фалсафий антропология. инсон фалсафаси.

DOCX 13 стр. 37,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 13
8-мавзу. фалсафий антропология. инсон фалсафаси. режа: 1. антропология – инсон ҳақидаги билимлар тизими сифатида. 2. фалсафий антропологиянинг асосчилари. 3. фалсафий антропологиянинг йўналишлари, метод ва методология масалалари. 4. инсон борлиғининг фалсафий изоҳи. 5. ҳаёт (тириклик) ва ўлим ҳақидаги фалсафий фикрлар. 1. “антропология” атамаси (юнонча anthropos — одам ва logos — таълимот) — одамнинг пайдо бўлиши, эволюцияси ҳамда ирқлар ҳақидаги билимлар тизимини англатади. илмий антропология мустақил фан сифатида хiх асрда шаклланган бўлса-да, одам ҳақидаги фалсафий фикрларнинг пайдо бўлиши қадим даврларга бориб тақалади. одамнинг тана тузилиши, кишилар ўртасидаги фарқларни тадқиқ қилиш ушбу фаннинг асосий вазифаларидир. мутахассислар томонидан антропология инсонни тадқиқ қилишнинг табиий-илмий методларидан фойдаланадиган ижтимоий фанларга жуда яқин турадиган биология соҳаси сифатида эътироф этилади. унинг муҳим соҳаси — одам организмининг тузилиши ва ривожланишига таъсир қиладиган физиологик, биокимёвий ва генетик омилларни ўрганадиган бўлими — «одам биологияси» деган умумий ном билан хх аср ўрталаридан бошлаб ривожланди. одамнинг пайдо бўлишида фақат табиат оламининг қонуниятларигина эмас, балки …
2 / 13
сифатида шаклланишида хiх аср охири хх аср бошларида яшаб ижод этган немис олими макс шелер (1874-1928) ижоди алоҳида ўрин тутади. айнан унинг таълимотида диний мазмундаги антропологик қарашлар билан инсон тўғрисидаги илмий-фалсафий фикрларнинг уйғунлиги яққол намоён бўлди. бу эса, ўз навбатида, фалсафий антропологиянинг мустақил фан соҳаси сифатида шаклланишига катта туртки берди. олим фалсафий антропология – инсоннинг моҳияти ва унинг структураси тўғрисидаги билимлар тизими деб ҳисоблаб, фан предметини шу тариқа талқин этган. м.шелернинг фалсафий антропологиянинг ривожланишига қўшган ҳиссаси ҳақида гапирганда, унинг таълимотидаги муҳим икки ҳолатга эътиборни қаратиш зарур. биринчидан, олим учун “инсон-жамият” тизимида инсон ўзига хос марказ сифатида бирламчи ҳисобланади. чунки ушбу марказда инсоннинг оламга нисбатан бўладиган турли алоқалари кесишади. шелер бу марказнинг моҳияти – инсоннинг шахсий борлиғини аниқлаш ҳамда ягоналиги (уникаллиги), эркинлиги ва ўз-ўзини тартибга солиш (яхлитлиги) хусусиятини англашга ҳаракат қилган. бунда, шахснинг чинакам борлиғи сифатида ўз таркибига ягоналик, эркинлик ва ўз-ўзини тартиблаш каби унсурларни олган муҳаббат (севувчи борлиқ) чиқади. иккинчидан, …
3 / 13
аънавий мавжудот. сўз туфайли илоҳий руҳ мазмуни индивидуал онгнинг мулкига айланади. мутахассислар олимнинг ушбу фикри инжилдаги: “ибтидода сўз бор эди, ва сўз худода эди, ва сўз худо эди”, - деган ҳикматни эслатишига ҳам алоҳида урғу берганлар. замонавий диний-фалсафий антропологиянинг асосчиларидан яна бири – немис олими арнольд гелен (1904-1976) ҳисобланади. олим маданиятни “инсониятнинг абадий йўлдоши” сифатида талқин этган. турли хил маданиятларнинг мавжудлигини тан олган ҳолда, гелен маданиятнинг бирлигини инсоният яхлитлиги, аниқроғи одамларнинг биологик яхлитлиги билан шартлангани ҳақидаги ғояни илгари сурган. унинг фикрича, маданият “маданият яратувчи энергия”га эга ҳар бир инсон организмининг ажралмас қисми ҳисобланади. мутахассислар томонидан гелен фалсафасида уч тематик йўналиш – фалсафий антропология, “институтлар фалсафаси” ва “плюралистик аҳлоқ” ажратиб кўрсатилади. олим ижодидаги ушбу йўналишлар бир-бирини тўлдириб, ўзаро узвий боғлиқ бўлса-да, уларнинг орасида фалсафий антропология ёндош соҳалар учун ўзига хос базис бўлиб хизмат қилган. гелен тадқиқотларида инсон мавжудлик шароитларини ўрганиш орқали ҳал этилиши мумкин бўлган “махсус биологик муаммо” сифатида чиқади. бундай …
4 / 13
ропологик таҳлилининг диний варианти кўпроқ ўз ифодасини топган. инсоннинг моҳияти борасида фан пайдо бўлгунга қадар ҳам интуитив тасаввурларнинг мавжуд бўлгани тўғрисидаги ғоя хенгстенберг антропологик қарашларининг асосий методологик тамойили ҳисобланади. олим фикрича, бундай ёндашув инсон ҳақида тадқиқот олиб боришнинг муҳим шартидир. зеро, бундай интуитив билим предмет ҳақида дастлабки тушунчаларни бериб, истиқболдаги таҳлилларга кенг йўл очади. хенгстенберг методига кўра, одам зоти хусусидаги дастлабки интуитив билимлар ақл томонидан инкор этилиши мумкин эмас. чунки бу ҳолда тадқиқот учун дастлабки зарурий материал йўқолади. бошқача айтганда, хенгстенберг ижодида бундай ёндашув унинг инсон тўғрисидаги мулоҳазалари учун ўзига хос мажбурий мезон сифатида хизмат қилган. ушбу йўналишдаги фикр-мулоҳазаларни излаш ва аниқлашни олим феноменологик аҳамиятга эга деб ҳисоблаган. бироқ хенгстенберг назарда тутган феноменология гуссерль тушунчасидаги феноменологиядан фарқланишини таъкидлаш жоиз. австриялик файласуф ва теолог эмерих коретнинг (1919-2006) концепцияси ўзига хос услубда яратилган мустақил илмий позиция сифатида диний-фалсафий антропология соҳасидаги билимлар тизимида муҳим ўрин тутади. “инсоннинг моҳияти шунда-ки, у бевосита фақат табиат …
5 / 13
нсон оламини энг аввало, унинг ҳаётий фаолияти кечадиган, у томонидан яратилган предметлар тизимидан иборат ижтимоий яхлитлик сифатида талқин этишга асосланади. инсон дунёсининг исталган сегменти, қисми алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, у ёки бу ижтимоий шароитда муайян маданий мўлжалларга эга шахс ҳаёти мазмунининг ташувчиси ҳисобланади. инсон борлиғи объективдир. бироқ унинг мавжудлиги ва пайдо бўлиши ижтимоий субъектнинг фаолияти билан ҳам шартлангандир. 3. фалсафий антропологияда асосан учта йўналиш ажратиб кўрсатилади: фалсафий-биологик (а.гелен); маданий-фалсафий (э. ротхакер, м. ландман); фалсафий-диний (м. шелер, и. лотц, г.-э. хенгстенберг ва б.). шунингдек, фалсафий антропология базис структурасига эга бўлиб, у қуйидагилардан тузилган: антропологик эпистемология ёки гносеология (инсонни фалсафий-антропологик билиш усуллари ҳақидаги таълимот); антропологик онтология (инсон борлиғи ҳақидаги таълимот), шу жумладан, антропологик феноменология ёки феноменологик антропология (инсон мавжудлигининг асосий феноменлари тўғрисидаги таълимот). фалсафий антропологиянинг моҳиятига нисбатан икки асосий ёндашувлар шаклланган: атрибутив ва экзистенциал. атрибутив ёндашувга кўра инсоннинг замондан холи бўлган аввал бошдан мавжуд бўлган моҳият ва табиатга эга экани тан олинади. …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 13 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "фалсафий антропология. инсон фалсафаси."

8-мавзу. фалсафий антропология. инсон фалсафаси. режа: 1. антропология – инсон ҳақидаги билимлар тизими сифатида. 2. фалсафий антропологиянинг асосчилари. 3. фалсафий антропологиянинг йўналишлари, метод ва методология масалалари. 4. инсон борлиғининг фалсафий изоҳи. 5. ҳаёт (тириклик) ва ўлим ҳақидаги фалсафий фикрлар. 1. “антропология” атамаси (юнонча anthropos — одам ва logos — таълимот) — одамнинг пайдо бўлиши, эволюцияси ҳамда ирқлар ҳақидаги билимлар тизимини англатади. илмий антропология мустақил фан сифатида хiх асрда шаклланган бўлса-да, одам ҳақидаги фалсафий фикрларнинг пайдо бўлиши қадим даврларга бориб тақалади. одамнинг тана тузилиши, кишилар ўртасидаги фарқларни тадқиқ қилиш ушбу фаннинг асосий вазифаларидир. мутахассислар томонидан антропология инсонни тадқиқ қилишнинг табии...

Этот файл содержит 13 стр. в формате DOCX (37,9 КБ). Чтобы скачать "фалсафий антропология. инсон фалсафаси.", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: фалсафий антропология. инсон фа… DOCX 13 стр. Бесплатная загрузка Telegram