фалсафа фани категориялари1

DOC 106.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1663535758.doc фалсафа фани категориялари режа: 1.мазмун ва шакл. бутун ва кисм. 2.стуктура ва элемент,система. 3.сабаб ва окибат.зарурият ва тасодиф. 2. имконият ва вокелик. 1. иккинчи туркумга воқеликнинг тузилишини акс эттирувчи категориялар киради. булар, мазмун ва шакл, бутун ва бўлак, структура, элементдан иборатдир. мазмун ва шакл. фалсафада мазмун ва шакл категорияси нарса, ҳодисаларнинг мавжудлиги ва ривожланиш жараёнини билиш усули сифатида муҳим аҳамиятга эга. мазмун - нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиш жараёнидаги системани ташкил қилган элементларнинг структуравий боғланиши бўлиб, уни бошқа системалардан фарқини белгилайдиган алоқадорликлар ва муносабатларини ифодалайди. шакл эса – системани ташкил қилган элементларнинг структуравий боғланишлари, алоқадорликлари, муносабатларининг ифодаланишидир. ҳозиргача фалсафий адабиётларда мазмун ва шакл ўртасидаги боғланишларни бир-биридан ажратиб таҳлил қилиш анъанавий характерга эга. яъни, мазмуннинг ўзгариши шаклнинг ўзгаришига олиб келади, деган хулоса устувор бўлган. ваҳоланки, системанинг элементлари структуравий боғланишларсиз, алоқадорликларсиз мавжуд бўлиш мумкин бўлмаганлигидек мазмун ва шакл ҳам бир-бирисиз мавжуд бўла олмайди. биз фақат нисбатан мустақил бўлган мазмун ва шаклни билиш …
2
ия бошқаришнинг шакли сифатида жамиятнинг мазмунини белгилаб туради. фалсафада мазмун ва шакл категориясини бошқа категориялар тизимидан ажратиб олиб, нисбатан мустақил таҳлил қилганда, унга инсонларнинг муайян манфаатлар ва эҳтиёжлар асосида ёндашишларини алоҳида эътиборга олиш керак. бу умуман мазмун ва шаклнинг объектив характерига путур етказа олмаса ҳам, уларни баҳолашдаги субъектив, муқобил қарашларда ўз ифодасини топади. мазмун — муайян нарса ва ҳодисаларни тавсифловчи ички элементлар ва ўзгаришларнинг мажмуидан иборат. шакл эса мазмунни ифодалаш усули, ташкил этувчисидир. масалан, атомнинг мазмуни шуни ташкил этган элементар заррачалар ва уларнинг ҳаракатидан, атомнинг шакли эса бу элементар заррачаларнинг жойлашиш тартиби ва тузилмасидан иборат. оламдаги ҳар бир нарса ва ҳодисада мазмун билан шакл ажралмас бирликда бўлади. мазмунга эга бўлиб, шаклга эга бўлмайдиган ёки шаклга эга бўлиб, мазмунга эга бўлмайдиган ҳодисалар йўқ. шунинг учун уларни бир-биридан ажратиш мумкин эмас. мазмун билан шакл бирлигида мазмун ҳал қилувчи, асосийдир. мазмун шаклни белгилайди. олдин мазмун, сўнгра шакл ўзгаради. шундай бўлсада шакл нисбий мустақиликка …
3
ан борлиқ бутундир. бутун турли-туманликнинг бирлиги сифатида намоён бўлади. бўлакларнинг турли-туманлиги, уларнинг тафовутлари, бутуннинг сифат хусусияти бўлакларининг оддий йигиндиси, уларнинг ташқи бирлашмаси эмас, балки бўлакларнинг ички ўзаро таъсири ва бир-би​рига ўтишини ифодалайди. бутун ва бўлак категориялари ҳодисаларни, воқеликнинг мураккаб даражаларини ўрганишда катта методоло​гик ролғ ўйнайди. 2. система, структура, элемент фалсафанинг муҳим категорияларидан бўлиб ҳисобланади. система – грекча сўз бўлиб, мантиқий маъноси бутунлик, яхлитлик, элементлардан ташкил топган бирикма, деган маъноларни англатади. система категориясининг мазмуни, уни ташкил қилган элементларнинг структуравий муносабатларига мос келади. шу нуқтаи назардан, билиш жараёнидаги системалаштириш, назарий фаолият сифатида, уларнинг ташкил қилинган таркибий элементларини тарихий-мантиқий изчил тартибга келтириш билан изоҳланади. хусусан, бу элементларнинг функционал фаолиятини, аҳамиятига кўра туркумлаштириш, муҳим методологик аҳамиятга эга, чунки инсоннинг борлиқни билиш фаолияти система структурасидаги элементларнинг мавжудлик ҳолати ва ривожланиши объектив қонуниятларини ўрганиш асосида, уларни мақсадга мувофиқ ташкил қилишга қаратилган. яъни, инсоннинг объектив реалликни назарий билишга асосланган: ташкиллаштириш, бошқариш, назорат қилиш фаолиятлари самарадорлиги ва мақсадга …
4
истемани ташкил қилган элементларнинг структуравий тузилиши унинг мавжудлик ҳолатини ҳамда ривожланиш истиқболларини белгилаб туради. масалан, табиатдаги атомларнинг таркибий тузилишлари хусусиятларига қараб, моддий оламнинг хилма-хил кўринишлари, днк ёки рнк ларнинг ўзаро ички муносабатлари, хромосомалар хилма-хиллиги, тирик организмлар турли-туманлиги аниқланган. улар умумлашган холда, моддий оламнинг объектив реаллиги тарзида мавжуд бўлса ҳам, моддийликнинг конкрет структурасига эга бўлган системалардир. борлиқни ташкил қилган элементларнинг муносабатларига, макон ва замон хусусиятларига қараб, уларни «ички структура» ва «ташқи структура» га ажратиш мумкин. элемент системани ташкил қилган структуранинг ўзаро боғланиш, алоқадорлик, муносабат жиҳатларини таъминлайдиган нисбатан мустақил таркибий қисмидир. жамиятда элемент ижтимоий муносабатларнинг конкрет кўринишлари тарзида намоён бўлади. масалан, жамиятни яхлит система деб оладиган бўлсак, ундаги элемент алоҳида индивидлар, ижтимоий қатламлар, табақаларнинг онгли муносабатлари тарзида кўзга ташланади. яъни, жамиятнинг ахлоқий, ҳуқуқий, сиёсий, иқтисодий ва бошқа муносабатлари структуравий тузилишни ташкил қилган. ўз навбатида, системани тўлалигича билиш, унинг стуктуравий тузилишидаги ҳар бир элементнинг функционал фаолиятини алоҳида таҳлил қилишни тақозо этади. шуни алоҳида …
5
са ва ҳодисаларни билишга системали ёндашиш, структуравий таҳлил усулларининг умумметодологик асоси бўлиб ҳисобланади. элементларни системани ташкил қилишдаги структуравий аҳамиятига кўра: муҳим ва муҳим бўлмаган, асосий ва асосий бўлмаган элементларга ажратиб ўрганиш алоҳида аҳамиятга эга. чунки ҳар қандай конкрет элемент, муайян системада макон-замон хусусиятларига кўра, ўз аҳамиятига эга бўлади. бироқ, уларнинг аҳамиятини, юқорида кўрсатилганидек, туркумлаштириш мутлақо нисбий ҳамда шартли характерга эга бўлиб, муайян манфаатлар ва эҳтиёжлар асосида ёндашишдан келиб чиқади. шунга кўра, конкрет макон ва замонда системани ташкил қилишдаги элементларнинг аҳамияти структуравий функциясида муқобилликлар вужудга келиб туриши билан изоҳланади. яъни, системадаги унинг характерини белгилаб турган муҳим элемент, маълум вақтга келиб муҳим бўлмаган элементга айланиши ёки аксинча бўлиши мумкин. умуман, фалсафанинг система, структура, элемент категориялари нарса ва ҳодисаларнинг мазмунини, шаклини очиб беришда методологик асос бўлади. фалсафа фанидаги анъанавий тарзда ёзилган дарсликлар, ўқув қўланмаларидан фарқли ўлароқ, бу категорияларни қиёсий таҳлил қилишимиздан мақсад, бошқа жуфт категорияларнинг мазмунини очиб бериш имкониятини яратишдир. чунки, «моҳият ва …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "фалсафа фани категориялари1"

1663535758.doc фалсафа фани категориялари режа: 1.мазмун ва шакл. бутун ва кисм. 2.стуктура ва элемент,система. 3.сабаб ва окибат.зарурият ва тасодиф. 2. имконият ва вокелик. 1. иккинчи туркумга воқеликнинг тузилишини акс эттирувчи категориялар киради. булар, мазмун ва шакл, бутун ва бўлак, структура, элементдан иборатдир. мазмун ва шакл. фалсафада мазмун ва шакл категорияси нарса, ҳодисаларнинг мавжудлиги ва ривожланиш жараёнини билиш усули сифатида муҳим аҳамиятга эга. мазмун - нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиш жараёнидаги системани ташкил қилган элементларнинг структуравий боғланиши бўлиб, уни бошқа системалардан фарқини белгилайдиган алоқадорликлар ва муносабатларини ифодалайди. шакл эса – системани ташкил қилган элементларнинг структуравий боғланишлари, алоқадорликлари, муносабатларин...

DOC format, 106.0 KB. To download "фалсафа фани категориялари1", click the Telegram button on the left.