбуриятни тегишли асосда ижро этишдан бошлаб, рим ҳуқуқига тааллуқли бўлган хуусиятларни кўрсата олиш лозим. ижро этиш мумкин бўлмаганлиги сабабли мажбуриятларнинг бекор бўлишига тасодифий ҳолатлар табиат ҳодисалари казус каби ҳолатларни бир …
5
ши тушунилган. вербал шартномаларнинг асосий тури стипуляция даъвони таъминлаш учун қилинган ҳаракат бўлиб, ҳатто процессни ютқазиб қўйса ҳам, келиб чиққан ҳаражатларни қоплаш учун ишлатиладиган моддий бойлик абстракт асосида тузилган шартнома ҳисобланиб қатъий формал асосда бир томонга ҳуқуқ ва иккинчи томонга мажбурият юклайди. стипуляция асосида тузилган шартномага асосан сотиб олинган предметнинг баҳосини тўлаш, қарз шартномасига биноан қарзни тўлаши, ундириши каби ҳаракатларни амалга ошириш мумкин эди. рим фуқаролик ҳуқуқий муносабатларининг янада ривожланиши натижасида мураккаб стипуляция формулалари вужудга келиб, кредиторнинг сафида мустақил бўлган янги кредиторлар ёки бир неча қарздорлар каби мажбуриятда қатнашувчи субъектларнинг вужудга келиши билан корреал мажбуриятлар ҳамда топшириқ шартномалари каби мажбуриятлар келиб чиқди. литерал шартномаларнинг характерли хусусияти шундан иборатки, тарафларнинг ўзаро келишуви албатта ҳужжат асосида ёзма расмийлаштирилиши керак. литерал шартномаларнинг тузилишида кирим ва чиқимларни қайд этадиган китоблар, журналлар, синфий даврда эса хирограф ва синграфларнинг роли ниҳоятда катта бўлган. реал шартномаларни ўрганишда қарз шартномаси (мутуум) ссуда шартномаси (коммадатум), омонат шартномаси (депозитум) ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мажбурият ҳуқуқи" haqida

1476129850_65331.doc мажбурият ҳуқуқи режа: 1. мажбурият тушунчаси. 2. мажбуриятларнинг турларга бўлиниши. 3. мажбурият муносабатларининг вужудга келиш асослари. 4. мажбурият предмети. 5. мажбуриятларнинг вужудга келишида юридик фактлар. 6. мажбуриятни бажариш жойи тушунчаси ва аҳамияти. 7. мажбуриятни бажариш муддати ва уни кечиктириш. 8. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усуллари. мажбуриятлар ва шартномалар тўғрисидаги умумий таълимотлар ўрганилар экан, аввало, мажбурият тушунчасининг тўлиқ маъноси рим қулдорчилик давлатидаги фуқаролик ҳуқуқий муносабатларнинг такомиллашиб бориши натижасида вужудга келганлигини қайд этиш лозим. рим юристлари томонидан ишлаб чиқилган институциялар ва дигестларда «мажбурият» деганда, кредитор ва қарздор ўртасидаги ҳуқуқий алоқалар тушунилади, бунга ...

DOC format, 62,5 KB. "мажбурият ҳуқуқи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: мажбурият ҳуқуқи DOC Bepul yuklash Telegram