ҳақиқат тушунчаси. ҳақиқатнинг объективлиги

DOC 49,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663589527.doc ҳақиқат тушунчаси. ҳақиқатнинг объективлиги режа: 1.ҳақиқат тушунчаси. ҳақиқатнинг объективлиги. 2.нисбий ва мутлоқ ҳақиқатлар, уларнинг диалетик алоқадорлиги.хақиқатнинг конкретлиги. 3.билиш жараёнида ижод ва интуциянинг ўрни. таянч тушунчалар: хақиқат — кишиларнинг тасаввур тушунчаларининг объектив оламга мос келиши амалиёт — инсон фаолиятининг йиғиндиси, мажмуи догматизм — ақидапарастлик, ўзгармас тушунчалар, қоидалар асосида фикрлаш усули релятивизм — инсон билимининг нисбийлиги, шартлилиги ва субъективлиги ҳақидаги таълимот билиш назариясида ҳам бошқа фан соҳаларидагидек, диалектик тарзда мулоҳаза қилиш лозим, яъни билиш жараёнини тайёр, қотиб қолган ҳолда эмас, балки тўла бўлмаган, ноаниқ билимларимиз қандай қилиб тўлароқ ва аниқроқ билимга айланишини аниқлаш керак. олам доим ҳаракатда, ўзгариш ва тараққиётда. тараққиётнинг, ҳаракатнинг ҳар бир янги босқичида моддий оламдаги ҳар бир нарса ва ҳодисанинг янги сифат ва хусусиятлари вужудга келади. шунинг учун оламни ва унинг тараққиёт қонунларини билиш учун имконият чексиз. ҳар бир тарихий даврда инсон ўзининг амалий фаолияти натижасида объектив оламни тўлиқ ва аниқ акс эттирувчи билимга эга бўлиб боради. билим …
2
удлигини эътироф этиш билан унинг тўғри инъикосининг ҳосил бўлиши объектив ҳақиқатдан иборатдир. диалектика объектив ҳақиқатни эътироф этиш билан уни бирданига билиш мумкин эмас, деб ҳисоблайди. объектив ҳақиқатни билиш фан тараққиёти, амалиёт асосида амалга ошиши мумкин. ҳақиқатни билиш доимо пастдан юқорига қараб ривожланувчи жараёндир. объектив ҳақиқат инсон ва инсониятга боғлиқ бўлмаган объектив реалликнинг тўғри инъикосидан иборатдир. бу инъикос инъикос этувчи реалликка мос келиши керак. табиат илмининг ер инсониятдан бурун мавжуд эди, деган фикри объектив ҳақиқатдир. табиат ва жамият қонунлари объектив ҳақиқатдир. бу қонунлар инсонга боғлиқ бўлмаган, ундан ташқарида мавжуд бўлган ички, зарурий, мухим боғланишларини ифодалайди, бу қонунларни инсон бекор қила олмайди, ўз ихтиёри билан ўзгартира олмайди. айрим файласуфлар (богданов ва бошқалар) объектив реал дунёни инкор этиб, уни сезгилар мажмуаси деб билади ва ҳақиқатни ҳам субъектив шаклда тасвирлайди. уларнинг фикрича, ҳақиқат — мафкура шакли ёки инсон тажрибасини ташкил этувчи шаклдир. унинг бу даъвоси, фидеизмга, унинг даъволарига ишонишга олиб келади. худди шундай фикрни …
3
араққиётида бу ҳақиқат тобора такомиллашиб боради. демак, объектив оламни тахминан тўғри инъикос эттирадиган, тўла ва аниқ бўлмаган, инсон билимининг сўнги тараққиёти жараёнида аниқланиши ва чуқурлашиши тобора тўлароқ бўлиб борадиган илмий билимлар (қоида, тушунча ва назариялар) нисбий ҳақиқатдир. нисбий ҳақиқатни эътироф қилиш мутлоқ ҳақиқатни инкор этиш эмас. чунки бизнинг билимларимиз тайёр ёки қотиб қолган билим бўлмай, мутлоқ ҳақиқатни билиш нисбий ҳақиқатларни билиш билан боради. мутлоқ ҳақиқатни бирданига билиб бўлмайди, балки тўлиқ бўлмаган тахминий, яъни нисбий ҳақиқатлар орқали билинади. демак, билиш билмасликдан билишга, мукаммал бўлмаган билимларнинг мукаммаллашиб, аниқ бўлиб боришини акс эттирувчи чексиз жараёндир. олам чексиз, ундаги нарса ва ҳодисалар доим ҳаракатда. демак, инсоннинг билиш имконияти ҳеч қачон охирига етмайди. масалан, материянинг — тузилиши тўғрисидаги билимларимизни олиб кўрайлик. илгари материянинг энг кичик зарраси атом бўлинмасдир, деб ҳисобланарди. бу нисбий ҳақиқат, чунки у материя тузилишининг тахминий тўғри инъикоси эди. бунда мутлоқ ҳақиқат — материя ҳақиқатдан атомлардан иборат, деган тасаввур мавжуд эди. материя тузилиши …
4
одисаларини тўла-тўкис билиш даражасига эриша олмайди, бунинг сабаби шуки, табиат чексиз, у тўхтовсиз ҳаракат қилишда, ривожланишда, ўзгаришда. инсон билими эса хеч қачон моддий оламни бутунлай қамраб ололмайди. шунинг учун ҳам инсон билимининг мутлоқ ҳақиқатга яқинлашуви нисбийдир. бундан бизнинг ҳамма билимларимиз нисбий экан, уларда объектив мазмун йуқ экан, деган хулоса келиб чиқмаслиги керак. ҳар қандай ҳақиқат нисбийлигига қарамай унда мутлоқ ҳақиқат элементлари сақланади. мутлоқ ва нисбий ҳақиқатларни бир-бирига қарама-қарши қўймай, балки уларни ажралмас бир бутун ҳолда олиб ўрганмоқ зарур. мутлоқ ва нисбий ҳақиқатларнинг диалектик муносабатини билиш догматизм, агностцизм, релятивизм ва волюнтаризмга қарши курашда катта аҳамиятга эга. релятивизм инсон билимларшш нисбий деб қараш билан бирга объектив ҳақиқатни бутунлай инкор этади. у билиш жараёнига диалактикапи татбиқ эта олмаганлиги учун фақат нисбий хақиқатни эътироф этади ва уни мутлоқлаштиради. унинг асл мақсади мутлоқ хақиқатии, шу билан бирга объектив ҳақиқатни инкор этишдир. инсон объектив оламни ўз амалий фаолиятида маълум тарихий ва илмий имкониятлар асосида билади, имконият …
5
мужассамлашган фикрларимизни текшириб кўришдан иборатдир". xx аср фалсафасида кенг тарқалган прагматизм — оқимининг намоёнлари джон дғюи, уилғям джеймс, чарлғз пирс ва бошқалар ҳақиқат мезонини унинг фойдалилиги ташкил этади, деган ғояни илгари сургандилар. "вена тўгараги" аъзолари, позитивизм оқимининг вакиллари в.карнап, о.нейрат, в.крафт ва бошқалар фан кашфиётлари кишиларнинг ҳиссий аъзолари орқали исботлангандагина ҳақиқат бўлиши мумкин деб ҳисоблайдилар. хиссий аъзоларимиз асосида исботлаб бўлмайдиган наза-рияларни, уларнинг фикрича, ҳақиқат туркумига киритиш мумкин эмас. илмий фалсафа таълимотига мувофиқ ҳақиқатнинг мезонини амалиёт ташкил этади. инсон фаолиятининг мажмун ҳисобланган амалиёт кишиларнинг тарихан юзага келиши жараёнида шаклланиб барча жамиятлар тараққиёти йўлида ривожланади ва мукаммаллашади. амалиёт инсон учун билиш объекти бўлган олам билан боғланишдир. амалиёт ўзида субъектив ва объектив жиҳатларни бирлштирган жараёндир. у онгли равишда мақсадга йўналтирилган субъект фаолияти бўлиб, у ёки бу объектнинг ўзгариши билан рўёбга чнқадиган муносабатдир. амалиёт кўп қиррали ва сермазмун тушунча бўлиб инсон фаолиятинипг барча турларини, томонларини қамраб олади. амалиётнинг билиш жараёнининг аҳамияти қуйидагилардан иборат: биринчидан, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳақиқат тушунчаси. ҳақиқатнинг объективлиги" haqida

1663589527.doc ҳақиқат тушунчаси. ҳақиқатнинг объективлиги режа: 1.ҳақиқат тушунчаси. ҳақиқатнинг объективлиги. 2.нисбий ва мутлоқ ҳақиқатлар, уларнинг диалетик алоқадорлиги.хақиқатнинг конкретлиги. 3.билиш жараёнида ижод ва интуциянинг ўрни. таянч тушунчалар: хақиқат — кишиларнинг тасаввур тушунчаларининг объектив оламга мос келиши амалиёт — инсон фаолиятининг йиғиндиси, мажмуи догматизм — ақидапарастлик, ўзгармас тушунчалар, қоидалар асосида фикрлаш усули релятивизм — инсон билимининг нисбийлиги, шартлилиги ва субъективлиги ҳақидаги таълимот билиш назариясида ҳам бошқа фан соҳаларидагидек, диалектик тарзда мулоҳаза қилиш лозим, яъни билиш жараёнини тайёр, қотиб қолган ҳолда эмас, балки тўла бўлмаган, ноаниқ билимларимиз қандай қилиб тўлароқ ва аниқроқ билимга айланишини аниқлаш керак. ол...

DOC format, 49,5 KB. "ҳақиқат тушунчаси. ҳақиқатнинг объективлиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.