жиноятларни очиш ва тергов қилиш

DOCX 117 pages 115.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 117
xiii мавзу. жиноятларни очиш ва тергов қилиш 13.1. жиноятларни очиш ва тергов қилиш тушунчаси давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши ва асосий қо-нунимиз – конституциянинг қабул қилинишидан буён мамлака-тимизда муҳим тарихий ислоҳотлар амалга оширилди. ўзбекис-тон халқаро ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида жаҳон саҳнасига дадил кириб бормоқда. мамлакатимизда мулк-чилик шаклларини равожлантириш, бозор муносабатларини шакллантириш, фуқароларнинг тенг ҳуқуқлари ва эркинлик-ларини таъминлаб берувчи ҳуқуқий демократик давлатни барпо этиш каби муҳим вазифалар босқичма-босқич амалга оширил-моқда. ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолиятининг шакллари бўлган жиноятларни очиш ва тергов қилиш масалалари ўртасида аниқ бир чегарани белгилаш қийин. жиноятни очиш – бу жиноят аломатларига эга бўлган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик, ҳодисаларни, яъни жиноят қонунчилигига мувофиқ жиноят деб таърифланади-ган (ҳисобланадиган) ҳаракат ёки ҳаракатсизлик ва ҳодисаларни ошкор қилишни (топиш, аниқлаш, белгилаш ва ш.к.) англатади. кўп ҳолатларда жиноят аломатларига эга бўлган фактни аниқлаш катта қийинчилик туғдирмайди. жиноят ўз ўзидан маъ-лум бўлади: унинг содир этилганлиги тўғрисида кимларнингдир зарарли ҳаракатлари (уй ёқиб юборилган, мулк ўғирланган ёки унга …
2 / 117
нинг тезкор ҳаракатлари талаб этилади. масалан, банкнинг ёки бошқа тижорат ташкилотларининг ўз мижозларига зарар келтирувчи ҳийла-найрангларни аниқлаш учун ўта юқори мала-кали текширув ишини амалга оширишни талаб этади. бундан ташқари, тусатдан йўқолиб қолган кишининг тақдирини аниқ-лаш, жосуслар томонидан ўта яширин амалга ошириладиган иш-ларни ва бошқаларни аниқлаш ҳам жуда мураккаб ҳисобланади. бундай ҳолатларда жиноят аломатларини аниқлашда махсус тайёргарликка эгалик, тегишли техник ускуналар билан таъмин-ланганлик ва ишни яхши ташкил этиш талаб этилади. у пухта режалаштирилган ҳаракатлар тизими каби амалга оширилади ва маълум бир босқичга келиб жиноят аломатларига эга бўлган фактни тергов қилишга ўтади. бундай ҳаракатлар маълум ҳолат-лар ва аниқланаётган фактлар мазмунига кўра турли хил номла-ниши мумкин – разведка, контразведка ва кўпчилик ҳолларда тезкор-қидирув ҳаракатлари. одатда кўпчилик содир этиладиган жиноятларга нисбатан айнан ана шу ҳаракатлар қўлланилади. жиноятни тергов қилишдан олдин уни ошкор қилиш амалда бўлмаслиги ҳам мумкин. кўпгина ҳолларда бир жиноят ишни тергов қилиш жараёнида бошқа жиноятларнинг аломатлари бўлган фактлар аниқланади. бундай ҳолларда жиноят …
3 / 117
батда, уларнинг вазифалари шахснинг жиноят содир этганликдаги айби ёки айбсизлиги бўйича далил-исботларни тўп-лашдан иборатдир. агар дастлабки тергов органлари томонидан шахснинг айбдорлиги бўйича далил-исботлар тўпланиб бўлинса, у ҳолда бу органлар айблов хулосасида ўзларининг хулосаларини баён этган ҳолда, терговнинг қонунийлиги устидан назорат қи-лувчи тегишли прокурор орқали барча иш материалларини судга тақдим этадилар. суд ўз навбатида шахс (шахслар)нинг жиноят қилганликдаги айби масаласини кўриб чиқади ва жазо чорасини белгилайди. судда тергов натижасида чиқарилган, далил-исботлар билан тасдиқланган айблов кўриб чиқилади. суд тергов органи чиқар-ган хулосаларни ва истисно қилган версияларни текшириб чиқа-ди. ушбу маълумотлар билан судни таъминлаш суриштирув ва дастлабки тергов жараёнининг вазифаларидан бири ҳисобланади. шу сабабдан ҳам судда ишни кўриб чиқишда тергов жараё-нининг аҳамияти муҳим эканлигини бежизга таъкидлаб ўтил-маган[footnoteref:1]. [1: башкатов л.м., ветрова г.н., донценко а.д., зажицкий в.и. уголовный процесс /. долгованинг таҳрири остида. а.и. – м.: норма, 2001. - б.311.] тергов органлари судда бўлмаган имкониятларга эга. улар жиноят-процессуал далил-исботларнинг манбааларини тезкор қидириш, тўплаш ва …
4 / 117
, ўз вақтидалиги ва холислигига бевосита боғлиқ. юқори сифатли ва пухта амалга оширилган дастлабки тергов судга жиноят ишини тўғри кўриб чиқиш, судланувчининг айбдорлиги ёки айбсизлигини аниқлаш, тегишли жазони белгилашга имкон беради. ўзрда дастлабки текшириш дастлабки тергов шаклида олиб борилади. суриштирув дастлабки босқич саналади. суриштирув ва дастлабки тергов органларининг ўртасида ҳам ўхшашлик ҳам фарқ томонлар мавжуд. улар учун умумий бўлган хусусиятлар қуйидагилардан иборат: улар турли хил жиноят ишлари бўйича бир хил вазифаларни амалга оширадилар; жиноят аломатлари мавжуд бўлган ҳолатларда ўз ваколатлари доирасида жиноят ишини қўзғашлари шарт; ўз фаолиятларини ягона жиноят-про-цессуал қонунчилик асосида амалга оширадилар; ўз фаолиятлари давомида ягона процессуал қоидаларга амал қилишлари лозим. улар ўртасидаги асосий фарқ суриштирув ва дастлабки тергов жараёни турли органлар томонидан амалга оширилишида-дир. маълум ҳолатларда суриштирув дастлабки терговдан олдин амалга оширилади. бундан ташқари, суриштирувчи ва терговчи-нинг ваколатлари ҳамда суриштирув ва тергов муддатлари бўйи-ча фарқ мавжуд. жпкнинг 345-моддасига мувофиқ ўзбекистон республика-сида барча жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ўтказилиши …
5 / 117
в фаолиятининг ососий мақсади жиноятчиликка қарши курашишдир. ўз моҳиятига кўра улар ҳуқуқий характерга эгалар. бироқ, тезкор-қидирув ёрдамчи бўлиб, унинг натижалари иш бўйича далил-исбот бўла олмайди, фақат терговни олиб боришда йўл кўрсатувчи маълумотлар ҳисобланади. шу билан биргаликда, мувофиқлаштирилган ҳолда олиб борилган тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари жиноятла-рини очиш ва уларни содир этган шахсларни фош қилиш имко-нини беради. айнан шу сабабдан ўта мураккаб ва хавфли жиноят-ларни аниқлаш ва тергов қилишда идоравий тезкор-қидирув гу-руҳлари билан бир қаторда идоралараро тезкор-қидирув гуруҳ-лари ташкил этилади. 13.2. дастлабки тергов тушунчаси ва унинг вазифалари жиноят ишларини судда кўриш ва процессуал ҳуқуқнинг муҳим таркибий қисмларидан бири дастлабки тергов бўлиб, унинг вазифаси ўзбекистон республикасида жиноятчиликка қарши кураш мақсадига йўналтирилган ва самарали кураш олиб боришни таъминлаш ҳисобланади. бу вазифани ҳар бир жиноят иши бўйича объектив ҳақиқат ўрнатилиши таъминлангандагина амалга ошириш мумкин бўла-ди. жиноят иши бўйича объектив ҳақиқатни белгилаш, яъни ҳа-қиқатда воқеалар қандай бўлганлигини текшириш учун айбланув-чининг айбдорлиги ва жиноят қилганлиги бўйича далил-исбот-ларни …

Want to read more?

Download all 117 pages for free via Telegram.

Download full file

About "жиноятларни очиш ва тергов қилиш"

xiii мавзу. жиноятларни очиш ва тергов қилиш 13.1. жиноятларни очиш ва тергов қилиш тушунчаси давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши ва асосий қо-нунимиз – конституциянинг қабул қилинишидан буён мамлака-тимизда муҳим тарихий ислоҳотлар амалга оширилди. ўзбекис-тон халқаро ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида жаҳон саҳнасига дадил кириб бормоқда. мамлакатимизда мулк-чилик шаклларини равожлантириш, бозор муносабатларини шакллантириш, фуқароларнинг тенг ҳуқуқлари ва эркинлик-ларини таъминлаб берувчи ҳуқуқий демократик давлатни барпо этиш каби муҳим вазифалар босқичма-босқич амалга оширил-моқда. ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолиятининг шакллари бўлган жиноятларни очиш ва тергов қилиш масалалари ўртасида аниқ бир чегарани белгилаш қийин. жиноятни очиш – бу жиноят аломатларига эга бўлган ҳарака...

This file contains 117 pages in DOCX format (115.7 KB). To download "жиноятларни очиш ва тергов қилиш", click the Telegram button on the left.