юридик техника фани бўйича казуслар

DOC 10 pages 70.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 10
юридик техника фани бўйича казуслар 1-казус юридик техника - норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни лойихасини тузиш бўйича қоида ва усуллар йиғиндиси, ҳужжатнинг ички тузилиши , унинг тили ва услуби, ҳуқуқий атамашунослик, қонун лойиҳарини бир тилдан иккинчи бир тилга таржима қилиш саньати ҳақидаги билимлар мажмуидир. савол: юридик техниканинг ҳуқуқшунослик фанлари тизимидаги ўрнини атрофлича ёритиб беринг. 2-казус юридик техника дарс машғулоти давомида талаба шахзод аброров томонидан фуқароликни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт юридик ҳужжат бўлиши мумкин эмаслиги билдириб ўтилди. бироқ талаба дилшод норқобилов юридик техникага оид ҳуқуқий адабиётлардан иқтибос келтирган ҳолда унинг фикрларини рад этди. савол: юридик ҳужжат турларини таҳлил этган ҳолда вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 3-казус оралиқ назорати учун жавоб тайёрлаётган талаба азим салимов ўзбекистон республикасининг “судлар тўғрисидаги” ҳамда “ўзбекистон республикаси конституциявий суди тўғрисида”ги қонунларни ўрганиб чиққанда, ўзбекистон республикаси олий суди ва конституциявий суди қарорлари барча жисмоний, юридик шахслар, корхона ташкилот ва муассасалар учун умум мажбурий характерга эга эканлигини аниқлади. натижада азамат олий суд, конституциявий суд томонидан …
2 / 10
алга ошириш ҳужжатларининг ўзига ҳос намуналари (шаблон) ларига амал қилмаслик тегишли юридик оқибатларни келтириб чиқармаслигини билдириб ўтди. савол: ҳуқуқнии амалга ошириш ҳужжатларининг реквизитлари ҳамда намуналарини таҳлил этинг. фикрларингизни амалий мисоллар билан асосланг. 5-казус ўзбекистон республикасининг “норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида” (янги таҳрири)ги қонуннинг 7-моддасида “норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатлари бўлиб,улар ўзбекистон республикасининг қонунчилигини ташкил етади. ўзбекистон республикасининг конституцияси ва қонунлари, ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталарининг қарорлари қонун ҳужжатларидир”, шаклида баён этилади. аммо мазкур модда рус тилидаги матнда “нормативно-правовые акты являются актами законодательства и образуют законодательство республики узбекистан.конституция республики узбекистан, законы республики узбекистан, постановления палат олий мажлиса республики узбекистан являются законодательными актами”, кўринишида баён этилади. савол: ўзбек ва рус тилидаги мазкур нормани юридик техниканинг тил қоидалари бўйича таҳлил этинг. вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 6-казус юридик техника модули бўйича семинар машғулоти давомида талаба фахриддин мадиев норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тури ва номи, ҳужжат қабул қилинган жой, сана ва ҳужжат рақами, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имзо қўйиб тасдиқлашга расман …
3 / 10
давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўзбекистон республикаси адлия вазирлигига тақдим этади. 38-модда. норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий нашрларда эълон қилиниши керак. ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога тортилиши,мол-мулкидан ёки бирон –бир ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин эмас. савол: юқоридаги икки моддани юридик техник қоидалар асосида таҳлил этинг. юридик техник қоидаларни хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб муҳокама этинг. 8-казус юридик техник қоидаларни ўрганаётган атажанова шаҳло уларнинг моҳияти ва мазмунига кўра юридик техник воситалар билан бир хил вазифаларни бажаришини тушунди. ўз тушунчаларини ўқитувчи билан ўртоқлашиш учун ўқитувчисининг электрон почтасига хабар йўллади. бироқ ўқитувчи ўзининг жавоб ҳатида юридик техник воситалар ва қоидаларнинг мақсади бир эканлигини аммо уларнинг мазмун-моҳияти турлича эканлигини билдириб ўтди. жавоб хатида тўлиқ тушунтиришлар келтирилмаганлиги сабабли шаҳло қайси манбалардан фойдаланиб тўғри жавобни топишда қийинчиликларга учради. савол: юридик техник воситалар ва қоидаларнинг ўзаро фарқли ва ўхшаш жиҳатларини хорижий …
4 / 10
к палатасининг мажлисларида депутатлар кун тартибининг иккита асосий масаласини муҳокама қилдилар. улар қуйидагилар: а) олий мажлис қонунчилик палатасининг “аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунни ижро этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”қарори қабул қилиш тўғрисида; б) олий мажлис қонунчилик палатасининг “қонунчилик палатаси депутати а.ражабовнинг дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида”ги қарор қабул қилишди. депутатларнинг 100 фоизи қарорларни қабул қилишга овоз беришди. қабул қилинган қарорлар “норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддасига биноан (давлат рўйхатдан ўтказиш учун) адлия вазирлигига юборилди. бироқ, адлия вазирилиги ўзининг расмий хатида ҳар икки қарор ҳам норматив-ҳуқуқий эмаслиги ҳамда уларни давлат рўйхатидан ўтказилмаслиги бўйича рад жавобини берганлигини маълум қилди. савол: “норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддасини таҳлил этинг. вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 9-казус юридик техника модулидан семинар машғулоти давомида талаба каримов “норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунга биноан, ўзбекистон республикасининг қонунлари конституциявий қонунлар шаклида қабул қилиниши мумкинлигини тушунтирди. аммо талаба саноевнинг таъкидлашича,“норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунда “конституцион ҳуқуқ” тушунчасига расмий таъриф берилмаганлигини таъкидлади. аммо каримов, қонунчилик палатасида конституциявий …
5 / 10
ҳо беринг. вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишда юридик техник қоидаларни атрофлича муҳокама қилинг. 11-казус навоий вилояти юридик техникуми талабалари ўртасида ташкил этилган “ҳуқуқ билимдони” мусобоқаси ташкил этилди. унда 1-ўрин учун даъвогарлик қилаётган дилфуза “юридик техника фанини соф назарий характерга эга эканлигини” комиссия аъзоларига билдириб ўтди. аммо комиссия раиси томонидан унинг фикри замонавий қарашларга мувофиқ келмаслигини ҳамда унинг амалий аҳамияти ҳам мавжуд эканлигини билдириб, дилфузанинг жавобини “нотўғри” деб қабул қилди. 1-ўринни эггалай олмаган дилфуза ҳолат бўйича ўзбекистон республикаси адлия вазирлигига мурожаат қилди. савол: юридик техниканинг амалий ҳамда назарий характерга эга эканлигини мисоллар билан таҳлил этинг. вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 12-казус юридик техника модули бўйича семинар дарс машғулоти давомида ўқитувчи томонидан юридик фанларнинг тизими тушунтириб берилди. шунда талаба жамолов томонидан юридик техника фани юқорида кўрсатиб ўтилганларнинг ҳеч бирига кирмаслигини, у аслида давлат ва ҳуқуқ назариясидан келиб чиққанлигини, мазкур фан “ҳуқуқ ижодкорлиги” мавзуси доирасида ўтилиши кераклигини …

Want to read more?

Download all 10 pages for free via Telegram.

Download full file

About "юридик техника фани бўйича казуслар"

юридик техника фани бўйича казуслар 1-казус юридик техника - норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни лойихасини тузиш бўйича қоида ва усуллар йиғиндиси, ҳужжатнинг ички тузилиши , унинг тили ва услуби, ҳуқуқий атамашунослик, қонун лойиҳарини бир тилдан иккинчи бир тилга таржима қилиш саньати ҳақидаги билимлар мажмуидир. савол: юридик техниканинг ҳуқуқшунослик фанлари тизимидаги ўрнини атрофлича ёритиб беринг. 2-казус юридик техника дарс машғулоти давомида талаба шахзод аброров томонидан фуқароликни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт юридик ҳужжат бўлиши мумкин эмаслиги билдириб ўтилди. бироқ талаба дилшод норқобилов юридик техникага оид ҳуқуқий адабиётлардан иқтибос келтирган ҳолда унинг фикрларини рад этди. савол: юридик ҳужжат турларини таҳлил этган ҳолда вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 3-казус оралиқ назора...

This file contains 10 pages in DOC format (70.0 KB). To download "юридик техника фани бўйича казуслар", click the Telegram button on the left.