ҳуқуқ ҳаракати жараёни ва ҳуқуқни амалга ошириш шакллари

DOC 143,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1693991183.doc ҳуқуқ ҳаракати жараёни ва ҳуқуқни амалга ошириш шакллари режа: 1. ҳуқуқни амалга ошириштушунчаси. 2. ҳуқуқни амалга оширишшакллари ва усулларининг ўзига хос хусусиятлари. 3. ҳуқуқий нормани қўллаш - ҳуқуқни тадбиқ этишнинг муҳим шакли сифатида. 4. ҳуқуқий нормани қўллаш жараёни босқичлари. 5. ҳуқуқни қўллаш актлари: тушунчаси, хусусияти ва турлари. 6. ҳуқуқни қўллаш актларининг норматив-ҳуқуқий актлардан фарқлари. ҳуқуқни амалга ошириш тушунчаси ҳуқуқ, ҳуқуқий нормалар инсонлар онгги ва иродасига таъсир этиб, уларни ҳуқуққа мос ҳаракат қилишга ундайди. маълумки, кишиларнинг хулқ-атвори, хатти-ҳаракати ҳуқуқий тартибга солишнинг объекти бўлиб ҳисобланади. 1) ҳуқуқий тартибга солишнинг дастлабки босқичи бўлиб, ҳуқуқий актнинг қабул қилиниши ҳисобланади. ўқув адабиётида давлат томонидан ҳуқуқни амалга оширишнинг бошланғич босқичи сифатида қонун чиқариш фаолияти кўрсатилиб, бунда ҳуқуқий қонунлар қабул қилиниши, уларда ҳуқуқий қоидаларнинг шаклланиши ва мустаҳкамланиши назарда тутилади. 2) ҳуқуқни амалга оширишнинг кейинги босқичи бўлиб, қонуности актларини қабул қилиш ҳисобланади. бунда қонунда мустаҳкамланган ҳуқуқ конкретлаштирилади. 3) бироқ, ҳуқуқий тартибга солишда энг муҳими - бу ҳуқуқ …
2
ҳуқуқ нормаларидан фойдаланиш; 4. ҳуқуқ нормаларини қўллаш. ҳуқуқ нормасига риоя этиш - бунда ҳуқуқ субъекти амалдаги ҳуқуқ билан ман этилган хатти-ҳаракат, қилмишни содир этишдан ўзини сақлайди. масалан, ўзбекистон республикаси жиноят кодексининг 140-моддасида «ҳақорат қилиш» жинояти кўрсатилган, яъни жиноят-ҳуқуқий қонунчилик билан шундай ҳаракатни содир этиш жазо бериш таҳдиди остида жиноят деб тан олинган. риоя қилиш орқали ман этувчи нормалар амалга оширилади. ижро қилиш (бажариш) - ҳуқуқ субъекти томонидан ижобий характердаги юридик мажбуриятларни бажариш юзасидан фаол хатти-ҳаракатларни қилиш талаб этилади. масалан, ўзбекистон республикаси конституцияда мустаҳкамланган солиқ тўлаш мажбурияти ҳар бир ҳуқуқ субъектидан белгиланган солиқларни ўз вақтида тўлаб боришни талаб этади. демак, ҳуқуқ субъектлари ўзларига юклатилган позитив мажбуриятларни бажариш орқали ҳуқуқ нормасида мустаҳкамланган талабни ижро этадилар, ёки фуқаролар ўз конституциявий бурчларини адо этиш орқали ушбу конституциявий нормалар ижросини амалга оширадилар. фойдаланиш - бу шаклда ҳуқуқ субъекти ўз ваколатларини амалга оширади, шу боис у ўз хоҳишига кўра ҳам фаол, ҳам суст ҳаракат қилиши мумкин. …
3
зан ҳуқуқ нормаси ҳуқуқий муносабат вужудга келтирмай туриб ҳам амалга оширилиши мумкин. масалан, ҳуқуқ орқали ман этилган ҳаракатларни содир этмаслик. ҳуқуқий муносабатдан ташқарида - ҳуқуқларини амалга ошириш, юридик мажбуриятларни ижро этиш бўйича фаол ҳаракатлар қилиш шаклида ҳам амалга оширилиши мумкин. бундан ҳаракатларнинг хусусияти яна шунда кўринадики, улар бевосита норматив акт мазмунидан келиб чиқади ва айни пайтда айтарли юридик аҳамиятга молик оқибатларга олиб келмайди, масалан, йўл ҳаркати қоидаларига риоя этиш, фуқароларнинг сўз эркинлигидан фойдаланиш ва б. ҳуқуқий муносабатлар вужудга келиши, ўзгариши ва бекор қилинишига боғлиқ бўлган давлат органлари, ташкилотлар ва шахс фаолиятини икки турга бўлиш мумкин: 1. ҳуқуқий ҳолати тенг бўлган, бир-бирига қарам бўлмаган ҳуқуқ субъектлари ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар: · фуқаролар ўртасида ва · ташкилотлар ўртасида - фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар; 2. бир тараф махсус - ҳокимий ваколатга эга бўлган ҳуқуқий муносабатлар, жумладан - бу маъмурий-ҳуқуқий муносабатлардир. қолган ҳолларда эса, ҳуқуқий муносабат компетентли органнинг ҳокимона фармойиши асосида вужудга келади. бундай муносабат ташаббускори - …
4
, нафақага чиқиш, мукофотлаш, маълум лавозимни эгаллаш - ваколатли орган қарори асосидагина мумкин бўлади. ҳуқуқий нормани қўллаш - ҳуқуқни тадбиқ этишнинг муҳим шакли сифатида. ҳуқуқни амалга ошириш жараёни, кўпинча, давлатнинг ва унинг органларининг иштирокисиз амалга оширилади. давлат органлари ва фуқаролар, одатда, ўзаро келишилган ҳолда, ташқи мажбурловсиз ҳуқуқий муносабатга киришадилар. ушбу муносабатлар доирасида ўз субъектив ҳуқуқларидан фойдаланадилар, юридик мажбуриятларини бажарадилар ва қонунда белгиланган ман этишларга риоя қиладилар. айни пайтда, муайян бир ҳолатларда ҳуқуқий муносабатларга давлатнинг аралашуви тақозо этилади, давлатнинг аралашувисиз ҳуқуқни амалга ошириб бўлмайди. бундай вазият қай ҳолатларда вужудга келиши тўғрисида, шу жойда, тўхтатиш зарур. таъкидлаш жоизки, амалдаги қонунчиликнинг қатор нормаларида, унда белгиланган қоиданинг амалга ошиши учун, давлатнинг иштироки зарурлиги, олдиндан белгилаб қўйилган бўлади. бундай нормалар сирасига, аввало, жамиятда ишлаб чиқарилган моддий бойликларнинг давлат томонидан тақсимланиши масаласига доир нормаларни киритиш мумкин. масалан, хизмат вазифаси билан боғлиқ ҳолда, мутахассисларга, жумладан судьяларга хизмат турар жойи бериш масаласи, албатта тегишли ҳокимият органи билан юқори …
5
сабати тарзида амалга ошади ва бундай характердаги муносабатларнинг натижаси ҳам ҳуқуқий акт - қарорда ўзининг ифодасини топади. бундай ҳуқуқ қўллаш актлари бошқарув соҳасида жуда кўплаб қабул қилинади, масалан, бирон-бир мансабдор шахсни ишга тайинлаш ёки ишдан олиш ҳақида, ёхуд, мансабдор шахсни бир лавозимдан иккинчисига ўтказиш ҳақида, бирон-бир ходимни мукофотлаш ҳақида ва шу каби масалалар бўйича қарорлар қабул қилинади. давлатнинг (унинг тегишли ваколатли органи томонидан) бевосита иштироки талаб этиладиган ҳолатларнинг муҳим бир гуруҳи - ҳуқуқ субъектлари ўртасида ҳуқуқга доир низо вужудга келиши муносабати билан пайдо бўладиган муносабатлардир. одатда, муносабат тарафлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлар тўғрисида ўзаро бир келишувга келиша олмаган ҳолларда, тегишли ваколатли органга мурожаат қилишади. масалан, юридик шахслар ҳуқуқлар ҳақидаги даъво билан хсудларига, эр-хотинлар оилавий низо юзасидан фуқаролик судларига мурожаат қилишади. айни пайтда, ижтимоий муносабатларга давлатнинг иштироки шунинг учун зарур бўладики, бунда ҳуқуқ нормалари бузилиб, жиноят ёки ножўя ҳаракат содир этилган бўлиб, бу учун тегишли жавобгарлик белгиланиши зарур бўлади. бундай ҳолда ҳам, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳуқуқ ҳаракати жараёни ва ҳуқуқни амалга ошириш шакллари" haqida

1693991183.doc ҳуқуқ ҳаракати жараёни ва ҳуқуқни амалга ошириш шакллари режа: 1. ҳуқуқни амалга ошириштушунчаси. 2. ҳуқуқни амалга оширишшакллари ва усулларининг ўзига хос хусусиятлари. 3. ҳуқуқий нормани қўллаш - ҳуқуқни тадбиқ этишнинг муҳим шакли сифатида. 4. ҳуқуқий нормани қўллаш жараёни босқичлари. 5. ҳуқуқни қўллаш актлари: тушунчаси, хусусияти ва турлари. 6. ҳуқуқни қўллаш актларининг норматив-ҳуқуқий актлардан фарқлари. ҳуқуқни амалга ошириш тушунчаси ҳуқуқ, ҳуқуқий нормалар инсонлар онгги ва иродасига таъсир этиб, уларни ҳуқуққа мос ҳаракат қилишга ундайди. маълумки, кишиларнинг хулқ-атвори, хатти-ҳаракати ҳуқуқий тартибга солишнинг объекти бўлиб ҳисобланади. 1) ҳуқуқий тартибга солишнинг дастлабки босқичи бўлиб, ҳуқуқий актнинг қабул қилиниши ҳисобланади. ўқув адабиётида давлат ...

DOC format, 143,0 KB. "ҳуқуқ ҳаракати жараёни ва ҳуқуқни амалга ошириш шакллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.