фалсафада умумийлик ва хусусийлик тадкикотлари

PPT 5.5 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1428659193_61074.ppt o’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi xorazm viloyati o’rta maxsus kasb-hunar ta’lim hududiy boshqarmasi urdu qoshidagi 2-akademik litsey tabiy fanlar yo’nalishi power point dasturi asosida tayyorlangan фалсафада умумийлик ва хусусийлик тадкикотлари режа: фалсафий категориялар умумийлик хусусийлик www.arxiv.uz www.arxiv.uz * биз фалсафа категорияларини батафсилроқ кўриб чиқамиз. умумийлик, яккалик, хусусийлик категориялари борлиқ нарсалари ва ҳодисаларининг нисбатан мустақиллиги, уларнинг ранг-баранглиги ва бирлиги инъикоси ҳисобланади. кундалик ҳаётда биз «якка», «хусусий», «умумий» тушунчаларини кўп ишлатамиз ва уларнинг мазмуни бизга баъзан ойдек равшан бўлиб туюлади. аммо мазкур тушунчалар билан ифодаланадиган предмет ёки предметлар туркумини топишга ҳаракат қилганимиз заҳоти катта қийинчиликларга дуч келамиз. масалан унга иккита боланинг суҳбатини асос бўлиши мумкин: www.arxiv.uz www.arxiv.uz - умрингда ҳеч қушни кўрганмисан? - ҳа, кўрганман. мана у (канарейкага ишора қилади). - э, бу қуш эмас, канарейка-ку. канарейкани ҳам сен ҳеч қачон кўрмагансан. сен фақат битта канарейкани, бизнинг канарейкамизни кўргансан. соғлом фикр канарейкада қушни кўрган бола у ҳеч қачон …
2
z www.arxiv.uz яккалик – фақат мазкур объектга хос бўлган хоссаларни ифодаловчи категория. яккалик айрим нарсалар нисбатан мустақил мавжудлигини ҳам, мазкур нарсанинг бу нисбатан мустақиллиги, дискретлиги, алоҳидалиги натижасида юзага келиши мумкин бўлган индивидуал бетакрор белгиларни ҳам қайд этади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz умумийлик айрим нарсанинг муайян туркумга мансуб барча нарсалар билан ўхшашлигини белгиловчи хоссалар умумийлик категорияси билан ифодаланади. умумийлик якка нарсанинг моҳиятини акс эттиради. умумийликни фақат моҳиятни аниқлаш орқали очиб бериш мумкин. яккаликсиз умумийлик сезгилар даражасида идрок этиладиган белгилардан, яккаликнинг бетакрор индивидуаллиги, бойлигидан маҳрум бўлган абстракция бўлиб қолади. яккалик ва умумийликнинг келтириладиган таърифлари уларни айни бир айрим объектнинг томонлари сифатида тавсифлайди. масалан, ҳаёт бугунги кунда оқсилли жисмлар ва нуклеин кислоталарнинг мавжудлик шакли сифатида тавсифланади. ирсият ва ўзгарувчанлик – бутун тирикликнинг умумий хоссалари. аммо оқсилнинг кимёвий таркиби ва айниқса тузилиши ҳар бир организмда индивидуал даражада бетакрордир. бу бир жонзотни бошқа жонзотдан фарқлаш имконини берувчи бирдан-бир хоссадир. мантиқда яккалик ва умумийлик – тушунчалар тавсифидир. умумийлик …
3
арса ёки ҳодиса қарама-қаршиликлар бирлиги ҳисобланади. бир вақтнинг ўзида у ҳам яккалик, ҳам умумийликдир. ҳар қандай умумийлик айрим нарса, ҳодисанинг таркибий қисми, элементи ҳисобланади, чунки у айрим нарса ёки ҳодисани тўлиқ эмас, балки бир ёқлама – нарсаларда мавжуд айний жиҳатларни акс эттиради. яккалик ўз моҳиятига кўра мавҳум ҳисобланган умумийликдан бойроқдир. аммо умумийлик нарсанинг мазмуни, моҳиятини чуқурроқ ёритади www.arxiv.uz www.arxiv.uz ўрта асрлар фалсафасида умумий тушунчалар табиати ҳақидаги масала атрофидаги баҳс унинг иштирокчилари реалистлар ва номиналистларга бўлинишига олиб келди. реалистлар умумийликни яккаликдан ажратиб, умумийликни мустақил ҳолда мавжуд ҳодиса сифатида, нарсалар пайдо бўлгунга қадар – нарсаларнинг (худо ақлидаги) илк тимсоли сифатида, нарсаларда – худонинг рўёбга чиқарилган ғояси сифатида талқин қилганлар. шундай қилиб, реалистлар фикрича умумийлик нарсаларга қадар, нарсаларда ва нарсалардан кейин нарсанинг муайян ғояси сифатида мавжуд бўлади. номиналистлар эса, аксинча, фақат якка нарсалар амалда мавжуд, умумий тушунчалар эса, айрим нарсаларнинг номлари, холос, деб ҳисоблаганлар. www.arxiv.uz www.arxiv.uz мазкур тасаввурлар акс садосига бугунги кунда ҳам, …
4
категория ҳисобланади. хусусийлик – яккага нисбатан умумий бўлган ва умумийга нисбатан якка бўлган нарса ёки ҳодиса. масалан: модда (қонун моддаси) – якка; қонун – хусусий; ҳуқуқ - умумий. «қонун» тушунчаси «модда» тушунчасига нисбатан умумийдир. ўз навбатида «қонун» тушунчаси «ҳуқуқ» тушунчасига нисбатан яккаликни акс эттиради. яккалик, умумийлик ва хусусийлик категориялари билиш жараёнида унинг таянч нуқталари, билимсизликдан билим сари босқич ролини ўйнайди. www.arxiv.uz www.arxiv.uz моҳият ва ҳодиса. бу категориялар билишнинг турли босқичларини белгилайди ва уларнинг ҳар бири объектни англаб етишнинг чуқурлик даражасини акс эттиради. моҳият объектив борлиқнинг ички, нисбатан яширин ва барқарор томонини ифодалаш учун мўлжалланган бўлиб, у нарсанинг, жараённинг табиатини ва уларга хос бўлган қонуниятларини белгилайди. ҳодиса – бу нарсада, жараёнда қаршимизда бевосита намоён бўлувчи хоссалар, томонлар йиғиндисини ифодалаш учун мўлжалланган категория. ҳозирги фалсафий адабиётларда моҳият предмет борлиғи барча ранг-баранг ва қарама-қарши шаклларининг барқарор бирлигидан иборат бўлган предметнинг ички мазмуни сифатида тавсифланади. моҳият ҳар қандай системанинг асосий жиҳатлари ва тенденцияларини белгиловчи …
5
ан юзаки, ўзгарувчан жиҳатлари тавсифлайди. шу тариқа ҳодиса категориясининг моҳиятнинг зидди сифатидаги фалсафий маъносига эга бўлади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz иккинчидан ҳодиса – моҳиятни аниқлаш усули. у, одатда, нарсалар ўзаро таъсирга киришганида, моҳият ўзини намоён этиши натижасида юз беради. нарса қандай бўлса, кўрсатилган алоқалар ва ўзаро таъсирлар хусусияти ҳам шундай бўлади. масалан, йиртқич ҳайвон уни ўтхўр ҳайвонга айлантиришга қанча уринмасинлар, барибир йиртқич бўлиб қолади. аммо у қандай муҳитда ва ўз иштаҳасининг қайси потенциал қурбони билан тўқнаш келишига қараб, унинг хулқ-атвори ўзгаради. айни шу сабабли ҳодиса нарсанинг моҳиятини, унинг муайян ички ва муҳим хоссасини у ёки бу тарзда намоён этади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz ҳақиқийлик мезонига жавоб берувчи билимни олиш билишнинг муҳим вазифасидир. бундай билим ўрганилаётган нарсанинг моҳиятига кириш демакдир. моҳиятни билиш ривожланишнинг асосий жиҳатлари ва тенденцияларини белгилайдиган теран алоқалар, муносабатлар ва қонунларни аниқлашни назарда тутади. табиатнинг моҳияти чексиз-чегарасиз бўлгани боис, уни билиш жараёни ҳам чексиздир. моҳият тушунчаси билишни тўлиқ, мукаммал билимга эришишга йўналтирувчи тартибга …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "фалсафада умумийлик ва хусусийлик тадкикотлари"

1428659193_61074.ppt o’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi xorazm viloyati o’rta maxsus kasb-hunar ta’lim hududiy boshqarmasi urdu qoshidagi 2-akademik litsey tabiy fanlar yo’nalishi power point dasturi asosida tayyorlangan фалсафада умумийлик ва хусусийлик тадкикотлари режа: фалсафий категориялар умумийлик хусусийлик www.arxiv.uz www.arxiv.uz * биз фалсафа категорияларини батафсилроқ кўриб чиқамиз. умумийлик, яккалик, хусусийлик категориялари борлиқ нарсалари ва ҳодисаларининг нисбатан мустақиллиги, уларнинг ранг-баранглиги ва бирлиги инъикоси ҳисобланади. кундалик ҳаётда биз «якка», «хусусий», «умумий» тушунчаларини кўп ишлатамиз ва уларнинг мазмуни бизга баъзан ойдек равшан бўлиб туюлади. аммо мазкур тушунчалар билан ифодаланадиган предмет ёки предметлар туркуми...

PPT format, 5.5 MB. To download "фалсафада умумийлик ва хусусийлик тадкикотлари", click the Telegram button on the left.