huquqshunoslikning asosiy tushunchalari

DOCX 23 sahifa 50,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 23
xiii мавзу. жиноятларни очиш ва тергов қилиш 13.1. жиноятларни очиш ва тергов қилиш тушунчаси давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши ва асосий қонунимиз – конституциянинг қабул қилинишидан буён мамлакатимизда муҳим тарихий ислоҳотлар амалга оширилди. ўзбекистон халқаро ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида жаҳон саҳнасига дадил кириб бормоқда. мамлакатимизда мулк-чилик шаклларини равожлантириш, бозор муносабатларини шакллантириш, фуқароларнинг тенг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаб берувчи ҳуқуқий демократик давлатни барпо этиш каби муҳим вазифалар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолиятининг шакллари бўлган жиноятларни очиш ва тергов қилиш масалалари ўртасида аниқ бир чегарани белгилаш қийин. жиноятни очиш – бу жиноят аломатларига эга бўлган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик, ҳодисаларни, яъни жиноят қонунчилигига мувофиқ жиноят деб таърифланадиган (ҳисобланадиган) ҳаракат ёки ҳаракатсизлик ва ҳодисаларни ошкор қилишни (топиш, аниқлаш, белгилаш ва ш.к.) англатади. кўп ҳолатларда жиноят аломатларига эга бўлган фактни аниқлаш катта қийинчилик туғдирмайди. жиноят ўз ўзидан маълум бўлади: унинг содир этилганлиги тўғрисида кимларнингдир зарарли ҳаракатлари (уй ёқиб юборилган, мулк ўғирланган ёки унга …
2 / 23
ҳаракатлари талаб этилади. масалан, банкнинг ёки бошқа тижорат ташкилотларининг ўз мижозларига зарар келтирувчи ҳийланайрангларни аниқлаш учун ўта юқори малакали текширув ишини амалга оширишни талаб этади. бундан ташқари, тусатдан йўқолиб қолган кишининг тақдирини аниқлаш, жосуслар томонидан ўта яширин амалга ошириладиган ишларни ва бошқаларни аниқлаш ҳам жуда мураккаб ҳисобланади. бундай ҳолатларда жиноят аломатларини аниқлашда махсус тайёргарликка эгалик, тегишли техник ускуналар билан таъминланганлик ва ишни яхши ташкил этиш талаб этилади. у пухта режалаштирилган ҳаракатлар тизими каби амалга оширилади ва маълум бир босқичга келиб жиноят аломатларига эга бўлган фактни тергов қилишга ўтади. бундай ҳаракатлар маълум ҳолатлар ва аниқланаётган фактлар мазмунига кўра турли хил номланиши мумкин – разведка, контразведка ва кўпчилик ҳолларда тезкор-қидирув ҳаракатлари. одатда кўпчилик содир этиладиган жиноятларга нисбатан айнан ана шу ҳаракатлар қўлланилади. жиноятни тергов қилишдан олдин уни ошкор қилиш амалда бўлмаслиги ҳам мумкин. кўпгина ҳолларда бир жиноят ишни тергов қилиш жараёнида бошқа жиноятларнинг аломатлари бўлган фактлар аниқланади. бундай ҳолларда жиноят аломатлари бўлган …
3 / 23
лари шахснинг жиноят содир этганликдаги айби ёки айбсизлиги бўйича далилисботларни тўп-лашдан иборатдир. агар дастлабки тергов органлари томонидан шахснинг айбдорлиги бўйича далил-исботлар тўпланиб бўлинса, у ҳолда бу органлар айблов хулосасида ўзларининг хулосаларини баён этган ҳолда, терговнинг қонунийлиги устидан назорат қилувчи тегишли прокурор орқали барча иш материалларини судга тақдим этадилар. суд ўз навбатида шахс (шахслар)нинг жиноят қилганликдаги айби масаласини кўриб чиқади ва жазо чорасини белгилайди. судда тергов натижасида чиқарилган, далил-исботлар билан тасдиқланган айблов кўриб чиқилади. суд тергов органи чиқарган хулосаларни ва истисно қилган версияларни текшириб чиқади. ушбу маълумотлар билан судни таъминлаш суриштирув ва дастлабки тергов жараёнининг вазифаларидан бири ҳисобланади. шу сабабдан ҳам судда ишни кўриб чиқишда тергов жараёнининг аҳамияти муҳим эканлигини бежизга таъкидлаб ўтилмаган. тергов органлари судда бўлмаган имкониятларга эга. улар жиноят-процессуал далил-исботларнинг манбааларини тезкор қидириш, тўплаш ва текширишдан иборат тергов ҳаракатларини олиб борадилар. шу билан бирга улар тезкор-қидирув ҳаракат-ларининг натижаларидан фойдаланадилар. қонунда белгиланган, чегараланган вақт мобайнида (жпк 341 ва 351-моддалар) тергов …
4 / 23
қлаш, тегишли жазони белгилашга имкон беради. ўзрда дастлабки текшириш дастлабки тергов шаклида олиб борилади. суриштирув дастлабки босқич саналади. суриштирув ва дастлабки тергов органларининг ўртасида ҳам ўхшашлик ҳам фарқ томонлар мавжуд. улар учун умумий бўлган хусусиятлар қуйидагилардан иборат: улар турли хил жиноят ишлари бўйича бир хил вазифаларни амалга оширадилар; жиноят аломатлари мавжуд бўлган ҳолатларда ўз ваколатлари доирасида жиноят ишини қўзғашлари шарт; ўз фаолиятларини ягона жиноят-процессуал қонунчилик асосида амалга оширадилар; ўз фаолиятлари давомида ягона процессуал қоидаларга амал қилишлари лозим. улар ўртасидаги асосий фарқ суриштирув ва дастлабки тергов жараёни турли органлар томонидан амалга оширилишидадир. маълум ҳолатларда суриштирув дастлабки терговдан олдин амалга оширилади. бундан ташқари, суриштирувчи ва терговчининг ваколатлари ҳамда суриштирув ва тергов муддатлари бўйича фарқ мавжуд. жпкнинг 345-моддасига мувофиқ ўзбекистон республикасида барча жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ўтказилиши шарт. суриштирув органларига жиноятларни ва уларни содир этган шахсларни аниқлаш ҳамда жиноятни содир этганликда гумон қилинувчиларни ушлаш мақсадида жиноят-процессуал қонунчиликда кўзда тутилган тергов ҳаракатларини ўтказиш, …
5 / 23
ди, фақат терговни олиб боришда йўл кўрсатувчи маълумотлар ҳисобланади. шу билан биргаликда, мувофиқлаштирилган ҳолда олиб борилган тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари жиноятларини очиш ва уларни содир этган шахсларни фош қилиш имконини беради. айнан шу сабабдан ўта мураккаб ва хавфли жиноятларни аниқлаш ва тергов қилишда идоравий тезкор-қидирув гуруҳлари билан бир қаторда идоралараро тезкор-қидирув гуруҳлари ташкил этилади. 13.2. дастлабки тергов тушунчаси ва унинг вазифалари жиноят ишларини судда кўриш ва процессуал ҳуқуқнинг муҳим таркибий қисмларидан бири дастлабки тергов бўлиб, унинг вазифаси ўзбекистон республикасида жиноятчиликка қарши кураш мақсадига йўналтирилган ва самарали кураш олиб боришни таъминлаш ҳисобланади. бу вазифани ҳар бир жиноят иши бўйича объектив ҳақиқат ўрнатилиши таъминлангандагина амалга ошириш мумкин бўла-ди. жиноят иши бўйича объектив ҳақиқатни белгилаш, яъни ҳақиқатда воқеалар қандай бўлганлигини текшириш учун айбланувчининг айбдорлиги ва жиноят қилганлиги бўйича далил-исботларни тўплаш, асослаш, баҳолаш ва ягона бир тизимга келтирган ҳолда хулоса чиқариш даркор. шу мақсадда иш судда кўриб чиқилмасдан олдин ҳар бир жиноят иши бўйича …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 23 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"huquqshunoslikning asosiy tushunchalari" haqida

xiii мавзу. жиноятларни очиш ва тергов қилиш 13.1. жиноятларни очиш ва тергов қилиш тушунчаси давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши ва асосий қонунимиз – конституциянинг қабул қилинишидан буён мамлакатимизда муҳим тарихий ислоҳотлар амалга оширилди. ўзбекистон халқаро ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида жаҳон саҳнасига дадил кириб бормоқда. мамлакатимизда мулк-чилик шаклларини равожлантириш, бозор муносабатларини шакллантириш, фуқароларнинг тенг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаб берувчи ҳуқуқий демократик давлатни барпо этиш каби муҳим вазифалар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолиятининг шакллари бўлган жиноятларни очиш ва тергов қилиш масалалари ўртасида аниқ бир чегарани белгилаш қийин. жиноятни очиш – бу жиноят аломатларига эга бўлган ҳаракат ёки...

Bu fayl DOCX formatida 23 sahifadan iborat (50,1 KB). "huquqshunoslikning asosiy tushunchalari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: huquqshunoslikning asosiy tushu… DOCX 23 sahifa Bepul yuklash Telegram