тафаккур услуби, унинг моҳияти ва билишдаги аҳамияти

DOC 60,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403340813_44701.doc тафаккур услуби, унинг моҳияти ва билишдаги аҳамияти режа: 1. тафаккур услубининг мазмуни ва белгилари. 2. ижтимоий жараёнлар ва тафаккур услуби. 3. тафаккур услубининг асосий тарихий шакллари. 4. софистик, метафизик, эклектик тафаккур. 5. мантиқий фикрлаш, диалектик тафаккур. 6. синергетик тафаккур. тафаккур услубининг замонавий илмий ва фалсафий адабиётлар мазмуни ва белгиларида «тафаккур услуби» атамаси тез-тез қўлланилмокда. аммо ҳозирга қадар бу тушунча ҳақида ҳамма томонидан эътироф этиладиган умумий илмий таъриф мавжуд эмас. биз шу соҳадаги рисоласини китобимизнинг ушбу қисмига асос қилиб олган таниқли олим ж. туленовнинг алоҳида таъкидлашича, «тафаккур услуби» тушунчаси турли муаллифлар томонидан турлича талқин этиладики, бу ушбу тушунча мазмунини янада мужмаллаштириб юборган. ж. туленовнинг шу йўналишдаги издоши н. шермуҳамедова ҳам мазкур масалага бағишланган докторлик диссертациясида бундай ҳолатнинг мавжуд бўлиб қолаётганини эътироф этган. маълумки, одамлар қадимдан «услуб» тушунчасини санъат, адабиёт, архитектура асарлари хусусиятини изоҳлаш учун ишлатганлар. xx асрда бу тушунча янгича маънода қўлланилмоқда. кўп ҳолларда, аввал маълум бўлмаган, «тафаккур услуби» ёки …
2
муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга. бироқ, бу вазифани ҳал қилиш бир қатор қийинчиликлар билан боғлиқ, негаки «тафаккур услуби» жуда кенг маънолиги тушунчадир. шунинг учун даставвал, умумий шаклда, унинг асосий кўринишларини белгилаш мумкин. мазкур тушунчанинг барча структура элементлари билан мукаммал танишиб чиқилгандан сўнг, унинг мазмунини конкретлаштириш имкони очилади. аввало шуни таькидлаш керакки, тафаккур услуби ҳиссий ва ақлий билимга асосланган, воқеликни воситали инъикос этишдир. маълумки, инсон тафаккурида уни ўраб турган воқеликдаги нарса ва ҳодисаларни акс эттириш уларнинг мантиқий образини ўзида ифодалаган тушунчалар ёрдамида амалга оширилади. тушунчалар умумий характерга эгалиги билан тавсифланадики, улар туфайли нарса ва ҳодисаларнинг муҳим томонларини аниқлаб олиш мумкин бўлади. инсон учун уни ўраб турган олам ва унинг ривожланиш қонуниятлари туғрисидаги янги билимларни акс эттириш, англаб олиш, турли ҳаётий вазилтларда мувофиқ келадиган хулқ ва амалий йўналшини таркиб топтириш учун зарурдир. улар тушунчалар системаси ёрдами билан мулоҳаза қилиш натижасидаги ақлии якунлар, хулосалар туфайли вужудга келади. юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, тафаккур …
3
атга бўлган муносабатини ҳал қилиш билан белгнланадиган дунёқарашлик ва методологик хусусияти билан белгиланади. агар дунёқарашлик ва методологик жиҳатлар мазмунни белгиласа, уларнинг конкрет намоён бўлиши эса фалсафий тафаккур услубининг шаклини ташкил этади. тафаккур жамият тузилиши, ишлаб чиқариш усули ва бошқа ижтимоий омилларга бевосита боғлиқдир. зеро, инсоннинг мохияти айрим кишига хос бўлган алоҳида эмас, балки у ҳамма ижтимоий муносабатларнинг мажмуида намоён бўлади". шунга кўра, тафаккур услуби ҳам, инсон моҳияти каби барча ижтимоий муносабатлар мажмуи билан белгиланади. ҳар хил ижтимоий-тарихий даврларга турли тафаккур шакллари мос келади. ҳар бир даврнинг, демак, бизнинг давримизнииг хам тафаккур услуби хилма-хил тарзда намоён бўладиган тарихий ҳодисадир. демак, ҳар қандай бошқа усуллар сингари, тафаккур усули хам ижтимоий-тарихий воқеликнинг инъикосидир фалсафа тарихида турлича тафаккур услублари мавжуд булган. уларнинг ҳар бири ҳақиқатни очиб бера оладиган тафаккурнинг универсал услуби ўрнини босишга ҳаракат қилган. лекин, уларнинг кўпчилиги тарихий тараққиёт жараёнида янги давр талабига жавоб бера олмаганлиги учун муайян даражада инкор этилди. софистик, эклектик, …
4
ва ёлғонни рост шаклда тасаввур этишга мажбур қилади, ўрганмоқчи бўлган кишини тўғри йўлдан адаштиради. худди шу усуллар билан сўзловчи тингловчини шундай чалкаштирадики, агар у (тингловчи) ниманидир талаб қилса ёки нимагадир эҳтиёж сезса, у (яъни, сўзловчи) уни (яъни, тингловчини) бирон-бир нарсани талаб қилмасдан ва олмасдан туриб, талаб қилгани ва олганига ишонтириши мумкин. худди шундай усул ёрдамида ёқламагани (ҳимоя қилмагани) ва қаршилик кўрсатмагани ҳолда, у (сўзловчи) уни (тингловчини) (ниманидир) қаттиқ туриб ҳимоя қилгани ёки (ниманидир) қаршилик кўрсатганига ишонтириши мумкин. агар у (тингловчи) ё жавобгар, ё адвокат, ёинки оқловчи бўлса, у ҳолда шундай усуллар ёрдамида у (сўзловчи) уни (яьни, тингловчини) аслида ҳақиқатда жавоб бермагани ва кимнидир ёқламагани ҳолда унда (тингловчида) жавоб берганлиги ва кимиидир ёқламагани ҳақида тасаввур хосил қилдириши мумкин. бундай усуллар бизга маълум бўлгандан кейин (бизга айтиладиган нарсани) кўриб чиқишимизда, биз исботлайдиган ва бошқалар исботлайдиганига нисбатан улар ҳаракатидан қандай қилиб четлашиш биз учун сир бўлиб қолади. метафизика - грекча сўз булиб, луғавий …
5
аб қадимги юнон цивилизациясининг охирги босқичларида юзага келган. бу услуб кейинроқ ўрта аср ва янги замон схоластларининг тортишувларида кенг қўлланилган. ҳозирги замон фалсафасида эклетиканинг турли кўринишлари хилма-хил илмий йўналишлар, оқимларни келиштиришга қаратилган муроса солик тарзида ҳам намоён бўлмокда. эклетика («танлайман» деган грекча сўздан олинган) муҳим ва номуҳим бўлган, асосий ва иккинчи даражали боғланишлар ўртасидаги фарқни унчалик ҳисобга олмайдиган, нарсаларнинг турли-туман, кўпинча қарама-қарши томонларига нисбатан нуқтаи-назари кўпроқ ноаниқ тамойилларга асосланадиган услубдир. эклетика нарса ва ҳодисаларнинг турли томонлари ва хоссаларини механик равишда бириктиради ва уларга «бир томондан» ёхуд «иккинчи томондан» деган ноаниқроқ хулосалар чиқариш принципига амал қилади. оламдаги, нарса ва ҳодисаларнинг муносабатлари мажмуидаги конкрет-тарихий алоқадорлик, реал ҳаракат, ўзгариш ва ривожланиш жараёнидаги асосий ҳал қилувчи жиҳатларни ажрата билмаслик эклектик тафаккурнинг асосий методологик нуқсони деб ҳисобланади. мантиқ қонун-қоилалари асосида ҳосил қилинадиган билим, яъни мантиқий тафаккур моҳият-эътибори билан субъектив, нотўғри талқинни истисно этадиган, объектив алоқадорлик асосида бир фикрдан иккинчи фикрга ўтишда, яъни тўғри фикрларга асосланган …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "тафаккур услуби, унинг моҳияти ва билишдаги аҳамияти"

1403340813_44701.doc тафаккур услуби, унинг моҳияти ва билишдаги аҳамияти режа: 1. тафаккур услубининг мазмуни ва белгилари. 2. ижтимоий жараёнлар ва тафаккур услуби. 3. тафаккур услубининг асосий тарихий шакллари. 4. софистик, метафизик, эклектик тафаккур. 5. мантиқий фикрлаш, диалектик тафаккур. 6. синергетик тафаккур. тафаккур услубининг замонавий илмий ва фалсафий адабиётлар мазмуни ва белгиларида «тафаккур услуби» атамаси тез-тез қўлланилмокда. аммо ҳозирга қадар бу тушунча ҳақида ҳамма томонидан эътироф этиладиган умумий илмий таъриф мавжуд эмас. биз шу соҳадаги рисоласини китобимизнинг ушбу қисмига асос қилиб олган таниқли олим ж. туленовнинг алоҳида таъкидлашича, «тафаккур услуби» тушунчаси турли муаллифлар томонидан турлича талқин этиладики, бу ушбу тушунча мазмунини янада мужмалл...

Формат DOC, 60,0 КБ. Чтобы скачать "тафаккур услуби, унинг моҳияти ва билишдаги аҳамияти", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: тафаккур услуби, унинг моҳияти … DOC Бесплатная загрузка Telegram