фалсафа фани категориялари

DOC 133,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1663535732.doc фалсафа фани категориялари режа: 1. фалсафа фани категорияларининг ўзига хос хусусиятлари. 2. оламдаги умумий алоқадорликни ифодаловчи категориялар. 3. нарса ва ходисалар тузилишини акс эттувчи категориялар. 4. нарса ва ходисалар ўртасидаги сабабли боғланиш (детерминизм)ни англашга имкон яратувчи категориялар: таянч тушунчалар: категория,категориялар системаси, категориялар, алоҳидалик, умумийлик, сабаб ва оқибат, мазмун ва шакл, система ва элемент, бутун ва бўлак, моҳият ва ҳодиса, зарурият ва тасодиф, имконият ва воқелик,категорияларнинг ихчамлиги,категорияларнинг методологик роли 1. «категория» юнонча сўз бўлиб, у «гувоҳ», «таъриф», «ифода» деган луғовий маъноларга эга. уларнинг фалсафий маъноси эса объектив оламдаги нарса, ходисалардаги умумий ва муҳим боғлиқликлар, муносабатлар ифодасидир. фалсафа фани категориялари бошқа фанлар категорияларидан қуйидаги хусусиятлари билан фарқ қилади: 1) улар объектив оламдаги энг умумий қонуниятли алоқадорликлар инъикосидир. 2) фалсафа фани категориялари билиш босқичлари ва таянч нуқтаси ҳисобланади. 3) улар оламдаги нарса ва ходисаларни илмий билиш учун методологик асос бўлади. фалсафий категориялар бир томондан, нарсаларнинг моҳиятини чуқурроқ ва тўлароқ билишга ёрдам беради, …
2
ини", объек​тив диалектикани ташкил қилади. бу объектив диалекти​ка инсон тафаккур мантиқини, яъни субъектив диалектикада маълум бир илмий тушунчалар, категориялар кўринишида акс эттиради. "категория" сўзи юнонча бўлиб, луғавий маъноси "гувоҳ", "таъриф", "ифодаловчи" демакдир. фалсафий категориялар — объектив мавжудликдаги нарса ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим томонларини, хусусиятлари ва муносабатларини акс эттирувчи тушунчадир. фалсафа тарихида категориялар масаласи арасту томонидан батафсилроқ ишлаб чиқилган. у ўзининг "мета​физика", "категориялар" номли асарларида моҳият ва ҳодиса, миқдор ва сифат, сабабият , зарурият ва тасодиф, бутун ва бўлак каби тушунчаларнинт моҳияти ва фалса​фий аҳамиятини тавсифлаб берган. ўрта осиё мутафаккирларининг, жумладан, хоразмий, форобий, беруний, ибн сино, улуғбек асарларида ҳам мазкур категориялар кўп ишлатилиб келинган. "фалсафа мавжудотни — яъни барча мавжуд нарсаларни, унинг келиб чиқиши, тартиби, ўзаро муносабати, биридан иккинчисига ўтишини ҳар томонлама текшириш учун зарурият, воқелик, сабабият тамойиларини асос қилиб олади", — деб ёзади ибн сино. ҳар бир фан ўзининг категория, яъни тушунчалар тизимига эга бўлиб, у орқали оламдаги нарса ва …
3
нарса эмас. маълумки, сабабият, зарурият, қонуният ва ҳоказолар ғояси табиат, воқеий олам қонунларининг киши миясида инъикос этишидир. бундай шундай хулоса келиб чиқадики, тафаккур категориялари кишининг қўлланмаси эмас, балки табиатнинг ҳам, инсоннинг ҳам қонуниятларининг ифодасидир. иккинчидан. категориялар энг умумий тушунчалар сифатида инсон фикри шакллари бўлиб ва шу таҳлитда улар мантиқий мазмунга ҳам эгадирлар. категориялариинг мантиқий мазмуни деганда инсон тафаккури ҳодисаларининг моҳиятига кириб бориши, унинг чуқурлашуви даражаси кўзда тутилади. категориялар объектив дунёнинг энг умумий ва муҳим томонларини ифодалабгина қолмай, билишнинг поғоналари ва таянч нуқтаси ҳисобланадилар. уларни била бориш орқали инсоннинг назарий ва амалий фаолияти учун муҳим бўлган дунёдаги нарса ҳодисаларнинг энг умумий қонуниятлари очиб берилади. фалсафий категориялар инсоннинг билиш фаолияти натижасида дунёни ўзлаштиришда эришган ютуқларини ифодалайди. фалсафий категорияларда инсон тафаккурининг мазмундорлиги ва етуклиги ҳамда ташқи оламни билишдаги катта муваффақиятлари ўз ифодасини топган. инсон онгида табиатнинг инъикос этиши қандайдир қотиб қолган, воқеликнинг ўлик копияси эмас, балки нарсалар моҳиятига чуқур кириб боришнинг мураккаб диа​лектик …
4
иккаласи бир нарса эмас. категория​ларнинг объектив манбаи реал равишда бўлса ҳам, улар инсон фикрининг шакллари бўлгани учун, уни суратга олиш, қўл билан ушлаб кўриш мумкин эмас. мантиқ қонунлари, объектив нарсанинг киши субъектов онгида инъикос этишидир. учинчидан. категориялар илмий билишда муҳим методологик ролни бажарадилар. объектив дунё ҳодисаларнинг энг умумий қонунлари ҳаракатини ўрганиб, фалсафа ка​тегориялари, бир томондан, нарсаларнинг моҳиятини чу-қурроқ ва тўлароқ билишга ёрдам берадилар, иккинчи томондан, объектив дунёдаги нарса ва ҳодисалар ҳақдаги янги билимлар олишга ва тўплашга сабабчи бўладилар. фаннинг ҳамма бошқа соҳаларида бўлгани сингари, билиш назариясида ҳам диалектик тарзда фикр юргизмоқ керак, яъни билишимизни тайёр ва ўзгармас билиш деб фараз килмасдан, балки билишнинг билмасликдан қай тариқа юзага келишини, мукаммал ва аниқ бўлмаган би​лишнинг қай тариқа мукаммалроқ ва аникроқ бўла боришини текшириб кўрмоқ керак, фалсафий категориялар — илмий билиш методологияси, маълум нарсадан номаълум нарсага ўтишининг натижаларини излаб топиш усулидир, улар ташқи оламдаги нарса ва ҳодисаларни тўғри акс эттирганликлари ҳамда уларни ўзаро …
5
амалий фаолиятининг бирлиги яққол намоён бўлади. моддий ишлаб чиқариш фаолияти жараёнида инсон субъектив сифатида ташқи оламдаги нарсаларга нисбатан ўз фаолиятининг объектлари сифатида муносабатда бўлади. субъект билан объект ўртасидаги муносабатнинг ўзаро таъсири жараёнида мантиқий категориялар вужудга келади. ташқи дунёнинг қонуниятлари тафаккур шаклида акс этиши ҳам амалиёт асосида юз беради. инсон амалиёти мантиқ кате​гориялари орқали олинган билимлар ҳақиқийлигини текшириб кўради. шундай қилиб, тафаккуримиз мазмунининг объективлиги, тафаккур қонунларига мос келиши амалиёт асосида бўлади ва унинг ёрдамида исботланади. фалсафий категорияларнинг бу белгилари маълум даражада аниқ фанлар категорияларига ҳам хосдир. аниқ фанларнинг асосий тушунчалари ҳам объектив дунёдаги ҳодисалар ҳаракатининг қонуниятларини акс эттиради, улар нарсаларнинг идеал бўлганлиги учун билиш ва ама​лиёт тараққиётига ёрдам беради. шунинг учун ҳам фалсафий категориялар алоҳида фанлар категориялари билан узвий алоқададир. аммо фалсафий категорияларни хусусий фанлар категориялари билан айнанлаштириш ёки хусусий фанлар категориялари мазмунини диалектик категориялардан келтириб чиқариш мумкин эмас. аниқ фанлар категорияларидан фарқли ўлароқ, фалса​фий категориялар ташқи дунёнинг энг умумий қонунларини …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "фалсафа фани категориялари"

1663535732.doc фалсафа фани категориялари режа: 1. фалсафа фани категорияларининг ўзига хос хусусиятлари. 2. оламдаги умумий алоқадорликни ифодаловчи категориялар. 3. нарса ва ходисалар тузилишини акс эттувчи категориялар. 4. нарса ва ходисалар ўртасидаги сабабли боғланиш (детерминизм)ни англашга имкон яратувчи категориялар: таянч тушунчалар: категория,категориялар системаси, категориялар, алоҳидалик, умумийлик, сабаб ва оқибат, мазмун ва шакл, система ва элемент, бутун ва бўлак, моҳият ва ҳодиса, зарурият ва тасодиф, имконият ва воқелик,категорияларнинг ихчамлиги,категорияларнинг методологик роли 1. «категория» юнонча сўз бўлиб, у «гувоҳ», «таъриф», «ифода» деган луғовий маъноларга эга. уларнинг фалсафий маъноси эса объектив оламдаги нарса, ходисалардаги умумий ва муҳим боғлиқликлар, муно...

Формат DOC, 133,0 КБ. Чтобы скачать "фалсафа фани категориялари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: фалсафа фани категориялари DOC Бесплатная загрузка Telegram