инсон ресурслари

PPTX 21 стр. 1,5 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 21
powerpoint presentation http://www.free-powerpoint-templates-design.com инсон ресурслари ижтимоий-иқтисодий категория сифатида режа инсон ресурслари замонавий жамиятда 01 инсон ресурслари: асосий тушунчалар эволюцияси 02 ахборотлашган (постиндустриал) жамиятда инсон ресурсларига янги талаблар 03 «инсон ресурслари» ижтимоий-иқтисодий тоифа сифатида ишчи кучининг шаклланиши ва келгусидаги меҳнат фаолияти давомида юзага келадиган ижтимоий муносабатлар билан биргаликда энг муҳим қонуниятларни, яъни уларнинг такрор ишлаб чиқариш, ривожланиш, тақсимлаш ва фойдаланиш жараёнларини акс эттиради. 1. инсон ресурслари замонавий жамиятда инсон ресурслари - инсонинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, такрор ишлаб чиқариш, ривожлантириш, имконият яратиш орқали ҳар қандай жамиятнинг асосий бойлигини ва тараққиётини акс этирувчи тушунча. «инсон ресурслари» тушунчаси «меҳнат ресурслари» ва «ходимлар»га қараганда кўпроқ маънога эга, чунки унда инсонларнинг ижтимоий-маданий , шахсий психологик хусусиятлари жамланган. designed portfolio ушбу ижтимоий-иқтисодий тоифага нисбатан «ресурслар» тушунчаси ҳозирги вақтда ва келажакда давлат, ҳудудлар меҳнат бозори талаби асосида мутахассилар билан таъминлаш имкониятларни англатади. ушбу асосга биноан (табиий, капитал, ахборот ресурслари билан биргаликда) қарорлар қабул қилиниши, ҳудудларни ривожлантириш, уларнинг …
2 / 21
иш амалга оширилади, улар ҳали касб биллан боғлиқ бўлмаган муайян қарорларни қабул қилиш билан боғлиқ биринчи билимларни олишади. бу ерда асосий роль ота-оналар ва уй таълими, мактабгача таълим муассасалари ва бошланғич мактаблар ходимларига, шунингдек, ушбу ёш гуруҳлари учун фойдаланиладиган оммавий ахборот воситаларига, муайян ҳаётий мисоллар ва таъсирнинг визуал шаклларига қаратилади. . инсон ресурслари структураси пенсиядагилар талабалар мактабгача ёшидагилар мактаб ёшидагилар ишсизлар меҳнат билан бандлар инсон ресурслари меҳнат ресурслари иш билан банд фуқоролар (персонал) ишламайдиган фуқаролар (меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли шахслар) иқтисодий фаол иш изламаётганлар иш излаётганлар ишсизлар келажакда касб эгаллаш учун ақлий ва жисмоний имкониятларга эга бўлган болалар ва ўсмирлар ишламайдиган меҳнатга лаёқатли фуқаролар, имтиёзли шартда пенсия олувчилар (меҳнатга лаёқатли ёшда) меҳнат фаолиятини давом эттириш учун имкониятларга эга бўлган ногиронлар касбий таълим олаётган ёшлар simple presentation ушбу таърифдан келиб чиқадики, меҳнат ресурсларига иқтисодиётда иш билан банд бўлганлар ҳам, банд бўлмаганлар ҳам, пировардида меҳнатга лаёқати ва имконияти бор аҳоли қатлами …
3 / 21
ишади. мамлакатимизда ўтмишдаги марказлашган иқтисодий режалаштиришдан сўнг, бозор иқтисодиёти механизмларидан кенг фойдаланган ҳолда давлат томонидан сиёсат олиб бориши мамлакат аҳолисининг турмуш тарзига таъсир кўрсатгани шубхасиздир. марказлаштирилган режалаштириш инсоннинг меҳнат соҳасидаги хулқатворини чеклаб қилиб қўйди, бу эса унга фаоллик, мустақиллик, қобилиятлилик, янгиликка интилиш яъни инсон капиталини ривожланиш учун жуда кам имконият қолдирди. бозор иқтисодиёти, аксинча, инсон ташаббусини назарда тутади. унинг қандай яшаши янги иқтисодий тизимга «мослашиш» қобилиятига боғлиқ. бу, бошқа нарсалар тенг бўлганда, инсоннинг жисмоний имкониятлари ва маълумотлари юқорироқ бўлса, шунча муваффақиятли бўлади. ҳозирги вақтда меҳнатга лаёқат ёшнинг энг паст чегараси 16 ёш бўлиб, эркаклар учун 60, аёллар учун 55 гача белгиланган. аммо бу қоидадан истиснолар мавжуд. инсон танасида юқори психофизиологик стресслар билан боғлиқ баъзи касбий фаолият турлари учун пенсия режаси сезиларли даражада паст - 5-10 ёки ундан ҳам кўпроқ йилга фарқ қилади. «имтиёзли равишда қарилик бўйича пенсиялар» тизими мавжуд. бу ноқулай, оғир меҳнат шароитлари бўлган ишлаб чиқаришга (масалан, кўмир қазиб …
4 / 21
pm – меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли; wtp – ишлаётган ўсмирлар ва пенсионерлар ва ногиронлар. wapm сони меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли ишламайдиган имтиёзли пенсионерлар ишлайдиган ўсмирлар меҳнат ресурслари ишлайдиган пенсионерлар ва ногиронлар меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли меҳнат ресурслари инсон ресурсларини тавсифловчи ягона тушунча эмас. ривожланган бозор иқтисодиётига эга мамлакатларда «иқтисодий фаол аҳоли» тушунчаси аллақачон пайдо бўлган. бугунги кунда у ўзбекистон республикасида тан олинган, унга иш билан банд бўлганлар ва иш излаётган ишсизлар киради. иқтисодий фаол аҳоли - аҳолининг даромад келтирадиган ижтимоий фойдали фаолият билан шуғулланадиганлар ва фаол иш қидираётган, ишга туширишга тайёр бўлганлардан иборат бир қисмидир. шундай қилиб, «меҳнат ресурслари» таркиби бўйича «иқтисодий фаол аҳоли» тушунчасига қараганда кенгроқдир. иқтисодий фаол аҳоли билан бир қаторда, улар таркибига меҳнатга лаёқатли ёшдаги талабалар, уй бекалари ва расмий равишда ишсиз бўлишига қарамай, бирон бир сабабга кўра миллий иқтисодиётда ишламайдиган мамлакатнинг шу ёшдаги барча фуқаролари ҳам киради. меҳнат ресурсларининг мамлакат, минтақа, саноат, ташкилот даражасидаги …
5 / 21
ар синфини сақлаш ва кучайтириш, лекин уларни доимий бириктириб қўйилган ишчи кучидан (хусусан, крепостной деҳқонлардан) маҳрум қилиш.. учинчиси меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ривожланиши билан, ишчи кучи эгаси сифатида ходим иш берувчи билан меҳнат шартномаси бўйича музокаралар жараёнида қонуний равишда тенг иштирок этиш учун тобора кўпроқ кафолатлар ола бошлади.. ишга ёлланиш ҳақида шартнома тузиш ишлаб чиқариш воситаларига, ишчи кучининг фаолият кўрсатишига, яъни меҳнат жараёнини амалга оширишга йўл очди. бунда, ходим ишчи кучига эгалик қилиш ҳуқуқидан тўлиқ маҳрум бўлмаган. шартнома шартларига кўра, у фақат иш пайтида иш кучидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этарди инсоннинг барча қобилиятлари ва унинг профессионал, яъни ҳақ тўланадиган меҳнатда фойдаланиладиган қисми ўртасидаги фарқни ажратиш лозим. мeҳнат қилиш учун барча қобилиятлар мажмуи - бу маълум бир одамнинг меҳнат қилиши умумий қобилиятларидир. меҳнат жараёнида ишлатиладиган қобилиятлар бошланғич ёки профессионал қобилиятдир. одатда бошланғич қобилиятлар товар, сотиш объекти, товар-пул муносабатларининг объекти ҳисобланади. аммо одамда бошланғич ва иккинчи даражали қобилиятларни (янги билимлар, кўникмалар) ривожлантириш …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 21 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "инсон ресурслари"

powerpoint presentation http://www.free-powerpoint-templates-design.com инсон ресурслари ижтимоий-иқтисодий категория сифатида режа инсон ресурслари замонавий жамиятда 01 инсон ресурслари: асосий тушунчалар эволюцияси 02 ахборотлашган (постиндустриал) жамиятда инсон ресурсларига янги талаблар 03 «инсон ресурслари» ижтимоий-иқтисодий тоифа сифатида ишчи кучининг шаклланиши ва келгусидаги меҳнат фаолияти давомида юзага келадиган ижтимоий муносабатлар билан биргаликда энг муҳим қонуниятларни, яъни уларнинг такрор ишлаб чиқариш, ривожланиш, тақсимлаш ва фойдаланиш жараёнларини акс эттиради. 1. инсон ресурслари замонавий жамиятда инсон ресурслари - инсонинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, такрор ишлаб чиқариш, ривожлантириш, имконият яратиш орқали ҳар қандай жамиятнинг асосий бойлигини ва та...

Этот файл содержит 21 стр. в формате PPTX (1,5 МБ). Чтобы скачать "инсон ресурслари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: инсон ресурслари PPTX 21 стр. Бесплатная загрузка Telegram