инсон тушунчаси, мохияти ва мазмуни

DOC 95.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1413385099_59537.doc инсон тушунчаси, моҳияти ва мазмуни режа: 1. одам ва инсон тушунчаларининг афсонавий, диний ва фалсафий талқинлари. 2. марказий осиё фалсафаси инсон, унинг моҳияти хақида. 3. инсоннинг моҳияти. инсоннинг келиб чиқиши ва моҳияти ҳақида ҳозирги замон фани. 4. шахс муаммоси. шахснинг типлари. инсон муаммоси азалдан фалсафанинг бош мавзуларидан бири бўлиб келган. жуда кўп мутафаккирлар ва олимлар унинг моҳияти, табиати, дунёдаги ўрни ва вазифасини англаб етишга ҳаракат килганлар. турли фалсафий таълимотларда бу масалалар турлича талқин этилган. homo sapience (ақлли жонзот, инсон маъносини англатади) эволюцияси тўғрисида сўз юритганда оддий биологик еки факат ижтимоий мезонларга эмас, балки биологик-ижтимоий мезонларга суяниш лозим. бу эса ижтимоий-гуманитар ва табиий- илмий соҳалардаги ютуқларни ўзида мужассамлаштирган комплекс ёндашувни тақозо этади. инсоннинг моҳияти ҳақидаги таърифлар ранг-баранг. суқротнинг "узингни англа" деган сермаъно фикри ҳар бир тарихий даврда янгича аҳамият касб этади. шарк фалсафаси тарихида хам инсон бош мавзулардан биридир. масалан, форобий фалсафасида инсон бутун борлиқ тараққиётининг маҳсули сифатида талқин килинади. …
2
афаккирлари ҳам инсонни турлича таърифлаганлар. ноmоsapiens - ақл-идрокли жонзот энг кўп қўлланиладиган таъриф. аnimal rationale - оқил ҳайвон таърифи к.линнейнинг зоологик таснифида келтирилган; а tооl making animal - «қурол ясовчи ҳайвон» - франклин таклиф килган таъриф; «рамзий ҳайвон сифатидаги одам» - animal sumbolicum - кассирер чиқарган хулоса. кьеркегор «инсонни танлаш қобилиятига эга жонзот», ницше инсон - ваъда беришга кодир, бизни ахлоқ қоидалари дунёсига олиб кирувчи жонзот тарзида таърифлаган. руссо: «фикрловчи инсон - йўлдан озган жонзотдир», деган. бу таърифларни фалсафа тарихида инсоннинг мавжудлиги ягона ишончли далил асосида аниқланган даврда дунёга келган таърифлар билан тенглаштириш мумкин. масалан, ф.декартнинг «соgitо егgо sum» -фикрлаяпман, демак, мавжудман ёки ж.берклининг «мавжуд бўлиш - идрок этилиш демак», мен де бираннинг «vо1о егgо sum» - «хоҳлаяпман, демак, мавжудман», а.камюнинг «исён киляпман, демак, яшаяпман» каби фикрлари ҳам инсон табиати ва моҳиятининг янги-янги кирраларини намоён этади. бунга ф.ницше инсоннинг бош гояси деб эълон қилган ҳокимиятга интилишни ёки з.фрейд илгари сурган …
3
зида биологик, ижтимоий ва психик хусусиятларни мужассамлаштирган, ўз ҳаёти ва фаолиятини ўзи ташкил этиш ҳамда бошқариш, ташқи олам ва ўзга кишилар билан муайян муносабатларга киришиш кобилиятига эга бўлган онгли мавжудотдир. у ана шу хусусиятлари оркали яхлит бир тизимни ташкил этади, онгли мавжудот сифатида ўз эҳтиёжларини қондиради ва инсоният ҳаетининг давомийлиги ва ворисийлигини таъминлайди. илмий адабиётларда инсоннинг табиий-ижтимоий борлиғи ва рухий кечинмалар дунёси мавжудлиги тан олинади. бу борада биологизм, социологизм ва~психологизм каби ёндашувлар мавжуд. инсоннинг биологик хусусиятларига овқатланиш, ҳимояланиш, зурриёт қолдириш, шароитга мослашиш кабилар хос. асосан ана шу хусусиятларга таянадиган биологизм анча чекланган, чунки у инсоний муносабатлар меъёрларининг эволюцион-биологик асосларига кўпрок эътибор қаратади. инсон бошқа мавжудотлардан ижтимоий хусусиятлари билан ажралиб туради. чунончи, тил, муомала, рамзий белгилар, билим, онг, маҳсулот ишлаб чиқариш, тақсимлаш, истеъмол қилиш, бошқариш, ўз-ўзини идора этиш, бадиий ижод, ахлоқ, нутк, тафаккур, қадриятлар, табу (тақиқлаш) шулар жумласидандир. мазкур хусусиятларни устувор биладиган социологизм инсон табиатини ижтимоий аҳамиятга молик сабаблар билан тушунтиради …
4
таҳлили билан шуғулланади. «экзистенция» тушунчаси тадқикотчининг фикрини, аввало, инсон қилмишлари ва азоб-уқубатларида намоён бўлувчи инсон ҳамда дунё алокаларини излаш, аниқлаш томонга йўналтиради. ҳозирги замон ғарб фалсафасининг йўналиши сифатидаги фалсафий антропология дастлаб немис файласуфи ва социологи м.шеллер (1874-1928) асарларида ишлаб чиқилган ва германиялик файласуф х.плеснер (1892-1985), немис мутафаккири а.гелен (1904-1976) асарларида ривожлантирилган. инсон ҳақидаги таълимот - фалсафий антропология француз маърифатпарварлари даврида фалсафий мушоҳадаларнинг бош муаммосига айланди. уша даврда яратилган энг муҳим асарларнинг сарлавҳаларига чиқарилган мавзулар бунинг ёрқин намунаси бўлиб хизмат килиши мумкин. масалан, ламетри ўзининг биринчи фалсафий асарини «жоннинг табиий тарихи», асосий фалсафий асарини эса «инсон-машина» деб номлаган. гельвеций «ақл ҳақида» «инсон, унинг ақлий кобилияти ва тарбияси ҳақида» каби асарларида мазкур мавзуга оид ўз қарашлари билан фикр юритган. файласуф шеърий асарини «бахт» деб номлаган. инсон борлиғининг барча шаклларида маърифат муҳим ўрин тутишини тан олиш ушбу даврга хос бўлган. лекин бу зиддиятли хусусиятга эга эди. унга кўра, соф идеал омиллар (илғор фикрлар …
5
в инсон ўз табиатига кўра тўла рационал эмаслигини тан олишга асосланади. у келажакни билмасдан, ноаниқлик шароитида яшайди, иш кўради ва умид қилади. э.кассирер таъбири билан айтганда, «инсон ўзини ўзи тинимсиз излайдиган, ўз мавжудлигининг ҳар бир лаҳзасида шу мавжудликнинг шарт-шароитларини синовдан ўтказадиган ва кайта текширадиган жонзотдир»21. шахсни умумбашарий ривожланишнинг асосий мазмуни деб эълон қилувчи персонализм уни ўрганишга нисбатан анча мураккаб ёндашувларни таклиф қилади. шахс ўз моҳиятини муқаррар тарзда ўзидан ташқарида кўради - бу экстериоризация, у теран ички меъёр ва мўлжаллардан озиқланади - бу интериоризация. ниҳоят, шахс ўз реал эмпирик мавжудлигининг тор чегараларидан ўтиб, олий қадриятлар: ҳақиқат, эзгулик ва гўзаликка интилади - бу трансценденциядир. экзистенциализм инсонни илмий методлар ёрдамида билиб бўлмаслиги ҳақидаги ғояни қаттиқ ҳимоя қилади. биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари оралиғидаги даврда европа цивилизациясида инсонпарварликнинг тақчиллиги фанга бўлган ишончнинг йўқолишига олиб келди. инсоннинг ҳақикий мавжудлиги, яъни экзистенция унинг объект тарзидаги ҳақикий борлиғига тенг эмас. атамалар, тушунча ва абстракциялар билишнинг илмий объективлигини …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "инсон тушунчаси, мохияти ва мазмуни"

1413385099_59537.doc инсон тушунчаси, моҳияти ва мазмуни режа: 1. одам ва инсон тушунчаларининг афсонавий, диний ва фалсафий талқинлари. 2. марказий осиё фалсафаси инсон, унинг моҳияти хақида. 3. инсоннинг моҳияти. инсоннинг келиб чиқиши ва моҳияти ҳақида ҳозирги замон фани. 4. шахс муаммоси. шахснинг типлари. инсон муаммоси азалдан фалсафанинг бош мавзуларидан бири бўлиб келган. жуда кўп мутафаккирлар ва олимлар унинг моҳияти, табиати, дунёдаги ўрни ва вазифасини англаб етишга ҳаракат килганлар. турли фалсафий таълимотларда бу масалалар турлича талқин этилган. homo sapience (ақлли жонзот, инсон маъносини англатади) эволюцияси тўғрисида сўз юритганда оддий биологик еки факат ижтимоий мезонларга эмас, балки биологик-ижтимоий мезонларга суяниш лозим. бу эса ижтимоий-гуманитар ва табиий- илми...

DOC format, 95.5 KB. To download "инсон тушунчаси, мохияти ва мазмуни", click the Telegram button on the left.