жиноятларни тергов қилиш криминалистик услубиётининг умумий қоидалари

DOC 150,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1351968347_28057.doc жиноятларни тергов қилиш криминалистик услубиётининг умумий www.arxiv.uz жиноятларни тергов қилиш криминалистик услубиётининг умумий қоидалари режа: 1. жиноятларни тергов қилиш криминалистик услубиёти тушунчаси 2. жиноятларни тергов қилишнинг хусусий криминалистик услубиётларини тузиш ва таснифлаш тамойиллари 3. жиноятларни тергов қилишдаги хусусий криминалистик услубиётларнинг таркибий тузилиши жиноятларни тергов қилиш услубиёти криминалистика фанининг якунловчи бўлими ҳисобланади. у қонунийлик талабларига мувофиқ ҳолда, тергов ва суриштирувни самарали ўтказиш бўйича илмий тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадида жиноятларни очиш, тергов қилиш ҳамда уларнинг олдини олишни ташкил қилиш ва амалга ошириш қонуниятларини ўрганади. бу қонуниятлар жиноят аломатлари бўлган ҳодисалар ҳақидаги дастлабки ахборотни текшириб, жиноятларни тергов қилиш чоғида исботланиши лозим бўлган ҳолатларни аниқлайди. шунингдек, жиноят ишларининг ҳар хил турлари бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун тергов ҳаракатларини ва жиноят-процессуал қонунида назарда тутилган бошқа чора-тадбирларнинг дастурларини ишлаб чиқиш, жиноятларни тергов қилиш учун қўлланиладиган тергов ҳаракатларини тайёрлаш ҳамда ўтказиш ва шу кабиларнинг энг муҳим хусусиятларини ҳам акс эттиради. уларни билишга жиноятларни очиш, тергов қилиш ва …
2
хусусий криминалистик услубиётларни тузиш, ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишга оид энг муҳим масалаларни ҳамда жиноятларни очиш, тергов қилиш ва уларнинг олдини олиш муаммоларини тадқиқ этишни ўз ичига олади. пировард натижада самарали хусусий криминалистик услубиётларнинг яратилиши ва уларнинг жиноятчиликка қарши курашда муваффақиятли қўлланилиши ана шу масалаларнинг қанчалик пухта ишлаб чиқилганлигига боғлиқ бўлади. хусусий услубиётлар - криминалистика фанининг пировард «маҳсулоти» бўлиб, амалий хусусиятга эга бўлган ҳамда терговчилар ва суриштирувчиларга жиноятларнинг ҳар хил турларини очиш, тергов қилиш ва бартараф этишда уларнинг ишларини мақбуллаштириш учун мўлжалланган назарий жиҳатдан асосланган тавсиялар мажмуидан иборатдир. криминалистик услубиётнинг умумий қоидаларидан фарқли ўлароқ хусусий услубиётлар – бу жиноятларнинг айрим турларини очиш, тергов қилиш ва жиноятчиликни бартараф этишни ташкил қилиш бўйича услубий тоифалаштирилган тизимдир. криминалистик услубий тавсиялар – жиноятларнинг муайян турларини очиш, тергов қилиш ва уларнинг олдини олишни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш бўйича илмий ишлаб чиқилган ва амалда текширилган маслаҳатлар (таклифлар)дир. ҳар бир хусусий услубиёт амалда турли шароитларда ишлаш …
3
амалга ошириш бўйича илмий-амалий тавсиялар тизимини (мажмуини), учинчисида – тегишли жиноят ишлари бўйича ишлаш учун алоҳида илмий асосланган ва амалда текширилган маслаҳатни (таклифни), тўртинчи ҳолатда эса – жиноятни тергов қилишнинг терговчи томонидан танланган усулини англаш мумкин. тарихий нуқтаи назардан криминалистик услубиёт тизимидаги асосий элементларнинг шаклланиш жараёни бир текис кечмаган. дастлаб криминалистик услубиётдаги умумий қоидаларнинг ишлаб чиқилганлик даражаси жиноятларнинг айрим турларини тергов қилиш услубиётлари ривожланишидан жуда орқада қолган. хусусий услубиётларни тайёрлаш чоғида пайдо бўлган кўпгина масалалар узоқ вақт мобайнида илмий асосига эга бўлмай, муаллифлар томонидан турлича ҳал қилинган, аммо ягона назарияни ташкил этмаган. xix аср охири ва xx аср бошларидаги криминалистикага оид асарларда жиноятларни тергов қилиш услубиётига бағишланган назарий бўлимларнинг мавжуд эмаслиги буни яққол тасдиқлайди. криминалистик услубиёт икки ҳадли тизимнинг дастлабки илмий асосчиларидан бири и.н.якимов томонидан берилган ҳамда мамлакатимиз ва чет эл криминалистларининг асарларида ривожлантирилган. уларнинг ишларида криминалистика фани мазкур бўлимининг кўпгина муаммолари, шу жумладан криминалистик услубиётнинг тизими тўғрисидаги масала ҳал …
4
қолмоқда. услубиётнинг мустақиллиги криминалистиканинг предмети ва бутун тизими доираси билан чекланган. фанда мазкур тармоқнинг пайдо бўлиши жиноятларни тергов қилишнинг ташкил этилишини фақат назарий тадқиқ этиш йўли билангина эришилиши мумкин бўлган ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли мақсадлари мавжудлигини акс эттиради. жиноятчиликка қарши кураш самарадорлигини ошириш учун зарур бўлган янги илмий йўналишни юзага келишининг объектив шарт-шароити айнан ана шундан иборатдир. криминалистик услубиётда ижтимоий муҳим вазифаларнинг мавжуд бўлиши, унинг ривожланишидаги кейинги даврларидан то ҳозирги пайтга қадар сақланиб қолди. инсон ижодий фаолиятининг мақсадларини ҳам атроф-муҳитдаги объектив ҳодисалар келтириб чиқаради. шунга кўра жиноятчиликка қарши фаол кураш олиб боришга кўмаклашиш ҳамда муайян жиноят ишлари бўйича ҳақиқатни аниқлашда суриштирув, тергов органларига ва судга ёрдам кўрсатиш криминалистик услубиёт умумий мақсадлари ҳисобланади. ана шу мақсадларга эришиш учун криминалистик услубиёт жиноятларнинг ҳар хил турларини тергов йўли билан очиш, тергов қилиш ва уларнинг олдини олишдаги илғор тажрибани ўрганади ва умумийлаштиради; жиноятларнинг айрим турларини очиш, тергов қилиш ва уларнинг олдини олишни ташкил этиш ҳамда …
5
анфаатлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган бирон-бир маслаҳат ва йўл-йўриқларни истисно этган ҳолда, жиноят ва жиноят-процессуал нормаларини шарҳлаш билан чегараланмай, жиноятларнинг хилма-хил турларини очиш, тергов қилиш ва олдини олишнинг мақбул тартибини белгилайди. жиноятларни очиш, тергов қилиш ва уларнинг олдини олиш амалиёти криминалистик услубиётнинг иккинчи муҳим манбаи ҳисобланади. амалиётни ўрганиш ва умумлаштириш жиноятларнинг айрим турларини тергов қилиш бўйича самарали тавсияларни ишлаб чиқишга кўмаклашади. шу билан бир қаторда, амалиёт криминалистик услубиёт назариясининг тўғрилигини белгиловчи мезон ҳамдир. шахснинг жиноятни содир этишдаги айбдорлиги фақат суд томонидан эътироф этилиши сабабли, судларнинг ҳукмларида амалда мазкур жиноятни тергов қилишнинг тўғрилиги, яъни криминалистик услубий тавсияларни қўлланишнинг асослилигини белгилайди. ниҳоят, илмий билимлар, аввало, криминалистиканинг барча қайд этилган бўлимларининг ҳамда жиноятчиликка қарши кураш муаммоларининг, хусусан жиноятларни тергов қилишни ўз нуқтаи назаридан тадқиқ этувчи бошқа фанларнинг қонун-қоидалари криминалистик услубиётнинг учинчи манбаи бўлиб хизмат қилади. криминалистик услубиётнинг криминалистик умумий назария, техника ва тактика билан алоқалари анча мураккаб. бир томондан, криминалистик услубиётда криминалистика …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "жиноятларни тергов қилиш криминалистик услубиётининг умумий қоидалари"

1351968347_28057.doc жиноятларни тергов қилиш криминалистик услубиётининг умумий www.arxiv.uz жиноятларни тергов қилиш криминалистик услубиётининг умумий қоидалари режа: 1. жиноятларни тергов қилиш криминалистик услубиёти тушунчаси 2. жиноятларни тергов қилишнинг хусусий криминалистик услубиётларини тузиш ва таснифлаш тамойиллари 3. жиноятларни тергов қилишдаги хусусий криминалистик услубиётларнинг таркибий тузилиши жиноятларни тергов қилиш услубиёти криминалистика фанининг якунловчи бўлими ҳисобланади. у қонунийлик талабларига мувофиқ ҳолда, тергов ва суриштирувни самарали ўтказиш бўйича илмий тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадида жиноятларни очиш, тергов қилиш ҳамда уларнинг олдини олишни ташкил қилиш ва амалга ошириш қонуниятларини ўрганади. бу қонуниятлар жиноят аломатлари бўлган ҳодисалар...

Формат DOC, 150,0 КБ. Чтобы скачать "жиноятларни тергов қилиш криминалистик услубиётининг умумий қоидалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: жиноятларни тергов қилиш кримин… DOC Бесплатная загрузка Telegram