mehnat sifati va resurslari

DOCX 11 pages 526.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 11
ix- мавзу. меҳнат бозорида рақобатбардош бўлмаган аҳолининг иш билан бандлиги 9.1. меҳнат салоҳияти тушунчаси ва таснифланиши 9.2. ўзбекистонда меҳнат ресурслари ва улардан фойдаланиш 9.1. меҳнат салоҳияти тушунчаси ва таснифланиши жамиятнинг меҳнат салоҳияти – жамиятнинг меҳнатга қодирлиги жамланмаси, жамиятнинг меҳнат қилиш қобилияти. жамиятнинг меҳнат салоҳияти шахснинг меҳнат салоҳияти, корхона, ташкилот, фирманинг меҳнат салоҳияти, тармоқ, минтақа ва ҳоказоларнинг меҳнат салоҳиятини қамраб олади. жамият меҳнат салоҳиятининг сифат хусусиятлари қуйидагилар билан белгиланади: 1) меҳнатга лаёқатли аҳоли саломатлигининг ҳолати; 2) меҳнатга лаёқатли аҳолининг касбий-малака даражаси, яъни умумий ва касбий таълим даражаси, муайян билим ҳамда амалий тажриба ва кўникмалар мавжудлиги; 3) ижтимоий-шахсий хусусиятлар билан. жамият меҳнат салоҳиятининг миқдор хусусиятлари меҳнатга лаёқатли аҳолининг сони ва иш вақти ресурслари (иш вақтининг мавжуд фонди) билан белгиланади. меҳнат ресурслари – ижтимоий фойдали фаолият соҳасида ишлаш учун зарур бўлган жисмоний бақувватликка, саломатликка, таълим даражасига, маданиятга, қобилиятга, малакага, касбий билимларга эга бўлган аҳолининг бир қисми (5-расм). ёши миллати ва тили меҳнат ресурслари …
2 / 11
елгилаш учун ўрнатилган ёшда бўлган, иш билан банд бўлмаганлар, лекин иш қидирмаётганлар ва ишлашга тайёр эмасларни иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли таркибига киритади. ўзбекистон республикаси статистика органлари иқтисодий фаол аҳоли атамасини 1993 йилдан эътиборан фаол қўллашга киришган. мамлакатда амалдаги қонунчиликка мувофиқ, иқтисодий фаол аҳоли эркаклар учун 44 йилни (16 ёшдан 60 ёшгача), аёллар учун эса 39 йилни (16 ёшдан 55 ёшгача) ташкил этади. i ва ii гуруҳ ногиронлари ҳамда имтиёзли пенсия олувчилар бундан истиснодир. ўзбекистонда иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли таркибига меҳнат қилишга қобилиятли ва ишсиз деб ҳисобланмайдиган шахслар, шу жумладан: · ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган ҳамда иш ҳақига ёки меҳнат даромадига эга бўлмаган ўқувчилар ва талабалар; · ишламаётган учинчи гуруҳ ногиронлари; · уй бекалари ҳамда болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ишламаётган аёллар; · кўчар ва кўчмас мулкдан даромад олаётган ишламаётган шахслар; · ихтиёрий равишда меҳнат билан банд бўлмаган шахслар киради. меҳнатга лаёқатлилик ёши давлат томонидан ўрнатилади. ўзбекистонда меҳнатга …
3 / 11
омат қилган. 2020 йил 1 январига келиб мамлакат аҳолисининг сони 33 905,8 минг кишидан ортиб кетди (7-расм). ~ 22 ~ ўзбекистон аҳолисининг сони бўйича дунёда 43, осиёда 18-ўринни эгаллайди. 26167 28001 31022 33905 2005 2010 2015 2020 7-расм. ўзбекистонда аҳоли сони ўсишининг динамикаси (йил бошига, минг киши). аҳолининг кўпайиши бир текис давом этаётгани йўқ. республикада аҳоли сонининг икки бараварга кўпайиши дастлаб 60 йил ичида рўй берган эди. навбатдаги икки карра кўпайиш учун эса 20 йил талаб қилинди. учинчи маротаба бундай икки баробар кўпайиш эса xxi аср иккинчи ўн йиллигининг охирида кутилмоқда. мамлакатдаги ўзига хос демографик хусусиятлар қуйидагилардан иборат: · аҳоли сони ўсиши суръатлари нисбатан пасайгани ҳолда аҳоли умумий сони кўпайиб боришининг давом этаётганлиги; · аҳоли умумий таркибида 18 ёшгача бўлганлар салмоғининг юқорилиги; · кейинги йилларда камайган бўлса ҳам, умуман, туғилишнинг нисбатан юқорилиги; · ҳар йили меҳнатга лаёқатли ёшга тўлаётган фуқаролар салмоғининг катталиги; · аҳолининг ҳудудлар бўйича нотекис жойлашишининг сақланиб қолаётганлиги; …
4 / 11
да. бу эса ўз навбатида истиқболда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўналишларида ҳам ўзига хос ўзгаришларнинг амалга оширилишини, аҳоли кексайишининг ҳудудий ва гендер жиҳатлари эътиборга олингани ҳолда кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш лойиҳалари ва дастурларини ишлаб чиқишни талаб этади. мазкур тадбирларнинг амалга оширилиши демографик ривожланиш истиқболини кўра билишга боғлиқ бўлади. хусусан, ўзбекистоннинг 2025 йилгача бўлган даврдаги демографик прогнози “ёшни силжитиш” усулига асосланган. ёш бўйича аҳолининг турли гуруҳлари меҳнат фаоллиги даражаси билан фарқланади. жумладан, 16-29 ёшдагиларнинг асосий қисми таълим олиш, касб-ҳунар ўрганиш, муддатли ҳарбий хизматни ўташ билан машғул бўлади. энг юқори меҳнат фаоллиги ва иш билан бандлик 25-49 ёшдаги фуқаролар учун хосдир. ~ 24 ~ 9.2. ўзбекистонда меҳнат ресурслари ва улардан фойдаланиш меҳнат бозорига кириб келаётган йигит-қизлар (14–30 ёшдагилар) ўз ёшлари, жинслари, таълим даражалари, дунёқарашлари бўйича фарқланади. уларни шартли равишда қуйидаги уч гуруҳга бўлиш мумкин: 1. 14-18 ёшдагилар. улар асосан мактаб, коллеж ва олий ўқув юртлари талабаларидир. ушбу даврда уларнинг энг муҳим вазифаси келажакдаги …
5 / 11
ва сифати ҳамда меҳнат бозорида ўқув юртлари битирувчиларига талаб пастлиги халақит беради. жаҳон миқёсида олиб борилган тадқиқотлар таълим муассасаларини тугаллаган ёшларнинг ярмидан кўпроғи ўз ихтисосликлари бўйича иш топа олмасликларидан далолат беради. 3. 25-30 ёшдагилар. бу йигит-қизлар асосан ўз касблари истиқболларини белгилаб олган ва муайян иш тажрибасига эга бўладилар. уларнинг кўпчилиги ана шу даврга келиб оилали бўлганликлари сабабли таклиф этилаётган иш жойига юқори талабда бўладилар. шу билан бирга ана шу кутилган талабга жавоб берадиган иш топилмаслиги оғир ижтимоий оқибатлар (оиланинг ажралиб кетиши, ичкиликбозлик, гиёҳвандликка берилиш, жиноий гуруҳларга кириб қолиш ва бошқалар)га олиб келиши мумкин. ўзбекистон республикаси меҳнат кодексининг 77-моддасига мувофиқ, ишга қабул қилишга ўн олти ёшдан йўл қўйилади. ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун — улар ўн беш ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан ёки ота-онасининг …

Want to read more?

Download all 11 pages for free via Telegram.

Download full file

About "mehnat sifati va resurslari"

ix- мавзу. меҳнат бозорида рақобатбардош бўлмаган аҳолининг иш билан бандлиги 9.1. меҳнат салоҳияти тушунчаси ва таснифланиши 9.2. ўзбекистонда меҳнат ресурслари ва улардан фойдаланиш 9.1. меҳнат салоҳияти тушунчаси ва таснифланиши жамиятнинг меҳнат салоҳияти – жамиятнинг меҳнатга қодирлиги жамланмаси, жамиятнинг меҳнат қилиш қобилияти. жамиятнинг меҳнат салоҳияти шахснинг меҳнат салоҳияти, корхона, ташкилот, фирманинг меҳнат салоҳияти, тармоқ, минтақа ва ҳоказоларнинг меҳнат салоҳиятини қамраб олади. жамият меҳнат салоҳиятининг сифат хусусиятлари қуйидагилар билан белгиланади: 1) меҳнатга лаёқатли аҳоли саломатлигининг ҳолати; 2) меҳнатга лаёқатли аҳолининг касбий-малака даражаси, яъни умумий ва касбий таълим даражаси, муайян билим ҳамда амалий тажриба ва кўникмалар мавжудлиги; 3) ижтимои...

This file contains 11 pages in DOCX format (526.6 KB). To download "mehnat sifati va resurslari", click the Telegram button on the left.

Tags: mehnat sifati va resurslari DOCX 11 pages Free download Telegram