гоялар фалсафасининг шаркона илдизлари

DOC 93,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403264738_44326.doc ғоялар фалсафасининг шарқона илдизлари ғоялар фалсафасининг шарқона илдизлари р е ж а: 1. қадимги шарқ ва ғоялар такомили, унинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни 2. марказий осиёда исломгача ва ундан кейинги даврларда цивилизациямиз ғоялари тақдири 3. темурийлар даври ғоялари ва мафкуравий толерантлик 4. туркистонда рус босқини даври, xix аср охири ва хх аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий ғоялар. 1. қадимги шарқ маданияти ва унинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни беқиёсдир. қадимги ҳиндистон, қадимги хитой маданияти ўз салоҳияти билан ғарб маданиятининг шаклланишига ўзининг сезиларли таъсирини ўтказганлиги илмий жиҳатдан исботланган. дастлабки ҳинд ёзма манбаларига ва таълимотларга назар соладиган бўлсак, олам, коинот, жамият ва инсон тўғрисидаги илк ғоялар, диний ва мифологик қарашларга дуч келамиз. қадимги ҳиндистонда илк диний-фалсафий мактаблар асосан икки туркумга бўлинади. бири ведалардан келиб чиққан ва унга суянувчи мактаблар, иккинчиси ведаларни тан олмайдиган, уларни рад этувчи мактаблардир. ведалар (тахминан мил.авв. 1200-800 йй.) деб аталадиган энг қадимги санскрит матнларида қайд этилган. грек, скандинавия ва славян …
2
н ифодасига айланди. упанишадларнинг марказий мавзуларидан бири инсон туғилиши ва ўлимининг абадий “алмашинуви” ғоясидир. бундай ғоя тирик мавжудотларнинг ўлимидан кейин яна қайта тирилишини назарда тутадиган, улар руҳларининг кўчиб юриши (реинкарнация) ҳақидаги таълимотга асос қилиб олинган. туғилиш билан ўлим ўртасидаги абадий қайта тикланиб турадиган цикл сансара (sansara) дейилади. ҳинд фалсафасида аҳлоқий ҳатти-ҳаракатлар «айланиши”га киритилган: ...қайта тирилиш – ҳаёт – ўлим – қайта тирилиш – ҳаёт – ўлим... (сансара). шундай қилиб, реинкарнация ғояси – бу специфик ҳиндча феномендир. грецияда суқротгача бўлган фалсафа шаклланган давр билан тахминан бир вақтларда ҳиндистонда буддизм, янги дин ва фалсафа шакллана бошлади. ушбу контекстда “будда фалсафаси” ибораси у ёки бу даражада будда динининг ҳинд асосчиси сиддхарта гаутама (тахминан мил.авв. 563-483 йй.) дахлдор бўлган диний эътиқодлар ва фалсафий ғояларни кўрсатади. у кўплаб ҳинд авлиёлари сингари уй-рўзғори, хотинини қолдириб, зоҳид ва донишманд сифатида зиёратга чиқиб кетган. кўп йиллик зоҳидлик ва ўз-ўзини азоблашдан кейин ҳам инсон ҳаёти ҳақидаги фундаментал тасаввурлари барибир …
3
ланган хоҳиш, агар ҳатто унинг излайдиган нарсаси баъзан ўлим билан чиқсада, ўзи хоҳлаган нарсани излайди. бу – азобларнинг сабаби ҳақидаги ҳақиқат деб аталади. 3. агар инсоннинг барча эҳтирослари негизида ётган хоҳиш бартараф этилиши мумкин бўлса, унда эҳтирос ўлади ва одамнинг азоблари ниҳоясига етади. бу – азобларнинг тўхтатилиши ҳақидаги ҳақиқат деб аталади. 4. хоҳиш-истаклар ва азоблар бўлмайдиган ҳолатга эришиш учун муайян йўлга амал қилиш лозим. яъни тўғри тафаккур, тўғри феъл-атвор, тўғри турмуш тарзи, куч-ғайрат ва ҳ.к. бу – азобларнинг сабабидан халос бўлиш ҳақидаги ҳақиқатдир. иккинчи туркумга кирувчи мактаблар ичида жайнизм ва чорфак фалсафий ғоялари тирик ва нотирик дуне билан ифодаланади. нотирик табиатга улар моддийликни киритадилар. моддий нарсаларнинг ҳаммаси бўлинмас майда заррачалардан ташкил топган. нотирик табиатга жайничилар яна макон, вақт, ҳаракат кабиларни ҳам киритганлар. жайнизм фалсафий ғояларига кўра тирик табиат жондан иборат. жоннинг асосий хусусияти онглиликдир. онглилик турли жонларда турлича бўлади, унинг имконияти чексиздир. бироқ жон тана билан боғлангандир. у эҳтирослар, хоҳиш-истаклар …
4
вужудга кела бошлаган. қадимги хитойдаги ижтимоий-фалсафий фикр тарихида конфуцийнинг (551-479) ғоялари алоҳида ўрин тутади. у қадимий ёзма ёдгорликлардан “қўшиқлар китоби”, “баҳор ва куз” каби китобларни тузишда қатнашган. илоҳий кучни тан олган конфуций “кишиларнинг ҳаёти тақдирга боғлиқ, бойлик ва улуғлик эса илоҳ томонидан берилади” деб уқдиради. конфуцийнинг фалсафий қарашларида ахлоқий масалалар марказий ўрин тутади. “ҳамма одамлар ўз табиатига кўра бир-бирига ўхшайдилар, тарбияга қараб улар бир-бирларидан фарқланадилар”, “янгини билиш учун эскини ўрганиш керак”, “мулоҳазасиз таълимот фойдасиздир, таълимотсиз мулоҳаза бўлмайди” деган фикрлар конфуцийнинг ахлоқ ҳақидаги таълимотида асосий ўрин олган. конфуций қарашларида ли деган тушунча алоҳида аҳамият касб этади. ли – тартиб, қоида деган маънони англатади. ли бўлмаса жамият равнақ топмайди, тартиб-қоида ҳар қандай жамият ривожининг омилидир. конфуций ли тушунчасини ҳатто илоҳийлаштиришгача бориб етади. кейинчалик қадимги хитойда конфуцийчилар таълимотига қўшилмаган моистлар мактаби вужудга келди. бу мактабнинг асосчиси моцзи (мо ди) ҳисобланади. у милоддан аввалги 479-400 йилларда яшаган. унинг фикрича инсон ўз ҳаёти давомида илоҳий …
5
а келган ижтимоий тенгсизликлар, иқтисодий зиддиятлар акс этган. милоддан аввалги vi асрдан то милоднинг iii асригача бу ерда зардуштийлик ва у билан боғлиқ бўлган дуалистик дунёқараш тарқалган эди. зардуштийлик фақат дин бўлиб қолмай, балки ўша даврнинг ҳукмрон мафкураси, ижтимоий-сиёсий, ахлоқий-фалсафий қарашларнинг ифодаси сифатида кўрина бошлайди. президент и.каримовнинг «ўзбек том маънода бунёдкордир”, деган сўзларида бунёдкорлик боқий ғоя сифатида ўз ифодасини топган. бунёдкорлик халқимизга ота-боболардан меросдир. инсоният тарихида одамлар онгига адолат, ҳақиқат, эзгулик, меҳнатсеварлик каби юксак ғоялар уруғини сепган зот, зардушт яратган “авесто” китобидаги юксак ғоялар буюк ватандошимиз зардуштнинг ўлмас мафкураси эди. қарийб уч минг йил муқаддам – маърифат зиёсини жаҳолат булутлари қоплаб олган даврда буюк ватандошимиз зардушт яккахудолик ва эзгулик ғояларини тарғиб қилишни бошлаган эди. зардушт таълимотида инсонни эзгуликка даъват этувчи ғоялар марказий ўринни эгаллайди. эзгулик ва ёвузлик кучлари ўртасидаги ғоявий кураш авестода ҳам баён этилган. унда ҳарбий тўқнашувлар, босқинчилик, жониворларни азоблаш, одамларга адолатсизлик, хиёнат қилиш ғоялари қораланади, осойишта ҳаёт кечириш, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "гоялар фалсафасининг шаркона илдизлари"

1403264738_44326.doc ғоялар фалсафасининг шарқона илдизлари ғоялар фалсафасининг шарқона илдизлари р е ж а: 1. қадимги шарқ ва ғоялар такомили, унинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни 2. марказий осиёда исломгача ва ундан кейинги даврларда цивилизациямиз ғоялари тақдири 3. темурийлар даври ғоялари ва мафкуравий толерантлик 4. туркистонда рус босқини даври, xix аср охири ва хх аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий ғоялар. 1. қадимги шарқ маданияти ва унинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни беқиёсдир. қадимги ҳиндистон, қадимги хитой маданияти ўз салоҳияти билан ғарб маданиятининг шаклланишига ўзининг сезиларли таъсирини ўтказганлиги илмий жиҳатдан исботланган. дастлабки ҳинд ёзма манбаларига ва таълимотларга назар соладиган бўлсак, олам, коинот, жамият ва инсон тўғрисидаги илк ғоялар, диний ва ми...

Формат DOC, 93,5 КБ. Чтобы скачать "гоялар фалсафасининг шаркона илдизлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: гоялар фалсафасининг шаркона ил… DOC Бесплатная загрузка Telegram