хавфсизлик техникаси бўйича йўриқнома

DOC 4 sahifa 35,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 4
амалий машғулот № 1. мавзу : хавфсизлик техникаси бўйича йўриқнома тузиш ва расмийлаштириш. 1. темир йўл транспортида меҳнат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари ўзбекистон республикаси меҳнат вазирлиги томонидан №272 14.08.1996 йил меҳнат муҳофазасини ўқитиш ва билимларини текшириш бўйича намунавий низом ишлаб чиққан ва барча корхона, ташкилот, муассаса, институт, илмий-тадқиқот ташкилотлари, бирлашма, ассоциация, корпорация, холдинг, тармоқ, вазирлик ва ҳ.к. мулк фермасидан қатъи назар малака талаблари ҳажмида ишчилар, рахбарлар, мутахассислар, мухандис-техник ходимлар учун меҳнат муҳофазасидан билимларни мажбурий назорат қилиш тартиби белгиланган. темир йўл транспорти корхоналарига ишга кираётган ҳар бир ходим мустақил ишлашга фақат хавфли иш усуллари бўйича йўриқнома олгандан, махсус малака олгандан ва билими текширилгандан кейин қўйилади. ишчилар билан йўриқнома ўтказиш. йўриқномалар икки хил бўлади: кириш йўриқномаси иш жойида ўтказиладиган йўриқнома. ўз навбатида иш жойида ўтказиладиан йўриқнома 3 хил бўлади: дастлабки, даврий ва навбатдан ташқари. кириш йуриқномаси. барча ишга янги кирувчилар, бошқа корхоналардан хизмат сафарига жўнатилганлар (иш малакаси ва стажидан қатъи назар), ҳамда практика …
2 / 4
алга ва ишчи қўлига топшириладиган ишга кириш варақасига ёзиб қўйилади. кириш йуриқномасининг дастури. 1. корхона тўғрисида умумий маълумот. 2. меҳнат муҳофазаси: хавфсизлик стандартлари системалари ҳақида умумий маълумот. иш вақти ва дам олиш вақти. аёллар ва балоғат ёшига етмаганлар меҳнатини муҳофаза қилиш. давлат, тармоқ ва жамоат назорати. корхонада бахтсиз ходисаларни тафтиш қилиш. ички меҳнат тартиби қоидалари. 3. хавфсизлик техникаси: хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари ва улардан ҳимояланиш. ишлаб чиқаришда бахтсиз ходисаларнинг ва касбий касалликларнинг асосий сабаблари. хавфсизлик стандартлар системаларида ишлаб чиқариш жараёнларига ва ускуналарга куйиладиган талаблар. ускуналарнинг асосий хавфсизлик қоидалари. огоҳлантирувчи, тўсувчи ва сигнал берувчи воситалар. хавфсизлик ранглари ва белгилари. электр токининг киши организмига таъсири. шикастланиш турлари. электр токи билан жароҳатланиш хавфини оширувчи шароитлар. жароҳатларнинг олдини олиш тартиблари. иш жойини хавфсиз ташкил қилиш ва сақлашга қўйиладиган талаблар. юк кўтариш ва ташиш механизмлари, ички транспорт воситаларидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари. 4. ишлаб чиқариш санитарияси: ишлаб чиқариш муҳитининг асосий санитария-гигиеник омиллари. меҳнат шароитини …
3 / 4
9. хавфсизлик техникаси йўриқномалари бузилганда қўлланадиган жавобгарлик. иш жойида ўтказиладиган йўриқнома барча ишчилар кириш йўриқномасидан ташқари иш жойида ўтказиладиган йўриқномалар ҳам олиши керак. иш жойида ўтказиладиган йўриқномадан мақсад - ҳар бир ишчини тўғри ва хавфсиз иш усулларига ўргатишдир. йўриқнома жараёнида ишчига у ишлайдиган ускунада бажариладиган технологик жараён, унинг ҳаракат узатиш механизмлари, хавфли жойлари, конструктив хусусиятлари, пайдо бўлиши мумкин бўлган хавфлар, ишни хавфсиз бажариш усуллари, иш жойини тўғри ташкил қилиш ва ш.ў. масалалар тушунтирилади. йўриқнома ўтказиш ишчининг бевосита рахбари бўлган устага юклатилади. айрим зарур ҳолларда бу йўриқнома тегишли мутахассислар (механик, энергетик, технолог, инструкторлик вахта ходимлари ва ҳ.к.) иштирокида ўтказилади. ноэлектротехник ходимларга электр хавфсизлиги бўйича йўриқнома ўтказиш ва малака гуруҳи бериш корхона бош энергетик хизмати ходимлари зиммасига юклатилади. иш жойида ўтказиладиган йўриқнома ишни хавфсиз олиш бориш қоидалари асосида цех бошлиқлари томонидан тузилган ва корхона бош мухандиси тасдиқланган дастур бўйича олиб борилади. бу йўриқномалар рўйхатини корхона бош мухандиси касаба уюшмаси билан биргаликда тасдиқлайди. …
4 / 4
сий хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари. 2. иш жойига қўйиладиган хавфсизлик талаблари. 3. ускунанинг (машина, станок, механизм) тузилиши. хавфли жойлари, тўсиқлари, огоҳлантирувчи мосламалари, блокировка ва сигнал бериш системалари. 4. ишга тайёргарлик тартиби (унинг созлигини, керакли асбоб-ускуналарнинг мавжудлигини, ерга улаш ва бошқа ҳимоя воситаларининг мавжудлигини текшириш). 5. хавфсиз ишлаш усуллари, хавфли вазиятлар пайдо бўлганда қилинадиган ишлар. 6. коржомалар ва шахсий ҳимоя воситалари ва улардан фойдаланиш. 7. ишчиларнинг электр хавфсизлигини таъминлашга қўйиладиган асосий талаблар. 8. цехда хавфсиз ҳаракатланиш схемаси. 9. юк ортиш-тушириш ва ташиш ишларида хавфсизлик талаблари. юк кўтариш ва ташиш ускуналари ва механизмларини хавфсиз ишлатиш. даврий йўриқнома ишчининг малакаси ва иш стажидан қатъий назар ҳар олти ойдан кўп бўлмаган муддатда хавфсиз ишлаш усуллари бўйича (даврий) йўриқнома ўтказиб турилади. даврий йўриқнома ўтказиб туришдан асосий мақсад - ишчининг асосий ва доимий бажариб турадиган ишида хавфсизлик қоидалари бўйича билимларини янгилаб ва тўлдириб туришдир. даврий йўриқнома якка тартибда ва гуруҳ билан ўтказилиши мумкин (бир …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 4 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"хавфсизлик техникаси бўйича йўриқнома" haqida

амалий машғулот № 1. мавзу : хавфсизлик техникаси бўйича йўриқнома тузиш ва расмийлаштириш. 1. темир йўл транспортида меҳнат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари ўзбекистон республикаси меҳнат вазирлиги томонидан №272 14.08.1996 йил меҳнат муҳофазасини ўқитиш ва билимларини текшириш бўйича намунавий низом ишлаб чиққан ва барча корхона, ташкилот, муассаса, институт, илмий-тадқиқот ташкилотлари, бирлашма, ассоциация, корпорация, холдинг, тармоқ, вазирлик ва ҳ.к. мулк фермасидан қатъи назар малака талаблари ҳажмида ишчилар, рахбарлар, мутахассислар, мухандис-техник ходимлар учун меҳнат муҳофазасидан билимларни мажбурий назорат қилиш тартиби белгиланган. темир йўл транспорти корхоналарига ишга кираётган ҳар бир ходим мустақил ишлашга фақат хавфли иш усуллари бўйича йўриқнома олгандан, махсу...

Bu fayl DOC formatida 4 sahifadan iborat (35,5 KB). "хавфсизлик техникаси бўйича йўриқнома"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.