фалсафанинг қонунлари, категориялари ва методлари

DOC 156,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1663535656.doc фалсафанинг қонунлари, категориялари ва методлари режа: 1. қонун тушунчаси. фалсафий қонунлар 2. категория тушунчаси. фалсафий категорияларнинг ўзига хос хусусиятлари 3. метод тушунчаси. фалсафанинг асосий методлари таянч тушунчалар: боғланиш, алоқадорлик, такрорланиш, қонун, қонуният, айният, тафовут, қарама-қаршилик, зиддият, миқдор, сифат, инкор, инкорни инкор, ворислик, янгиланиш. категориялар, алоҳидалик, умумийлик, сабаб ва оқибат, мазмун ва шакл, система ва элемент, бутун ва бўлак, моҳият ва ходиса, зарурат ва тасодиф, имконият ва воқелик. оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг ҳаракати, ўзгариши, бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиб туриши, ривожланиши, улар ўртасидаги алоқадорлик ва ўзаро таъсир каби масалалар қадимдан мутафаккирлар, олимлар, файласуфлар ўртасида турли баҳс, мунозара, тортишувларга сабаб бўлган. чунки улар тўғрисида аниқ билимга эга бўлмасдан туриб, олам ва унинг тараққиёти, ривожланиш манбаи, ҳаракатлантирувчи кучлари тўғрисида ҳамда, энг асосийси, келажак ҳақида илмий тасаввурга эга бўлиш қийин. атрофимиздаги жамики нарса-ҳодисалар, яъни энг майда заррачалардан тортиб то ер, қуёш, коинотгача барчаси, шу жумладан, кишилик жамияти ҳам, доимо ҳаракат, ўзгариш ва ривожланишдадир. …
2
ҳам воқеа ёки ҳодиса мавжуд эмас. демак, ўзаро боғланиш ва таъсир натижасида нарса-ҳодисаларда ўзгариш содир бўлади. лекин, барча ўзгаришни ҳар доим ҳам бирданига, яққол сезиш мумкин эмас. чунки оламнинг намоён бўлиши турли даражада бўлганлиги сабабли, ўзгаришлар ҳам турличадир. масалан, янги туғилган чақалоқнинг бир ҳафта, бир ой, ярим йил мобайнидаги ўзгаришини, яъни улғайишини ёки бўлмаса, табиатдаги қиш фаслидан баҳор фаслига ўтишдаги ўзгаришларни оддий кўз билан яққол сезиш мумкин. лекин бирон жонсиз предмет, масалан, ер қаъридаги ички жараёнларни маълум даврдан кейин сезиш мумкин. ана шу сабабдан ҳам одамлар зилзилалар, вулқонлар отилиши каби офатлар қаршисида лол, гоҳида эса ғафлатда қолиб келмоқдалар. яъни ташқи факторлар (инсон фаолияти, ёруғлик, иссиқлик, намлик, атмосфера босими) натижасида рўй берган ўзгаришларни кўз кўради, қулоқ эшитади. хуллас, улар осон англаб олинади, очиқ-ойдин намоён бўлади. улардаги ўзаро боғлиқликни ҳам осон кўриш, илғаш мумкин. ана шундай осон кўриш ва илғаш мумкин бўлган, очиқ-ойдин рўй берадиган воқеа, ҳодиса, натижага нисбатан «зоҳирийлик» тушунчаси, моҳиятини …
3
вр такрорлангандек бўлади, аммо бу илгаригидан фарқ қиладиган, бошқачароқ тарздаги такрорланишдир. ҳеч қачон бир хил тонг отмайди, деб бежиз айтмайдилар. ҳолбуки, ҳар куни тонгда ўша қуёш чиқади, ўша тоғу тошларни, боғу биёбонларни, биз яшаётган заминни ёритади. одамлар ҳам, иш ва ташвишлар ҳам ҳамон ўша-ўшадек. кимдир ишга шошади, кимдир ўқишга, кимдир яна илгариги кундек бекорчиликдан зерикади... аммо дунё ўзгармадими бу бир куннинг ичида? унда минглаб болалар туғилмадими, сон-саноқсиз жараёнлар рўй бериб, ер сайёрасининг турли бурчакларидан бошқа жойларга қанчадан-қанча ахборотлар тарқатилмадими? она замин ўз ўқи ва қуёш атрофида айланишини давом эттирмадими? буларнинг барчаси бир куну-тунда рўй берган ботиний ва зоҳирий ўзгаришларнинг намоён бўлишидир. қонун тушунчаси. дунёнинг мавжудлиги ана шундай ботиний ва зоҳирий ўзгаришларнинг абадий такрорланиб туришидан иборатдир. бу такрорланишлар эса ўз моҳияти ва хусусиятларини сақлаб қолганликларидан қонун ва қонуният тусини олган. масалан, биз ньютон томонидан кашф этилган бутун олам тортишиш қонунини ўрганганимизда ана шундай ҳолни идрок этганмиз. бу қонуннинг асосий моҳияти бутун …
4
фанларнинг (ижтимоий, гуманитар, табиий ва ҳ. к.) асосий вазифаси ҳар бир соҳа бўйича тадқиқот ўтказиб, қонунларни кашф қилиш ёки уларнинг амал қилиш хусусиятларини ўрганиш ва очиб беришдан иборат. қанча кўп қонун кашф қилинса, тараққиёт шунча тез бўлади. тараққиёт қонунларини билмасдан туриб, ривожланишга эришиш қийин. яқин ўтмишда иқтисодиётнинг ўзига хос қонунларини писанд қилмай, турли хил съезд, пленум, конференция қарорлари асосида экспериментлар ўтказиб, барча учун фаровон ҳаёт — коммунизм жамиятини барпо қилмоқчи бўлишганини ва бундай сиёсат қандай оқибатларга олиб келгани барчага маълум. ҳозир мустақил ўзбекистон барча ривожланган мамлакатлар сингари ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо қилиш йўлидан бормоқда. бунда умумбашарий қонунлар ва мамлакатимизнинг ўзига хос хусусиятлари эътиборга олинган. энди шундай савол: нима учун инсон қонунни билиши керак? бунда оддий мисолларга мурожаат қиламиз: ёз ойларида барча одамлар иссиқ кийимлар (этик, пальто, қўлқоп ва ҳ. к.) сотиб олишади, ўтин ёки кўмир ғамлаб қўйишади ва ҳ. к. нима учун? чунки улар …
5
маслик жавобгарликдан холос қилмайди». ана шу туфайли сиз юридик қонунларни қанча яхши билсангиз, ўзингизнинг фаолиятингизни шунга мослаб олиб борасиз. демак, шунча эркин бўласиз. бу ҳолда сиз нима қонуний, нима эса қонуний эмаслигини яхши биласиз, қонунга хилоф қадамлар қўймайсиз. юқоридаги фикрларни хулоса қилиб, қонунга қўйидагича таъриф бериш мумкин: қонун оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим, зарурий, умумий ва такрорланиб турувчи боғланишлари, ўзаро алоқалари ва муносабатларининг намоён бўлишидир. энди қонуннинг белгиларига тўхталамиз: - қонун турли-туман алоқадорликлар, боғланишлардан фақат муҳимларини, яъни шундай боғланишларни ифодалайдики, булар оламнинг мавжудлиги, ўзгаришлари ва ундаги нарса ҳамда ҳодисаларнинг моҳиятидан келиб чиққан бўлади; - қонун зарурий боғланишларни ифодалайди, яъни тасодифий боғланишлар, гоҳ пайдо бўлиб, гоҳ йўқолиб кетадиган боғланишларга асосланмайди. - қонун нарса ва ҳодисаларнинг умумий боғланишларини ифодалайди. қонун нисбатан барқарор, такрорланиб турувчи боғланишларни (муносабатларни) ифодалайди, яъни бир сафар юз бериб, иккинчи сафар юз бермайдиган боғланишларни қонун қамраб олмайди. масалан, 2001 йили қишдан кейин баҳор келиб, 2002 йилда қишдан кейин бирданига …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "фалсафанинг қонунлари, категориялари ва методлари"

1663535656.doc фалсафанинг қонунлари, категориялари ва методлари режа: 1. қонун тушунчаси. фалсафий қонунлар 2. категория тушунчаси. фалсафий категорияларнинг ўзига хос хусусиятлари 3. метод тушунчаси. фалсафанинг асосий методлари таянч тушунчалар: боғланиш, алоқадорлик, такрорланиш, қонун, қонуният, айният, тафовут, қарама-қаршилик, зиддият, миқдор, сифат, инкор, инкорни инкор, ворислик, янгиланиш. категориялар, алоҳидалик, умумийлик, сабаб ва оқибат, мазмун ва шакл, система ва элемент, бутун ва бўлак, моҳият ва ходиса, зарурат ва тасодиф, имконият ва воқелик. оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг ҳаракати, ўзгариши, бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиб туриши, ривожланиши, улар ўртасидаги алоқадорлик ва ўзаро таъсир каби масалалар қадимдан мутафаккирлар, олимлар, файласуфлар ўртасида турли баҳс, ...

Формат DOC, 156,0 КБ. Чтобы скачать "фалсафанинг қонунлари, категориялари ва методлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: фалсафанинг қонунлари, категори… DOC Бесплатная загрузка Telegram