юридик онтология, гносеология ва аксиология муаммолари

DOC 111,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663536265.doc юридик онтология, гносеология ва аксиология муаммолари режа: 1. онг ва ҳуқуқ. ҳуқуқий онг таснифи. 2. ҳуқуқ ва давлатнинг антологик, гносеологик ва аксиологик муаммоларининг фалсафий - ҳуқуқий таҳлили. 3. ҳуқуқий антология, гнесиология ва аксиологиянинг позитивистик концепциялари. 4. ҳуқуқий онтология, гнесеология ва аксиологиянинг табиий-ҳуқуқий концепциялари. юридик онтология, гносеология ва аксиология муаммолари ҳуқуқ онтологияси (ҳуқуқ борлиғи ҳақидаги таълимот), ҳуқуқ гносеологияси (ҳуқуқни билиш тўғрисидаги таълимот) ва ҳуқуқий аксиология (ҳуқуқ қадрияти тўғрисидаги таъли-мот) муаммолари ҳуқуқни тушунишнинг ҳар хил типлари вакиллари томонидан турлича талқин этилади. бунда ҳуқуқни тушунишнинг ҳар бир типи доирасида онтологик тусдаги масалаларни кўриб чиқиш (ҳуқуқ нима?) ҳуқуқий гаосеоло-гия (ҳуқуқ қандай билиб олинади?) ва ҳуқуқий аксиология (ҳуқуқнинг қиммати нимада?) муаммолари билан чамбар-час, баъзан эса узвий боғлиқцир. 1. легистик овтология қонун чиқарувчининг субъектив иродаси ва ўзбошимча-лигига боғлиқ мустақил бўлмаган объектив ҳуқуқий моҳиятни легистик инкор этиш ва ҳуқуқни қонундан иборат қилиб қўйиш (позитив ҳуқуқ) онтологик жиҳатдан легистлар (по-зитивистлар ва неопозитивистлар) учун ҳуқуқнинг борлиғи - бу …
2
тив ҳисобланади. бунга ўхшаш нопозитив гоялар, тушунчалар, принциплар (ҳуқуқнинг моҳияти, ҳуқуқ ғояси, табиий ҳуқуқ, инсоннинг бегоналаштирилмайдиган ҳуқуқлари ва ҳоказо-лар каби), легазмга кўра, ёлгон сўзлар, забоний хомхаёллар ва сафсатадир. бу билан онтологик ҳамда гносеологик харак-тердаги (ҳуқуқдаги моҳият ва ҳодиса, махсус регулятор сифатида ҳуқуқ борлиғи тўғрисидаги ва ҳоказо) тушунча-маъ-но муаммолари сўзни тўғри қўллаш ҳақидаги легистик та-саввурлар билан алмаштирилади. бундай ёндашувни таҳлилий юриспруденция вакиллари (д.остин ва бошқалар)нинг қарашлари қарор топишига се-зиларли таъсир кўрсатган ашаддий позитивист и.бентам ривожлантирган. табиий ҳуқуқ - и.бентгамнинг баҳосига кўра, забоний уйдирма, мажоз, инсоннинг ажралмас ҳуқуқлари эса бир рўёдир. хуқуқ фанлари тилини бундай «ёлғон» сўзлардан «тоза-, лаш» бўйича бентам бошлаган иш кейинги позитивистлар, ;айниқса, ҳуқуқ тўғрисидаги кельзенча «соф» таълимот то-монидан изчил давом этгарилди. инкилобгача бўлган даврда рус ҳуқуқшуноси в.д.катков ушбу йўналишда ҳаммадан илгарилаб кетган. у юриспруден-цияни «умумий тилшунослик» ёрдамвда ислоҳ қилиб, ҳатто «ҳуқуқ» сўзидан умуман воз кечишни ва унинг ўрнига «қонун» сўзидан фойдаланишни таклиф этган, чунки реал воқелик-да «алоҳида ҳуқуқ …
3
идаги ҳуқуқнинг объектав мавжудлиги (худо, табиат, ақл томонидан берилганлиги ва ҳоказо) назарда тутилади. ушбу объектив моҳият ҳуқуқнинг ҳақиқий, чинакам борлиғидир. объектив моҳшгг-нинг ҳақиқийлиги, шундай қшгаб, бевосита мавжудлик хос-сасини ҳам ўз ичига олади. табиий ҳуқуқ борлига ҳуқуқнинг чинакам борлиғи сифа-тида ўз-ўзига етарлидир, чунки бундай борлиқ - бу айни вақгда моҳият борлиғи ва мазкур моҳиятнинг ҳодиса сифа-тида бевосита мавжуд бўлиши (ва амал қилиши)дир. таби-ий-ҳуқуқий моҳият чинакам борлиқ шаклида ва доирасида мавжуд бўлади ҳамда ўзининг зуҳур топиши ва амал қшшши учун ғайриборлиққа (ҳақиқий борлиқцан бўлакча шаклларда намоён бўлиш, мавжуд бўлиш ва амал қилишга) эҳтиёж сезмайди. ҳуқуқнинг ғайриборлиғи (яъни ҳуқуқнинг ҳақиқий бор-лиқдан ташқари, ҳақиқий моҳият билан ўхшаш бўлмаган ташқи ҳодиса шаклида мавжуд бўлиши) эса, ушбу онтоло-гияга мувофиқ, ҳақиқий бўлмаган (сунъий, ихтиёрий) ҳуқуқнинг ҳақиқий бўлмаган борляғида - позитив хуқуқнинг мавжуд бўлиши ва амал қилишида зоҳир бўлган. икки ҳуқуқ (ҳуқуқ борлиғининг икки шакли) - ҳақиқий (табиий) ҳуқуқ ва ҳақиқий бўлмаган (позитив) ҳуқуқнинг бир вақгда, баб-баравар, бир-биридан …
4
расман тенглик принципининг хоссалари ва та-лабларини) ифодаловчи позитив-ҳуқуқий ҳодисанинг реал, нақд борлиғидир. ҳуқуқ борлиғи, унинг мавжудлиги ва амал қилиши ҳуқуқий моҳият билан ҳуқуқий ҳодиса ўртасидаги зарур ало-қани тақозо этади. уларнинг ўзаро боғлиқ бўлган бирлиги юктимоий муносабатларнинг алоҳида шакли ва ўзига хос бошқарувчиси сифатидаги ҳуқуқцир. либертар-юридик онтология, гўё ҳуқуқ - бу, юснатура-листлар айтганидек, умумий мажбурий ҳрдиса сифатида зо-ҳиран ифодаланмай, ўз-ўзича мавжуд бўлувчи қандайдир идеал моҳият, ёхуд, легистлар ҳисоблаганидек, объектив ҳуқуқий моҳиятдан маҳрум бўлган қандайдир умумий маж-бурий ҳодисадир, деган бир томонлама тасаввурларга қар-ши қаратилган. ҳуқуқ борлиғи шакли сифатидаги (расман тенглик) ҳуқуқий қонунда ҳуқуқий моҳият муқобил умумий мажбу-рий ҳодиса сифатида (яъни қонуннинг моҳияти, позитив ҳуқуқ сифатида) ифодаланган (ва мавжуддир), умумий маж-бурий ҳодиса (қонун) эса ўзида мазкур ҳуҳуқий моҳиятни ифодалаш шаклидан иборат бўлади ва фақат шу сабабдан ҳуқуқий ҳодиса сифатида (ҳуқуқий қонун сифатида) ҳара-кат қилади, мавжуд бўлади ва амал қилади. ҳуқуқий қонун - бу ҳуқуқ борлиғининг лозим бўлган (му-қобил, тўлиқ, туталланган ва шу маънода …
5
назарий жиҳат-дан сўз. юритиш мумкин бўлган ҳуқуқнинг (ва унинг мавжуд-лигининг) тегишли концепцияси йўқлигидан далолат бера-ди. шу сабабли, қатъий қилиб айтганда, юснатуралистларда моҳият ва легистларда ҳодиса айнан ҳуқуқий моҳиятни ва айнан ҳуқуқий ҳодисани ифодалайди, чунки юснатуралис-тик моҳият умумий мажбурий ҳодисанинг моҳияти эмас, легистик ҳодиса эса - объектив ҳуқуқий ҳодисанинг моҳия-ти эмас. либертар-юридик онтологияга кўра, расман тенглик (яъни ҳуқуқий моҳият) - бу умумий мажбурий позитив-ҳуқуқий ҳодиса (қонун)нинг моҳияти, умумий мажбурий позитив-ҳуқуқий ҳодиса (қонун) эса - бу ушбу объектив ҳуқуқий мо-ҳият (расман тенглик) намоён бўлиши, ифодаланиши ва аниқлаштирилишининг давлат шаклидир. ҳуқуқ борлиғи ҳуқуқий моҳият ва ҳуқуқий ҳодисанинг зарур бирлиги сифатидаги ҳуқуқнинг, одамларнинг ижти-моий турмушида тенглик, эркинлик ва адолатаинг умумий мажбурий шакли сифатидаги ҳуқуқнинг ботинан ўзаро боғ-лиқ ва бир-бирини тақозо этувчи хоссалари ҳамда тавсифла-ри мажмуини ўз ичига олади. ҳуқуқ тарихийдир ва унинг мавжудлиги ижтимоий-тари-хий тажриба орқали намоён бўлади. шу маънода ҳуқуқ ап-риор (таржибага, фактларга асосланмаган, тажрибада кўрил-маган, текширилмаган, тажрибадан қатъи назар) эмас, балки апостериордир …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"юридик онтология, гносеология ва аксиология муаммолари" haqida

1663536265.doc юридик онтология, гносеология ва аксиология муаммолари режа: 1. онг ва ҳуқуқ. ҳуқуқий онг таснифи. 2. ҳуқуқ ва давлатнинг антологик, гносеологик ва аксиологик муаммоларининг фалсафий - ҳуқуқий таҳлили. 3. ҳуқуқий антология, гнесиология ва аксиологиянинг позитивистик концепциялари. 4. ҳуқуқий онтология, гнесеология ва аксиологиянинг табиий-ҳуқуқий концепциялари. юридик онтология, гносеология ва аксиология муаммолари ҳуқуқ онтологияси (ҳуқуқ борлиғи ҳақидаги таълимот), ҳуқуқ гносеологияси (ҳуқуқни билиш тўғрисидаги таълимот) ва ҳуқуқий аксиология (ҳуқуқ қадрияти тўғрисидаги таъли-мот) муаммолари ҳуқуқни тушунишнинг ҳар хил типлари вакиллари томонидан турлича талқин этилади. бунда ҳуқуқни тушунишнинг ҳар бир типи доирасида онтологик тусдаги масалаларни кўриб чиқиш (ҳуқуқ нима?)...

DOC format, 111,0 KB. "юридик онтология, гносеология ва аксиология муаммолари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.