mehnat resurslari balansini tuzish va ishga joilashtirishga muhtoj shahslarni aniqlash metodikasi

DOC 8 pages 215.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 8
вазирлар маҳкамасининг 2002 йил 31 январдаги 42-сон қарорига илова меҳнат ресурслари балансини тузиш ва ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлаш методикаси 1. умумий қоидалар мазкур методика ўзбекистон республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳамда меҳнат ресурслари мавжудлигини ва улар тақсимланишини тавсифловчи меҳнат ресурслари балансини ва унинг кўрсаткичларини тузиш тартибини, шу жумладан: меҳнат ресурслари сонини; иқтисодий фаол аҳоли сонини, шу жумладан иш билан таъминланган аҳолини ва унинг иқтисодиёт тармоқлари ва иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланишини, ва ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган аҳоли сонини; иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли сонини белгилаб беради. методика меҳнат статистикаси соҳасидаги халқаро стандартларга асосланган ҳамда ўзбекистон республикасининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олади. меҳнат ресурслари балансини тузишда ахборот базаси сифатида давлат статистика қўмитасининг статистика маълумотларидан ва ўзбекистон республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган иш билан таъминлаш масалалари бўйича ишчи кучини ўрганиб чиқиш натижаларидан фойдаланилади. 2. мазкур методикада фойдаланиладиган …
2 / 8
ган тарзда иш бажарувчи шахслар; б) касаллик ёки жароҳат, беморни парвариш қилиш туфайли; ҳар йиллик таътил ёки дам олиш кунлари; ўз иш жойидан ташқарида ўқиш; маъмуриятнинг ташаббуси билан иш ҳақи сақланган ёки сақланмаган ҳолдаги таътил ҳамда бошқа шунга ўхшаш сабабларга кўра ишда вақтинча бўлмаган шахслар; в) ҳақ тўланмаган ҳолда оилавий корхонада ишларни бажарган шахслар. ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган аҳоли амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ расман ишсиз сифатида рўйхатдан ўтказилган (меҳнат органлари томонидан ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иш билан таъминланиш даври ҳам шу жумлага киради) шахслар, шунингдек ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирувчи машғулотга (ёхуд ҳафтада 2 соатдан кам бўлган ҳақ тўланадиган), меҳнат органлари кўмагида ёки мустақил равишда фаол иш изловчи ва бундай иш таклиф этилса, ишга жойлашишга тайёр бўлган меҳнатга қобилиятли ёшдаги вақтинча иш билан таъминланмаган шахслар. иқтисодий фаол аҳоли (ишчи кучи) меҳнат фаолиятининг даромад келтирувчи ҳар қандай тури билан шуғулланувчи шахслар, шунингдек ишга жойлаштиришга муҳтож иш …
3 / 8
шда ишлашни хоҳламайдиган иш билан таъминланмаган шахслар, шунингдек ишлашни хоҳлайдиган, бироқ ишга жойлашиш ёки ўзини мустақил даромад билан таъминлаш учун ҳеч бир ҳаракат қилмайдиган шахслар. меҳнат ресурслари баланси меҳнат ресурслари мавжудлигини ва уларнинг иқтисодиёт тармоқлари ва иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланишини тавсифловчи кўрсаткичлар тизими. меҳнат ресурслари ҳисобот ва прогноз баланси сифатида тавсифланади. меҳнат ресурсларининг ҳисобот баланси меҳнат ресурсларининг амалдаги кўрсаткичлари ва уларнинг ҳисобот даврида (йилда) тақсимланиши, шунингдек ҳисобот йилида ўтказилган ишчи кучини ўрганиб чиқиш натижалари асосида ишлаб чиқилади. меҳнат ресурсларининг прогноз баланси меҳнат ресурслари прогнози маълумотлари ва уларнинг прогноз қилинаётган даврда (қисқа муддатли, ўртача муддатли ва узоқ муддатли даврлар) тақсимланиши бўйича тузилади. (меҳнат ресурслари баланси кўрсаткичларини ҳисоблаш схемаси мазкур методикага 1-иловада берилган). 3. меҳнат ресурсларининг ҳисобот балансини тузиш меҳнат ресурсларининг ҳисобот баланси мазкур методикага 2-иловада кўрсатилган шаклга мувофиқ шаҳар ва қишлоқ жойларга тақсимлаган ҳолда ўзбекистон республикаси, қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва тошкент шаҳри бўйича ҳар бир йил якунларига кўра тузилади. ҳисобот …
4 / 8
ар; ног меҳнатга қобилиятли ёшдаги i ва ii гуруҳ ногиронлари (16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ҳамда 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар). ахборот олиш манбалари: э(16-60), х(16-55) бўйича аҳолининг жинсий ёш таркиби тўғрисидаги статистика маълумотлари; ног бўйича меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг меҳнатга қобилиятли ёшдаги ногиронлар сони тўғрисидаги маълумотлари; иўп бўйича корхоналарнинг ишлаётган 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ва пенсионерлар тўғрисидаги статистика маълумотлари. 3.2. иқтисодий фаол аҳоли сони мазкур миқдор қуйидаги формула бўйича аниқланади: иф = ит + им, бунда: иф аҳолининг иқтисодий фаол қисми; ит иш билан таъминланганлар; им ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган иш билан таъминланмаган шахслар. 3.2.1. иш билан таъминланганлар сони ҳисобот даврида иш билан таъминланганлар сони қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади: ит = итр + итдҳ + итнр, бунда: итр иқтисодиётнинг расмий секторида ишловчилар, шу жумладан юридик шахсни ташкил этмасдан фаолиятни амалга оширувчи рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлар; итдҳ деҳқон хўжаликларида ишловчилар; итнр иқтисодиётнинг норасмий секторида ишловчилар; …
5 / 8
чиларга хизмат кўрсатувчи шахслар, турғун бўлмаган савдо жойларида савдо билан, хусусий киракашлик қилувчи ва фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғулланувчилар). иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан таъминланган шахслар сони ўзбекистон республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан махсус ишлаб чиқилган саволнома бўйича ҳар чоракда амалга ошириладиган иш кучини ўрганиб чиқиш асосида аниқланади. иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан таъминланган аҳоли сонини аниқлаш учун ишчи кучини танлаб ўрганиб чиқиш маълумотлари асосида: а) иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг тегишли турлари билан шуғулланувчи шахслар сонининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги сўраб чиқилганларнинг умумий сонидаги салмоғи қуйидаги формула бўйича аниқланади: счсi = ссi : сс х 100 бунда: счс иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури (i) билан шуғулланувчи сўраб чиқилганлар салмоғи; ссi иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури билан шуғулланувчи сўраб чиқилганлар сони; сс меҳнатга лаёқатли ёшдаги сўралганлар сони, ҳаммаси. б) олинган салмоқ бўйича иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури билан шуғулланувчи аҳоли сонининг ҳисоб-китоби қуйидаги формула бўйича …

Want to read more?

Download all 8 pages for free via Telegram.

Download full file

About "mehnat resurslari balansini tuzish va ishga joilashtirishga muhtoj shahslarni aniqlash metodikasi"

вазирлар маҳкамасининг 2002 йил 31 январдаги 42-сон қарорига илова меҳнат ресурслари балансини тузиш ва ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлаш методикаси 1. умумий қоидалар мазкур методика ўзбекистон республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳамда меҳнат ресурслари мавжудлигини ва улар тақсимланишини тавсифловчи меҳнат ресурслари балансини ва унинг кўрсаткичларини тузиш тартибини, шу жумладан: меҳнат ресурслари сонини; иқтисодий фаол аҳоли сонини, шу жумладан иш билан таъминланган аҳолини ва унинг иқтисодиёт тармоқлари ва иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланишини, ва ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган аҳоли сонини; иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли сонини белгилаб беради. методика меҳнат статистикас...

This file contains 8 pages in DOC format (215.0 KB). To download "mehnat resurslari balansini tuzish va ishga joilashtirishga muhtoj shahslarni aniqlash metodikasi", click the Telegram button on the left.

Tags: mehnat resurslari balansini tuz… DOC 8 pages Free download Telegram