фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари

DOC 8 sahifa 80,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
3-мавзу. фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари: ғарб фалсафаси режа: 1. қадимги юнон ва рим фалсафаси. эллинизм даври фалсафаси. 2. христианлик. ўрта асрлар ғарб фалсафаси. 3. уйғониш даври фалсафаси. 4. янги ва энг янги давр фалсафаси таянч сўзлар: антик фалсафа, эллинизм, христианлик, аппологетика, патристика, схоластика, киниклар, софистлар, номинализм, реализм, сциентизм, антисциентизм, ренессанс,эмприокритицизм, ҳаёт фалсафаси, психоанализ, неотомизм, экзистенциализм, неокантизм, неопозитивизм, постпозитивизм, верификация, фалсификация, герменевтика, прагматизм, структурализм 1. қадимги юнон ва рим фалсафаси. эллинизм даври фалсафаси. милет мактабининг вакиллари бўлган фалес, анаксимандр ва анаксименлар дунёга бутунлай бошқача қарашни ривожлантирдилар. уларнинг ҳар уччаласи кичик осиёдаги юнон шаҳар-давлати бўлган милет шаҳрида туғилган эди. милетлик мутафаккирлар биринчи бўлиб коинотни уйғун равишда тузилган, ўз-ўзидан ривожланувчи ва ўзи томонидан бошқариладиган тизим сифатида тасвирлашга уринди. олам ҳеч қандай худолар ва ҳеч қандай одамлар томонидан яратилган эмас. у доимо мавжуд бўлиши лозим. уни бошқараётган қонунларни инсон тушуниб етиши мумкин. уларда ҳеч қандай тушуниб бўлмайдиган, сирли нарса йўқ. шундай қилиб, дунёни диний-афсонавий …
2 / 8
ик харитасини тузган киши сифатида анаксимандрни ёд этади. у ер юзини цилиндр шаклида, ҳавода муаллақ осилиб турган ҳолатда тасаввур этган. анаксимандр осмон гумбази бўйлаб ҳаракат қиладиган ёритгичлар ҳолатини намойиш этадиган «самовий доира»ни кашф этдики, унда ёритгичларни ерга ва бир-бирларига нисбатан жойлашганликларини кўрсатувчи имконият мавжуд эди. милетдан кейинги иония фалсафасининг маркази, файласуф гераклитнинг ватани эфес шаҳри эди. дунёнинг бирламчи унсурини гераклит оловда кўрди. гераклитнинг фалсафа тарихидаги аҳамияти шунда эдики, у моддага хос бўлган қонунийлик зарурияти ҳақидаги масалани дунёнинг диалектик ривожланиши ҳолати билан боғлаб тушунтирди. қарама-қаршиликларнинг диалектик бирлиги гераклит томонидан шундай ифодаландики, улар бир-бирларини доимо ўзаро уйғунликда тўлдирадилар ва шу жиҳатдан пайдо бўлади. у ўз фалсафасининг асосий нуқтаи назарларини ҳаммага кенг маълум бўлган бир қатор ҳикматли сўзларда ифодалади: «ҳамма нарса оқимда, ҳамма нарса ўзгаришда», «бир дарёга икки марта шўнғиб бўлмайди» ва ҳоказо. софистлар таълимотининг энг машҳур вакиллари абдер шаҳридан бўлган протагор ва леонтинлик горгий эдилар. протагор барча ҳодисалар ва идрокнинг нисбийлиги ва …
3 / 8
баҳс юритиш соҳасида у ишлаб чиққан усулда эдики, унда бир қатор саволлар бериш йўли билан оппонентни ўз нуқтаи- назарини нотўғри эканлигини тан олишгача олиб бориб, сўнгра шу усулнинг ўзи билан ўз қарашларининг адолатлилигини исбот қилар эди. суқрот таълимотининг асосида донишмандлар томонидан билиб олинадиган, объектив равишда мавжуд бўлган руҳ тўғрисидаги ғоя ётар эди. у ҳаётнинг ҳар қандай соҳасида муваффақиятли фаолият юритиш учун касбий билимлар зарурлигини таъкидлаган эди. афлотун(эр.ол. 427-347йй.) афлотуннинг фалсафий-ахлоқий қарашлари унинг савол-жавоблар тарзида ёзилган кўп сонли асарларида берилганки, улардаги бош иштирок этувчи шахс унинг устози суқротдир. афлотун ақидасича, бизни ўраб турган воқе дунё-ҳақиқий ғоялар дунёсининг фақат тахминий инъикосидир. ғоялар ва тушунчалар табиий равишда бизнинг онгимизга хос бўлиб, улардан ажралмасдир. сиймолар (ғоялар), афлотун фикрича, замон ва макондан ташқарида бўлиб, уларни идрок этиб бўлмайди, аммо уларни ақл мушоҳада қила олади. ақл икки дунёни, яъни у дунё ва воқей дунёни бир-бири билан боғлайди. арасту(эр.ол. 384-322йй.) тарихга энциклопедик олим сифатида кирди. унинг мероси …
4 / 8
н эрамизнинг i асрининг охирги ўн йилликларигача бўлган даврни эллинизм даври деб аташ қабул қилинган. бу даврнинг фалсафий-сиёсий қарашлари полис мафкурасидан йироқлашиб кетган эди. эллинистик дунёда энг машҳур бўлган воқеа эрамиздан олдинги iv ва iii асрлар бўсағасида пайдо бўлган равоқийлар ва эпикурчилар таълимоти эди. эпикур фалсафаси демокрит моддиюнчилиги тараққиётида олдинга қўйилган қадам эди. унинг атомлар ҳақидаги таълимотини қабул қилган эпикур атомларнинг тўғри чизиқлик ҳаракатдан ички таъсир натижасида четга оғиши ҳақидаги тахминни ўртага қўйди. бу билан у конунийлик билан тасодифийлик уйғунлиги муаммосини олдинга сурди. унинг фалсафасида инсон марказий ўринда туради. эпикур ўз вазифасини инсонларни ўлим ва тақдир хавфидан озод қилишда деб, билди. у худоларнинг табиат ва инсон ҳаётига аралашишларини рад этди ва руҳнинг моддийлигини исбот қилди. худоларнинг мавжудлигини тан олган ҳолда, у худолар ҳақида «оломоннинг ёлғон уйдирмалари» га қарши чиқди. 2. христианлик. ўрта асрлар ғарб фалсафаси. европа тарихида ўрта асрлар даври деярли тўла минг йилни (рим империясининг парчаланиш лаҳзасидан уйғониш давригача) …
5 / 8
курашга катта ҳисса қўшганликлари учун авлиёлик даражасига кўтарилди ва черков оталари деб, аталди. «черков оталари» нинг энг йириги аврелий августин (354-430) эди. августин фалсафасининг марказида худо туради. худо олий моҳият бўлиб, энг олий эзгуликдир. инсон эса ўзида табиатнинг моддий жисмларини – ўсимликлар ва ҳайвонларни бирлаштиради ва ақлий руҳ, ҳамда озод иродага эгадир. руҳ худога яқин бўлиб, моддий эмас, завол топмайди ва ўз қарорларида озоддир. маънавий ҳаётнинг асоси иродадир, аммо ақл эмас. ҳаётнинг мақсади ва мазмуни бахт-саодатдадирки, унга худони билиш билан эришиб бўлади. инсоний ва илоҳий тарих воқеалари бирлик ва қарама-қаршиликлар орқали рўй беради, улар ўз ифодасини икки салтанат (шаҳарлар) - худонинг ва ернинг тўқнашувида топади. худо салтанатига инсониятнинг оз қисми, яъни ўзининг ахлоқий-диний хулқи билан. ўрта асрлардаги фалсафий тизимларининг кўпчилиги идеалистик йўналишга эга эдики, уни христианликнинг асосий диний ақидалари тақозо қилар эди. схоластикани тизимга солишда доминиканлар орденининг вакили аквиналик фома (1225-1274) муҳим ҳисса қўшди. у ўзига мақсад қилиб христианлик ақидаларини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари" haqida

3-мавзу. фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари: ғарб фалсафаси режа: 1. қадимги юнон ва рим фалсафаси. эллинизм даври фалсафаси. 2. христианлик. ўрта асрлар ғарб фалсафаси. 3. уйғониш даври фалсафаси. 4. янги ва энг янги давр фалсафаси таянч сўзлар: антик фалсафа, эллинизм, христианлик, аппологетика, патристика, схоластика, киниклар, софистлар, номинализм, реализм, сциентизм, антисциентизм, ренессанс,эмприокритицизм, ҳаёт фалсафаси, психоанализ, неотомизм, экзистенциализм, неокантизм, неопозитивизм, постпозитивизм, верификация, фалсификация, герменевтика, прагматизм, структурализм 1. қадимги юнон ва рим фалсафаси. эллинизм даври фалсафаси. милет мактабининг вакиллари бўлган фалес, анаксимандр ва анаксименлар дунёга бутунлай бошқача қарашни ривожлантирдилар. уларнинг ҳар уччаласи кичик ос...

Bu fayl DOC formatida 8 sahifadan iborat (80,0 KB). "фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.