фалсафада услуб (метод) муаммоси

DOC 68,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1663535620.doc фалсафада услуб (метод) муаммоси режа: 1. тараккиёт ва алоқадорлик тушунчалари,уларнинг турлари. 2. билишнинг тарихан шаклланган услублари: диалектика, софистика, эклектика, догматика, метафизика, синергетика. 3. кадрларда фалсафий тафаккурлаш маданиятини ривожлантириш зарурияти. таянч тушунчалар: усул — ўрганилаётган объектни тадқиқ этиш йўллар ва шаклларини ифодаловчи тушунча мантиқ — тўғри тафаккурлаш қонун ва шаклларини ўрганадиган фан диалектика — нарса ва ҳодисаларнинг энг умумий алоқадорлиги ва тараққиётини ўрганадиган таълимот софистика — сохта донолик усули метафизика — нарса ва ҳодисаларни бир-биридан ажралган ва ҳаракатсиз ҳолда таҳлил этадиган усул эклектика — нарса ва ҳодисаларнинг муҳим ва номуҳим алоқаларини, турли-туман томонларини қўшиб қарайдиган усул 1. оламдаги нарса ва ходисаларнинг ҳаракати, ўзгариши, бир холатдан иккинчи ҳолатга ўтиб туриши, ривожланиши, улар ўртасидаги алоқадорлик ва ўзаро таъсир каби масалаларни билмасдан туриб, олам ва унинг тараққиёти, ривожланиш манбаъи, ҳаракатлантирувчи кучлари тўғрисида илмий тасаввурга эга бўлиш қийин. борлиқдаги ҳамма нарсалар, ҳодиса ва жараёнлар ўзаро боғлиқ бўлиб, улар умумий алоқадорликда бир-бирига таъсир ва акс …
2
монлари бир-бирига боғлиқ бўлиши ва бир-бирлари билан жуда махкам ва чамбарчас алоқадорлиги қонуний ва табиий ҳолдир. алоқадорлик ва боғланишлар борлиқнинг барча соҳаларида турли-туман шаклларда намоён бўлади. борлиқнинг аниқ соҳаларига оид алоқадорликларни аниқ фанлар ўрганади. нарса ва ходисаларнинг ҳаракати, ўзгариши ва ривожланишига улар ўртасидаги боғланиш ва алоқадорлик, таъсир ва акс таъсир асос бўлади. албатта оламдаги ҳар қандай боғланиш ҳам ривожланишга сабаб бўлавермайди. чунки бу боғланишларнинг кўлами, моҳияти, таъсир кучи ва доираси турлича. боғланишларнинг ана шу хусусиятларига қараб, зарурий ва тасодифий, ички ва ташқи, бевосита ва билвосита, муҳим ва муҳим бўлмаган ва ҳакозо боғланишларга ажратиш мумкин. биз «борлиқ» категориясини ўрганганимизда, ҳаракат борлиқнинг умумий яшаш усули, унинг ажралмас хоссаси эканлиги, унинг фалсафий маъноси ҳар қандай ўзгаришни ифодалаши билан танишган эдик. ўар қандай ўзгариш ҳаракат, лекин ҳар қандай харакат ўзгариш эмасдир. ўзгариш нарса ва ҳодисаларнинг бир ҳолатдан иккинчи холатга, бир кўринишдан бошқа кўринишга ўтишидир. бироқ ҳар қандай ўзгариш тараққиёт бўлмаса ҳам, унинг таркибида тараққиёт …
3
нг билиш назариясида ифодаланади. тафаккур услуби билиш жавраёнининг йўналишини белгиловчи билимлар, ғоялар, назариялар йиғиндиси. фалсафий тафаккур услубида моддий олам ва унинг ривожланиш қонуниятларини акс эттириш ҳамда англаб олиш муайян дунёқараш ва методологик тамойиллар асосида амалга оширилади. моддий олам тараққиётининг энг умумий қонунларини акс эттирадиган фалсафий тамойиллар, қонунлар, категориялар ялпи умумийлик характерига эгадир. шунинг учун улар оламни билиш ва қайта ўзгартиришнинг умумий усули сифатида намоён бўлади. инсон миясининг мавҳумлаштириш қобилияти натижаси бўлган тафаккур жараёнларини англаб олишда «услуб» (метод) тушунчасининг мазмунини билиб олиш лозим. услуб, яъни метод юнонча «methodos» сўзидан олинган бўлиб, у одатда тадқиқот йўллари, назария, таълимот маъноларини англатади. тадқиқот услублари аниқ фанларда ва фалсафа фанида ўзига хос хусусиятларга эгаки, уларни бир-бири билан аралаштириш мумкин эмас. аниқ фанларда ишлатиладиган тадқиқот услублари илмий билиш методлари туркумига киради. фалсафа фанида услуб тушунчаси кенг маънода оламни фалсафий англаш, тафаккур тарзи мантиқи, қонун-қоидалари, тамойиллари шакллари ифодаланса, тор маънода фалсафий билимларни ҳосил этиш воситалари тушунилади. метод …
4
биатдаги, жамиятдаги, инсон руҳий оламидаги ҳодисалар моҳиятини билишдан иборат. шу мақсад йўлидаги изланишлар туфайли табииётшунослик негизида илмий билишнинг метафизик услуби таркиб топди. бу услубда табиатдаги нарсаларни бир-биридан ажратган, ҳаракатсиз ҳолда ўрганилиб, ана шу ўрганилаётган объектнинг ички жиҳатларини билиб олишга асосий эътибор қаратилади. табииётшунослик, техникашунослик фанларида бу методдан фойдаланиб келинади. чунки бу соҳаларнинг изланувчилари айрим-айрим нарсалардаги ички алоқадорликларни ўрганишга асосий эътиборни қаратиб, натижадор нарсаларни вужудга келтирадилар. оламдаги нарса, ҳодисалар доимо ҳаракатда, бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтиш жараёнини бошидан кечириб туради. фалсафий билишда бу ҳол ўз ифодасини топиши керак, албатта. шунинг учун фалсафадан ва ижтимоий-гуманитар фанлардан натижадор маҳсулни талаб этиш ўринсиздир. билишнинг метафизик услуби қадимда ва ўрта асрларда фалсафада ҳам қўллаб келинган. аммо оламдаги муқаррар ўзгаришларни бу услуб ёрдамида тўласича қамраб олиб бўлмайди. софистик тафаккур тарзи асосида шаклланган билишнинг софистик методидан қадимги дунёдан то ҳозиргача фойдаланиб келинади. антик дунёда нотиқ ва донишманд одамларни софистлар дейишган. бироқ, кейинги асрларда софистик метод орқали хақиқат …
5
ектиклар муҳим ва номуҳим, асосий ва ноасосий боғланишлар, алоқадорликлар ўртасидаги фарқни ҳисобга олмай, нарса ва ҳодисаларнинг қарама-қарши томонларини бир-бирига қориштириб юборадилар. объектив дунёдаги нарса ва ҳодисалар ўзаро алоқа ва муносабатлардаги аниқ тарихий боғланишларни, аниқ (конкрет) ҳаракатда, ўзгариш ва ривожланишида асосий, ҳал қилувчи богланишларнинг фарқига бормаслик билишнинг эклектик услубининг жиддий нуқсонидир. билишда тарихан догматик услуб ҳам қўллаб келинади. даставвал бу услуб ёрдамида барча нарсага шубҳа билан қаровчилар (скептиклар)га қарши ижобий қоидалар ва таълимотлар яратганлар. догматик услубга кўра, ҳақиқатлигини шубҳа остига олиш мумкин эмас, деб ҳисобланган тушунчалар ёрдамида олам ҳодисотларига муносабат билдирилади. диний адабиётларда бу услубдан кенг фойдаланиб келинади. шу билан бирга илм-фаннинг маълум бир соҳасида етарли билимга эга бўлмаган кишилар ҳам ўзлари буни истамаган ҳолда ёки мафкуравий таъзйиқ таъсирида догматик услуб ёрдамида тадқиқот олиб боришлари мумкин. собиқ шўролар даврида билишнинг догматик услуби асосида тадқиқот ўтказишга мажбур бўлганлар аслида коммунистик мафкура таъзийқининг қурбонлари эдилар. замон ва макондаги ўзгаришларни эътиборга олмай, ўзгармас (ақида) …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "фалсафада услуб (метод) муаммоси"

1663535620.doc фалсафада услуб (метод) муаммоси режа: 1. тараккиёт ва алоқадорлик тушунчалари,уларнинг турлари. 2. билишнинг тарихан шаклланган услублари: диалектика, софистика, эклектика, догматика, метафизика, синергетика. 3. кадрларда фалсафий тафаккурлаш маданиятини ривожлантириш зарурияти. таянч тушунчалар: усул — ўрганилаётган объектни тадқиқ этиш йўллар ва шаклларини ифодаловчи тушунча мантиқ — тўғри тафаккурлаш қонун ва шаклларини ўрганадиган фан диалектика — нарса ва ҳодисаларнинг энг умумий алоқадорлиги ва тараққиётини ўрганадиган таълимот софистика — сохта донолик усули метафизика — нарса ва ҳодисаларни бир-биридан ажралган ва ҳаракатсиз ҳолда таҳлил этадиган усул эклектика — нарса ва ҳодисаларнинг муҳим ва номуҳим алоқаларини, турли-туман томонларини қўшиб қарайдиган усул 1. ол...

Формат DOC, 68,0 КБ. Чтобы скачать "фалсафада услуб (метод) муаммоси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: фалсафада услуб (метод) муаммоси DOC Бесплатная загрузка Telegram