кеча романининг поэтик хусусиятлари

DOC 153.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662751885.doc "кеча" романининг поэтик хусусиятлари "кеча" романининг поэтик хусусиятлари бадиий асарни гапга қиёслаганда аён бўлдики, муайян нутқий ситуацияда айтилган гап феноменал ҳодиса бўлганидек, муайян шароитда яратилган бадиий асар ҳам бетакрор ҳодисадир. зеро, ҳар иккисини юзага келтирган объектив ва субъектив омилларнинг ўзи бетакрор(конкрет нутқий шароит, сўзловчининг руҳий ҳолати)дирки, шунга кўра "бир дарёга икки бора шўнғиб бўлмайди" деган қоида бу ўринда тўла амал қилади. модомики бадиий асарда ижодий жараён акс этар экан, ўша ижодий жараён кечган конкрет шароит ва шу шароитдаги ижодкор субъекти унинг тузилишига таъсир қилмаслиги мумкин эмас. демак, конкрет асарнинг поэтик хусусиятлари ҳақида фикр юритганда уни юзага келтирган объектив ва субъектив омилларни назардан қочирмаслик лозим бўлади. шу боис ҳам "кеча" поэтикаси ҳақидаги мулоҳазаларимизни айни шу омилларни ўрганишдан, асар("текст")нинг кенг маънодаги "контекст"ини тасаввур этишдан бошлаш мақсадга мувофиқдир. чўлпон "кеча ва кундуз" романини 3о-йиллар бошида — адабий танқидчиликнинг ўзига қарши хуружлари янада кескин тус олиб, ҳайбатли суд жараёнларида навбат унга етганлиги ишора …
2
инқилоб арафасида большевиклардан бошқа биронта ҳам халқ манфаатларини кўзлаган фирқа бўлмаган, бўлганлари ўзларининг тор синфий манфаатлари учунгина курашган... қўқон мухториятининг асосий мақсади маҳаллий халқларни қайтадан буржуазия асо-ратига солиб бермоқ эди... жадидлар миллий буржуазиянинг ялоқхўрларигина эдилар... босмачиларнинг асл нияти туркистонни инглизларга сотиш эди... — тарих шу эди. бу тарихга сингишмай турганлар йўқотила бошлаган, ҳозирча омон қолдирилганлари эса яқин келажакда маҳв қилинажак эдилар. энг даҳшатлиси — қўлбола партада вужуди қулоққа айланиб ўтирган болакайлар воқеа-ҳодисаларнинг жонли иштирокчилари бўлмиш оталарига эмас, улар содир бўлган пайтда иштонини ҳўл қилиб юрган, бошланғич маълумотни олиши биланоқ комсомол томонидан тарбия фронтига сафарбар этилган муаллимларига кўпроқ ишонардилар... — чўлпон романга қўл урган пайтдаги вазият тахминан шундай эди. тарих шу тахлит юзсизларча сохталаштирилаётган бир пайтда ҳаёти қил устида турган чўлпон ўтмиш мавзусига мурожаат этди, мурожаат этганда ҳам большевистик мафкура учун жондек муҳим — инқилоб арафасидаги туркистон ижтимоий воқелигини бадиий идрок этишу тасвирлашга жазм қилди. равшанки, мавжуд шароитда чўлпон қаршисида танланган …
3
а учун мавзунинг бадиий талқини учун роман жанри танланди? – деган бир-бирига узвий боғлиқ икки масалани аниқлаштириб олиш зарур. илгари айтганимиздек, чўлпон адабий-ижтимоий фаолиятининг бошиданоқ юрт озодлиги ишқи билан яшадики, шу боис ҳам қатор асарларида ўзини ошиқ сифатида талқин қилади. ошиқ эса, м.бахтин айтмоқчи, севгисини ундан айрилганидан кейингина ҳиссий идрок этиши мумкин. зеро, фақат шу ҳолдагина севгиси унинг учун объект, эстетик фаолият предмети бўлиши мумкин. м.бахтин фикрича, эстетик ёндашув киши ўз ҳаётига ўзганинг ҳаётига қарагандек қарай олганидагина юзага келади. шунга яқин фикрни х.отрега-и-гассет ҳам билдиради: "для того чтобы мы могли созерцать данный факт, он должен быть от нас отдален настолько, чтобы перестал быть живой частью нашего существа". кўрамизки, испан файласуфи фактнинг идрок этилиши учун ундан узоқлашишлик ва ўша факт киши борлиғининг "жонли" аъзоси бўлмаслигини шарт қилиб қўяётир. дарҳақиқат, ҳаётий фактдан узоқлашилгани сари унинг моҳияти ҳам очилиб, аниқлашиб боради. сираси, бунга ҳамма ҳам ўз ҳаётида кўп бор амин бўлади. дейлик, муайян …
4
моҳиятига тобора яқинлашиб борилгани ҳам юқоридаги фикрларни қувватлайди. боз устига, бевосита уруш йиллари шеър, очерк, ҳикоя каби кичик жанрларнинг кенг ишлангани ҳолда, уруш мавзусидаги йирик эпик асарларнинг камлиги(кейин эса кўпая боргани) ҳам бежиз эмас эди. бундан англашиладики, тарихий воқеалар(айтайлик, муайян жамият ҳаётидаги бир босқич) моҳиятининг улар юз бераётган вақтда бадиий идрок этилиши маҳол. бу ҳолда объектив кузатиш имконияти торайганидан асарда тенденциозлик кучайиб ("чодралик аёл", "аму", "унутилган соҳиллар", "жимжитлик"), моҳиятнинг бирмунча четда қолиши хавфи ортади. айни пайтда, конкрет тарихий воқеа-ҳодисалардан узоқлашилгани сари уларни кенг кўламда бадиий идрок этишга интилиш ҳам кучайиб боради. хусусан, шўро адабиётида уруш мавзусидаги бадиий баркамол йирик эпик асарларнинг 6о-7о-8о-йилларда яратилгани ҳам шундан. шунга ўхшаш ҳолни октябрь инқилоби мавзусининг ишланишида ҳам кузатишимиз мумкин. инқилоб йиллари яратилган асарларда "оқлар – қизиллар" схемаси асосида воқеликка муносабат билдириш тенденцияси устиворлик қилган бўлса, кейинча моҳиятни кенг эпик кўламда бадиий идрок этишга интилиш тенденцияси кучаяди. м.горькийнинг "клим самгиннинг ҳаёти", м.шолоховнинг "тинч дон", а.толстойнинг …
5
лади. бу қутблар мисоли магнитнинг қарама-қарши қутбларидек: бири итариш, иккинчиси тортиш хусусиятига эгалар. ижодкор шахснинг ўтмишга муносабати ўзини англаш, англаганида ҳам ўзини ўзгалар билан, жамияту борлиқ билан алоқадаги бутунликда англаш эҳтиёжи билан юзага келади. албатта, мазкур фикр кўпроқ эпик ижодкор учун тегишдир, зеро, лирик ижодкор ҳозир билан яшайди: у ҳозирдан олинган таассуротни, ҳозирга муносабатини, ўзининг ҳозир — тутқич бермас лаҳзалардаги моҳиятини ифодалашга интилади. эпик ижодкор эса ҳаётни бутунликда ва ўз ҳаётини унинг қисми сифатида бадиий идрок этиш, ҳаётнинг бутунликдаги моҳият-мазмунини англашу ифодалашга интилади. ҳаётни бутунликда идрок этиш эҳтиёжи, ўз навбатида, ижодкорнинг ўз ҳаёти мазмун-моҳиятини англаш, "ҳаётимда маъни борми ё йўқми?" деган саволга жавоб топиш эҳтиёжидан юзага келади. 3о-йилларга келиб чўлпон руҳиятида айни шу эҳтиёж кучайди. аслида-ку илгари ҳам, адиб умидсизликка бўй берган пайтларда, бу эҳтиёж бот-бот қўзғалиб турган. бироқ у пайтларда чўлпон эндиликда идрок этишга интилаётгани ҳаёт ичида қайнаётган, уни ичдан ҳис этгани ҳолда холис кузатишу баҳолаш имкониятидан маҳрум эди. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "кеча романининг поэтик хусусиятлари"

1662751885.doc "кеча" романининг поэтик хусусиятлари "кеча" романининг поэтик хусусиятлари бадиий асарни гапга қиёслаганда аён бўлдики, муайян нутқий ситуацияда айтилган гап феноменал ҳодиса бўлганидек, муайян шароитда яратилган бадиий асар ҳам бетакрор ҳодисадир. зеро, ҳар иккисини юзага келтирган объектив ва субъектив омилларнинг ўзи бетакрор(конкрет нутқий шароит, сўзловчининг руҳий ҳолати)дирки, шунга кўра "бир дарёга икки бора шўнғиб бўлмайди" деган қоида бу ўринда тўла амал қилади. модомики бадиий асарда ижодий жараён акс этар экан, ўша ижодий жараён кечган конкрет шароит ва шу шароитдаги ижодкор субъекти унинг тузилишига таъсир қилмаслиги мумкин эмас. демак, конкрет асарнинг поэтик хусусиятлари ҳақида фикр юритганда уни юзага келтирган объектив ва субъектив омилларни назардан қочирм...

DOC format, 153.5 KB. To download "кеча романининг поэтик хусусиятлари", click the Telegram button on the left.