ҳозирги адабий жараён фаннинг ўзига хос хусусиятлари

DOC 55,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1452009241_63021.doc ҳозирги адабий жараён фаннинг ўзига хос хусусиятлари режа: 1. “ҳозирги адабий жараён” фанининг обьекти.мақсад ва вазифалари. 2. ҳозирги адабий жараённинг тараққиёт манбалари , омиллари. 3. ҳозирги адабий жараённинг асосий тенденциялари ва хусусиятлари. биз ўрганмоқчи бўлган “ҳозирги адабий жараён ” фани тўла маънода мустақиллик меваси ҳисобланади. ўз номидан ҳам кўриниб турибдики, бу фан ўзбекистон республикаси мустақиллиги эълон қилинган 1991 йилдан то ҳозиргача бўлган давр ҳақида маълумот беради. шунинг учун уни дастлаб “мустақиллик даври адабиёти”, “истиқлол даври адабиёти”, “энг янги ўзбек адабиёти” деган номлар билан ҳам аталди. икки асрни туташтирган, хх асрнинг сўнгги ўн йиллиги билан шиддатли хх1 асрнинг илк декадасини ўзига хос олтин кўприк билан боғлаган бу адабий жараён ғоятда мураккаб даврни босиб ўтди. “ҳозирги адабий жараён” фанининг объекти хх асрнинг 90-йилларидан хх1 асрнинг шу кунгача бўлган даврда яратилган адабий-бадиий асарларни ўз ичига олади. аслида 20 йил боботарих учун нон ушоғидек қисқа муддат ҳисобланади. аммо ана шу кичик муддат мустақиллик …
2
ва асосий тенденциялар (лот. йўналиш, ҳаракат, интилиш, майл)ни аниқлаш, бу даврда яратилган асарларни ўрганиш ва таҳлил қилишдан, вазифаси эса бадиий асарни тушуниш малакасини шакллантириш, ҳозирги давр адабиётининг энг янги фазилатларини тарғиб этиш кўникмасини ҳосил қилишдан иборатдир. албатта, “ҳозирги адабий жараён” фанини сўнгги 20 йиллик адабиёт билан чеклаб қўйиш уни тор тушунишдан иборат бўлур эди. чунки истиқлол ғояси, эрк мавзуси адабиётнинг доимий йўлдоши бўлиб, у эрамиздан олдинги vi асрдаёқ пайдо бўлган (бу ҳақда қаранг: й.солижонов. “ҳақиқатнинг синчков кўзлари” 125-134-бетлар). адабиёт сўзи ҳар доим эрк ва озодликка чақириқ бўлиб янгради. лоақал хх аср бошларидаги жадид адабиёти намояндаларининг асарларини эсланг. ёки совет тузумининг дастлабки босқичида фитрат, ҳамза, қодирий, чўлпонларнинг фарёдига қулоқ солинг! ii жаҳон уруши йилларида ижод қилган “совет” адиблари ғ.ғулом, ойбек, ҳ.олимжон, м.шайхзода, м.осим кабиларнинг нега тарихий мавзуга мурожаат қилганликларининг туб сабабини аниқланг! 70-йилларда коммунистик мафкура мустамлака қиличини қайраб, сал кўтарилган бошни, овоз чиқарган тилни кесиб турган пайтда э.воҳидовнинг “руҳлар исёни”, а.ориповнинг …
3
янинг барҳаётлиги. 5. бошқа халқлар адабиёти билан доимий ижодий ҳамкорлик, ўрганиш ва таъсир этиш; омиллар 6. ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши; 7. ўзбекистонда ссср таркибида яшаб туриб, президентлик лавозимининг вужудга келиши; 8. мустақилликнинг эълон қилиниши: а) мадҳия (18.11.91); б) байроқ, герб (18.11.91); в) бмтга аъзо (2.03.92); г) жаҳон ҳамжамиятига аъзолик (2.06.91); д) миллий валюта-сўм (08.94). адабий жараённи даврлаштириш ҳар доим адабиётшунослик фанининг энг муҳим ва мураккаб масалаларидан бири бўлиб келган. кўп асрлик тарих ва тажрибага эга бўлган ўзбек мумтоз адабиётини, қарийб бир асрлик даврни қамраб олган “миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти” ва “янги ўзбек адабиёти”ни даврлаштириш ҳануз тўла-тўкис амалга оширилмаган бир пайтда эндигина 20 йиллик адабий жараённи даврлаштиришга уриниш бироз эриш туйилади. бироқ ўтган 20 йил давомида мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, иқтисодий, маданий-маърифий ва маънавий ҳаётида шу қадар улкан ўзгаришлар, ютуқлар, айни чоғда, йўқотишлар юз бердики, бу мустақиллик даври адабиётининг шаклланиши, ривожланиши ва тез суръатлар билан янгиланишига туртки берди. шуни ҳисобга …
4
нги дурдона асарлар билан бойитилди. адабий янгиликка муҳтож ўқувчининг эҳтиёжи қондирилди. иккинчи томондан, ёзувчининг ўзи асарни таржима қилиш жараёнида ижод сирларини ўрганди, маҳорати ортди. ана шу ўрганиш оқибатида ўзбек адабиётига абсурд, онг оқими тасвири кириб келди. 2. ўзбек адабиёти бағрида модернизм усули бўй кўрсата бошлади. аслида адабиётда пайдо бўладиган турли “изм”лардан чўчимаслик керак. бу ҳар бир адабиётнинг маълум бир давридаги изланиш, янгиланиш жараёнидир. агар у ижобий натижа берса, кашфиёт даражасидаги асарлар яратилиши мумкин. айни пайтда бепарво ҳам бўлмаслик лозим – ҳали суяги қотмаган ёш қаламкашлар ўртасида тақлидчилик пайдо бўлиши хавфи бор. ҳозир ўзбек адабиётида модерн шеърияти, модерн насри вужудга келди. абдували қутбиддин, фахриёр, баҳром рўзимуҳаммад каби шоирлар, о.мухтор, х.дўстмуҳаммад, н.эшонқул сингари адиблар бу йўналишда муваффақиятли ижод қилмоқдалар. 3. модернизм адабиётимизни нечоғли бойитмасин, қанчалик ранг-баранг қилмасин, яна буюк шарқ адабиёти анъаналари, мумтоз адабиётимизнинг ҳаётбахш илдизлари, қадимги ёдгорликлар, миф ва афсоналар, асотирлар ҳамда ривоятларга қайтиш, таяниш, қизиқиш кучайди. шарқ адабиёти анъаналарига таяниш, …
5
ёки “халқ ёзувчиси” унвонлари, орден ва медаллар билан мукофотлаш одат тусига кирди. энг яхши асарлар республика давлат мукофоти билан тақдирланмоқда. савол: 1. “ўзбекистон қаҳрамони” унвонига ўзбек адабиётидан кимлар мушарраф бўлди? (а.орипов, с.аҳмад, э.воҳидов, т.қайипбергенов, иброҳим юсупов). 2. “ўзбекистон халқ шоири” унвонига сазовор бўлган водийлик ижодкорларни сананг (т.низом, ҳ.саъдулла, о.ҳакимов, и.мирзо). ўзбек адабиётининг тараққиётида муҳим рол ўйнаган асосий концепциялар қуйидагилардан иборат: 1. мустақиллик йилларида чорак кам бир асрлик “совет даври адабиёти”га турлича қарашлар, уни инкор этувчилар пайдо бўлди, ғ.ғулом, ҳ.олимжон, а.қаҳҳор, уйғун каби адиблар социалистик тузум, коммунистик фирқа маддоҳлари сифатида айбланди. уларнинг ижоди вульгар-социологик нуқтаи назардан талқин этилди. “инқилоб куйчиси” номини олган ҳамзага очиқ ҳужум бошланди. кейинроқ бундай номақбул қарашларга барҳам берилди ва совет даври ижодкорларининг мероси холисона ва ҳақиқат нуқтаи назаридан ўрганила бошланди (бу ҳақда: й.солижоновнинг “ҳақиқатнинг синчков кўзлари” китобидаги а.қодирий, ғ.ғулом, ойбек ҳақидаги мақолаларини, “зулматдан нур қидирганлар” номли китобларини ўқинг). 2. мустақиллик даври адабиётида инсон омилига алоҳида ва янгича …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ҳозирги адабий жараён фаннинг ўзига хос хусусиятлари"

1452009241_63021.doc ҳозирги адабий жараён фаннинг ўзига хос хусусиятлари режа: 1. “ҳозирги адабий жараён” фанининг обьекти.мақсад ва вазифалари. 2. ҳозирги адабий жараённинг тараққиёт манбалари , омиллари. 3. ҳозирги адабий жараённинг асосий тенденциялари ва хусусиятлари. биз ўрганмоқчи бўлган “ҳозирги адабий жараён ” фани тўла маънода мустақиллик меваси ҳисобланади. ўз номидан ҳам кўриниб турибдики, бу фан ўзбекистон республикаси мустақиллиги эълон қилинган 1991 йилдан то ҳозиргача бўлган давр ҳақида маълумот беради. шунинг учун уни дастлаб “мустақиллик даври адабиёти”, “истиқлол даври адабиёти”, “энг янги ўзбек адабиёти” деган номлар билан ҳам аталди. икки асрни туташтирган, хх асрнинг сўнгги ўн йиллиги билан шиддатли хх1 асрнинг илк декадасини ўзига хос олтин кўприк билан боғлаган бу а...

Формат DOC, 55,0 КБ. Чтобы скачать "ҳозирги адабий жараён фаннинг ўзига хос хусусиятлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ҳозирги адабий жараён фаннинг ў… DOC Бесплатная загрузка Telegram