рим ҳуқуқи фанининг предмети ва манбалари

DOC 80.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1476129982_65334.doc рим ҳуқуқи фанининг предмети ва манбалари режа: 1.рим ҳуқуқининг предмети. 2.рим ҳуқуқининг эксплуатацияга асосланган давлатлар ҳуқуқи ривожланишидаги роли. 3.рим ҳуқуқини ўрганишнинг юристлар учун аҳамияти. 4.рим юристларининг фаолияти. 5.рим ҳуқуқининг манбалари. рим ҳуқуқи фанини ўрганиш учун энг аввало унинг мазмуни, моҳияти ва олий ўқув юртларида ўрганишдан асосий мақсадни аниқлашимиз лозим. ҳозирги замон фуқаролик ҳуқуқини моҳиятини англаб етишда энг аввало қадимги рим юриспруденциясини, унинг тарихини ҳамда ҳуқуқ рецептини ташкил этган умумий методологик қоидаларга асосий эътиборни қаратиш лозим. умуман олганда рим ҳуқуқи хусусий ҳуқуқнинг қулдорчилик, феодал ва капиталистик ҳуқуқнинг ривожланишида унинг таъсири нихоятда катта бўлган. рим ҳуқуқининг ҳуқуқни ривожлантиришдаги роли икки ҳолат билан изохланади: биринчидан, рим ҳуқуқшунослари биринчи бўлиб, чекланмаган хусусий мулкчилик ҳуқуқини, яъни хусусий мулк асосига эга бўлган энг мукаммал ҳуқуқ формасини ишлаб чиққанлар ва ривожлантирганлар ва бу ҳуқуқ товар ишлаб чиқарувчилар жамиятининг биринчи жахоншумул ҳуқуқи бўлиб ҳисобланган. иккинчидан, рим ҳуқуқини ўрганишда унинг ишлаб чиқариш муносабатларига боғлиқ эканлиги, ҳамда ишалб чиқаришнинг …
2
ар тузиш, алоқалар ўрнатиш борасида қатор ишларни амалга оширмоқда жаҳон маданиятининг ҳуқуқий ёдгорлиги сифатида ном қолдирган рим ҳуқуқини ўрганмасдан, унинг илдизларига етмасдан, чуқур ҳуқуқий билимни эгаллаш ҳуқуқ тарихи дурдоналаридан бахраманд бўлиш нихоятда муракаб. таъкидлаш лозимки 1804 йилги наполеон фуқаролик кодексидан бошлаб, 1896 йилги германия фуқаролик уложенияси ва бошқа европа, осиё ва африка мамлакатлари кўпчилигининг фуқаролик ва савдо кодекслари рим ҳуқуқининг нормаларига асосланиб қабул қилинган. уларнинг энг асосий мақсади хусусий мулкни «муқаддаслаштириш», иқтисодда хукмрон бўлган синф вакилларининг эрки, иродаси ва манфаатини қонун даражасига кўтариб, уни мустаҳкамлашдан иборатдир. рим ҳуқуқшунослари хусусий мулк асосига эга бўлган энг мукаммал ҳуқуқ шаклини ишлаб чиққанлар, ҳамда бу ҳуқуқ товар ишлаб чиқарувчилар жамиятининг биринчи жаҳоншумул ҳуқуқи асосида эътироф этилган. рим ҳуқуқшунослари цивилистика (фуқаролик ҳуқуқи)га оид бўлган тушунчаларни, яъни шахслар тушунчаси, фуқаролик ҳуқуқ ва муомала лаёқати, даъво муддатлари, ашёлар, мулк ҳуқуқи, бошқа шахсларнинг мулкига бўлган ҳуқуқ, унинг турлари ва элементлари, эгалик тушунчаси, фойдаланиш ва тасарруф этиш, шартномалар, мажбурият …
3
ги-янги тафаккурлар вужудга келиб, қонунларни ўйлаб чиқарганлар. рим ҳуқуқини ўрганиш ва ундан фойдаланиш ўрта асрларда савдо муносабатларнинг янада ривожланши туфайли кучайди. рим ҳуқуқи феодал ва капиталистик ҳуқуқларнинг келиб чиқиши учун асосий манба бўлиб хизмат қилди ва бу ҳуқуқни билмасдан туриб буржуазия ҳуқуқининг асл моҳиятини тушуниб олиш жуда ҳам мушкулдир. рим ҳуқуқи рим давлати юридик маданиятининг бебахо хазинаси бўлиб хисобланади. бир неча асрлар давомида рим юриспруденцияси ҳуқуқий тушунчаларни, терминларни, сўзлар ва жумлаларни вужудга келтирди ҳамда ҳозирги замон халқлари тилларига тўлиқ мослашиб кетди. хулоса қилиб айтганда модомики, давлатни ва давлат ҳуқуқини иқтисодий муносабатлар белгилар экан ўз-ўзидан маълумки фуқаролик ҳуқуқини ҳам ҳудди шундай муносабатлар белгилайди. фуқаролик ҳуқуқининг роли ҳақиқатда шундан иборатки бу ҳуқуқ мавжуд иқтисодий муносабатларни яъни айрим шахслар ўртасида бўладиган маълум шароитда нормал муносабат деб ҳисоблайдиган иқтисодий муносабатларни қонунлаштиради. ушбу мавзуни ўрганишда «халқаро ҳуқуқ» (юс генциум)нинг келиб чиқиши ва (юс сивиле) билан яқинлашиши ҳамда қўшилиб бир системани вужудга келтирганлигини астойдил ўрганиш талаб …
4
инг товар ишлаб чиқариш муносабатлари билан боғлиқлиги асосида вужудга келган кўпчилик тушунчалар терминлар юристларнинг фаолиятида ҳам ижтимоий ҳимояни кучайтириш йўналишидаги мазмун билан бойитилган асосда ҳам қўлланилади. рим ҳуқуқида вужудга келган «мулк ҳуқуқи», «мажбурият ҳуқуқи», «мерос ҳуқуқи» ва бошқа ҳуқуқий муносабатлар ўзбекистон республикасида ва бошқа мамлакатлар фуқаролик ва савдо ҳуқуқларида муқаддас мулк, яъни хусусий мулк ҳуқуқига асосланган бўлиб, бизнинг жамиятимизда барча фуқароларнинг эрки, иродасини манфаатини кўзлайди. бундан ташқари рим ҳуқуқининг манбаларини ўрганиш ҳуқуқий асослари ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш билан боғлиқ бўлиб, рим давлатининг ривожланиш даврлари тарихи билан чамбарчас боғлиқликда кўрилиши лозим. рим ҳуқуқи манбаларини ўрганишда, албатта давлат ва ҳуқуқ назариясида «ҳуқуқ манбалари» деганда нималарни тушунишга асосий эътиборни қаратиш лозим? рим ҳуқуқидаги ҳуқуқ манбалари деганда, ҳуқуқни вужудга келтирувчи нормалар ёки асосларга ҳамда ҳуқуқ нормаларининг ифодаланиши, уларнинг мазмуни ва табиатини ва оламни билиш муносабатлари тушинилган ва улар қуйидагиларга бўлинган: одат нормалари ва ҳуқуқлари, қонунлар магистратлар томонидан қабул қилинган эдиктлар ва юриспруденциялардан иборат …
5
и, юристларнинг қонунларни шарҳлаш натижасида янги нормаларни вужудга келтирганлиги диққатга сазовордир. айниқса юристлар обрў-эътиборига, ҳурматига асосланган нормаларнинг ҳам манба эканлиги, принципиат даврида эса бу нормаларни қонун тусига кирганлигини ўзлаштириб олиш зарурдир. бу мавзуни ўрганишда император юстиниан томонидан амалга оширилган кодификация, яъни, унинг мазмунини ташкил этувчи дигест ва пандектлари, институциялар ва кодексларнинг ўрганилиши ва келажакда новеллалар билан тўлдирилиши ҳамда corpus iuris civilis «корпус юрис цивилис» яъни, «фуқаролик қонунларининг тўплами» деган ном олганлиги диққат билан ўқилиши ҳамда, ўзлаштирилиши лозим. адабиётлар: 1.косарев а.и. римское право м., 1986. 2.бартошек милан. римское право. понятия, термины, определения. м., 1989. 3.новицкий и.б. претерский и.с. римское частное право. учебник. м., «юрист» 1996. 4.черниловский з.м. римское частное право. м., «проспект» 2001. 5.муҳамедов ҳ. «хорижий мамлакатлар давлати ва ҳуқуқи тарихи.» т., «адолат» 1999. 6.дождев д.в. римское частное право. учебник. м., «юрист» 1996. 7.уразаев ш.з. римское право. т., «академия» 2000. 8.памятники римского право: законы xii таблиц, институция гая, дигесты юстиниана. м., …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "рим ҳуқуқи фанининг предмети ва манбалари"

1476129982_65334.doc рим ҳуқуқи фанининг предмети ва манбалари режа: 1.рим ҳуқуқининг предмети. 2.рим ҳуқуқининг эксплуатацияга асосланган давлатлар ҳуқуқи ривожланишидаги роли. 3.рим ҳуқуқини ўрганишнинг юристлар учун аҳамияти. 4.рим юристларининг фаолияти. 5.рим ҳуқуқининг манбалари. рим ҳуқуқи фанини ўрганиш учун энг аввало унинг мазмуни, моҳияти ва олий ўқув юртларида ўрганишдан асосий мақсадни аниқлашимиз лозим. ҳозирги замон фуқаролик ҳуқуқини моҳиятини англаб етишда энг аввало қадимги рим юриспруденциясини, унинг тарихини ҳамда ҳуқуқ рецептини ташкил этган умумий методологик қоидаларга асосий эътиборни қаратиш лозим. умуман олганда рим ҳуқуқи хусусий ҳуқуқнинг қулдорчилик, феодал ва капиталистик ҳуқуқнинг ривожланишида унинг таъсири нихоятда катта бўлган. рим ҳуқуқининг ҳуқуқни риво...

DOC format, 80.5 KB. To download "рим ҳуқуқи фанининг предмети ва манбалари", click the Telegram button on the left.