билиш шакллари

DOC 74.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1443697317_61417.doc билиш шакллари режа: 1-§. хиссий билиш билишда сезгининг роли хиссий билишнинг шакллари 2-§. рационал билиш рационал билишнинг роли рационал билиш шакллари 3-§. интуитив билиш ҳар қандай нарсани, ҳар қандай предмет ёки ҳодисани билиш фикр хиссий идрокдан предметнинг моҳияти томон борадиган жараёндир. хиссий билим, жонли мушоҳада инсоннинг қуршаб турган дунё билан бевосита алоқаси шаклидир. хиссий англаш ташқи таъсир энергиясининг онг фактига айланишидан бошқа нарса эмас. усиз биз борлиқнинг ҳеч қандай шакллари ҳақида ҳеч нима била олмаймиз. биз жонли мушоҳада ёрдамида атрофдаги вокеликнинг турли хоссалари ва томонларини билиб оламиз, лекин биргина хиссий образлар билан уларнинг моҳиятини англаб ололмаймиз. бунга сабаб, энг аввало, инсон сезги аъзоларининг табиий чекланганлигидир. масалан, одамнинг кўзи электромагнит тўлқинларнинг бутун спектрини тўлик идрок эта олмайди, у электромагнит тўлқинлар спектрининг инфрақизил, ультрабинафша ва рентген қисмларини сезмайди. бундай табиий чекланганлик бошқа сезги аъзоларига ҳам хосдир. масалан, одамнинг қулоғи тебраниш частотаси 16 дан 20 минг гц гача бўлган товуш тўлқинларини қабул …
2
еч нимани билмайди, деб ёзган эди. сезгилар, бу – шундай каналларки, уларнинг воситасида одам қуршаб турган олам билан боғланган, олам ҳақида бевосита ахборот олиб туради. сезгилар абстракт тафаккур амалга ошишининг асоси бўлган озуқадир. сезги хиссий билишнинг энг оддий шакли, объективлик билан субъективликнинг қоришмасидир, у манбаи жиҳатидан объектив ва у ёки бу сезги аъзоларининг тузилишига боғлик ҳолда шакли жиҳатидан субъективдир. гарчи сезги билиш учун ягона канал бўлсада, биргина сезишнинг ўзи ташқи дунёни бутун яхлитлиги, чуқурлиги ва конкретлиги билан англаб олиш учун етарли эмас. сезги субъектга ўрганилаётган объектнинг айрим томонлари ёки хоссаларини билишга ёрдам беради, аммо ўзининг табиий чекланганлиги сабабли объектни яхлит ҳолида билишга имкон бермайди. шунинг учун билиш сезишдан идрок қилиш томон боради. идрок – бу бир сезги эмас, у турли хил сезишларнинг жамул-жами, комбинациясидир. биз идрок қилиш орқали предметнинг айрим томонларини эмас, балки уни яхлит ҳолда акс эттирамиз. масалан, шарсимон, яшил-қизил, ялтироқ, хушбуй, чучук-нордон нарсаларни хис қилишлар биргаликда онгимизда олма …
3
и. тасаввурлар сезги ва идроклар каби ёрқин ва аниқ эмас, аммо улар анча узоқ вақт давом этади ва барқарордир. тасаввурлар ёрдамида биз аллақачон бўлиб ўтган воқеалар манзарасини онгимизда тиклай оламиз. бундан ташқари, тасаввур бизга илгари идрок этилганлар асосида келажак манзарасини ифодалаб беришга имкон беради. инсоннинг келажак образини тасвирлаб ва тузиб бериш лаёқати фараздан бошқа нарса эмас. хиссий билиш қанчалик муҳим бўлмасин шуни айтиш керакки, у чекланган ва ташқи дунёнинг фақат ташқи, бевосита, хиссий идрок этиладиган томонини акс эттиради. бунинг устига сезги бизни янглиш йўлга бошлаши мумкин. хиссий билишдан кейинги босқич рационал билишдир, абстракт-мантиқий тафаккурдир. 2-§. рационал билиш агар биз сезгилар воситасида ҳодисалар оламини акс эттирсак, сезги билан идрок этиб бўлмайдиган моҳиятни ақл билан билиб оламиз. ақл бизнинг сезги аъзоларимиз ташқи оламдан олган ахборотларга асосланиб, ҳодисалар моҳиятини хиралаштирувчи ва яширувчи ташқи, тасодифий ҳолатлардан абстрактлашиб ҳодисалар дунёсини ташқи, номуҳим хусусиятлар ва алоқалардан халос қилади. муҳимни номуҳимдан фарқлантира ва ажрата олмайдиган сезгилардан фарқли …
4
нча остига қўйишдир. масалан: олма - мева, фил - ҳайвон, эркин - одам, терак - дарахт ва ҳакозо. тушунчаларнинг пайдо бўлиши – бу билувчи инсон онги фаолиятининг олий махсулидир. билиш жараёнида тушунчаларни ифодалабгина қолмасдан, балки уларни қўллай билиш ҳам керак. тушунчаларни қўшиб биз ҳукм шакллантирамиз, ҳукмларни бир-бири билан қўшиб улардан ақлий хулоса чиқарамиз. ҳукм тафаккурнинг шундай шаклики, унда инсон нарсани унинг алоқалари ва муносабатларида ифодалайди. гносеологик нуқтаи назардан, ҳукм – бу бирон бир нарсани тасдиқлаш ёки инкор этиш йўли билан воқеликни акс эттириш шаклидир. шу боисдан ҳукм тасдиқловчи («ҳозир ёмғир ёғмоқда» каби) ёки инкор этувчи («бугун ёмғир ёғмайди» каби) ҳукмларга бўлинади. агар биз икки ёки бундан кўпроқ ҳукмни бир-бири билан тенглаштириб, таққослаб, солиштириб кўрсак, у ҳолда биз янги ҳукмга эга бўлишимиз, яъни ақлий хулоса чиқаришимиз мумкин. ақлий хулосанинг, мантиқий натижанинг чинакам тўғри бўлиши учун икки шарт зарур. биринчиси: мантиқ илмида асослар деб аталган дастлабки ҳукмлар ҳақиқий бўлмоғи, яъни воқеликка мос …
5
деб билишдир. интуиция сезги ва ақл ҳаракатига қарши турмайди, балки билишнинг хиссий ва рационал жиҳатлари билан биргаликда чиқиб уларни тўлдиради. инсон бирон-бир ҳодисани ғайришуурий тарзда олдиндан сезган оддий, кундалик ҳаётда ҳам, олим билиб олинмаган жабҳада узоқ вақт адашиб толиқиб юрганидан кейин тўсатдан унинг кўз ўнгида ёришиш, инсайт содир бўлиб, шу аснода илмий кашфиёт юзага келадиган илмий-тадқиқот фаолиятида ҳам интуициянинг роли жуда каттадир. академик н.н.моисеев ҳозирги илмий билишда интуициянинг ролига юқори баҳо бериб, мантиқий ва математик билиш методлари қанчалик мукаммал бўлмасин, улар интуиция, тусмол, фараз, сезгирлик, ёришиш ўрнини босолмайди, дейди. интуиция тасаввур билан узвий боғлиқдир, чунки биз бирор нарсани тасаввур қилар эканмиз шу тасаввур қилинаётган образга илгари билиб олинган объектлар белгиларини, томонларини интуитив тарзда нисбат берамиз. тасаввур - хиссийлик, мантиқийлик ва интуитивликнинг қотишмасидир, бунда тафаккур хиссий образларни умумлаштиради ва уларга маъно беради. билишга янги ғоялар керак, аммо биргина эмпирик материалнинг ўзи бунинг учун асло етарли эмас, ривожланган интуиция, тасаввур, фантазия керак. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "билиш шакллари"

1443697317_61417.doc билиш шакллари режа: 1-§. хиссий билиш билишда сезгининг роли хиссий билишнинг шакллари 2-§. рационал билиш рационал билишнинг роли рационал билиш шакллари 3-§. интуитив билиш ҳар қандай нарсани, ҳар қандай предмет ёки ҳодисани билиш фикр хиссий идрокдан предметнинг моҳияти томон борадиган жараёндир. хиссий билим, жонли мушоҳада инсоннинг қуршаб турган дунё билан бевосита алоқаси шаклидир. хиссий англаш ташқи таъсир энергиясининг онг фактига айланишидан бошқа нарса эмас. усиз биз борлиқнинг ҳеч қандай шакллари ҳақида ҳеч нима била олмаймиз. биз жонли мушоҳада ёрдамида атрофдаги вокеликнинг турли хоссалари ва томонларини билиб оламиз, лекин биргина хиссий образлар билан уларнинг моҳиятини англаб ололмаймиз. бунга сабаб, энг аввало, инсон сезги аъзоларининг табиий чеклан...

DOC format, 74.5 KB. To download "билиш шакллари", click the Telegram button on the left.

Tags: билиш шакллари DOC Free download Telegram