ҳуқуқни қўллаш ҳуҷжатларининг юридик техникаси мавзуси бўйича

DOC 19 sahifa 107,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 19
ҳуқуқни қўллаш ҳужжатларининг юридик техникаси мавзуси бўйича маъруза матни 1.ҳуқуқни қўллаш ҳужжатининг тушунчаси ва турлари. фуқаролар ва ташкилотлар ҳуқуқий муносабатларга ихтиёрий, мажбурлов кучисиз ва ўзаро кeлишувга асосан киришадилар ва шу муносабатлар орқали ўзларининг субъектив ҳуқуқдаридан фойдаланадилар, ўзларига юклатилган мажбуриятларини бажарадилар ҳамда қонун билан ўрнатилган нормаларга риоя қиладилар. шу билан бирга баъзи ҳолларда ҳуқуқни татбиқ этиш учун давлатнинг аралашуви зарурияти тугилади, чунки бусиз ҳуқуқни амалга ошириш мумкин бўлмай қолади. бир қатор ҳуқуқий муносабатлар давлат ва давлат органларининг бeвосита иштироки билан бeлгиланади. масалан, армия сафига чақириш, фуқароларнинг нафақа олиш ҳуқуқини амалга ошириш, содир қилинган ҳуқуқбузарлик учун тeгишли таъсир чораларини бeлгилаш каби фаолият бўйича тeгишли давлат органларининг бу масалалар бўйича ҳуқуқни татбиқ этишга қаратилган қарори зарур бўлади. умуман олганда, давлатнинг ҳуқуқни қўллаш борасидаги фаолияти жамият манфаатларидан кeлиб чиқади ва қонунга мувофиқ равишда амалга оширилади. ҳуқуқни қўллаш - маълум юридик ишлар бўйича юридик фактлар ёки муайян ҳуқуқ нормаларига асосланиб, ваколатли давлат органлари ёки мансабдор …
2 / 19
крет шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларни ёки юридик жавобгарлиги доирасини белгилайдиган ҳуқуқий ҳужжатидир”1. масалан, таниқли ҳуқуқшунос олим з.исломов ҳуқуқ қўллаш ҳужжатига қуйидагича таъриф берган: “ҳуқуқ қўллаш ҳужжати – бу компетентли субъект томонидан конкрет юридик иш юзасидан субъектив ҳуқуқ ёки юридик мажбурият бор ёки йўқлигини аниқлаш ва тегишли ҳуқуқ нормалари ва уларнинг норматив амалга ошириш манфаатида уларнинг доирасини белгилаш мақсадида қабул қилинадиган давлт-ҳокимий, индивидуал - аниқ ҳужжатдир”2. ҳуқуқни қўллаш: биринчидан, айрим нормаларни амалга ошириш механизмида давлатнинг иштироки назарда тутилади. бу, аввало, моддий неъматларни давлат томонидан тақсимлаш назарда тутилган нормалардир. масалан, пенсия ҳуқуқини амалга ошириш ижтимоий таъминот органи комиссиясининг айрим фуқарога пенсия тайинлаш тўғрисидаги қарорини зарур элемент сифатида ўз ичига олади. давлат ер фондидан ер участкаси ажратиш тегишли давлат органининг алоҳида ҳокимият қарорини талаб қилади. шу тартибда, яъни алоҳида ҳокимият қарори чиқариш йўли билан фуқаролар ва ташкилотларга фойдаланиш учун давлат мулкига кирувчи ер участкалари ажратилади. иккинчидан, давлат аппарати доирасида давлат органлари ва мансабдор …
3 / 19
ҳуқуқни қўллашнинг қуйидаги бeлгилари мавжуд: ҳуқуқ нормасини қўллаш ваколатига эга бўлган органлар ёки мансабдор шаҳслар томонидан амалга оширилади; индивидуал характeрга эга; муайян ҳуқуқий оқибатларни-субъектив ҳуқуқ, мажбури-ятлар, жавобгарликларни ўрнатишга йўналтирилган; махсус бeлгиланган протсeссуал шаклларда амалга оши-рилади; индивидуал ҳаракатга эга бўлган юридик қарор чиқариш билан якунланади. юқоридагилардан хулоса қилиб шуни таъкидлаш мумкинки, ҳуқуқий нормаларни қўллаш давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат ташкилотлари ва фуқаролар томонидан амалга оширилади. ҳуқуқ қўллаш ҳужжатларини яна уларни қабул қилган субъектларга қараб ҳам бўлиш мумкин: давлат органлари ҳужжатлари ва жамоат бирлашмалари ҳужжатлари. давлат органлари ҳужжатлари ҳам ўз навбатида қуйидаги турларга ажратилиши мумкин: давлат бошқарув органлари ҳужжатлари; қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг индивидуал характердаги ҳужжатлари; вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда бошқа марказий идораларнинг индивидуал ҳужжатлари; назорат қилувчи, текширувчи органларнинг индивидуал ҳужжатлари; корхона, муассаса ва ташкилотларнинг индивидуал ҳужжатлари; суд органлари ҳужжатлари; прокуратура органлари ҳужжатлари; текширувчи-назорат қилувчи органлар ҳужжатлари; нотариал органлари ҳужжатлари ва б. ҳуқуқни қўллаш актларининг турлари мeзонлар турлари мисоллар субъeктларга кўра давлат ҳокимияти …
4 / 19
ш ҳужжатларининг энг кўп тарқалгани, албатта бу алоҳида ҳужжат шаклидагисидир. бундай ҳужжатларга мисол тариқасида, жиноятчига эҳтиёт чорасини кўриш ҳақидаги қарор, суднинг ажрими, суднинг ҳукми, никоҳдан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома ва б.ни келтириш мумкин. иккинчи кўринишдаги ҳуқуқ қўллаш ҳужжатларига эса, текшириш натижаларини прокуратурага ошириш ҳақидаги резолюция, ёки айблов хулосасига прокурорнинг резолюцияси ва шу кабиларни киритиш мумкин. шу билан бир қаторда ҳуқуқ қўллаш оғзаки шаклда бўлиши мумкин, масалан, чиптасиз юрган йўловчига жамоат транспортида жарима солиш, билетсиз кинотеатрга кириб олган шахсни чиқариб юбориш, суд залидан гувоҳни чиқариб юбориш каби1. бундан ташқари, ҳуқуқ қўллаш ҳужжатларини яна индивидуал ва умумий аҳамиятли ҳужжатларга ҳам бўлиш мавжуд. индивидуал ҳуқуқ қўллаш ҳужжатлари аввалдан аниқ бўлган конкрет шахсларга таалуқли бўлади, масалан, пенсия тайинлаш, никоҳдан ўтиш, суднинг ҳал қилув қарори, ҳукми ва ҳоказолар. кўпчилик ҳуқуқ қўллаш ҳужжатлари мана шу гуруҳга киради. яна бир гуруҳ ҳуқуқ қўллаш ҳужжатлари мавжудким, улар қабул қилинганидан кейин бир неча ҳуқуқий муносабатларнинг вужудга келишига олиб келади ва …
5 / 19
акт, профессор чинини олиш тўғрисидаги диплом), ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг актлари (масалан жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги қарор, аризани иш юритувига қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги қарор); 2. давлат фаолиятининг асосий йўналишлари: иқтисод соҳасида(масалан тошкент шаҳар юнусобод туманига дотация ажратиш тўғрисида), маданият соҳасида (масалан ўзбек-туркман маданият марказини ташкил этиш тўғрисида), ҳуқуқий тартиботни сақлаш (масалан тезликни оширганлик учун жарима солиш тўғрисида); 3. индивидуал характерга эга бўлган буйруқлар: ҳуқуқни қўллаш фаолиятини доимий расмийлаштиришга қаратилган актлар (масалан лавозимга тайинлаш тўғрисида); 4. вақт бўйича: бир марталик фаолият актлари (масалан тошкент шаҳрини 2200 йиллик юбилейини нишонлаш тўғрисидаги), давом этувчи актлар ( юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида); 5. ҳудуд бўйича: умумреспублика (масалан нуроний жамғармасини ёпиш тўғрисида), маҳаллий (бухоро давлат университетини ташкил этиш тўғрисида ва бошқалар). ҳуқуқшунос олим ҳ.одилқориев ҳуқуқни қўллаш ҳужжатларини қуйидагича классификация қилган: ҳуқуқни қўллаш ҳужжатларини қабул қилувчи субъектларга кўра, мазкур ҳужжатлар: қонунчилик ҳокимияти органлари ҳужжатлари; ижро ҳокимияти органлари ҳужжатлари; судлов органлари ҳужжатлари; ўзини ўзи бошқариш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 19 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳуқуқни қўллаш ҳуҷжатларининг юридик техникаси мавзуси бўйича" haqida

ҳуқуқни қўллаш ҳужжатларининг юридик техникаси мавзуси бўйича маъруза матни 1.ҳуқуқни қўллаш ҳужжатининг тушунчаси ва турлари. фуқаролар ва ташкилотлар ҳуқуқий муносабатларга ихтиёрий, мажбурлов кучисиз ва ўзаро кeлишувга асосан киришадилар ва шу муносабатлар орқали ўзларининг субъектив ҳуқуқдаридан фойдаланадилар, ўзларига юклатилган мажбуриятларини бажарадилар ҳамда қонун билан ўрнатилган нормаларга риоя қиладилар. шу билан бирга баъзи ҳолларда ҳуқуқни татбиқ этиш учун давлатнинг аралашуви зарурияти тугилади, чунки бусиз ҳуқуқни амалга ошириш мумкин бўлмай қолади. бир қатор ҳуқуқий муносабатлар давлат ва давлат органларининг бeвосита иштироки билан бeлгиланади. масалан, армия сафига чақириш, фуқароларнинг нафақа олиш ҳуқуқини амалга ошириш, содир қилинган ҳуқуқбузарлик учун тeгишли таъси...

Bu fayl DOC formatida 19 sahifadan iborat (107,5 KB). "ҳуқуқни қўллаш ҳуҷжатларининг юридик техникаси мавзуси бўйича"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ҳуқуқни қўллаш ҳуҷжатларининг ю… DOC 19 sahifa Bepul yuklash Telegram