ўрта осиё мутафаккирларининг инсон ва жамият ҳақидаги қарашларини ўрганиш

DOC 101,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1459788734_64250.doc ўрта осиё мутафаккирларининг инсон ва жамият ҳақидаги қарашларини ўрганиш режа: 1. ўрта осиёда исломгача бўлган ижтимоий фикрларнини ўрганиш. 2. инсон ва жамият ҳақида мусулмон шарқи назариётчиларининг фикрларини ўрганиш. 3. xix-xx асрларда ўрта осиёдаги ижтимоий фикрларни ўрганиш. ижтимоий тараққиёт ҳақидаги ҳозирги фикрларни ўрганиш. 1. энг аввало марказий осиёда ижтимоий муносабатларнинг моҳияти ҳақидаги ғояларнинг шаклланиши жаҳон фалсафий тафаккурига хос бўлган умумий қонуниятларни ифодалаганлигини таъкидлаб ўтиш лозим. бироқ бу қарашлар маълум хусусиятларга эга бўлган. бу хусусиятларнинг мазмуни шундаки, мутафаккирларнинг аксарияти жамият ва алоҳида шахснинг маънавий ҳаётида диннинг аҳамиятини қатъий шаклда инкор этмаган ҳолда, асосий эътиборни шахснинг ҳуқуқларига эмас, ахлоқий масъулияти масалаларига қаратганлар. ундан ташқари, марказий осиёда ижтимоий-фалсафий фикрнинг ривожланиши давомида ҳар бир инсон шахсининг қадрлилиги, кишиларнинг қонун олдида тенглиги, илм ва маърифат масалалари ҳамда халқни бошқаришнинг тартибга солинган тизими сингари, ҳозирги замон жамияти учун асосий бўлган ғоялар изчил равишда шаклланиб борган. ушбу мавзуни ўрганишда ўқитувчининг ўқувчилар эътиборини турли ўқув материалларига ҳавола қилиши …
2
қарашларини чуқурроқ очиб бериш билан чекланишни тавсия этамиз. бошқа алломаларнинг фаолияти эса ўқувчилар томонидан уйда тайёрланган қисқача иншо ва рефератлар асосида уларнинг энг муҳим ғояларини тушунтириш кўринишида ёритилиши мумкин. шунингдек, бу мавзу бўйича дарсларни саҳналаштирилган шаклда ёки ўқитувчи ва ўқувчиларнинг савол-жавоблари кўринишида ташкил қилса ҳам бўлади. марказий осиёнинг исломгача бўлган даврдаги тарихини, хусусан ижтимоий ҳаёт ҳақидаги тарихини ўрганиш учун қадимги ёзувлар, зардуштийликнинг "авесто" номли муқаддас китоби, қадимий ўрхон-руний матнлари, хитой манбалари, қадимги грек муаллифлари геродотнинг "тарих" ва страбоннинг "география" асарлари ҳамда шу каби бир қатор манбалар катта аҳамиятга эга. баъзи фаразларга кўра, авесто тахминан милоддан олдинги ix асрдан iv асрга қадар тузилган. авесто зардуштийлик ҳукмронлик қилган турли мамлакатларда яратилган. дастлабки қарашда авесто гўё соф диний китобдек туюлади. аммо бундай эмас, унда икки жиҳатни: диний-мифологик ва фалсафий жиҳатларни бир-биридан фарқ қилмоқ зарур. авесто таълимотига кўра, дунёда икки куч: яхшилик ва ёмонлик кучлари мавжуд бўлиб, улар бир-бирларига абадий ва муросасиз душманлик қилиб …
3
лоднинг iii асрига келиб, яъни зардуштийликдан минг йил кейин эронда монийлик (манихейчлик) вужудга келади ва у iii-xi асрлар мобайнида шимолий африкадан хитойгача бўлган улкан ҳудудда тарқалади. viii-ix асрларда у марказий осиёда мустаҳкам ўрин эгаллайди ва уйғурларнинг давлат дини даражасига кўтарилади. монийликнинг асосчиси 216-276 йилларда яшаган форсийзабон моний ҳисобланади. у ўз қарашларини заратуштра, будда ва иисус христос қарашларининг давоми деб ҳисоблайди. монийлик жисм ва руҳнинг, яхшилик ва ёмонликнинг, ёруғлик ва зулматнинг ўзаро муносабатларини бир неча босқичлар мобайнидаги ўзаро таъсирини тадқиқ қилади ва ҳаётнинг ана шу босқичлардаги ўзига хосликларини тушунтириб беришга интилади. тарихий манбаларнинг хабар беришича, маздакчилар мулк борасида кескин фарққа чек қўйиш талабига амал қилишган ва буни амалга оширганлар. маздак таълимоти қон тўкилишини фақат бир сабаб билан, яъни яхшиликнинг ёмонлик устидан ғалабасини таъминлаш мақсадида оқлаш мумкин деб ҳисоблаган. ҳаётий неъматларни тақсимлашда адолатни жорий қилиш, шу йўл билан тенгсизликка барҳам бериш ва уни йўқотиш талаблари туфайли маздак таълимоти кенг тарқалди, меҳнаткашлар уни …
4
ага айланди. ix-х асрлар марказий осиёнинг тараққиётида муҳим давр бўлди. араб халифалиги ҳукмронлиги тугатилди ва маҳаллий марказлашган давлатлар ташкил топди. бу даврда марказий осиё халқларининг аждодлари томонидан дунё илм-фани, маданияти ривожига дурдона бўлиб қўшилган янгиликлар вужудга келтирилди. абу наср форобий (872-950) -ўз таълимоти асосларини қадимий грек ва араб файласуфларининг асарларига таянган ҳолда яратган мутафаккир. у аристотелнинг "метафизика" асарига шарҳлар ёзган ва шу тариқа уни европанинг кейинги авлодларига сақлаб қолган. чунки ix-x асрларда европада дин, схоластиканинг кенг ва мустаҳкам ҳукмронлиги туфайли аристотелнинг дунёқараши у ерларда номаълум бўлиб қолганди. форобийнинг табиий-илмий, фалсафий ва ижтимоий қарашлари жаҳон фанининг ривожида муҳим роль ўйнади. унинг қарашлари бой ва ранг-баранг бўлиб, моҳият эътибори билан ўз замонасида тараққийпарвар ва илғор бўлган. форобийнинг инсон ва жамият ҳақидаги фикрлари унинг "фозил шаҳар аҳолиси" асарида кенг баён қилиб берилган. унинг фикрича "ақл ва нафс инсоннинг бошланғичидир... аммо бу бошланғичлар одамзотнинг шу табиий бошланғичлар (яъни моддий борлиқ) таъсири остида камол топиб, …
5
дир"1. шундай қилиб, инсон ўз ижтимоий вазифаларини адо этиш учун бошқа кишилар билан мулоқотга муҳтождир. форобийнинг фозил жамоа қуриш ҳақидаги таълимотига адолат ғояси асос қилиб олинган. унда адолат жамиятдаги барча кишилар учун бахт-саодат эшикларини очиб берувчи, барча учун керакли ва фойдали бўлган буюк неъмат эканлаги таъкидланади. унинг юзага чиқиши учун муайян ижтимоий шарт-шароитлар, энг аввало, юксак ахлоқий ва маънавий асослар устига қурилган фозил жамоа бунёд этилмоғи лозим. фозил жамоада одамлар фақат саъй-ҳаракатлари, фазилатли ишлари, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳамкорлик билан бахтга эришадилар. жамият ҳаётида ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик, осойишталик ва фаровонликнинг вужудга келиши адолатдандир. демак, адолат фозил ҳукмдор раҳбарлигидаги мукаммал давлатчилик фаолияти натижасида юзага чиқадиган эзгу ишлар натижасидир. унинг бу фикрлари умуман олганда хаёлий туюлса-да, аммо ана шу фикрлар бир неча юз йиллар кейин европа мамлакатларидаги маърифатпарварлар томонидан кўтариб чиқилганлиги билан ҳам диққатга сазовордир. абу райҳон беруний (973-1048) - ўрта асрларнинг машҳур қомусий илм соҳиби, деярли барча илмлар соҳасида қалам тебратган, жуда кўплаб …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўрта осиё мутафаккирларининг инсон ва жамият ҳақидаги қарашларини ўрганиш"

1459788734_64250.doc ўрта осиё мутафаккирларининг инсон ва жамият ҳақидаги қарашларини ўрганиш режа: 1. ўрта осиёда исломгача бўлган ижтимоий фикрларнини ўрганиш. 2. инсон ва жамият ҳақида мусулмон шарқи назариётчиларининг фикрларини ўрганиш. 3. xix-xx асрларда ўрта осиёдаги ижтимоий фикрларни ўрганиш. ижтимоий тараққиёт ҳақидаги ҳозирги фикрларни ўрганиш. 1. энг аввало марказий осиёда ижтимоий муносабатларнинг моҳияти ҳақидаги ғояларнинг шаклланиши жаҳон фалсафий тафаккурига хос бўлган умумий қонуниятларни ифодалаганлигини таъкидлаб ўтиш лозим. бироқ бу қарашлар маълум хусусиятларга эга бўлган. бу хусусиятларнинг мазмуни шундаки, мутафаккирларнинг аксарияти жамият ва алоҳида шахснинг маънавий ҳаётида диннинг аҳамиятини қатъий шаклда инкор этмаган ҳолда, асосий эътиборни шахснинг ҳуқуқлари...

Формат DOC, 101,0 КБ. Чтобы скачать "ўрта осиё мутафаккирларининг инсон ва жамият ҳақидаги қарашларини ўрганиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўрта осиё мутафаккирларининг ин… DOC Бесплатная загрузка Telegram