оламнинг универсал алоқалари ва ривожланиш. фалсафанинг қонун ва категориялари

DOCX 38,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1673252636.docx оламнинг универсал алоқалари ва ривожланиш. фалсафанинг қонун ва категориялари referat оламнинг универсал алоқалари ва ривожланиш. фалсафанинг қонун ва категориялари режа: 1. ўзгариш ва тараққиёт жараёнида такрорланиш тамойили. қонун тушунчаси, унинг мохияти ва фалсафий талқини. 2. воқелик ва ўзгариш жараёнида айният ва зиддият диалектикаси. унинг табиат ва жамиятдаги хусусиятлари. 3. оламнинг мавжудлиги — миқдор ва сифат воқелиги тарзида. тараққиётда тадрижийлик тамойили. 4. ўзгариш ва ривожланиш жараёнида ўз-ўзини инкор этиш тамойили. ворислик ва янгиланиш. оламдаги алоқалар, ўзгариш ва ривожланиш. боғланишларнинг турлари. оламдаги нарса ва ходисаларнинг ҳаракати, ўзгариши, бир холатдан иккинчи холатга ўтиб туриши, ривожланиши, улар ўртасидаги алоқадорлик ва ўзаро таъсир каби масалалар қадимдан мутафаккирлар, олимлар, файласуфлар ўртасида турли бахс, мунозара, тортишувларга сабаб бўлган. чунки улар тўғрисида аниқ билимга эга бўлмасдан туриб, олам ва унинг тараққиёти, ривожланиш манбаи, ҳаракатлантирувчи кучлари тўқрисида ҳамда, энг асосийси, келажак хақида илмий тасаввурга эга бўлиш қийин. атрофимиздаги жамики нарса-ходисалар, яъни энг майда заррачалардан тортиб то ер, қуёш, …
2
оқлиқ, ўзаро алоқадорликда ва таъсирда бўлмаган бирорта ҳам воқеа ёки ходиса мавжуд эмас. демак, ўзаро боқланиш ва таъсир натижасида нарсаходисаларда ўзгариш содир бўлади. лекин, барча ўзгаришни ҳар доим ҳам бирданига, яққол сезиш мумкин эмас. чунки оламнинг намоён бўлиши турли даражада бўлганлиги сабабли, ўзгаришлар ҳам турличадир. масалан, янги туғилган чақалоқнинг бир хафта, бир ой, ярим йил мобайнидаги ўзгаришини, яъни улқайишини ёки бўлмаса, табиатдаги қиш фаслидан баҳор фаслига ўтишдаги ўзгаришларни оддий кўз билан яққол сезиш мумкин. лекин бирон жонсиз предмет, масалан, ер қаъридаги ички жараёнларни маълум даврдан кейин сезиш мумкин. ана шу сабабдан ҳам одамлар зилзилалар, вулқонлар отилиши каби офатлар қаршисида лол, гохида эса қафлатда қолиб келмоқдалар. яъни ташқи факторлар (инсон фаолияти, ёруқлик, иссиқлик, намлик, атмосфера босими) натижасида рўй берган ўзгаришларни кўз кўради, қулоқ эшитади. хуллас, улар осон англаб олинади, очиқ-ойдин намоён бўлади. улардаги ўзаро боқлиқликни ҳам осон кўриш, илқаш мумкин. ана шундай осон кўриш ва илқаш мумкин бўлган, очиқойдин рўй берадиган …
3
қиётнинг маълум бир босқичида олдинги босиб ўтилган давр такрорлангандек бўлади, аммо бу илгаригидан фарқ қиладиган, бошқачароқ тарздаги такрорланишдир. ҳеч қачон бир хил тонг отмайди, деб бежиз айтмайдилар. ҳолбуки, ҳар куни тонгда ўша қуёш чиқади, ўша тоқу тошларни, боқу биёбонларни, биз яшаётган заминни ёритади. одамлар ҳам, иш ва ташвишлар ҳам ҳамон ўшаўшадек. кимдир ишга шошади, кимдир ўқишга, кимдир яна илгариги кундек бекорчиликдан зерикади... аммо дунё ўзгармадими бу бир куннинг ичида? унда минглаб болалар туқилмадими, сон-саноқсиз жараёнлар рўй бериб, ер сайёрасининг турли бурчакларидан бошқа жойларга қанчадан-қанча ахборотлар тарқатилмадими? она замин ўз ўқи ва қуёш атрофида айланишини давом эттирмадими? буларнинг барчаси бир куну-тунда рўй берган ботиний ва зохирий ўзгаришларнинг намоён бўлишидир. қонун тушунчаси. дунёнинг мавжудлиги ана шундай ботиний ва зохирий ўзгаришларнинг абадий такрорланиб туришидан иборатдир. бу такрорланишлар эса ўз мохияти ва хусусиятларини сақлаб қолганликларидан қонун ва қонуният тусини олган. масалан, биз ньютон томонидан кашф этилган бутун олам тортишиш қонунини ўрганганимизда ана шундай холни …
4
нсон тараққиёти маълум қонунлар асосида амалга ошади. фанларнинг (ижтимоий, гуманитар, табиий ва х. к.) асосий вазифаси ҳар бир соҳа бўйича тадқиқот ўтказиб, қонунларни кашф қилиш ёки уларнинг амал қилиш хусусиятларини ўрганиш ва очиб беришдан иборат. қанча кўп қонун кашф қилинса, тараққиёт шунча тез бўлади. тараққиёт қонунларини билмасдан туриб, ривожланишга эришиш қийин. яқин ўтмишда иқтисодиётнинг ўзига хос қонунларини писанд қилмай, турли хил съезд, пленум, конференция қарорлари асосида экспериментлар ўтказиб, барча учун фаровон ҳаёт — коммунизм жамиятини барпо қилмоқчи бўлишганини ва бундай сиёсат қандай оқибатларга олиб келгани барчага маълум. ҳозир мустақил ўзбекистон барча ривожланган мамлакатлар сингари ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо қилиш йўлидан бормоқда. бунда умумбашарий қонунлар ва мамлакатимизнинг ўзига хос хусусиятлари эътиборга олинган. энди шундай савол: нима учун инсон қонунни билиши керак? бунда оддий мисолларга мурожаат қиламиз: ёз ойларида барча одамлар иссиқ кийимлар (этик, пальто, қўлқоп ва х. к.) сотиб олишади, ўтин ёки кўмир қамлаб қўйишади …
5
англатади. юристларда шундай ибора бор: «қонунни билмаслик жавобгарликдан холос қилмайди». ана шу туфайли сиз юридик қонунларни қанча яхши билсангиз, ўзингизнинг фаолиятингизни шунга мослаб олиб борасиз. демак, шунча эркин бўласиз. бу холда сиз нима қонуний, нима эса қонуний эмаслигини яхши биласиз, қонунга хилоф қадамлар қўймайсиз. юқоридаги фикрларни хулоса қилиб, қонунга қўйидагича таъриф бериш мумкин: қонун оламдаги нарса ва ходисаларнинг муҳим, зарурий, умумий ва такрорланиб турувчи боқланишлари, ўзаро алоқалари ва муносабатларининг намоён бўлишидир. энди қонуннинг белгиларига тўхталамиз: · қонун турли-туман алоқадорликлар, боқланишлардан фақат муҳимларини, яъни шундай боқланишларни ифодалайдики, булар оламнинг мавжудлиги, ўзгаришлари ва ундаги нарса ҳамда ходисаларнинг мохиятидан келиб чиққан бўлади; · қонун зарурий боқланишларни ифодалайди, яъни тасодифий боқланишлар, гох пайдо бўлиб, гох йўқолиб кетадиган боқланишларга асосланмайди. · қонун нарса ва ходисаларнинг умумий боқланишларини ифодалайди. қонун нисбатан барқарор, такрорланиб турувчи боқланишларни (муносабатларни) ифодалайди, яъни бир сафар юз бериб, иккинчи сафар юз бермайдиган боқланишларни қонун қамраб олмайди. масалан, 2019 йили қишдан кейин баҳор …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"оламнинг универсал алоқалари ва ривожланиш. фалсафанинг қонун ва категориялари" haqida

1673252636.docx оламнинг универсал алоқалари ва ривожланиш. фалсафанинг қонун ва категориялари referat оламнинг универсал алоқалари ва ривожланиш. фалсафанинг қонун ва категориялари режа: 1. ўзгариш ва тараққиёт жараёнида такрорланиш тамойили. қонун тушунчаси, унинг мохияти ва фалсафий талқини. 2. воқелик ва ўзгариш жараёнида айният ва зиддият диалектикаси. унинг табиат ва жамиятдаги хусусиятлари. 3. оламнинг мавжудлиги — миқдор ва сифат воқелиги тарзида. тараққиётда тадрижийлик тамойили. 4. ўзгариш ва ривожланиш жараёнида ўз-ўзини инкор этиш тамойили. ворислик ва янгиланиш. оламдаги алоқалар, ўзгариш ва ривожланиш. боғланишларнинг турлари. оламдаги нарса ва ходисаларнинг ҳаракати, ўзгариши, бир холатдан иккинчи холатга ўтиб туриши, ривожланиши, улар ўртасидаги алоқадорлик ва ўзаро таъсир ...

DOCX format, 38,7 KB. "оламнинг универсал алоқалари ва ривожланиш. фалсафанинг қонун ва категориялари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.