юридик техника ва қонунлар сифатини ошириш муаммолари

DOC 1.1 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
техника ва қ.doc анализ избирательного законодательства республики узбекистан показывает, что в систему действующего законодательства могут быт page 5 юридик техника ва қонунлар сифатини ошириш муаммолари мундарижа кириш i боб. юридик техника тўғрисидаги ғояларнинг вужудга келиши ва ривожланиши 1.1. юридик техника тўғрисидаги ғоялар генезиси 1.2. юридик техника тушунчасига оид замонавий ёндашувларнинг ўзига хос жиҳатлари 1.3. ўзбекистон республикаси қонунчилик тизимини уйғунлаштиришда юридик техниканинг аҳамияти i бобга хулоса ii боб. юридик техниканинг мазмуни ва унинг методологик асослари 2.1. юридик техниканинг асосий шакл ва турлари 2.2. юридик техниканинг принцип ва қоидалари – ҳуқуқ нормаларининг асоси сифатида 2.3. юридик техника методлари, восита ва усулларининг мазмуни ii бобга хулоса iii боб. ўзбекистон республикасида қонунлар сифатини оширишда юридик техниканинг ролини такомиллаштириш масалалари 3.1. ўзбекистон республикасида қонун ижодкорлиги жараёнини такомиллаштиришнинг амалий жиҳатлари 3.2. ўзбекистон республикасида юридик техникани такомиллаштиришнинг назарий асослари 3.3. қонунлар сифатини ошириш – мамлакатни янгилаш ва модернизация қилишнинг зарур шарти iii бобга хулоса хулоса фойдаланилган адабиётлар …
2
қда...” . ижтимоий вазифаларни ҳал қилишнинг универсал ва самарали механизми ҳисобланган қонунларга таяниш мамлакатимизда ҳуқуқий фуқаролик жамиятининг бош принципи – қонун устуворлиги қарор топганлигининг яна бир ишончли далилига айланди. зеро, ҳокимият қонунчилик тармоғининг олий органи томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар демократия андозаларига мувофиқ ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг асосий воситалари, сўзсиз рўёбга чиқарилиши лозим бўлган халқ хоҳиш-иродасининг жамулжам ифодаси ҳисобланади. сўнгги йилларда қонунчилик жараёнининг фаоллашуви муносабати билан миллий юридик фанимизнинг роли сезиларли даражада ошди. таъкидлаш жоизки, миллий юридик фани мамлакатимизнинг бир қатор ихтисослашган академик ва олий таълим муассасалари таркибига кирувчи анча қудратли илмий кучларни ўз ичига олган. айни пайтда қонун ижодкорлиги жараёни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини илмий жиҳатдан янада сифатлироқ ва малакалироқ таъминлаш, юриспруденциянинг назарий ва амалий аҳамият касб этадиган бошқа йўналишларида тадқиқотлар олиб бориш назарда тутилмоқда. мамлакатимизда амалга оширилаётган давлатни демократлаштириш, жамиятни модернизация қилиш, бозор муносабатларини чуқурлаштириш ва кишилар онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотлар, ҳеч шубҳасиз, ўзининг ижобий натижаларини …
3
ағишланган . бироқ юридик техника масалаларига махсус бағишланган тадқиқотлар ўзбекистонда деярли мавжуд эмас. тармоқ мутахассисларининг оз сонли тадқиқотлари ҳам айрим ҳуқуқни қўллаш ҳужжатларини такомиллаштириш масалаларига қаратилганлиги билан ажралиб туради. бунда муаммо илмий-назарий жиҳатдан пухта ўрганилмагани яққол кўзга ташланади. юридик техника ва қонунлар сифатини ошириш билан боғлиқ муаммоларнинг кенг қамровлилиги, мураккаблиги сабабли, юридик техникани ўрганиш объекти, предмети, кўлами, доираси, чегараси каби масалалар бўйича ҳуқуқшунос олимлар ўртасида турли тортишув, баҳс, мунозаралар, хилма-хил фикрлар, баъзан бир-бирига зид қарашлар ҳам мавжуд. шу сабабли, ҳалигача фанда ва ҳуқуқий амалиётда қонунлар сифатини оширишда юридик техникани қўллаш билан боғлиқ илмий-назарий қоидалар қатьий ишлаб чиқилганича йўқ. қўйилаётган масала ниҳоятда кенг қамровли, лекин ҳал қилиниши ниҳоятда муҳим муаммодир. гап шундаки, ушбу масалалар ҳам ҳуқуқий назария, ҳам ҳуқуқий амалиёт, ҳам ҳуқуқ ижодкорлиги (қонун яратиш) билан боғлиқ. шу сабабли, юридик техниканинг ўрганиш объектини белгилашда олимлар турли нуқтаи назардан туриб ўз фикрларини баён қиладилар, унга нисбатан мазмун ва моҳият жиҳатидан турли-туман қоидаларни …
4
мов асарларида ҳар томонлама ва тизимли тарзда ёритиб берилган. ушбу асарларда жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этиш жараёнида юридик техника ва қонунлар сифатини оширишга оид концептуал ғоя ва фикрлар мавжуд . республикамиз ўз мустақиллигини қўлга киритиши ва мамлакатда ҳуқуқий ислоҳотларнинг амалга оширилиши юридик техника масалаларига, унинг қоидалари ва усулларига, унга қўйиладиган талабларга, норматив ҳужжатлар тилига бўлган қизиқишни янада кучайтирди. бунинг натижаси ўлароқ с.м.адилходжаева, а.а.азизхўжаев, м.а.ахмедшаева, д.к.ахмедов, ҳ.б.бобоев, ш.и.жалилов, з.м.исломов, б.и.исмаилов, ш.н.кўчимов, ў.муҳамедов, о.з.муҳаммаджонов, м.к.нажимов, ҳ.т.одилқориев, ф.х.рахимов, а.х.саидов, и.т.тультеев, ш.з.уразаев, м.м.файзиев, э.х.халилов, о.т.хусанов ва бошқа олимларнинг юридик техниканинг турли ҳуқуқий масалаларига бағишланган тадқиқотлари юзага келди . юридик техника ҳақидаги таълимотнинг ривожланишига с.с.алексеев, н.а.власенко, г.и.денисов, т.д.зражевская, р.иеринг, т.в.кашанина, м.а.капустина, д.а.керимов, а.б.лисюткин, г.и.муромцев, а.нашиц, н.н.тарасов, ю.а.тихомиров, с.в.бахвалов, б.в.чигидин, к.к.панько каби хорижлик олимлар салмоқли ҳисса қўшганлар . айни вақтда мазкур мавзуга оид сўнгги фундаментал илмий тадқиқотлар қонун ижодкорлигининг ижтимоий-иқтисодий омиллари муттасил ўзгараётганлиги туфайли кўп сонли янги баҳсли муаммолар мунтазам равишда юзага …
5
н республикасида юридик техника ва қонунлар сифатини ошириш муаммоларини комплекс ўрганиш ва таҳлил қилиш орқали илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. тадқиқотнинг вазифалари. тадқиқот мақсадидан келиб чиқиб, қуйидаги вазифалар белгиланди: – юридик техника тўғрисидаги ғоялар генезисини ва ривожланишини таҳлил этиш; – юридик техника тушунчаси юзасидан замонавий ёндашувларнинг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш; – ўзбекистон республикаси қонунчилик тизимини шакллантиришда юридик техниканинг аҳамиятини кўрсатиб бериш; – юридик техниканинг асосий шакл ва турлари юзасидан фанда мавжуд бўлган асосий ёндашувларни таҳлил этиш ва бу борада муаллифлик хулосаларини ишлаб чиқиш; – юридик техниканинг принцип ва қоидалари ҳуқуқ нормаларнинг асоси сифатида майдонга чиқишини кўрсатиш; · юридик техника методлари, восита ва усулларининг мазмунини аниқлаш ва таҳлил этиш; · ўзбекистон республикасида қонун ижодкорлиги жараёнида юридик техникани қўллаш самарадорлигини такомиллаштириш билан боғлиқ амалий ва назарий аҳамиятга эга бўлган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш ва бошқалар. тадқиқотнинг объекти ва предмети. ўзбекистон республикасида қонун ижодкорлигини амалга оширишда юридик техникани қўллаш …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "юридик техника ва қонунлар сифатини ошириш муаммолари"

техника ва қ.doc анализ избирательного законодательства республики узбекистан показывает, что в систему действующего законодательства могут быт page 5 юридик техника ва қонунлар сифатини ошириш муаммолари мундарижа кириш i боб. юридик техника тўғрисидаги ғояларнинг вужудга келиши ва ривожланиши 1.1. юридик техника тўғрисидаги ғоялар генезиси 1.2. юридик техника тушунчасига оид замонавий ёндашувларнинг ўзига хос жиҳатлари 1.3. ўзбекистон республикаси қонунчилик тизимини уйғунлаштиришда юридик техниканинг аҳамияти i бобга хулоса ii боб. юридик техниканинг мазмуни ва унинг методологик асослари 2.1. юридик техниканинг асосий шакл ва турлари 2.2. юридик техниканинг принцип ва қоидалари – ҳуқуқ нормаларининг асоси сифатида 2.3. юридик техника методлари, восита ва усулларининг мазмуни ii бобга ху...

DOC format, 1.1 MB. To download "юридик техника ва қонунлар сифатини ошириш муаммолари", click the Telegram button on the left.