гносеологияда ҳақиқат муаммоси

DOC 60,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1443697819_61427.doc гносеологияда ҳақиқат муаммоси режа: 1-§. ҳақиқат фалсафада ҳақиқат тушунчаси абсолют ва нисбий ҳақиқатлар конкрет ва абстракт ҳақиқат 2-§. амалиёт ва билиш билишнинг бош вазифаси ҳақиқат излашдир. ҳақиқат масаласи бутун билиш назариясининг энг муҳим вазифасидир. файласуфлар орасида ҳақиқат ва унинг билишдаги роли тўғрисида ягона фикр йўқ. субъектив идеализм учун ҳақиқат субъектив нарсадир. масалан, нимаики фойдали бўлса у ҳақиқат деб даъво қилувчи прагматизмда, ёки ҳамма эътироф этган, ҳамма учун аҳамиятли бўлган нарса ҳақиқатдир деб ҳисобловчи конвенционализм ва неопозитивизмда ҳам ҳақиқат субъектив нарсадир. материализм учун ҳақиқат – бу ташқи дунёнинг онгимизда адекват, тўғри акс этишидир. ҳақиқат, бу – бизнинг дунё тўғрисидаги билимларимиз ва тасаввурларимизнинг дунёнинг ўзига, объектив реалликка мувофиқ келишидир. ҳақиқатни ноҳақиқатдан, янглишувдан, ёлғондан фарқлаштириш, ажратиш учун бизнинг билимимиз объектив воқеликка, унинг яшаш ва ривожланиш қонунларига қанчалик мос келишини аниқлаб олмоқ керак. аристотель ҳақиқатнинг «классик» концепцияси муаллифидир. бу концепция ҳақиқатни фикрнинг, билимнинг воқеликка мос келиши деб, ёлғонни эса фикрнинг реал аҳволга мос …
2
р бир нисбий ҳақиқатда абсолют ҳақиқат жиҳати бор, чунки ҳар қандай нисбий ҳақиқат объективлиги сабабли, унда доимий билим жиҳати бор. 1913 йилда xx асрнинг энг йирик физиги нильс бор ўзининг машҳур тўлдирувчанлик принципини таърифлаб берди. бу принципга кўра, ҳақиқатлиги муайян ҳодисалар гуруҳи учун аниқланган ва тасдиқланган билим ва назариялар янада кенгроқ предмет соҳасини қамраб олган янги, янада чуқурроқ билим ва назариялар пайдо бўлиши билан мутлақо нотўғри деб улоқтириб ташланмайди, балки нисбий ҳақиқат сифатида бу янги назарияларнинг чегаравий шакли ёки хусусий ҳолати сифатида сақланиб қолади. классик механика билан нисбийлик назарияси, моддалар химик тузилишининг классик ва ҳозирги замон назарияси ва кўп бошқа назариялар ўзаро ана шундай муносабатда бўлади. абсолют ҳақиқатни абсолютлаштириш догматизмга, нисбий ҳақиқатни абсолютлаштириш релятивизмга олиб келади. релятивизм ва догматизмнинг чекланганлигига сабаб уларда абсолют ҳақиқат билан нисбий ҳақиқат бир-биридан ажратиб олинганлиги ва қарама-қарши қилиб қўйилганлигидадир. бизнинг билимларимиз айни бир вақтнинг ўзида ҳам абсолют, ҳам нисбийдир. эгаллаган билимларимиз ва тажрибамиз асосида биз …
3
ёлғонлигини, уларнинг абсолютлик ва нисбийлик даражасини конкрет жой ва вақт шароити белгилаб беради. жой ва вақт шароити алмашиниб, ўзгариб турадиган омил эканлиги сабабли бир шароитда ҳақиқат бўлган нарса ўзгарган шароитда янглиш ёки ёлғон бўлиб чиқади. жой ва вақт шароитини ҳар томонлама ҳисобга олиш талаби билувчи субъектни догматик хатолардан эҳтиёт қилади. жой ва вақт шароитининг ўзгариши етилган вазифаларни ҳал қилишга ижодий ёндашувни зарур қилиб қўяди, зарур бўлиб қолганда ўртага қўйилган мақсадга эришиш тактикаси, методи ва усулларини ўзгартира билишни тақозо этади. шу боисдан ҳам билишнинг у ёки бу шакллари, методлари ва усулларини абсолютлаштириш мумкин эмас, эскирган хулосалар ва формулаларни ўз вақтида янгилари, ўзгарган шароитга мос келадиганлари билан алмаштириш зарур, чунки айни бир хил қонуниятлар турли тарихий шароитда турли натижаларга олиб келади. агар ҳақиқатга жараён деб қараб унга унинг ривожланиши нуқтаи назаридан ёндашиладиган бўлса, бу ҳолда конкрет ҳақиқатга абстракт ҳақиқат қарама-қарши қўйилади. абстракт ҳақиқат – бу тўлиқ бўлмаган, ривожланмаган, биртомонлама ҳақиқат, конкрет ҳақиқат …
4
биатни ҳам, инсоннинг ўзини ҳам, кишиларнинг турмуш шароитини ҳам ўзгартиришдан иборат. гносеологик категория сифатида амалиёт субъект билан объект ўртасидаги шундай муносабатни ифодалайдики, бунда субъект объектни бирон-бир жиҳатдан ўзгартириш мақсадида унга онгли равишда таъсир кўрсатади. амалий фаолият жараёнида, объектнинг ўзгариши таъсири остида субъект ҳам ўзгаради, унинг амалий қобилияти ва малакаси чуқурлашади, фикрлаш доираси кенгаяди, онги ва хотираси бойийди, дунёқараши ўзгаради. билиш жараёни ижтимоий-тарихий амалиёт натижасида ва воситасида содир бўлади. кишиларнинг амалий фаолияти ўзи ўзгартиришга қаратилган объектга ва ўзи эришмоқчи бўлган мақсадга боғлиқ ҳолда турли шаклларда намоён бўлади. энг кенг, фалсафий маънода, амалий фаолиятдаги кишиларнинг объектга нисбатан конкрет-тарихий бирлиги бўлган жамият амалиёт субъекти бўлиб чиқади. бунда объектив реалликнинг одамлар таъсир ўтказадиган томони эса амалиёт объекти бўлади. моддий ишлаб чиқариш ва жамиятдаги ижтимоий муносабатларнинг ўзгариши амалиётнинг энг муҳим шаклларидир. амалиёт назарий билимдан юқори туради. у нафақат умумийлик, балки бевосита воқелик ҳислатига эга. амалиётда асосий қарама-қаршиликлар – идеал қарама-қаршилик (субъектив реаллик сифатида) ва моддий …
5
алмасдир. амалиёт билиш ҳақиқатлигининг асосий нуқтаси, ҳаракатлантирувчи кучи, мақсади ва мезонидир. хулоса фалсафа - бу ҳам умумназарий дунёқараш, ҳам ижтимоий онг шакли, ҳам умумий (умумийлик тўғрисидаги) фан. у маънавий маданиятнинг квинэссенция (мағзи)дир. мана шунинг учун ҳам фалсафанинг аҳамияти ва вазифалари шунчалик кўп қирралидир. у идрокий, услубий, қадриятий ҳамда амалий ва башоратий рол ўйнайди. албатта, фалсафий билим, ўз табиатига кўра, ўта назарийдир. аммо бу дегани унинг воқей ҳаётдан, муайян тарихий жараёндан ажралган деган маънони бермайди. ҳар қандай фалсафий тизим, бир томондан, замонасининг руҳини нишони бўлса, иккинчидан, фалсафа мазкур даврнинг моҳиятини акс эттиради, унинг қонуний белгиларини очиб беради. фалсафа моҳият жиҳатдан фақат ҳозиргинигина эмас, балки ўтмишни, ва айниқсаа, келажакда бўлиши мумкин бўлган имкониятларни ва уларнинг қандай бўлишлиги билан шуғулланади. у инсоният ҳаётининг истиқболига умид билан қараш ва уни такомиллаштириш йўлларини ва тамойилларини аниқлашга қаратилгандир. ўзбекистон республикасининг мустақил тараққиёти давомида тўпланган тажриба фалсафий талқин ва умумлаштириш учун катта имконият беради. шундай таҳлил тажрибаси …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "гносеологияда ҳақиқат муаммоси"

1443697819_61427.doc гносеологияда ҳақиқат муаммоси режа: 1-§. ҳақиқат фалсафада ҳақиқат тушунчаси абсолют ва нисбий ҳақиқатлар конкрет ва абстракт ҳақиқат 2-§. амалиёт ва билиш билишнинг бош вазифаси ҳақиқат излашдир. ҳақиқат масаласи бутун билиш назариясининг энг муҳим вазифасидир. файласуфлар орасида ҳақиқат ва унинг билишдаги роли тўғрисида ягона фикр йўқ. субъектив идеализм учун ҳақиқат субъектив нарсадир. масалан, нимаики фойдали бўлса у ҳақиқат деб даъво қилувчи прагматизмда, ёки ҳамма эътироф этган, ҳамма учун аҳамиятли бўлган нарса ҳақиқатдир деб ҳисобловчи конвенционализм ва неопозитивизмда ҳам ҳақиқат субъектив нарсадир. материализм учун ҳақиқат – бу ташқи дунёнинг онгимизда адекват, тўғри акс этишидир. ҳақиқат, бу – бизнинг дунё тўғрисидаги билимларимиз ва тасаввурларимизнинг д...

Формат DOC, 60,0 КБ. Чтобы скачать "гносеологияда ҳақиқат муаммоси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: гносеологияда ҳақиқат муаммоси DOC Бесплатная загрузка Telegram