илмий билишда ҳақиқат муаммоси

DOC 101,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1502523434_68771.doc илмий билишда ҳақиқат муаммоси режа: 1. ҳақиқатнинг корреспондент концепцияси 2. исботлаш ва рад этиш 3. эмоциялар. идеал ирода. ишонч. шубҳа. 4. билиш натижаларини баҳолаш. 5. билишнинг маънавий қадриятлари. 6. верификацияланиш тамойили. ҳақиқат – билиш назариясининг бош категорияси. у борлиқнинг билишдаги идеал ифодаси, чунки ҳақиқат онгдан, билаётган субъектдан ташқарида ва ундан қатъий назар мавжуддир. ҳақиқат – билимларнинг объектив борлиққа мувофиқ бўлган мазмуни. у билиш жараёни, билиш инъикосининг натижасидир. ҳақиқат илмий назарияда мужассамлашган англаб етилган тасдиқловчи мулоҳазалар кўринишида ўз ифодасини топади. ҳар қандай илмий назария ривожлантирилиши, баъзан бошқа, янада ҳақиқийроқ назария билан алмаштирилиши лозим. шу маънода ҳақиқат – билиш ривожланишининг якуни ва айни вақтда омилидир. ҳақиқат (билимларнинг ҳақиқийлиги) муаммоси қадимги фалсафада таърифланган. аристотель фикрича ҳақиқат – мулоҳазалар ва амалдаги ҳолат ўртасидаги мувофиқликдир. платон ҳақиқатни ғоялар дунёсига мос келувчи ғайритабиий мустақил идеал моҳият сифатида тушунган, инсон билими жоннинг шу ғоялар дунёси билан муштараклиги даражасидагина ҳақиқийдир, деб ҳисоблаган. фома аквинский ҳақиқат ёлғон нарсаларда …
2
лланиш жараёни сифатида тушуниш лозимлиги ҳақидаги машҳур тезисини таърифлайди: «...ҳамма гап ҳақиқий нарсани субстанция сифатида эмас, балки шунингдек субъект сифатида», яъни тафаккур фаолияти сифатида ҳам тушуниш ва ифодалашда . ҳақиқатни объектив-идеалистик тушунишнинг ўзига хос хусусияти унга дунёнинг онгда акс этиш жараёнига боғламасдан қараш ва уни инсоннинг объект ҳақидаги билими хоссаси сифатида эмас, балки эмпирик борлиққа қўшимча тарзда объективлашган қандайдир вақтдан ташқаридаги ғоянинг хоссалари сифатида талқин қилишда намоён бўлади. субъектив идеалистлар, эса, ҳақиқатни инсон билимининг хоссалари ва таркиби билан боғлайдилар, бироқ мазкур билим унда ташқи, мустақил дунёнинг акс этишига боғланмайди, чунки бундай дунёнинг мавжудлиги инкор этилади. ҳақиқат «тафаккурнинг тежамкорлиги»(1) сифатида (мах), фойдали натижаларга эришиш имконини берувчи жараён, тафаккуримиз образидаги қулайлик сифатида (жеймс), инсон тажрибасининг мафкуравий таърифни ташкил этувчи шакли сифатида (богданов) талқин қилинади. идеализм фалсафаси ҳал қила олмаган ҳақиқатни тушуниб етишдаги қийинчиликлар шунга олиб келдики, файласуфлар инсонга ҳақиқатни ваҳий воситасида очувчи таълимотни илгари сурдилар. бу йўналиш интуитивизм деган ном олди. унга …
3
а кўпроқ интуицияга таянишни маслаҳат беради. гарчи инсон интуицияси қумурсқаларнинг интуицияси даражасида кучли бўлмаса-да, ҳар қалай, унинг ақлидан кучлироқдир, чунки ақл «ҳаётни органик тушуниш билан тавсифланади». бергсон интуицияга ақлга қарама-қарши турувчи инстинкт нуқтаи назаридан ёндашди. ҳозирги замон билиш назариясида ҳақиқий билим ва унинг шакллари ҳақида турли фикрлар мавжуд. объектив ҳақиқат – билимларимизнинг инсон инсониятга боғлиқ бўлмаган мазмуни. бизнинг билимларимизда доим ё муайян одамга, ё муайян ижтимоий гуруҳга боғлиқ бўлган унсур мавжуд бўлади. бинобарин, ўз билимларимизда субъектив унсурларга боғлиқ бўлмаган ва шу сабабли объектив ҳисобланадиган мазмунни қайд этишимиз лозим. объектив ҳақиқат ривожланиб, икки шакл: нисбий ва мутлақ ҳақиқат шаклларида амал қилади. мутлақ ҳақиқат – предметни келажакда тўлдирилиши ёки унга аниқлик киритилиши мумкин бўлмаган тарзда тўла, мукаммал билишдир. олам замон ва маконда чексизлиги туфайли бундай билимга амалда эришиш мумкин эмас. ҳақиқат тушунчасини мутлақ ҳақиқат тушунчаси билан тенглаштириб, биз унга эришиб бўлмаслиги, демак, умуман билиш мумкин эмаслиги ҳақида гапирамиз. бироқ фаннинг ҳақиқий тарихи …
4
й ҳақиқатларнинг мутлақ ҳақиқатга айланиш жараёни, балки айрим мутлақ ҳақиқатларнинг юзага келиш жараёни ҳамдир. бу фикрни физикада атом ва унинг тузилиши ҳақидаги тасаввурларнинг ривожланиши мисолида кўриш мумкин. юз йил муқаддам физиклар ва химиклар атомлар амалда мавжуд ва ажралмас шарчалар кўринишида, деб тахмин қилар эдилар. бу тасаввур замирида мутлақ ҳақиқат унсурлари мавжуд эди. бундан: «кимёвий элементларнинг атомлари амалда мавжуд», деган хулоса келиб чиқади. физика ва кимёнинг кейинги ривожланиши мутлақ ҳақиқатнинг бу элементини бекор қилмади. бироқ бу тасаввурларда хатолар мавжудлиги (таранглик, ажралмаслик ва ҳ.к.) аниқланди. xix аср охирида электронлар кашф этилиши натижасида атом тузилишининг янги манзараси яратилди. томсон мусбат зарралар ва манфий зарядли электронлардан ташкил топган атом моделини яратди. атомнинг бу нисбатан ҳақиқий манзарасида мутлақ ҳақиқатнинг янги унсурлари пайдо бўлди: дарҳақиқат атом мусбат зарядли зарралардан иборат. атом ҳақидаги тасаввур ривожланишининг учинчи босқичи резерфорд-бор модели билан боғлиқ. бу моделда атом ядро ва унинг атрофида айланувчи электронлардан ташкил топади. умуман олганда, аввалги моделлардан аниқроқ …
5
мавжуд бўлса, бошқа томондан, инсон билимларининг ривожланиши жараёнида нисбий ҳақиқатлардан мутлақ ҳақиқат юзага келади. нисбий ва мутлақ ҳақиқат диалектикаси бизнинг билимимиз атрофимиздаги оламни ҳар томонлама ва аниқ қамраб олишга интилиб, қарама-қаршиликларни ечиб, объектив борлиқни янада теранроқ ва мукаммалроқ акс эттиришини кўрсатади. ҳақиқатнинг учта концепция корреспондент, когерент ва прагматик концепциялари мавжуд. уларнинг ҳар бири фанда ривожланиш жараёнида катта қийинчиликларга дуч келади. ҳақиқатнинг корреспондент концепцияси назариянинг тажрибада олинган маълумотларга мувофиқ бўлишини талаб қилади. бу талаб фанда қабул қилинади, у таклиф қилинаётган - гипотеза фан соҳасига тааллуқли ёки тааллуқли эмаслигини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади. когерент ёки назарий концепция эса экспериментга мувофиқ бўлиши, унга зид келмаслиги, унинг натижаларини башорат қилиш имконини бериши лозим. неопозитивистлар экспериментни назария тўғри эканлигининг мукаммал тавсифи деб ҳисоблаганлар. назария экспериментда текширилади, верификация қилинади: у ё мазкур синовдан муваффақият билан ўтади, ё ўтмайди; у ё тўғри, ё нотўғри. к.поппер бу фикрда камчилик топди: ҳамонки назариялар эртами, кечми инкор этилар, фальсификация …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "илмий билишда ҳақиқат муаммоси"

1502523434_68771.doc илмий билишда ҳақиқат муаммоси режа: 1. ҳақиқатнинг корреспондент концепцияси 2. исботлаш ва рад этиш 3. эмоциялар. идеал ирода. ишонч. шубҳа. 4. билиш натижаларини баҳолаш. 5. билишнинг маънавий қадриятлари. 6. верификацияланиш тамойили. ҳақиқат – билиш назариясининг бош категорияси. у борлиқнинг билишдаги идеал ифодаси, чунки ҳақиқат онгдан, билаётган субъектдан ташқарида ва ундан қатъий назар мавжуддир. ҳақиқат – билимларнинг объектив борлиққа мувофиқ бўлган мазмуни. у билиш жараёни, билиш инъикосининг натижасидир. ҳақиқат илмий назарияда мужассамлашган англаб етилган тасдиқловчи мулоҳазалар кўринишида ўз ифодасини топади. ҳар қандай илмий назария ривожлантирилиши, баъзан бошқа, янада ҳақиқийроқ назария билан алмаштирилиши лозим. шу маънода ҳақиқат – билиш ривожлани...

Формат DOC, 101,0 КБ. Чтобы скачать "илмий билишда ҳақиқат муаммоси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: илмий билишда ҳақиқат муаммоси DOC Бесплатная загрузка Telegram