mehnat resurslariga bo‘lgan talab va taklif

DOCX 26 стр. 140,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 26
iv.i-мавзу. меҳнат бозорида меҳнат ресурсларига бўлган талаб ва таклиф 4.1.1. меҳнат ресурсларига бўлган талабнинг шаклланиши. 4.1.2. меҳнат ресурсларининг таклифи: оддий ва кенгайтирилган моделлар. 4.1.1. меҳнат ресурсларига бўлган талабнинг шаклланиши. "меҳнат ресурсларининг шаклланиши" тушунчаси анча вақтлардан буён иқтисодий адабиётларда ва статистик амалиётда қарор топган бўлиб, ўзига хос тор касбий атама сифатида ишлатилиб келинади. бу тушунчанинг нимадан иборат эканлиги ҳиқида умумий тарзда қабул қилинган, мунозара талаб қилмайдиган тасаввур йўқ. биз эса "меҳнат ресурсларини шакллантириш" деганда меҳнат ресурсларининг доимий равишда янгиланиб туриши тушунилади, деб ҳисоблаймиз. меҳнат ресурслари қандай шаклланишини аниқлаш учун биз биринчидан, меҳнат ресурсларини учта йирик ёш гуруҳлари бўйича -меҳнатга лаёқатли кишилар, меҳнатга лаёқатли кишилардан ёшроқ ва меҳнатга лаёқатли ёшдан каттароқ кишиларни, иккинчидан, ҳар бир гуруҳ аҳоли сонига, унинг ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни, учинчидан, меҳнат ресурслари ва аҳолининг табиий ва механик ўзгаришдаги умумий ва ўзига хос томонларни кўриб чиқишимиз лозим. меҳнат ресурсларининг аксарият кўпчилик қисмини меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга қобилиятли аҳоли ташкил …
2 / 26
а етган фуқоролар билан сони ўртасидаги нисбатга ҳам боғлиқ. улим қанчалик кам бўлса ва меҳнат қилиш ёшига етган фуқоролар бу ёшдан чиққан кишилар ўртасидаги фарқ қанчалик юқори бўлса, меҳнат қилиш қобилиятига етган кишилар сони шунчалик кўп бўлади ёки аксинча. иқтисодиётда ҳамиша пенсия ёшдаги кишилар меҳнатидан фойдаланиш «нуқта»лари бўлади. улар орасида юқори ақлий малака ишлатишни талаб қиладиган фаолият турлари ҳам бўладики, улар инсондан юқори умумтаълим тайёргарлигини ва муайян амалий тажрибани талаб қилади. кўпгина мактаб ўқитувчилари, олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг муаллимлари, шифокорлар, илмий ходимлар ва бошқа юқори ақлий фаолият турлари вакиллари борки, улар пенсия маррасидан ўтгандан кейин ҳам муваффақиятли меҳнат қилиб қелмоқдалар. пенсия ёшининг дастлабки беш йилида (эркаклар учун 60-64 ёш, аёлларда 55-59 ёшда) алоҳида фаоллик сезилади. ўзбекистондаги 80-йиллар охири-90-йиллар бошидаги иқтисодий ўзгаришлар ўсмирларга қандай таъсир қилган бўлса, пенсионерларга ҳам юқоридаги сабабларга кўра тахминан шундай таъсир қилди. пенсионерларнинг меҳнат бозори бирмунча кўпайди. келгусида узоқ муддатли тамойилларнинг таъсир қилиши тобора кўпроқ …
3 / 26
даражасидаги ўзгаришлар фақат меҳнат ресурсларига эмас, балки аҳолининг сонига ҳам даҳлдордир. туғилишдаги фарқлар дарҳол аҳоли сонининг ошишига таъсир қилади, меҳнат ресурсларида эса фақат 16 йилдан кейин акс этади. қанча киши пенсия ёшига етиши фақат меҳнат peсурсларига таъсир қилади, бутун аҳоли сонига даҳлдор бўлмайди. меҳнат ресурсларининг аксарият қисмини меҳнат қилишга лаёқатли ёшдаги меҳнатга қобилиятли аҳоли ташкил этади. шунинг учун ҳам меҳнат ресурсларининг динамикасига хос хусусиятлар кўпроқ даражада меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли билан боғлиқдир. бутун аҳолининг ва унинг меҳнаткаш қисмидаги динамиканинг хилма-хил йўналишда яққол ифодаланган ўзгариши воқеаларнинг нормал боришдан четга чиқиш деб қаралади. ана шу сабабли нормал ижтимоий-иқтисодий ривожланиш учун ноқулай шарт-шароит яратади. шундай қилиб, биз меҳнат ресурслари бутун аҳолига тааллуқли жараёнлар билан бевосита боғлиқлигини эътироф этган ҳолда, меҳнат ресурслари динамикасининг маълум даражада нисбий «мустақиллиги»га эътиборни қаратамиз. у мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ бўлган демографик асосни яхшироқ тушунишга ёрдам беради. шу маънода «меҳнат ресурслари» ижтимоий ва демографик ривожланишни таҳлил қилиш ва асослаб …
4 / 26
иборат. бошқачароқ қилиб айтганда, мамлакат аҳолисининг бир қисми бўлган инсон ресурслари моддий ресурслар билан бир қаторда иқтисодий ривожланиш омили сифатида ҳам намоён бўлади. бироқ, бу омиллар ўз хусусиятларига қараб, бир-биридан муҳим белгилари билан фарқланади. меҳнат ресурслари фақат моддий неъматлар яратибгина қолмай, неъматларни истеъмол ҳам қиладилар. одамлар ўзларининг моддий ва маънавий эҳтиёжлари жиҳатидан бир хил эмаслар. бунга уларнинг жинси, ёши, соғлиғи, оилавий аҳволи, маълумот даражаси ва бошқа ижтимоий, психо-физиологик сифатлари сабаб бўлади. шунинг учун бири иккинчисига ўхшамайди.(4.1-чизма) инсон ресурслари сони сифати руҳий физиологик холати малака даражаси шахсий сифатлари ишчанлик чидамлилик ўзаро муносабат кўникмаси интизоми тажрибаси ташаббускорлиги маълумоти дунёқараши 4.1.- чизма. меҳнат ресурслари тавсифи меҳнат соҳасида одамларнинг муҳим эҳтиёжлари амалга ошади, лекин ҳамма эҳтиёжлари ҳам рўёбга чиқавермайди. шу боисдан инсон меҳнатидан самарали фойдаланиш учун унинг шахс сифатидаги талабларини ҳам эсда тутиш муҳимдир. бошқача айтганда, иқтисодиётнинг муваффақиятли ривожланиши шуни тақозо қиладики, мураккаб хўжалик механизмининг амал қилиши инсон ресурсларининг сифат даражаси билан белгиланади. мамлакатимиз …
5 / 26
чунки фуқоролар кишилик жамиятининг энг муҳим бойликларидан бири ҳисобланади. маънавий ривожланиш даражаси деганда, умумтаълим ва касбий билимлар ҳамда кўникмалар, шахсий хусусиятлар тушунилади. бу хусусиятлар уларнинг танлаган фаолият соҳасида муваффақиятли ишлаши учун зарур шарт ҳисобланади. меҳнат ресурсларининг ҳар иккала сифати – жисмоний ва маънавий ривожланиши, тасаввурларининг аҳамияти иқтисодиёт ривожланиб боришига қараб ўзгариб боради. бу ҳол, ўз навбатида, меҳнат соҳасидаги мавжуд жаҳон тамойилини тўлиқ акс эттиради, иқтисодиётда ва умуман, жамиятда тез ва чуқур ўзгаришлар бўлиб турган даврда, кишилардаги жисмоний ва маънавий фазилатларнинг роли, айниқса, ортади. иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар инсоннинг ташаббускор ва фаол бўлишини назарда тутади. унинг қандай яшаши ўзининг янги иқтисодий тизимга сингиб, у билан ҳамоҳанг бўлиб кетиш маҳоратига боғлиқ. инсоннинг жисмоний имкониятлари, маълумотлилик даражаси, тажрибаси қанчалик юқори, у маънавий жиҳатдан қанчалик етук бўлса, бу жараён шунчалик муваффақиятлироқ кечади. ташаббускорлик ва тадбиркорликни ривожлантириш, одамларда мулкка эгалик ҳиссиётини тарбиялаш, кичик корхоналарни изчил ривожлантириш аҳоли фаровонлиги ва даромадларининг ортишида, ишсизлик муаммосини ечишда салмоқли манба …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 26 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "mehnat resurslariga bo‘lgan talab va taklif"

iv.i-мавзу. меҳнат бозорида меҳнат ресурсларига бўлган талаб ва таклиф 4.1.1. меҳнат ресурсларига бўлган талабнинг шаклланиши. 4.1.2. меҳнат ресурсларининг таклифи: оддий ва кенгайтирилган моделлар. 4.1.1. меҳнат ресурсларига бўлган талабнинг шаклланиши. "меҳнат ресурсларининг шаклланиши" тушунчаси анча вақтлардан буён иқтисодий адабиётларда ва статистик амалиётда қарор топган бўлиб, ўзига хос тор касбий атама сифатида ишлатилиб келинади. бу тушунчанинг нимадан иборат эканлиги ҳиқида умумий тарзда қабул қилинган, мунозара талаб қилмайдиган тасаввур йўқ. биз эса "меҳнат ресурсларини шакллантириш" деганда меҳнат ресурсларининг доимий равишда янгиланиб туриши тушунилади, деб ҳисоблаймиз. меҳнат ресурслари қандай шаклланишини аниқлаш учун биз биринчидан, меҳнат ресурсларини учта йирик ёш гуруҳ...

Этот файл содержит 26 стр. в формате DOCX (140,0 КБ). Чтобы скачать "mehnat resurslariga bo‘lgan talab va taklif", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: mehnat resurslariga bo‘lgan tal… DOCX 26 стр. Бесплатная загрузка Telegram