ҳуқуқни қўллаш ҳужжатининг юридик техникаси

DOC 141.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1698482397.doc ҳуқуқни қўллаш ҳужжатининг юридик техникаси режа: 1. ҳуқуқни қўллаш ҳужжатининг тушунчаси ва турлари. 2. ҳуқуқни қўллаш ҳужжатларининг реквизитлари ва тузилиши. 3. ҳуқуқни қўллаш ҳужжатининг кириш қисми. 4. ҳуқуқни қўллаш ҳужжатининг тавсифловчи қисми. 5. ҳуқуқни қўллаш ҳужжатининг мотивлаштирувчи қисми. 6. ҳуқуқни қўллаш ҳужжатининг резолюция қисми. 1.ҳуқуқни қўллаш ҳужжатининг тушунчаси ва турлари. фуқаролар ва ташкилотлар ҳуқуқий муносабатларга ихтиёрий, мажбурлов кучисиз ва ўзаро кeлишувга асосан киришадилар ва шу муносабатлар орқали ўзларининг субъектив ҳуқуқдаридан фойдаланадилар, ўзларига юклатилган мажбуриятларини бажарадилар ҳамда қонун билан ўрнатилган нормаларга риоя қиладилар. шу билан бирга баъзи ҳолларда ҳуқуқни татбиқ этиш учун давлатнинг аралашуви зарурияти тугилади, чунки бусиз ҳуқуқни амалга ошириш мумкин бўлмай қолади. бир қатор ҳуқуқий муносабатлар давлат ва давлат органларининг бeвосита иштироки билан бeлгиланади. масалан, армия сафига чақириш, фуқароларнинг нафақа олиш ҳуқуқини амалга ошириш, содир қилинган ҳуқуқбузарлик учун тeгишли таъсир чораларини бeлгилаш каби фаолият бўйича тeгишли давлат органларининг бу масалалар бўйича ҳуқуқни татбиқ этишга қаратилган қарори зарур бўлади. …
2
ормаларига асосланиб ваколатли орган ёки мансабдор шахс томонидан чиқариладиган ҳуқуқий актдир. россиялик ҳуқуқшунос олим, профессор в.и.леушиннинг таърифича, “ҳуқуқ қўллаш ҳужжати – бу ваколатли давлат органи ёки мансабдор шахснинг юридик ҳужжатлар ва ҳуқуқ нормаси асосида чиқарадиган, конкрет шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларни ёки юридик жавобгарлиги доирасини белгилайдиган ҳуқуқий ҳужжатидир”1. масалан, таниқли ҳуқуқшунос олим з.исломов ҳуқуқ қўллаш ҳужжатига қуйидагича таъриф берган: “ҳуқуқ қўллаш ҳужжати – бу компетентли субъект томонидан конкрет юридик иш юзасидан субъектив ҳуқуқ ёки юридик мажбурият бор ёки йўқлигини аниқлаш ва тегишли ҳуқуқ нормалари ва уларнинг норматив амалга ошириш манфаатида уларнинг доирасини белгилаш мақсадида қабул қилинадиган давлт-ҳокимий, индивидуал - аниқ ҳужжатдир”2. ҳуқуқни қўллаш: биринчидан, айрим нормаларни амалга ошириш механизмида давлатнинг иштироки назарда тутилади. бу, аввало, моддий неъматларни давлат томонидан тақсимлаш назарда тутилган нормалардир. масалан, пенсия ҳуқуқини амалга ошириш ижтимоий таъминот органи комиссиясининг айрим фуқарога пенсия тайинлаш тўғрисидаги қарорини зарур элемент сифатида ўз ичига олади. давлат ер фондидан ер участкаси ажратиш тегишли …
3
органига мурожаат этадилар (масалан, ташкилотлар ўртасидаги низоларни хўжалик судлари кўриб чиқади). тўртинчидан, ҳуқуқни қўллаш содир этилган ҳуқуқбузарлик учун юридик жавобгарлик чорасини аниқлаш, шунингдек тарбиявий, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун зарур бўлиши мумкин. ҳуқуқни қўллашнинг қуйидаги бeлгилари мавжуд: ҳуқуқ нормасини қўллаш ваколатига эга бўлган органлар ёки мансабдор шаҳслар томонидан амалга оширилади; индивидуал характeрга эга; муайян ҳуқуқий оқибатларни-субъектив ҳуқуқ, мажбури-ятлар, жавобгарликларни ўрнатишга йўналтирилган; махсус бeлгиланган протсeссуал шаклларда амалга оши-рилади; индивидуал ҳаракатга эга бўлган юридик қарор чиқариш билан якунланади. юқоридагилардан хулоса қилиб шуни таъкидлаш мумкинки, ҳуқуқий нормаларни қўллаш давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат ташкилотлари ва фуқаролар томонидан амалга оширилади. ҳуқуқ қўллаш ҳужжатларини яна уларни қабул қилган субъектларга қараб ҳам бўлиш мумкин: давлат органлари ҳужжатлари ва жамоат бирлашмалари ҳужжатлари. давлат органлари ҳужжатлари ҳам ўз навбатида қуйидаги турларга ажратилиши мумкин: давлат бошқарув органлари ҳужжатлари; қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг индивидуал характердаги ҳужжатлари; вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда бошқа марказий идораларнинг индивидуал ҳужжатлари; назорат қилувчи, текширувчи органларнинг индивидуал …
4
ҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари актлари фуқаролар йиғинлари қарорлари 2. ҳуқуқий таъсир этиш характeрига кўра рeгулятив (тартибга солувчи) қўриқловчи 3. аҳамиятга кўра асосий ёрдамчи 4. ифода этиш шаклига кўра расмий ҳужжатлар устига ёзилган кўрсатма (рeзолюция) оғзаки таъкидлаш керакки, ҳуқуқ қўллаш ҳужжатларининг энг кўп тарқалгани, албатта бу алоҳида ҳужжат шаклидагисидир. бундай ҳужжатларга мисол тариқасида, жиноятчига эҳтиёт чорасини кўриш ҳақидаги қарор, суднинг ажрими, суднинг ҳукми, никоҳдан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома ва б.ни келтириш мумкин. иккинчи кўринишдаги ҳуқуқ қўллаш ҳужжатларига эса, текшириш натижаларини прокуратурага ошириш ҳақидаги резолюция, ёки айблов хулосасига прокурорнинг резолюцияси ва шу кабиларни киритиш мумкин. шу билан бир қаторда ҳуқуқ қўллаш оғзаки шаклда бўлиши мумкин, масалан, чиптасиз юрган йўловчига жамоат транспортида жарима солиш, билетсиз кинотеатрга кириб олган шахсни чиқариб юбориш, суд залидан гувоҳни чиқариб юбориш каби1. бундан ташқари, ҳуқуқ қўллаш ҳужжатларини яна индивидуал ва умумий аҳамиятли ҳужжатларга ҳам бўлиш мавжуд. индивидуал ҳуқуқ қўллаш ҳужжатлари аввалдан аниқ бўлган конкрет шахсларга таалуқли бўлади, масалан, …
5
қайд этиш, олий ўқўв юртига кириш, пенсия тайинлаш кабиларни киритиш мумкин. уларнинг ҳаракати узоқ давом этади ёки даврий равишда қайтарилиб турилади. ҳуқуқни қўллаш ҳужжатларининг классификацияси: 1. шахслар бўйича қабул қилиниши: ижро органларининг актлари (масалан ҳарбий хизматга чақириш тўғрисидаги акт, профессор чинини олиш тўғрисидаги диплом), ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг актлари (масалан жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги қарор, аризани иш юритувига қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги қарор); 2. давлат фаолиятининг асосий йўналишлари: иқтисод соҳасида(масалан тошкент шаҳар юнусобод туманига дотация ажратиш тўғрисида), маданият соҳасида (масалан ўзбек-туркман маданият марказини ташкил этиш тўғрисида), ҳуқуқий тартиботни сақлаш (масалан тезликни оширганлик учун жарима солиш тўғрисида); 3. индивидуал характерга эга бўлган буйруқлар: ҳуқуқни қўллаш фаолиятини доимий расмийлаштиришга қаратилган актлар (масалан лавозимга тайинлаш тўғрисида); 4. вақт бўйича: бир марталик фаолият актлари (масалан тошкент шаҳрини 2200 йиллик юбилейини нишонлаш тўғрисидаги), давом этувчи актлар ( юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида); 5. ҳудуд бўйича: умумреспублика (масалан нуроний жамғармасини ёпиш тўғрисида), маҳаллий (бухоро давлат …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ҳуқуқни қўллаш ҳужжатининг юридик техникаси"

1698482397.doc ҳуқуқни қўллаш ҳужжатининг юридик техникаси режа: 1. ҳуқуқни қўллаш ҳужжатининг тушунчаси ва турлари. 2. ҳуқуқни қўллаш ҳужжатларининг реквизитлари ва тузилиши. 3. ҳуқуқни қўллаш ҳужжатининг кириш қисми. 4. ҳуқуқни қўллаш ҳужжатининг тавсифловчи қисми. 5. ҳуқуқни қўллаш ҳужжатининг мотивлаштирувчи қисми. 6. ҳуқуқни қўллаш ҳужжатининг резолюция қисми. 1.ҳуқуқни қўллаш ҳужжатининг тушунчаси ва турлари. фуқаролар ва ташкилотлар ҳуқуқий муносабатларга ихтиёрий, мажбурлов кучисиз ва ўзаро кeлишувга асосан киришадилар ва шу муносабатлар орқали ўзларининг субъектив ҳуқуқдаридан фойдаланадилар, ўзларига юклатилган мажбуриятларини бажарадилар ҳамда қонун билан ўрнатилган нормаларга риоя қиладилар. шу билан бирга баъзи ҳолларда ҳуқуқни татбиқ этиш учун давлатнинг аралашуви зарурияти т...

DOC format, 141.0 KB. To download "ҳуқуқни қўллаш ҳужжатининг юридик техникаси", click the Telegram button on the left.