mehnat potensiali

DOCX 13 pages 123.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 13
vi мавзу. меҳнат потенциали 6.1. меҳнат потенциали ва унинг ижтимоий-иқтисодий мазмуни 6.2. ўзбекистонда меҳнат потенциалининг шаклланиши 6.1. меҳнат потенциали ва унинг ижтимоий-иқтисодий мазмуни меҳнат жараёнининг асосий шарти жамиятда меҳнат потенциалининг мавжуд бўлишидир. иқтисодий адабиётларда ҳозиргача жамиятнинг меҳнат потенциали тушунчасига турли қарашлар мавжуд бўлиб, бу тушунча билан боғлиқ «меҳнат ресурслари», «ишчи кучи» тушунчаларини ундан фарқлаш зарурати бўлганлиги сабабли ушбу тушунчалар мунозарали масала бўлиб қолмоқда. «потенциал» атамаси илмий муомалага бундан 15-20 йил олдин киритилган эди. этимологик жиҳатдан у «яширин имкониятлар, қувват, куч» маъносини англатади. «потенциал» тушунчасининг маъносини кенг талқин қилиш уни «қандайдир вазифани ҳал этиш ёки муайян мақсадга эришиш учун харажатга келтирилган фойдаланилган имкониятлар, маблағлар, захира манбаи; айрим шахс, жамият, давлатнинг муайян соҳадаги имкониятларидир», деб қарашдан иборатдир. шундай қилиб, «потенциал», «потенциалли» деган атамалар бирон-бир кишида, корхонанинг бошланғич меҳнат жамоасида, умуман, жамиятда яширин, лекин ҳали ўз имкониятлари ёки қобилиятларини улар ҳаётининг тегишли соҳаларида намоён қилмаганлигини билдиради. агар «меҳнат ресурслари» ва «ишчи кучи» тушунчалар …
2 / 13
р пенсионерлар. ушбу аҳоли қатламларига етарли миқдордаги иш ҳақи ва қулай меҳнат шароитлари билан таъминланган иш жойларини таклиф этиш ёки касаначилик, уйда ўтирган ҳолда пуллик ишлар ва хизматларни бажариш, маиший хизмат кўрсатиш (кичик шоҳобчаларда) каби фаолиятларга жалб қилиш йўли билан уларни жамиятнинг фаол ва тўлақонли аъзосига айлантириш мумкин. уларнинг ушбу фаолиятлари эса мамлакатда ялпи миллий маҳсулот яратиш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, моддий ресурс ва захиралар, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда иқтисодий тараққиётга эришишга бевосита ижобий таъсир кўрсатади. шу сабабли юқорида санаб ўтилган аҳоли тоифаларини меҳнат потенциалининг қўшимча (захира) миқдори сифатида эътироф этиш мақсадга мувофиқдир. бундан ташқари, потенциалнинг фаол миқдорига мамлакатимиз ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган норезидентларни (иммигрантларни) ҳам киритиш мумкин. иммигрантларни потенциал таркибига киритишнинг сабаби шундаки, улар ҳам мамлакат ишлаб чиқаришида (моддий ва номоддий соҳаларда) иштирок этади, иқтисодиёт тармоқларида ўз ишчи кучини намоён қилади, ақлий ва жисмоний салоҳиятини сафарбар этади. гарчи, норезидентлар ўз меҳнат фаолияти натижасидан олган даромадларининг асосий …
3 / 13
иёти жадал ривожланган, саноат ва ишлаб чиқариш кенг тараққий этган, иқтисодий ўсиш суръати талабига нисбатан кам меҳнат потенциалига эга мамлакатларда (ақш, канада, россия, германия, австрия, франция, корея) иммигрантлар алоҳида аҳамиятга эга. меҳнат потенциали микдор кўрсаткичларининг шаклланишини чизма кўринишида қуйидагича ифодалаш мумкин (4.2-чизма). миқдорий кўрсаткичнинг туб ўзаги, яъни ядросини инсон ташкил этиб, шахсий инсоний омилларнинг ўзаро уйғундиги натижасида меҳнат потенциали вужудга келади. мп мр ифа б и меҳнат потенциали меҳнат ресурслари иқтисодий фаол аҳоли ёки ишчи кучи иш билан банд аҳоли инсон 6.1-чизма. меҳнат потенциали миқдор кўрсаткичларининг шаклланиши меҳнат потенциали меҳнат ресурсининг сифат кўрсаткичлари йиғиндисини акс эттиради, яъни у бир ишчининг салоҳиятли имкониятларини рўёбга чиқариш шаклида инсон омилини фаоллаштириш ва амалиётда қўллашни таъминлашдан иборатдир. 4.3-чизмада меҳнат потенциалининг сифат кўрсаткичлари акс эттирилган. жисмоний ҳолат ва соғлиқ даражаси таълим ва маълумот даражаси малака ва касбий маҳорат тадбиркорлик қобилияти меҳнат потенциали ҳаётий тажриба ва кўникма дунёқараш ва онг одоб-ахлоқ ва ҳулқ-атвор маънавий етуклик 6.2-чизма. …
4 / 13
ўлиши керак. ушбу кўрсаткич шахснинг жисмоний имкониятлари, қуввати ва салоҳиятини белгилайди. айнан ушбу имкониятларгина ишлаб чиқаришни ташкил этиш, самарали бошқариш ва иқтисодиётни юритиш учун асос бўлиб хизмат қилади. меҳнат потенциалини тадқиқ этишда уларнинг тегишлилик хусусиятларига кўра ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади. чунки у тегишлилик даражасига кўра, ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, бир-биридан фарқланувчи шахсий, тармоқ ва ҳудудий кўрсаткичлар тизимидан иборат. потенциалнинг тегишлилик хусусиятини талқин этишда турли олимлар турлича нуқтаи назарни илгари сурадилар. урал давлат иқтисодиёт университети профессори н.и. шаталова меҳнат потенциалини микро даражада тадқиқ этиб, мазкур категорияни ишчи (ходим) эгалик қиладиган иш салоҳияти сифатида талқин этади[footnoteref:1]. [1: шаталова н.и. трудовой потенциал работника: проблемы функционирования и развития. –екатеринбург: ургэу, 1998, с. 38.] шунингдек, рус олими и.а. кокорев ҳам фақатгина микро жиҳатдан кўриб чиқиб, мазкур тушунчани фақат шахс меҳнат потенциали сифатида талқин этган. унинг фикрича, меҳнат потенциали шахс эгалик қиладиган ва унга тегишли бўлган меҳнатга оид сифат ва қобилиятларнинг умумлашмасидир[footnoteref:2]. [2: кокорев …
5 / 13
фаолиятининг аниқ шаклдаги моддийлашуви ҳисобланиб, корхона кадрлар потенциалининг сифат ва миқдор хусусиятлари уйғунлигининг персоналлашган ишчи кучи кўринишида намоён бўлади. бошқача айтганда, у корхона кадрлар таркибининг шахсий ва профессионал имкониятларининг умумий баҳосидир. 3. жамият меҳнат потенциали мамлакатнинг умумий меҳнат имкониятларидир. у сифат ва микдор хусусиятларига (меҳнатга лаёқатли аҳоли сони, меҳнат ресурслари, меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш вақти миқдори, саломатлик даражаси, жисмоний имкониятлар, таълим ва малака даражаси) эга бўлган жамиятнинг кадр потенциали сифатида намоён бўлади[footnoteref:3]. [3: экономика и социология труда. учебник. /под ред. а.я. кибанова. -м.: инфра-м, 2007, с.43.] ўзбекистонда 2004 йил чоп этилган «меҳнат иқтисодиёти» китобида меҳнат потенциали микро ва макро даражада қараб чиқилган бўлиб, у ходим, ташкилот ва жамият эгалик қиладиган меҳнат потенциалига ажратиб кўрсатилган. мазкур китобда келтирилишича, инсон жисмоний ва маънавий қобилиятларининг мажмуи шахс (ходим) меҳнат потенциалининг асоси ҳисобланса, ижтимоий, яъни турли шахсларнинг биргаликдаги фаолияти туфайли пайдо бўладиган «оширилган» унумли куч, жамоа ва ташкилот меҳнат потенциалининг асосини ташкил этади[footnoteref:4]. [4: …

Want to read more?

Download all 13 pages for free via Telegram.

Download full file

About "mehnat potensiali"

vi мавзу. меҳнат потенциали 6.1. меҳнат потенциали ва унинг ижтимоий-иқтисодий мазмуни 6.2. ўзбекистонда меҳнат потенциалининг шаклланиши 6.1. меҳнат потенциали ва унинг ижтимоий-иқтисодий мазмуни меҳнат жараёнининг асосий шарти жамиятда меҳнат потенциалининг мавжуд бўлишидир. иқтисодий адабиётларда ҳозиргача жамиятнинг меҳнат потенциали тушунчасига турли қарашлар мавжуд бўлиб, бу тушунча билан боғлиқ «меҳнат ресурслари», «ишчи кучи» тушунчаларини ундан фарқлаш зарурати бўлганлиги сабабли ушбу тушунчалар мунозарали масала бўлиб қолмоқда. «потенциал» атамаси илмий муомалага бундан 15-20 йил олдин киритилган эди. этимологик жиҳатдан у «яширин имкониятлар, қувват, куч» маъносини англатади. «потенциал» тушунчасининг маъносини кенг талқин қилиш уни «қандайдир вазифани ҳал этиш ёки муайян мақсад...

This file contains 13 pages in DOCX format (123.6 KB). To download "mehnat potensiali", click the Telegram button on the left.

Tags: mehnat potensiali DOCX 13 pages Free download Telegram