кишлок хужалигидаги шартнома муносабатларига умумий тавсифнома

DOC 191,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1352022420_28497.doc кишлок хужалигидаги шартнома муносабатларига умумий тавсифнома www.arxiv.uz кишлок хужалигидаги шартнома муносабатларига умумий тавсифнома режа: 1. кишлок хужалигида шартнома муносабатларининг тушунчаси 2.қишлоқ хўжалик шартномаларини тузиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби 3.қишлоқ хўжалик шартномалари тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 4. шартнома мажбуриятларини бажариш тартиби, бажармаганлик учун жавобгарлик ва бажарилиши мониторингини олиб бориш 5. қишлоқ хўжалик шартномаларининг алоҳида турлари ва уларнинг ҳусусиятлари. қишлоқ хўжалиги мамлакатимиз иқтисодининг асосий бўғинларидан биридир. қишлоқ хўжалигини бозор талабларига мувофиқ ривожлантириш кўп ҳолларда қишлоқ ҳужалиги субъектларининг ўзаро алоқасига боғлиқ. чунки хеч бир субъект фақат ўзи хеч ким билан алоқа қилмай «яшай» олмайди. қишлоқ хўжалиги субъектларининг бу алоқаси аввало улар ўртасидаги шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни вужудга келиши билан боғлиқ. шартнома тушунчаси фкнинг 353-моддасида назарда тутилган бўлиб, унга кўра шартнома бу икки ёки ундан ортиқ шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ва бекор қилишга қаратилган келишув ҳисобланади. фкнинг 8-моддасига кўра, шартномалар тарафлар ўртасида фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг асосларидан биридир. агар …
2
хос хусусият ҳисобланади. зеро бу эркинлик фермер хўжаликлари, дехқон хўжаликлари умуман қишлоқ хўжалик субъектларининг эркин меҳнат қилишини, ўз меҳнатининг натижасини мустақил реализация қилишини, манфаатдорлик хиссини ўйғонишини таъминлаб бермоқда. айни кунда қишлоқ хўжалиги шартномаларини тузиш ва бажаришни таъминлаш мақсадида ҳамда соҳани тезкор ва таъсирчан ҳуқуқий механизмини яратиш учун мамлакатимизда “хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” қонуни, ўзбекистон республикаси президентининг "қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида" 2003 йил 24 мартдаги пф-3226-сон фармони, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 04.09.2003 йилги «қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида шартномавий муносабатларни такомиллаштириш ва мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 383-сонли қарори билан тасдиқланган «қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида»ги низом қабул қилинди. мазкур ва бунга ўхшаш қонун ҳужжатлари қишлоқ хўжалик шартномаларини тузиш ва бажариш мониторинги юритишни тартибга солади. булар ўз навбатида тузилган шартномаларни тезроқ ва реалроқ …
3
орингини олиб бориш тартибини белгилайди. мазкур низом қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари), фермер ва деҳқон хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш, моддий-техника ресурслари етказиб бериш билан шуғулланувчи, механизациялашган ишларни бажарувчи, хўжаликларга сервис, агрокимё, агротехника хизматлари ва хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатувчи тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида тузилган контрактация шартномаларига, моддий-техника ресурслари етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш ишларни бажариш бўйича шартномаларга татбиқ этилади. умумий асослар эса амалдаги фуқаролик кодекси, махсус қонунлар(ижара тўғрисидаги, лизинг тўғрисидаги, гаров тўғрисидаги) орқали тартибга солинади. 2.қишлоқ хўжалик шартномаларини тузиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби шартномаларни тузишда томонлар ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексининг 27-бобига, "хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги қонунга, вазирлар маҳкамасининг 04.09.2003 йил 383-сонли қарори билан тасдиқланган «қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида»ги низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий …
4
тузилади. шартномаларни тузишда томонлар тегишли турдаги шартномалар учун ишлаб чиқилган алоҳида намунавий шаклларга амал қилиши мумкин. бундай намунавий шакллар ваколатли давлат органлари томонидан ишлаб чиқилади. лекин бу шакллар қонуний тусга энга бўлмай, асосан томонлар фуқаролик кодекси ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисидаги қонун талабларидан келиб чиқиб тузишлари лозим бўлади. шартномаларда шартноманинг мавзуси, шартнома тузилган сана ва жойи, шартнома предмети - маҳсулотнинг номи, ассортименти, миқдори (ҳажми), сифати, нархи (турлари бўйича), шартноманинг умумий суммаси, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, маҳсулотларни етказиб бериш тартиби ва шартлари, топшириш-қабул қилиб олиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) пунктлари ва даврлари (муддатлари), идишга, маркировка қилишга, ўраш-жойлашга қўйиладиган талаблар, ҳисоб-китоблар тартиби, шакли ва муддатлари, томонларнинг тўлов, почта ва юклаб жўнатиш реквизитлари, шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги учун томонларнинг мулкий жавобгарлиги, форс-мажор ҳолатлари, низоларни ҳал этиш тартиби, шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби, бошқа томонларнинг келишувига киритиладиган шартлар ҳамда томонларнинг реквизитлари кўрсатилади. давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги …
5
мзоси билан тасдиқланган ҳамда шартноманинг таркибий қисми ҳисобланадиган жадвал илова қилинади. қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг бевосита жойлашган жойидаги тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари агротехника чора-тадбирларини амалга оширишдан бир ой олдин шартнома тузиш учун хўжаликка ўзининг ваколатли вакилини юбориши керак. хўжалик шартнома лойиҳаси тайёрлов ёки хизмат кўрсатиш ташкилоти вакилидан олинган вақтдан бошлаб 7 кун мобайнида уни кўриб чиқиши ва эътирозлар бўлмаган тақдирда лойиҳани имзолаши ва тайёрловчига қайтариши шарт. хўжаликда шартнома лойиҳаси шартлари бўйича эътирозлар пайдо бўлган тақдирда хўжалик юқорида кўрсатилган муддатларда келишмовчиликлар тўғрисида протокол тузади ва уни тайёрлов ёки хизмат кўрсатиш ташкилотига жўнатади, бу тўғрида туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимини хабардор қилади. хўжаликнинг шартнома хулосасига илгари шартнома лойиҳасида назарда тутилганлардан бошқача шартларда розилиги мавжуд бўлган жавоби акцепт (акцептлаш) ҳисобланмайди. бундай жавобга акцептлашни рад этиш ва айни бир вақтда янги таклиф (оферта) сифатида қаралади. оферта ва акцепт тушунчалари фуқаролик кодекси ва фуқаролик ҳуқуқи дарсликларида батафсил баён этилган. тайёрлов ва хизмат …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"кишлок хужалигидаги шартнома муносабатларига умумий тавсифнома" haqida

1352022420_28497.doc кишлок хужалигидаги шартнома муносабатларига умумий тавсифнома www.arxiv.uz кишлок хужалигидаги шартнома муносабатларига умумий тавсифнома режа: 1. кишлок хужалигида шартнома муносабатларининг тушунчаси 2.қишлоқ хўжалик шартномаларини тузиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби 3.қишлоқ хўжалик шартномалари тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 4. шартнома мажбуриятларини бажариш тартиби, бажармаганлик учун жавобгарлик ва бажарилиши мониторингини олиб бориш 5. қишлоқ хўжалик шартномаларининг алоҳида турлари ва уларнинг ҳусусиятлари. қишлоқ хўжалиги мамлакатимиз иқтисодининг асосий бўғинларидан биридир. қишлоқ хўжалигини бозор талабларига мувофиқ ривожлантириш кўп ҳолларда қишлоқ ҳужалиги субъектларининг ўзаро алоқасига боғлиқ. чунки хеч бир субъект фақат ўзи хеч ким билан алоқа ...

DOC format, 191,0 KB. "кишлок хужалигидаги шартнома муносабатларига умумий тавсифнома"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.