milliy hisoblar tizimi-iqtisodiy statistikaning uslubiy negizi

PPT 23 pages 481.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 23
о разработке мер по улучшению собираемости налогов по отраслям экономики milliy hisoblar tizimi-iqtisodiy statistikaning uslubiy negizi * режа: 1. иқтисодий фаол ва нофаол аҳоли. 2. корхона ходимлари таркиби, сони ва ҳаракати кўрсаткичлари. 3. иш вақти ва ундан фойдаланиш кўрсаткичлари. 4. иш вақти баланси. мамлакатнинг доимий аҳолиси иқтисодий фаол ва нофаол аҳоли гуруҳларига ажратилади. иқтисодий фаол аҳоли ўз ишчи кучини меҳнат бозорига тақдим этади ва иш берувчилар уни сотиб оладилар. иқтисодий нофаол аҳоли эса объектив сабаблар билан меҳнат бозорида иштирок эта олмайди. меҳнат бозори статистикаси кўрсаткичлар тизими: меҳнат ресурслари сони, банд бўлганларнинг иқтисодиёт тармоқлари бўйича тақсимланиши, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ходимлари таркиби ва сони, иш вақтидан фойдаланиш, меҳнат унумдорлиги ва меҳнат ҳаққи даражаси, динамикаси, ҳар бир тармоқдаги иш шароитлари ҳолатларини ўз ичига қамраб олади. 1. иқтисодий фаол ва нофаол аҳоли ишчи кучи бозорини ҳолатини баҳолаш учун қуйидаги нисбий кўрсаткичлар ҳисобланади: 1. меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли коэффициенти – умумий аҳоли сонида меҳнатга лаёқатли …
2 / 23
арга тўғри келган нафақахўрлар сони. 9. ишсизлик даражаси – ишсизлар сонини иқтисодий фаол аҳоли сонига нисбати бўлиб, у фоизларда ифодаланади. 10. аҳолини иқтисодий фаоллик даражаси – иқтисодий фаол аҳолини умумий аҳоли сонидаги салмоғини ифодалайди. халқаро андозаларга асосан банд бўлганлар ишлаб чиқаришда бажараётган функциясига қараб қуйидаги гуруҳларга ажратилади: 1. ёлланган хизматчилар. бу гуруҳга кирувчилар иш берувчилар билан тузилган битимга асосан мукофот оладилар. бунда ташкилот томонидан олинадиган даромад эътиборга олинмайди ва барча танланганлар ёки ишга тайинланганлар, шунингдек раҳбарлар, бошқарувчилар ҳам ёнланма хизматчилар ҳисобланадилар. буларга диний ходимлар, ҳарбий хизматни ўтаётганлар, ички бўлим ва хавфсизлик органларида хизмат қилаётганлар ҳам кирадилар. 2. иш берувчилар. бу гуруҳга хусусий (оилавий) корхона ёш фирма бошқарувчилари ишлаб чиқариш мақсадида ёнланган хизматчилар меҳнатидан фойдаланувчилар. 3. мустақил иш билан банд бўлганлар. буларга мустақил ёки бир ёки бир неча шериклар билан биргаликда ишчи кучи ёнламасдан даромад келтирувчи ишлаб чиқариш жараёнида қатнашувчи кишилар киради. 4. ишлаб чиқарувчи кооператив аъзолари. бу гуруҳга ўз корхонасида …
3 / 23
да иш билан таъминланиши кутилаётган ишчи кучлари киради. 2) таркиб ўзгариши билан боғлиқ бўлган ишсизлик. бунда ишчи кучи дарҳол ёки қисқа муддатда иш топа олмайди. у малакасини ўзгартириши, қайта малака ошириши, маълумот олиши, касб эгаллаши лозим. хатто яшаш жойини ўзгартиришига тўғри келади. 3) циклик ишсизлик. ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайиши ёки тўхташи натижасида ишчи кучига бўлган талабнинг пасайиши ва ишсизликнинг пайдо бўлишидир. циклик ишсизликда ишсизлар сони кўпаяди. лекин цикл ўтгач янги иш жойлари пайдо бўлиб ишсизлар сони камаяди. ишга ёллаш даври узунлигига қараб корхона ходимлари қуйидаги гуруҳларга ажратилади: - доимий ходимлар; - вақтинча ходимлар; - мавсумий ходимлар; - учраб қолган ишларни бажариш учун қабул қилинган ходимлар. 2. корхона ходимлари таркиби, сони ва ҳаракати кўрсаткичлари бажараётган функциясига қараб корхоналар ходимлари икки гуруҳга бўлинадилар: ишчи ва хизматчилар. хизматчилар гуруҳида 3 та тоифа ажратилади: раҳбарлар, мутахассислар ва бошқа ходимлар. “ишчилар” категориясига бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш билан банд бўлган ходимлар киради. “раҳбарлар” …
4 / 23
н ходимлар сонига қуйидагилар киритилади: - рўйхатда турган ходимлар; - бошқа корхоналардан ишга олинган ўриндошлар; - фуқаролик-ҳуқуқий эга бўлган ишларни битим асосида бажарувчи ходимлар. меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражасини таҳлилини уч хил йўналишда амалга оширилади: - сони бўйича; - иш вақти бўйича; - меҳнат унумдорлиги бўйича. сони бўйича корхонада меҳнат потенциалидан фойдаланишни ўрганиш учун рўйхатдаги ходимлар сонидан фойдаланиш коэффициенти аниқланади ишчи кучи ҳаракатини вақт бўйича, корхоналар бўйича интенсивлигини ўрганиш мақсадида қуйидаги нисбий кўрсаткичлар аниқланади: қабул қилиш кт =(ишга қабул қилинганлар сони : трўйхатдаги)* 100% ишдан бўшаш кт = (ишдан бўшаганлар сони : трўйхатдаги)* 100% ходимлар сонини тўлдириш кт = (қабул қилинганлар сони : ишдан бўшаганлар сони) * 100 ходимлар доимийлик кт =ўрганилаётган даврда рўйхатда турган ходимлар сони : трўйхатдаги * 100% трўйхатдаги – корхонанинг ўртача рўйхатдаги ходимлари сони. 3. иш вақти ва ундан фойдаланиш кўрсаткичлари иш кучи сони ва унинг таркиби бу соҳадаги масаланинг миқдор томони ҳисобланади, иш вақти ва ундан …
5 / 23
билан бошқа корхонада ишланган киши-кунлари, шунингдек хизмат сафарида бўлган ходимларнинг ишлаган кунлари киритилади. 2) ишланган киши-соати иш вақтининг аниқ ўлчов бирлиги ҳисобланади, чунки унинг таркибига танаффус вақтлари, кечикиб келиш ва вақтли кетиб қолиш вақтлари киритилмайди. иш вақтидан фойдаланиш даражасини билиш учун статистика қуйидаги кўрсаткичлар тизимидан фойдаланади: 1) бир ишчи томонидан ишланган кунлардан, яъни иш ойи узунлигидан фойдаланиш коэффициенти; 2) иш куни узунлигидан фойдаланиш коэффициенти; 3) иш вақтидан тўлиқ фойдаланиш коэффициенти; амалиётда қуйидаги иш вақти фондларини бир-биридан ажратиш лозим: 1. календар иш вақти фонди – корхона барча ходимларига тўғри келган календар кунлар сонини ифодалайди ва у қуйидагича ҳисобланиши мумкин: - ўртача рўйҳатдаги ходимлар сонини шу даврдаги календар кунлар сонига кўпайтирилади; ёки - ишга келган ва келмаган киши-кунлар сони қўшилади. 2. табель вақт фонди – ни аниқлаш учун календар вақт фондидан байрам ва дам олиш кунлари айрилади; 3. энг кўп имкониятли иш вақт фонди – ни аниқлаш учун табель иш вақти фондидан …

Want to read more?

Download all 23 pages for free via Telegram.

Download full file

About "milliy hisoblar tizimi-iqtisodiy statistikaning uslubiy negizi"

о разработке мер по улучшению собираемости налогов по отраслям экономики milliy hisoblar tizimi-iqtisodiy statistikaning uslubiy negizi * режа: 1. иқтисодий фаол ва нофаол аҳоли. 2. корхона ходимлари таркиби, сони ва ҳаракати кўрсаткичлари. 3. иш вақти ва ундан фойдаланиш кўрсаткичлари. 4. иш вақти баланси. мамлакатнинг доимий аҳолиси иқтисодий фаол ва нофаол аҳоли гуруҳларига ажратилади. иқтисодий фаол аҳоли ўз ишчи кучини меҳнат бозорига тақдим этади ва иш берувчилар уни сотиб оладилар. иқтисодий нофаол аҳоли эса объектив сабаблар билан меҳнат бозорида иштирок эта олмайди. меҳнат бозори статистикаси кўрсаткичлар тизими: меҳнат ресурслари сони, банд бўлганларнинг иқтисодиёт тармоқлари бўйича тақсимланиши, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ходимлари таркиби ва сони, иш вақтидан фойдалан...

This file contains 23 pages in PPT format (481.5 KB). To download "milliy hisoblar tizimi-iqtisodiy statistikaning uslubiy negizi", click the Telegram button on the left.

Tags: milliy hisoblar tizimi-iqtisodi… PPT 23 pages Free download Telegram