мажбурият тушунчаси ва мазмуни. мажбуриятни бажариш

DOCX 63,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1474633587_64966.docx мажбурият тушунчаси ва мазмуни. мажбуриятни бажариш режа: 1. мажбурият ва мажбурият ҳуқуқи тушунчалари 2. мажбуриятларнинг вужудга келиш асослари 1. мажбурият субъектлари тушунчаси 2. мажбуриятда қатнашувчи тарафларнинг кўпчилик бўлиши, улушли ва шерик мажбуриятлар 3. мажбуриятдаги шахсларнинг ўзгариши. 1. мажбуриятларни бажариш тушунчаси ва тамойиллари. мажбурият ҳуқуқи тушунчаси, тизими ва вужудга келиш асослари ҳақидаги қоидалар. мажбуриятда қатнашувчи тарафлар, улушли ва шерик мажбуриятлар, мажбуриятда қатнашувчи тарафларнинг кўпчилик бўлиши, мажбуриятдаги шахсларнинг ўзгариши, регресс (қайтарма) мажбурият масалалар. мажбуриятларни бажариш тушунчаси ва тамойиллари, мажбуриятларни бажарувчи субъектлар (шахслар) доираси, бажариш предмети, муддати, жойи ва усуллари илмий-назарий ҳамда амалий жиҳатлари. 1. мажбурият ва мажбурият ҳуқуқи тушунчалари. фуқаролик ҳуқуқида мажбурият деб, шундай фуқаролик-ҳуқуқий муносабатга айтиладики, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатларни амалга оширишга, чунончи мол-мулк топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади; кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади (фк, 234-модда). …
2
р. ҳар бир мажбуриятда, албатта, икки тараф иштирок этади. муайян бир ҳаракатнинг қилинишини ёки муайян ҳаракатни қилишдан сақланишни талаб этишга ҳақли бўлган тараф – кредитор деб аталади. муайян ҳаракатни қилишга ёки ҳаракат қилишдан сақланишга мажбур бўлган тараф эса қарздор деб аталади. мажбуриятда иштирок этувчи кредиторнинг ҳуқуқи нисбий ҳуқуқ бўлади, чунки кредитор фақат маълум шахс ёки шахсларга (бир қарздор ёки бир неча қарздорларга) нисбатан талаб қўйиш ҳуқуқига эга. мажбуриятда кредиторнинг талаб қилиш ҳуқуқи ва шунга яраша қарздорнинг бурчи нимага қарата белгиланган бўлса, шунинг ўзи мажбурият объекти ҳисобланади. жумладан, ҳуқуқ ва бурчлар бирор-бир ашёни олишга, топширишга, муайян пул суммасини тўлашга, бирор-бир ишнинг бажарилишига қаратилган ҳуқуқий ҳаракатлардан иборат бўлиши мумкин. мажбуриятлар мажбурият ҳуқуқи тушунчасини келтириб чиқаради. мажбурият ҳуқуқи – мулк топшириш, ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш ёки пул тўлаш билан боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик-ҳуқуқий нормалар йиғиндисидир. мажбурият ҳуқуқи жамиятимизда мулкий муносабатларнинг энг муҳим ва кенг соҳасини, ўзининг фуқаролик-ҳуқуқий характеридаги қоидалари билан …
3
қи фуқаролар билан фуқаролар ўртасидаги муносабатларни ҳам, жумладан, бозорларда озиқ-овқат маҳсулотларини олишда, уй-жой сотиб олиш ва бошқа ҳолларда бўладиган ўзаро муносабатларни ҳам тартибга солади. у ташкилот ва фуқароларга етказилган мулкий зарарнинг тўланишини, шунингдек қонун ёки шартномалар билан белгиланган асослар бўлмай туриб олинган нарсаларнинг қайтарилишини таъминлайдиган ҳуқуқларни ҳам ўз ичига олади. мажбурият ҳуқуқи тизими икки асосий бўлимдан: мажбуриятлар тўғрисидаги умумий қоидалар ва мажбуриятларнинг айрим турларига оид махсус қоидалардан иборат. мажбурият тўғрисидаги умумий қоидаларда (фкнинг 234-385-моддалари) мажбуриятларнинг келиб чиқиши ва бажарилиши, мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш, талаб қилиш ҳуқуқини бировга ўтказиш ва қарзни кўчириш, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик ва ниҳоят мажбуриятларнинг бекор қилиниши асослари, мажбурият муносабатларини вужудга келтирувчи асосий ҳуқуқий восита ҳисобланган шартномалар ва уларни тузиш, ўзгартириш ҳамда бекор қилиш тартиби каби масалалар белгиланади. мажбуриятларнинг айрим турларига бағишланган фк нормалари мажбурият ҳуқуқи томонидан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар ниҳоятда кўп ва хилма-хил бўлганлиги туфайли кодексда салмоқли ўринни эгаллайди. мажбурият ҳуқуқининг мазкур махсус қисми нормалари мазмуни …
4
моддалари), товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контракти (фкнинг 457-464 моддалари), контрактация (фкнинг 465-467 моддалари), энергия таъминоти (фкнинг 468-478 моддалари), кўчмас мулкни сотиш (фкнинг 479-488 моддалари), корхонани сотиш (фкнинг 489-496 моддалари)), айирбошлаш (фкнинг 497-501 моддалари), ҳадя (фкнинг 502-511 моддалари), рента (доимий ва умрбод рента) (фкнинг 512-529 моддалари), умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш (фкнинг 530-534 моддалари); 2. мол-мулкни фойдаланиш учун бошқа шахсга топшириш билан боғлиқ муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятлар: мулк ижараси, прокат, транспорт воситалари ижараси, бинолар ва иншоотлар ижараси, корхонани ижарага бериш, лизинг (молия ижараси), уй-жой ижараси, мол-мулкдан текин фойдаланиш (фкнинг 535-630 моддалари); 3. иш бажариш билан боғлиқ муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятлар: пудрат, маиший пудрат, қурилиш пудрати, лойиҳа ва қидирув ишлари пудрати, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технология ишлари пудрати (фкнинг 631-702 моддалари); 4. хизмат кўрсатиш билан боғлиқ муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятлар: хизмат кўрсатиш билан боғлиқ шартномалар (ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш (фкнинг 703-708 моддалари), йўловчи, багаж ва юк ташиш (фкнинг …
5
из ҳаракат қилиш (фкнинг 826-831 моддалари), воситачилик (фкнинг 832-848 моддалари), мол-мулкни ишончли бошқариш (фкнинг 849-861 моддалари), комплекс тадбиркорлик лицензияси – франшизинг (фкнинг 862-874 моддалари); 6. ташкилий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятлар: юридик шахсни ташкил қилиш тўғрисидаги таъсис шартномасини тузиш, оддий ширкат асосида биргаликдаги фаолият, дастлабки шартнома бўйича мажбуриятлар, узоқ муддатли хўжалик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги шартнома бўйича мажбуриятлар, мажбурий тартибда шартнома тузиш бўйича мажбуриятлар ва ҳ.к. шартномасиз мажбуриятлар шахснинг эрк-иродасидан ташқарида юз беради ёки бир томонлама ҳаракат натижасида келиб чиқади. унинг қуйидаги турлари мавжуд: 1. бир томонлама ҳаракатлардан келиб чиқадиган мажбуриятлар: омавий танлов, мукофотни ошкора ваъда қилиш (фкнинг 976-982-моддалари); 2. зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар (умумий асосларда зарар етказиш (бош ва махсус деликт) (фкнинг 985-1004 моддалари), фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш (фкнинг 1005-1016 моддалари), товарлар, ишлар, хизматлардаги нуқсонлар оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш (фкнинг 1017-1020 моддалари), маънавий зарарни қоплаш (фкнинг 1021-1022 моддалари) 3. асоссиз бойлик орттириш оқибатида келиб чиқадиган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мажбурият тушунчаси ва мазмуни. мажбуриятни бажариш" haqida

1474633587_64966.docx мажбурият тушунчаси ва мазмуни. мажбуриятни бажариш режа: 1. мажбурият ва мажбурият ҳуқуқи тушунчалари 2. мажбуриятларнинг вужудга келиш асослари 1. мажбурият субъектлари тушунчаси 2. мажбуриятда қатнашувчи тарафларнинг кўпчилик бўлиши, улушли ва шерик мажбуриятлар 3. мажбуриятдаги шахсларнинг ўзгариши. 1. мажбуриятларни бажариш тушунчаси ва тамойиллари. мажбурият ҳуқуқи тушунчаси, тизими ва вужудга келиш асослари ҳақидаги қоидалар. мажбуриятда қатнашувчи тарафлар, улушли ва шерик мажбуриятлар, мажбуриятда қатнашувчи тарафларнинг кўпчилик бўлиши, мажбуриятдаги шахсларнинг ўзгариши, регресс (қайтарма) мажбурият масалалар. мажбуриятларни бажариш тушунчаси ва тамойиллари, мажбуриятларни бажарувчи субъектлар (шахслар) доираси, бажариш предмети, муддати, жойи ва усуллари и...

DOCX format, 63,6 KB. "мажбурият тушунчаси ва мазмуни. мажбуриятни бажариш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.