o'zbek va jahon adabiyoti

PPTX 21 стр. 3,2 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 21
o’zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, xalqaro jurnalistika yo’nalishi,105-guruh talabasi ochilova madina ўзбек ва жаҳон адабиёти мавзу: кириш. энг қадимги ёдгорликлар. халқ оғзаки ижоди ҳақида умумий маълумот режа: адабиёт тарихи жамият тарихи таркибида. даврлаштириш тушунчаси, истилоҳлари ва тамойиллари. мумтоз адабиёт тушунчаси ва хусусиятлари. ўзбек адабиёти тарихининг тараққиёт даврлари адабиёт тарихи жамият тарихи таркибида. адабиёт тарихи: қачондан қачонгача? адабиёт тарихи инсоният тарихининг бир қисми сифатида. инсоният тарихи эса бир неча турларга: фуқаролик тарихи, давлатчилик тарихи, маданий тарих в.б.га ажралади. сўнггиси, яъни маданият тарихи санъат тарихи, шаҳарлар тарихи в.б. қисмларга бўлинади. маданият тарихининг энг унумли соҳаларидан бири санъат тарихидир. бу тарих, ўз навбатида, санъатнинг турларидан келиб чиқиб: мусиқа тарихи, рассомчилик тарихи, ҳайкалтарошлик тарихи, рақс тарихи в.б. қаторида бадиий адабиёт (санъатнинг тури) адабиёт тарихига алоҳида эътибор берилади. демак, у халқ маданий тарихининг ҳаракатдаги муайян бир қисми сифатида англашилади. адабиёт тарихи илк бадиий асарлар (дастлаб оғзаки шаклда ёки мифик тафаккур асосида)дан тортиб ҳозирга қадар …
2 / 21
даврлаштириш” тушунчаси ёки бу тушунчани ташиган истилоҳ тарихга нисбатан қўлланилгани каби адабиёт тарихига нисбатан ҳам кўпроқ қўлланилади. шунинг учун “даврлаштириш” дейилганда адабиёт тарихини (умуман, бадиий адабиётни эмас) даврлаштириш деб ишлатилади. адабиёт тарихини даврлаштириш учун дастлаб адабий истилоҳларни белгилаб олиш, сўнгра эса даврлаштириш тамойилларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқроқдир. “даврлаштириш” тушунчаси асосида “давр” истилоҳи ётади. биз “давр” деб атаган сўз “замон”, “вақт”, “муддат”, “фурсат”, “давомлилик” каби маъноларни англатади. хориждан ўзлашган сўзлар асосида рус тилида давр тушунчаси “период”, “эпоха”, “стадия” сўзлари орқали ифодаланибгина қолмай ҳар бир сўз муайян маъно қамровидан келиб чиқиб, алоҳида атамага айланган. мас., “период” нисбатан “кичикроқ даврлар”га нисбатан қўлланилиб, у кўпроқ йиллар, ўнйилликлар ва асрларга нисбатан ишлатилади. “эпоха” ундан кенгроқ тушунча бўлиб, ўз таркибига бир неча асрларни (мас., эпоха средних веков – ўрта асрлар (яъни бир неча аср маъносида) бирлаштирган. ўзбек тилида эса бу тушунчани, яъни бир неча асрларни қамраб олувчи “эпоха”ни ҳам “давр” сўзи орқали англатамиз. адабиётшуносликда «стадия» (айрим …
3 / 21
ончлироқ бошқа калима топилар)га нисбатан ҳам биргина “давр” сўзидан фойдаланамиз. мумтоз адабиёт тушунчаси ва хусусиятлари «мумтоз» cўзи (арабча) луғатда танланган, сараланган ёки хос, махсус маъноларига эга. унинг оврўпа тилларидаги муқобили бўлган классик (лотинча) сўзи ҳам айни мана шу маънода қўлланилади. унинг класс, яъни бирор синфга алоқадор деб талқин қилиниши хорижий манбаларда учрамайди. шундан келиб чиқадиган бўлсак, мумтоз адабиёт тушунчаси ҳам танланган адабиёт маъносига эгаки, у даврлар синовидан ўтиб, энг муҳим ва умуминсоний жиҳатлари билан сараланиб боради. бироқ уни айрим гуруҳ учун ажратилган, яъни аҳолининг махсус қисмига бағишланган (элита) хослар аадбиёти деб қараш нотўғри бўлади. бу ўринда хос, махсус калималари ижтимоий гуруҳ маъносида эмас, балки адабий дид, заковат маъносида келади. табиийки, мумтоз адабиёт тушунчаси миллий характерга эга бўлиб, ўзбек мумтоз адабиёти, араб мумтоз адабиёти ёки француз мумтоз адабиёти шаклларида қўлланилиши мумкин. ўзбек адабиёти тарихининг тараққиёт даврлари давр (вақт жиҳатидан) чегаралари. ўзбек мумтоз адабиётнинг даврий чегараларини аниқлашда бирор сиёсий воқеа ёки машҳур …
4 / 21
зм) ва жанрлар бирлиги, ҳатто шеърий асарларда вазн бирлиги (аруз) ва ягона қофия тизими (араб ёзувидаги ҳарфлар ва ҳаракатлар асосига қурилган) мавжуд. ҳудуд бирлиги (миллий адабиётнинг тарқалиш географияси). милоднинг v-vi асрларига келиб, туркий халқлар яшайдиган ҳудуд ягона турк хоқонлиги сифатида бирлашди. бу ҳудуд жанубда ўрхун дарёсидан (мўғулистон) то шимолий денгизларгча, ғарбда идил (дарёси) бўйлари ва ёйиқ (тоғи) этакларидан тортиб узоқ шарқдаги сахалин (саха-cақа-сак-шаклар яшайдиган ҳудуд)га қадар чўзилган макон экани эътироф этилган. мана шу ягона маконнинг туб аҳолиси сифатида туркийлар тан олинган ва уларнинг тили ўзаро муомалада тушунилиши мумкин бўлган, бир оилага мансуб бўлган туркий тил экани аломалар томонидан исбот этилган (гарчи уни маҳмуд кошғарийга кўра, хоқоний туркчаси, ғарбликларга кўра чиғатой тили, xvi асрдан кейин давлат тепасига ўзбек қабилаларининг келиши билан ўзбек тили деб юритилган бўлса-да) айниятдир. тўғри, ташқи урушлар, ички низолар, миграция в.б. таъсирида унинг чегаралари ўзгариб туриши мумкин. лекин милодий viii асрдан бошлаб туркий халқларнинг ота юрти сифатида марказий …
5 / 21
лиги), хива хонлиги (вассаллиги.) янги адабиёт (постклассик давр). жадид (айрим манбаларда миллий уйғониш даври) адабиёти, шўро адабиёти, истиқлол адабиёти. мумтоз адабиётнинг шаклланишига қадар кечган даврда яратилган манбалар. ўзбекистон ҳудудида яратилган қадимги ёдгорликларнинг бизга маълум қисми милоддан аввалги 10 асрдан то исломгача бўлган адабиётни ташкил қилади. булар қадимги бақтрия, кушон, тоҳаристон, суғд ва бошқа ҳудудларда яратилган ёдгорликлардир. улар «авесто» ёдгорлигини, ўрхун-энасой тошбитигини, қадимги суғд тақвими, монийлик адабиёти ва ўғузнома, китоби дада қўрқут каби ёзма достонларни ташкил қилади. илк турк насри булоқларини ахтарганда маҳмуд кошғарий назарда тутган афсона, ривоят, ҳикоят ва асотирларни ўрганиш мавзуга етарли манба бўла олади. қадимги «тўмарис» ва «широқ» афсоналарини наср йўлида тарқалиб, бизгача айни шундай шаклда сақланганини эсга олсак, унинг оғзаки адабиётдаги илдизларини тасаввур этишга имкон топилади. «ўзбек насри тарихидан» жамоа тадқиқоти муаллифлари бунга муғ тоғи қасрида топилган сўғд тақвими, шарий туркистондаги сўғд тилида ёзилган она ва қиз ўртасидаги оилавий мактубни ҳам киритадилар12. нашр этилган манбалар: 1. абу …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 21 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "o'zbek va jahon adabiyoti"

o’zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, xalqaro jurnalistika yo’nalishi,105-guruh talabasi ochilova madina ўзбек ва жаҳон адабиёти мавзу: кириш. энг қадимги ёдгорликлар. халқ оғзаки ижоди ҳақида умумий маълумот режа: адабиёт тарихи жамият тарихи таркибида. даврлаштириш тушунчаси, истилоҳлари ва тамойиллари. мумтоз адабиёт тушунчаси ва хусусиятлари. ўзбек адабиёти тарихининг тараққиёт даврлари адабиёт тарихи жамият тарихи таркибида. адабиёт тарихи: қачондан қачонгача? адабиёт тарихи инсоният тарихининг бир қисми сифатида. инсоният тарихи эса бир неча турларга: фуқаролик тарихи, давлатчилик тарихи, маданий тарих в.б.га ажралади. сўнггиси, яъни маданият тарихи санъат тарихи, шаҳарлар тарихи в.б. қисмларга бўлинади. маданият тарихининг энг унумли соҳаларидан бири са...

Этот файл содержит 21 стр. в формате PPTX (3,2 МБ). Чтобы скачать "o'zbek va jahon adabiyoti", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: o'zbek va jahon adabiyoti PPTX 21 стр. Бесплатная загрузка Telegram