mehnat va uning jamiyat taraqqiyotida tutgan oʼrni

DOC 564 pages 9.8 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 564
ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган ўук раиси__________т.с.шарипов баённома №____2024 йил_______ “меҳнат иқтисодиёти” фанидан ўқув – услубий мажмуа маъруза машғулоти учун самарқанд 2024 тузувчилар: з.с.артиков , м.э.эрдонов мундарижаси 1 ўқув материаллари 2 мустақил таълим машғулотлари 3 глоссарий 4 иловалар фан дастури силлабус ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “меҳнат иқтисодиёти” фанидан ўқув материаллари самарқанд 2024 1.mehnat va uning jamiyat taraqqiyotida tutgan oʼrni. 1.1. меҳнат тўғрисида назарий тасаввурлар тизими меҳнат – инсоннинг муайян эҳтиёжларини қондира оладиган ва ўзига керак бўладиган моддий ёки маънавий неъматларни ишлаб чиқариш (яратиш) бўйича онгли, мақсадли ва таъқиқланмаган фаолиятидир. бозор муносабатларининг илк кўринишлари пайдо бўлиши натижасида натурал хўжалик юритиш тизимида амал қилган иқтисодий ғоялар ва меҳнатга оид қарашлар ҳам янгича маъно-мазмун касб эта бошлади. мазкур жараёнлар асосан xvi асрда европада меркантилизм таълимотининг вужудга келиши билан боғлиқ. ушбу …
2 / 564
и кучи» тушунчалари муомалага киритилиб, ушбу атамалар асосан ерлари тортиб олинган ва мануфактурага жалб қилинган деҳқон ҳамда ҳунармандларга нисбатан ишлатилган. в.петти меҳнат эксплуатациясини ёқлаб, иш ҳақини чеклаш ва ишчиларга минимум иш ҳақи тўлаш ғоясини илгари сурди. у ишчи кучини эмас, балки меҳнатни товар ҳисоблаб, меҳнат бойликнинг отаси, ниҳоятда фаол тамойилдир, ер эса унинг онасидир, дея таъкидлаган. петти меҳнатни таҳлил қилиб, ҳар бир аниқ меҳнат аниқ нарсани, истеъмол қийматини яратади, дейди. у меҳнатнинг табиий баҳоси иш ҳақидир ва унинг энг юқори баҳоси ишчилар ҳаёти учун зарур бўлган маблағлар миқдоридан иборат, деб тушунтиради ҳамда ҳар бир хизматчи яшаш, меҳнат қилиш ва кўпайиш учун керакли нарсани олса бас, деган хулосага келади. в.петти таълимотида инсон ва меҳнат омилига нисбатан қуйи даражали қараш мавжуд эди. в.петтидан фарқли ўлароқ, француз таълимотчиси пьер баугилбер (1646-1714) ишлаб чиқаришда ишчи кучи ва меҳнат омилини биринчи даражага қўйди. у қийматнинг меҳнат назариясига асос солиб, «бозор баҳоси» ва «ҳақиқий баҳо» тушунчаларини …
3 / 564
до (1772-1823)ларнинг ҳиссаси беқиёсдир. а.смит тадқиқотларининг туб асоси инсонлар манфаати ва уларнинг турмуш даражаси масалаларидан иборат бўлган. у «халқлар бойлиги» асарида бу борадаги иқтисодий қарашларини илгари сурган. унга кўра, жамият бойлиги ишлаб чиқариш жараёнида меҳнат туфайли пайдо бўлади. а.смит меҳнатни барча соҳаларда бойликнинг асоси, деб билади. унинг таъкидлашича, иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили меҳнат тақсимотидир. мазкур тушунчани у тўғноғич ишлаб чиқариш мисолида таҳлил қилиб, мануфактурада иш тақсимотининг амал қилиши натижасида унумдорликнинг ошишини илмий-иқтисодий асослаб берган. а.смит хулосасига кўра, тақсимот туфайли ишчиларнинг чаққонлиги ва моҳирлиги ошади, бир турдаги ишдан бошқасига ўтиш учун вақт сарфи қисқаради, машиналар ихтиро қилишга имкон туғилади ҳамда маҳсулот сифати ошиб боради. олимнинг таъкидлашича, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми аҳолининг фойдали меҳнат билан шуғулланаётган қисми ва унумдорлик даражаси билан белгиланади. а.смит мамлакат миллий бойлигини кўпайтиришнинг асосий омиллари сифатида аҳоли сони, фойдали иш билан шуғулланувчилар миқдори, меҳнат тақсимоти ва унумдорликнинг ўсишини алоҳида эътироф этади. ушбу иқтисодий нуқтаи назарлар замонавий фанда кам …
4 / 564
ни ҳимоя қилади ва уларнинг иқтисодиётдаги ўрнини юқори баҳолайди. шу билан бирга, у меҳнат ва капитал ўртасидаги уйғунликни илмий асослаб берди. меҳнатга оид таълимотларнинг замонавий кўриниш олиши ҳамда уларнинг такомиллашувида инглиз иқтисодчиси жон мейнард кейнснинг (1884-1946) иқтисодий ғоя ва қарашлари туб ўзгаришларга сабаб бўлди. у иқтисодиётга давлат аралашувининг заруриятини асослар экан, максимал даражада иш билан бандлик ва иқтисодий ўсишни фақат ҳокимиятнинг иқтисодиётга фаол аралашуви орқали таъминлаш мумкин, деб таъкидлайди. у «иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» асарида тўла бандликни таъминлаш учун миллий даромадларни солиқлар орқали тартибга солишни таклиф этади. у иш ҳақи микдорини пасайтириб, ишсизликнинг олдини олиш мумкин, деган ғояни илгари суради. демак, хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, бугунги бозор иқтисодиёти шароитига айрим жиҳатдан, нисбатан, мос келадиган инсон ва меҳнат омилига оид ғоялар мумтоз иқтисодий таълимотда ўз аксини топган. улар томонидан илгари сурилган ғоялар меҳнат, иш билан бандлик, ишсизлик каби тушунчаларнинг фанда ва иқтисодий амалиётда алоҳида категория сифатида …
5 / 564
адқиқотларга эса классик таълимотчиларнинг ғоялари маълум даражада илмий-иқтисодий асос бўлиб хизмат қилди. бугунга келиб, замонавий меҳнат муносабатлари амалга оширилаётган даврда меҳнат фақат мақсадга мувофиқ фаолият бўлиши мумкин. бу инсон томонидан фойдали натижага эришишга интилишни англатади (1.1-расм). 1.1-расм. “меҳнат” тушунчасининг моҳияти инсоннинг мақсадга мувофиқ ижтимоий фойдали фаолияти сифатида меҳнатнинг уч жихати мавжуд: · ходимларнинг жисмоний куч-ғайратларини сарфлашлари (меҳнат фаолиятининг физиологик, психологик ва психофизиологик жиҳатлари); · ишлаб чиқариш воситалари билан ўзаро алоқада бўлиш (меҳнат фаолиятининг ташкилий-технологик жиҳатлари); · ходимларнинг бир-бири билан ишлаб чиқаришдаги алоқалари (меҳнат фаолиятининг ташкилий-ижтимоий жиҳатлари). меҳнатнинг биринчи белгиси – онгли фаолиятдир. онгли фаолиятни меҳнат ва меҳнат ҳисобланмаган қисмларга бўлиш мумкин. онгли фаолиятнинг меҳнат қисми ўз навбатида қуйидаги белгиларни қамраб олади: · аниқ мақсадга йўналтирилганлиги; · мақсадга мувофиқлиги; · қонунийлиги; · фойдалиги; · бунёдкорлиги; · эҳтиёжга мувофиқлиги. меҳнатнинг аниқ мақсадга йўналтирилганлиги инсоннинг фаолиятида пухта ўйланган мақсад мавжудлигини англатади. у бир ишга киришишдан олдин режа тузади, меҳнат амалиётини амалга оширишга тайёргарлик …

Want to read more?

Download all 564 pages for free via Telegram.

Download full file

About "mehnat va uning jamiyat taraqqiyotida tutgan oʼrni"

ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган ўук раиси__________т.с.шарипов баённома №____2024 йил_______ “меҳнат иқтисодиёти” фанидан ўқув – услубий мажмуа маъруза машғулоти учун самарқанд 2024 тузувчилар: з.с.артиков , м.э.эрдонов мундарижаси 1 ўқув материаллари 2 мустақил таълим машғулотлари 3 глоссарий 4 иловалар фан дастури силлабус ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “меҳнат иқтисодиёти” фанидан ўқув материаллари самарқанд 2024 1.mehnat va uning jamiyat taraqqiyotida tutgan oʼrni. 1.1. меҳнат тўғрисида назарий тасаввурлар тизими меҳнат – инсоннинг муайян эҳтиёжларини қондира оладиган ва ўзига керак бўлади...

This file contains 564 pages in DOC format (9.8 MB). To download "mehnat va uning jamiyat taraqqiyotida tutgan oʼrni", click the Telegram button on the left.

Tags: mehnat va uning jamiyat taraqqi… DOC 564 pages Free download Telegram