позитив ҳуқуқ тизими ва категориялари

DOC 207.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1693991130.doc позитив ҳуқуқ тизими ва категориялари режа: 1. позитив ҳуқуқ тушунчаси ва унинг назарий асослари. 2. ҳуқуқ нормалари тушунчаси, белгилари ва тушунчаси 3. ҳуқуқ манбалари муаммолари 4. ҳуқуқ ижодкорлик муаммолари 5. ҳуқуқ тизими. ҳуқуқ тизими билан қонунчилик тизими ўртасидаги нисбат. 6. қонунчиликни тизимлаштириш муаммолари. 7. ҳуқуқий тартибга солиш механизмида ҳуқуқий муносабатларнинг ўрни. 8. ҳозирги замонда ҳуқуқий онг инқирози ва уни бартараф этиш муаммолари. позитив ҳуқуқ тушунчаси ва унинг назарий асослари ҳуқуқ тушунчаси жуда кенг қамровли бўлиб, унинг турли таърифлари мавжуд. шу ўринда позитив ҳуқуқ тушунчасига бироз тўхталишимиз зарур. в.с.нерсесянцнинг таъбирича, «позитив ҳуқуқ деганда мазкур жамиятда ҳаракатда бўлган, конкрет-аниқ мазмун ва шаклга эга бўлган ҳуқуқ маъносида, яъни ягона бир давлатга бирлашган инсонлар хатти-ҳаракатини тартибга солувчи восита сифатида ўзини намоён этадиган ҳуқуқ тушунилади». ҳуқуқнинг вужудга келиши ва ундан фойдаланиш жараёнида унинг моҳияти инсонлар томонидан амалий зарурий хатти-ҳаракат қоидалари вужудга келиши ва мустаҳкамланишидан анча кейинроқ англана борган. ҳуқуқнинг ўзи ҳамма томонидан эътироф этиладиган …
2
ган. бугунги кунда инсон ҳуқуқлари ҳақидаги нормалар ва принциплар тобора мустаҳкамлан-моқда ва улар нуфузли халқаро ҳужжатлар орқали позитив ҳуқуқнинг таркибидан муносиб ўрин эгалламоқда. бундан ташқари позитив ҳуқуқ ўз ичига конкрет шартномалардан келиб чиқадиган ва қонунга зид келмайдиган ҳуқуқ ва мажбуриятларни олади. «позитив ҳуқуқ» атамаси xvi асрнинг охири -xvii аср бошларидан бошлаб ҳуқуқ фани ва амалиётига кира бошлаган. маълумки ўша даврда «давлат» ҳуқуқини илоҳий табиий ҳуқуқга қарама-қарши қўйиш кенг тарқалган. бундай фикрлар дастлаб нидерландиялик мутафаккир гуго гроций томонидан «о праве войны и мира» («уруш ва тинчлик ҳуқуқи хусусида») номли асарида шаклантирилган. ўша пайтда инсоннинг табиий ҳуқуқларига қонунчиликдан мустақил бўлган ва адолатли давлат учун мажбурий бўлган ҳуқуқ сифатида қараш анча кенг тарқалган. бундай фикрлар ж.-ж.руссо, ш.-л.монтескье, вольтер, т.гоббс, и.кант, а.радиҳев (xvii-xvii асрлар) асарларида ўзининг ифодасини топган. табиий ҳуқуқ давлатнинг қонунчилигидан фарқ қилган ҳолда абадий ва ўзгармас, инсондан ажралмас ҳуқуқлар сифатида эътироф этилган. xix- xx асрлардан бошлаб европа ва шимолий америкада мулк эркинлигига …
3
назарияси, ф.жени, с.эрлих, с.а.муромцевнинг социологик мактаби, л.и.петражицкий ва унинг издошларининг психологик ҳуқуқ мактаби) кабилар. мана шундай бир шароитда табиий ҳуқуқга худди керакмас, феодал мутлоқликка қарши курашда ўзининг ролини ўтаган бир тушунча сифатида қарала бошланди. шу тариқа юридик фикр ўз эътиборини давлат томонидан ўрнатилган, реал ҳаракатда бўлган ҳуқуқга қарата бошлади. ҳатто л.петражицкий табиий ҳуқуқ мавжуд эмас экан, демак «позитив» ҳуқуқни «ҳуқуқ» деб атайвериш керак, деган фикргача борган. «позитив ҳуқуқ» атамаси англия, франция, австрия ва бошқа ҳозирги замон давлатлари ҳуқуқида, гарчи ушбу давлатлар шахснинг табиий ҳуқуқ ва эркинликлари демократик тамойиллари билан алоқани узишмаган бўлишсада, шунга қарамай эътироф этилади. «позитив ҳуқуқ» атамаси ҳозирги замон давлатлари турли ҳуқуқий тизимлари ҳуқуқ шаклини умумийлаштиришга ёрдам беради. шу ўринда бир ҳолатни таъкидлаш лозимки, европа мамлакат-лари ҳуқуқларида гарчи «қонунчилик», «қонун» атамаларини «позитив ҳуқуқ» атамаси билан бир хил тушуниш мавжуд бўлса-да, англия, канада, австралия иттифоқи ва бошқа англо-саксон прецедент ҳуқуқини «қонунчилик» деб аташ мушкул. диний ва анъанавий ҳуқуқ, хитой …
4
ик расмийлашган ҳуқуқ ижод этиш жараёни билан якунланади. ҳуқуқ нормалари тушунчаси, белгилари ва тушунчаси ҳуқуқ нормаси - бу ижтимоий ҳодиса бўлган ҳуқуқнинг муҳим элементи, яхлит ҳуқуқ тизимининг асосий ҳужайраси, бўғинидир. ҳуқуқни шакллантириш ва тадбиқ қилиш жараёни, қонунчилик, барча юридик тушунчалар, ҳуқуқ тизими ва ҳатто назариянинг негизида ҳам бевосита ёки билвосита тарзда ҳуқуқ нормаси ётади. юридик фанда ҳуқуқни турлича, яъни норматив, ижтимоий, этик жиҳатдан тушуниш мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос тарзда асослантирилади. ҳуқуқни қўллаш ва тадбиқ этишда ҳуқуқни нормалар тизими сифатида тушуниш биринчи даражали аҳамият касб этади. ҳар бир норма ўзида бирон-бир хатти-ҳаракат, хулқ-атвор қоидасини, муайян юриш-туриш моделини ифодалайди, масалан, ўзбекистон республикаси конституциясининг 50-моддасига кўра, фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар. бу ҳуқуқий норма фуқароларнинг табиатга, табиий ресурслар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, атмосферага нисбатан қандай хатти-ҳаракат қилишлари тўғрисидаги қоидани ўзида мустаҳкамлайди. ҳуқуқ нормаси - бу барча ҳуқуқ субъектлари учун мажбу-рий бўлган, давлат томонидан ўрнатилган ёки санкцияланган, давлатнинг …
5
тига тадбиқ қилингандан сўнг ҳам амал қилаверади. ҳуқуқ нормаси шахсларнинг бир-бири билан бўладиган ўзаро муносабатида қандай хатти-ҳаракат моделига, намунасига риоя этишлари лозимлигини, яъни қайси ҳаракатларни содир этиш ёки этмаслик мумкин эканлигини кўрсатади. шу маънода ҳуқуқ нормаси ҳуқуқий хулқ мезони сифатида ўзини кўрсатади. масалан, ўзбекистон республикаси конституциясининг 54-моддасида кўрсатилишича, мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. ҳуқуқ нормасининг тартибга солувчи восита сифатидаги аҳамияти шунда кўринадики, бирон-бир ҳуқуқ субъекти (масалан, жисмоний шахс, орган, муассаса) ўз ҳаракатида ҳуқуқ нормасида мустаҳкамланган қоидага риоя этади ёки бошқа ҳуқуқ субъектидан ҳуқуқ нормасида белгиланган тегишли хатти-ҳаракатни содир этишни талаб қилади, шунингдек, белгиланган қоиданинг бажарилмаганлиги ҳуқуқ бузувчига нисбатан таъсир чорасининг қўлланишига олиб келади. ҳуқуқ субъекти ҳуқуқ нормасида белгиланган хатти-ҳаракат намунасига риоя қилган ҳолатида ҳуқуқ нормаси хатти-ҳаракат ўлчови, меъёри, доираси, чегараси сифатида намоён бўлади. ва, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "позитив ҳуқуқ тизими ва категориялари"

1693991130.doc позитив ҳуқуқ тизими ва категориялари режа: 1. позитив ҳуқуқ тушунчаси ва унинг назарий асослари. 2. ҳуқуқ нормалари тушунчаси, белгилари ва тушунчаси 3. ҳуқуқ манбалари муаммолари 4. ҳуқуқ ижодкорлик муаммолари 5. ҳуқуқ тизими. ҳуқуқ тизими билан қонунчилик тизими ўртасидаги нисбат. 6. қонунчиликни тизимлаштириш муаммолари. 7. ҳуқуқий тартибга солиш механизмида ҳуқуқий муносабатларнинг ўрни. 8. ҳозирги замонда ҳуқуқий онг инқирози ва уни бартараф этиш муаммолари. позитив ҳуқуқ тушунчаси ва унинг назарий асослари ҳуқуқ тушунчаси жуда кенг қамровли бўлиб, унинг турли таърифлари мавжуд. шу ўринда позитив ҳуқуқ тушунчасига бироз тўхталишимиз зарур. в.с.нерсесянцнинг таъбирича, «позитив ҳуқуқ деганда мазкур жамиятда ҳаракатда бўлган, конкрет-аниқ мазмун ва шаклга эга бўлган ҳуқу...

DOC format, 207.5 KB. To download "позитив ҳуқуқ тизими ва категориялари", click the Telegram button on the left.