жиноятларни юридик ва фактик хатолар бўйича квалификация қилиш

DOC 86,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1547310088_73785.doc жиноятларни юридик ва фактик хатолар бўйича квалификация қилиш режа: 1. жиноят ҳуқуқида хатонинг қилмишни квалификация қилишдаги аҳамияти. 2. юридик хато турларининг қилмишнинг квалификациясига таъсири. 3. фактик хато турларининг қилмишни квалификация қилишдаги таъсири. 4. ҳуқуқий нормалар рақобати мавжуд бўлганида қилмишни квалификация қилиш жиноятларни юридик ва фактик хатолар бўйича квалификация қилиш жиноят қонуни принципида хар бир шахсни ҳақиқатдан содир этган ҳаракати учун жавоб беришини кўрсатади. жк 21, 22-моддаларида кўрсатилган айбланувчини тафаккури ва иродасида келиб чиққан: ижтимоий хавфли ҳаракатнинг фактик аҳамияти, жиноят ҳуқуқий аҳамиятига эга эканлиги, келажакда содир бўладиган ижтимоий хавфли ҳаракатга, хоҳиш, йўл қўйиб бериш, аҳамияти, жабрланувчига зарар етказмаслигига умид боғлаши ҳисобланади. реал ҳаётда муаммолар тартиби шахс қачонки ижтимоий ва характеридан келиб чиққан муносабатларда бир вақтда камдан кам янглишади. бундай ҳоллар жиноят ҳуқуқижа хато деб юритилади. шунга кўра жиноят ҳуқуқида хато- шахс ҳақиқатан ҳам (жабрланувчига нисбатан) ёки фактик хато (хусусиятига кўра) хато қилишдир. хато шахснинг ўз ижтимоий хавфли ҳаракати ёки хавфсизлигининг …
2
бу шахснинг нотўғри тасаввури ва юридик оқибат вужудга келиши. юридик хато — шахснинг содир этган қилмишининг юридик моҳиятини ёки юридик оқибатини хато тасаввур қилишидир. бошқача қилиб айтганда, шахснинг ўз қилмиши жиноят ёки жиноят эмаслигини, унинг қилмиши жиноят бўлса, қайси қонун билан жавобгар қилинишини, қандай жазо тайинлашини хато тасаввур қилишдан иборат. юридик адабиётларда юридик хатони қуйидаги турларга бўладилар: 1) шахс ўз қилмишини жиноят деб ҳисобламайди. аслида ушбу қилмиш жиноят қонунида жиноят ҳисобланиб, жиноий жазо назарда тутилган бўлади. бундай хато қасддан содир этиладиган ёки эҳтиётсизликдан содир этиладиган жиноятларда ҳам юз бериши мумкин. чунки қонунни билмаслик шахсни оқлаш учун, яъни қилмишни жиноят ҳисобламаслик учун асос бўла олмайди; 2) шахс ўз қилмишини жиноят деб ҳисоблайди. аслида шундай қилмиш учун жиноят қонунида жавобгарлик белгиланмаган бўлади. бундай қилмиш қонун билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатга зарар етказилмаганлиги туфайли жиноят даражасидаги ижтимоий хавфлилик даражасига эга эмаслиги, ижтимоий муносабат жиноят қонуни билан қўриқланмаганлиги боис жиноят ҳисобланмайди. шунга кўра, шахс ўз …
3
масалан, сунъий равишда ҳомила туширишга (аборт) ҳуқуқи бўлмаган шахснинг сунъий ҳомила тушириши натижасида жабрланувчи ўлса, айбдор ўз қилмишини қасддан одам ўлдириш (97-модда) деб ҳисоблайди, аслида эса унинг қилмиши жкнинг 114-моддаси 3-қисмининг «а» бандидаги жиноятни ташкил қилади. шахс ўн тўрт ёшга етмаган қизнинг номусига тегишни оддий номусга тегиш жинояти деб ҳисоблайди. аслида унинг қилмиши ўзр жкнинг 118-моддасининг 4-қисми билан жавобгар қилинади. демак, юридик хатода шахс қилмишининг юридик хусусият-лари ва юридик оқибатларини нотўғри тасаввур қилганлиги, субъектнинг тасаввурига асосланган ҳолда эмас, балки шундай қилмиш учун қонунда белгиланган норма асосида жавобгар қилинади. хатонинг бир нечта турлари мавжуд: а) шахс ҳаракатини жиноят тўғрисида нотўғри тасаввурга эга бўлади; б) шахс ўз ҳаракатларини жиноят деб ҳисобламайди. жиноят аломатлари бўлса, жиноий жавобгарликка тортилади; в) шахс содир этган ҳаракати хато бўлади.(жк модда, қисм, бандларига кўра); г) қилаётган ҳаракатига нисбатан нотўғри кўришини ва шакли. юридик хато жиноят ҳуқуқи билан баҳоланишда аҳамиятга эга. фактик хато — ўша жиноятнинг хусусиятлари ва ижтимоий …
4
қилинган мулкнинг ҳақиқий баҳосида хатога йўл қўйиш фактик хато сифатида қаралмайди. фактик хато бу жиноятнинг объектив белгиси ҳолатлари тўғри​сида нотўғри тушунчага эга эканлигида ифодаланади. назарияда фактик хато бир нечта кўринишда мавжуд. объектга нисбатан хатода субъект ижтимоий ва юридик қўриқланадиган ижимоий муносабатларга нисбатан хато қилиши тушунилади. масалан, шахс аптекадан наркотик модда ўғирладим деб дори ўғирлайди. бу наркотик бўлмайди. предметга нисбатан хатода айбланувчи шахсни ўлдиради, лекин ўлган одам у ўлдирмоқчи бўлган одам бўлмайди, яъни бошқа одамни ўлдирган бўлади. бу ҳол квалификация қилишда жиноий жавобгарликдан озод қилмайди ва содир этилган жиноят қасддан одам ўлдириш деб топилади. чунки хатонинг бу тури мавжуд бўлганда қилмиш қасднинг йўналиши бўйича квалификация қилинади. жиноятнинг объектига нисбатан хато қилиш — тажовуз қилинаётган объектнинг ижтимоий ва юридик моҳияти ҳақида нотўғри тасаввур қилишдир. юридик адабиётларда объектга нисбатан хатони иккига ажратадилар. биринчидан, шахс муайян бир объектга тажовуз қилмоқдаман, деб ўйлайди. аслида эса тажовуз субъект ўйлаганидан бошқа объектга нисбатан тажовуз қилинади. масалан, субъект …
5
ишда айблаб эмас, балки гиёҳванд воситаларни талон-торож қилишга суиқасд қилиш деб квалификация қилинади. фақат тўғри қасддан содир этиладиган жиноятлардагина объектига нисбатан хато қилиш юз бериши мумкин. объектига нисбатан хато қилишнинг иккинчи тури, қонунда объектнинг ижтимоий ва юридик баҳолашнинг ўзгарганлиги туфайли ҳақиқий аҳволни билмаганлик туфайли хато қилишдир. жумладан, ҳомиладор аёлни ўлдириш ёки вояга етмаганни номусига тегиш бу жиноятнинг жавобгарликни оғирлаштирувчи тури ҳисобланади. айнан аёлнинг ҳомиладорлиги ёки аёлнинг вояга етмаганлиги ушбу жиноятларни ижтимоий хавфлилик даражасини ошириб юборади ва квалифкация қилишнинг белгиси сифатида жиноят таркиби доирасига кирувчи белги ҳисобланади. агарда субъект аёлнинг ҳомиладорлигини ёки вояга етмаганлигини билмаса, қилмиш ўша жиноятларнинг оддий тури сифатида квалификация қилинади. агарда субъект аёл ҳомиладор деб ёки жабрланувчи вояга етмаган деб ўйлаган, аммо аслида ҳомиладор бўлмаган ёки вояга етган бўлса, айбдор ҳомиладор аёлни ўлдиришга суиқасд қилиш деб (ўзр жкнинг 28-97-модда 2-қисми «б»-банди) иккинчи мисолимизда эса ўн саккиз ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегишга суиқасд қилиш деб (жкнинг 118-моддаси 3-қисми «а»банди) …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жиноятларни юридик ва фактик хатолар бўйича квалификация қилиш" haqida

1547310088_73785.doc жиноятларни юридик ва фактик хатолар бўйича квалификация қилиш режа: 1. жиноят ҳуқуқида хатонинг қилмишни квалификация қилишдаги аҳамияти. 2. юридик хато турларининг қилмишнинг квалификациясига таъсири. 3. фактик хато турларининг қилмишни квалификация қилишдаги таъсири. 4. ҳуқуқий нормалар рақобати мавжуд бўлганида қилмишни квалификация қилиш жиноятларни юридик ва фактик хатолар бўйича квалификация қилиш жиноят қонуни принципида хар бир шахсни ҳақиқатдан содир этган ҳаракати учун жавоб беришини кўрсатади. жк 21, 22-моддаларида кўрсатилган айбланувчини тафаккури ва иродасида келиб чиққан: ижтимоий хавфли ҳаракатнинг фактик аҳамияти, жиноят ҳуқуқий аҳамиятига эга эканлиги, келажакда содир бўладиган ижтимоий хавфли ҳаракатга, хоҳиш, йўл қўйиб бериш, аҳамияти, жабрланувчиг...

DOC format, 86,0 KB. "жиноятларни юридик ва фактик хатолар бўйича квалификация қилиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.