иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларни квалификация қилиш масалалари

DOC 130.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1547310396_73791.doc иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларни квалификация қилиш масалалари режа: 1. ўзгалар мулкини талон-торож қилиш жиноятларини квалификация қилиш масалалари. 2. ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноятларни квалификация қилиш масалалари. 3. иқтисодиёт асосларига қарши жиноятларни квалификация қилиш масалалари. босқинчилик (жк 164-модда) босқинчилик ўзганинг мол-мулкига қарши қаратилган энг хавф​ли жиноятлардан бири бўлиб, уни содир этганлик учун жа​вобгарлик жк 164-моддасида назарда тутилган. босқинчилик​нинг ижтимоий хавфлилигини юқорилиги, аввало, шу билан боғлиқки, бу жиноят натижасида ўзганинг мол-мулки эгаллаб оли​наётганда жабрланувчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғига ҳам зиён етказилади ёхуд бундай зиён етказилиши учун реал хавф вужудга келади. босқинчиликнинг бевосита объекти ўзганинг мол-мулкини муҳофаза қилишни таъминловчи ижтимоий муносабатлар. бевосита қўшимча объекти сифатида эса фуқароларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ижтимоий муносабатлар намоён бўлади. объектив томондан босқинчилик ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида шу мулкнинг эгалланишига қаршилик кўрсатган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб ҳужум қилишда ифодаланади. босқинчилик ҳужуми вақтидаги …
2
чун хавфлилигини ва ушбу зўрлик ўзганинг мулкини ўзи ва ўзга шахслар фойдасига эгаллаш воситаси сифатида ишлатилаётганлигини тушунади ва шуни хоҳ​лайди. жиноятнинг субъекти – 14 ёшга тўлган, ақли расо жисмоний шахсдир. ўзр жк 164-модда 2-қисмида жавобгарликни оғирлаштирувчи бир нечта ҳолатларда содир этиладиган босқинчилик учун жавобгарлик белгиланган, жумладан: а) қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бош​қа нарсаларни ишлатиб; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; в) анча миқдордаги мулкни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилиши. жк 164-модда 3-қисмида: а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари жк 242-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан; б) кўп миқдорда; в) уй-жойга, омборхона ёки бошқа биноларга ғайриқонуний равишда кирган ҳолда; г) баданга оғир шикаст етказган ҳолда содир этилган босқинчилик учун жавобгарлик назарда тутилган. ўзр жк 164-моддасининг 4- қисмида: а) жуда кўп миқдорда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган босқинчилик учун жавобгарлик назарда тутилган. товламачилик …
3
нома ёки бошқа ҳужжат, ёхуд муайян мулкий ҳуқуқлар тов​ламачига ёки у кўрсатган шахсга ўтишига асос бўладиган бошқа ҳужжат), бошқа турдаги мулкий ҳаракатлар (ишни бажариш, хизмат​лар таклиф этиш ва товарни паст нархда ёхуд текинга бериш ва бошқалар) ва мулкий кўринишдаги фойдалар ҳам бўлиши мумкин. товламачиликнинг предмети бўлиб фақатгина ўзганинг мулки ёки мулкий ҳуқуқи намоён бўлади. объектив томондан товламачилик жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумот​ларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрла​нувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйишда ифодаланади. товламачи томонидан қўйиладиган талаблар руҳий зўрлик – қўрқитиш билан доимо боғлиқ бўлиши керак. қўрқитиш билан амалга оширилмаган талаб товламачилик жинояти таркибини ташкил этмайди. товламачиликдаги қўрқитишга қуйидаги белгилар хос: 1) ўз мазмунига кўра унда жабрланувчи ёки …
4
тини амалга оширмоқчи бўлган-бўлмаганлиги аҳамият касб этмайди. субъектив томондан товламачилик тўғри қасд билан со​дир этилади. бунда айбдор жабрланувчидан мол-мулкни ёки мул​кка бўлган ҳуқуқни ўзига ёки бошқа шахсга беришни қўрқитиш билан талаб қилиши асосланмаганлигини ва ғайриқону​нийлигини билади. айбдор ғаразли мотивларга амал қилади ва ашёни ноқо​нуний равишда қўлга киритиш мақсадини кўзлайди. жиноятни содир этишдан мақсад – ғараздир. жиноятнинг субъекти 14 ёшга тўлган, ақли расо жисмоний шахсдир. оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилган товламачи​лик жк 165-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳамда у қуйидаги ква​лификация қилиш белгиларини қамраб олади: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан товламачилик содир этилиши; б) кўп миқдорда содир этилиши; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилиши. товламачиликнинг махсус квалификация қилинган тури, жк 165-моддаси 3-қисмида ўз аксини топган ва қуйидаги белги​лардан лоақал биттасининг мавжуд бўлиши билан тавсифланади: а) жуда кўп миқдорда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган жиноят. кўрсатилган белгилар босқинчилик жиноятининг …
5
нади. мулкни очиқдан-очиқ талон-торож қилиш усули иккита: объектив ва субъектив хусусиятларга эга. очиқдан-очиқ талон-торож қилиншнинг объектив хусусияти айбдор томонидан ўзганинг мулкини мол-мулк эгаси ёки мол-мулк ихтиёрида ёхуд муҳофазасида бўлган шахсларнинг, ўзганинг мулки талон-торож қилинаётганлиги англаб турган бегона кишиларнинг кўзи олдида талон-торож қилишда намоён бўлади. очиқдан-очиқ талон-торож қилишнинг субъектив хусусияти шундаки, талончи ўзганинг мулкини очиқ-ойдин талон-торож қилаётган вақтида ўзининг хатти-ҳаракатлари мулк эгаси томонидан ёхуд мол-мулк тасарруфида бўлган ёки бегона шахслар томонидан кузатиб турилганлигини англайди. таъкидлаганимиздек, талончилик икки хил кўринишда бўлади: зўрлик ишлатмасдан содир этиладиган (жк 166-моддаси 1-қисм) ва зўрлик ишлатиб содир этиладиган (жк 166-моддаси 2-қисм, “а” банди). субъектив томондан талончилик тўғри қасд билан ғаразли мақсадда содир этилади. жиноятчи талончиликни содир эта туриб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш ҳаркатларининг ижтимоий хавфлилигини англайди ҳамда ушбу қилмишининг ижтимоий хавфли оқибатларини олдиндан билади ва шундай оқибат келиб чиқишини хоҳлайди. кўриб чиқилаётган жиноятнинг субъекти 14 ёшга тўлган, ақли расо ҳар қандай жисмоний шахс бўлиши мумкин. ўзр …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларни квалификация қилиш масалалари"

1547310396_73791.doc иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларни квалификация қилиш масалалари режа: 1. ўзгалар мулкини талон-торож қилиш жиноятларини квалификация қилиш масалалари. 2. ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноятларни квалификация қилиш масалалари. 3. иқтисодиёт асосларига қарши жиноятларни квалификация қилиш масалалари. босқинчилик (жк 164-модда) босқинчилик ўзганинг мол-мулкига қарши қаратилган энг хавф​ли жиноятлардан бири бўлиб, уни содир этганлик учун жа​вобгарлик жк 164-моддасида назарда тутилган. босқинчилик​нинг ижтимоий хавфлилигини юқорилиги, аввало, шу билан боғлиқки, бу жиноят натижасида ўзганинг мол-мулки эгаллаб оли​наётганда жабрланувчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғига ҳам зиён етказилади ёхуд бундай зиён етказилиши учун реал хавф вужудга келади. босқинчил...

DOC format, 130.5 KB. To download "иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларни квалификация қилиш масалалари", click the Telegram button on the left.