идеал ва бадиий яхлитлик

DOC 127,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662752224.doc идеал ва бадиий яхлитлик1 идеал ва бадиий яхлитлик кейинги йиллар ўзбек адабиётшунослиги ва танқидчилигида марказий ўринни тутиб келаётган муаммо — шўро даврида яратилган адабиётга муносабат масаласи бўлиб қолаётир. турли-туман, кўпинча бир-бирига тамомила зид қарашларни майдонга чиқараётган бу муаммо «узоқ йиллар ҳукм суриб келган вульгар социологизм ақидаларига, мафкуравий-сиёсий ёндошишга қарши реакция, акс таъсир кўриниши»2 сифатида юзага келаётгани ҳам аён ҳақиқатдир. йўқ, биз турли-туманликни қоралаш ниятидан йироқмиз, зеро, демократлашиш йўлига кирган жамиятимиз эҳтиёжлари айни шу нарсани тақозо қилади. республикамиз президенти и.каримов айтганидек, «жамиятда фикр эркинлиги, ғоялар ранг-баранглиги бўлмаса, айниқса, унга йўл берилмаса, тараққиёт, олға силжиш қийинлашади. яқин ўтмишимиз — бунинг яққол далилидир». жамиятимизда ҳукм сурган мономафкура сиёсати турғунлигу охир оқибат инқирозга олиб келган бўлса, сўз санъатининг тамомила мафкура хизматига бўйсундирилгани адабиётимиз тараққиётини сустлаштирди, катта потенциал кучга эга истеъдодларимизнинг тўла намоён бўлишларига имкон бермади. кейинги йилларда бот-бот такрорланаётган бу гаплар биз учун исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат — аксиомадир. шу боис ҳам сўз …
2
ила инкор қилиш кайфиятларига мутлақо қўшила олмаймиз. тўғри, ижодкор воқелигу мафкурадан бир баҳя бўлса-да юқорироқ туриши лозим, айни пайтда, улардан буткул узилиб кетиши ҳам мумкин бўлмаган ҳодисадир. шундай экан, биз истасак истамасак, асарда яратилган бадиий борлиқ реал борлиқ билан муносабатда бўлганидек, бадиий реаллик воситасида ифодаланаётган ғоялар тизими — бадиий концепция ҳам жамиятда етакчилик қилаётган ғоялар тизими — мафкура билан муносабатда бўлади. хўш, бу муносабат қай тарзда кечади? умуман, ижоднинг мафкуравийлашуви нимадан? бизнингча, ижоднинг мафкуравийлашувини натижа деб қарасак, унинг сабабини у ёки бу даврда мавжуд мафкура мазмунида эмас, балки санъаткорнинг ўша мафкура замиридаги ғоя(мафкура мазмунини ташкил қилаётган ғояларни шундай атайлик)га ёинки ўз ижодига формал ёндашувида деб тушуниш тўғрироқ бўлади. биз бу ўринда ғояни умумийроқ ҳодиса деб оламиз-да, мафкура деганда унинг муайян мақсадга йўналтирилиб тизимга солинган кўринишини тушунамиз. дейлик, «буюк халқ» ғояси — қайси тизимдалигига боғлиқ ҳолда — ватанни ҳимоя қилиш мақсадига ҳам, ўзга халқларни қул қилиш ниятига ҳам, юртни ободу миллатни …
3
ткор энди ижодкор бўлмай қолади, зеро, воқеликни қалбию онгида қайта ишлаб, идеал асосида қайта яратилган бадиий воқелик воситасида дунёни ўзгартиришга (ўзгартирувчининг ўзини, яъни, инсонни ўзгартириш орқали) хизмат қилган санъаткоргина том маънодаги ижодкор саналиши мумкин. хўш, ғоянинг формал қабул қилиниши нимадан? аввало, ҳар қандай мафкуранинг оммалашиши учун ҳар вақт икки шартнинг мавжудлиги тақозо қилинади: 1) башарият тарихи давомида кўп бор синалган, умуминсоний қадриятларга мувофиқ1 ғояларга таяниш; 2) омманинг эҳтиёжига, манфаатига мос келувчи пировард мақсаднинг мавжудлиги. шу икки шартни ўзида мужассам этган янги мафкура ўзидан илгариги мафкурадан ҳафсалалари пир бўлиб, яшашнинг мақсадию ҳаётининг мазмунини йўқотган, аро йўлда қолган одамлар учун бир заруриятдирки, айни шу хил ижтимоий шароитда у юзлаб, минглаб, миллионлаб одамлар онгига сингади, яшашнинг мақсадига ишора қиладию ҳаётига мазмун бағишлайди уларнинг. шунга кўра, 20-йиллардан бошлаб социализм ғояларининг минглаб зиёлиларимиз онгига кириб келгани, уларнинг ҳаёти мазмунига айлангани, холис ёндашсак, табиий ҳол эди. шуниси ҳам борки, муайян мафкура шаклланаётган пайт жамиятнинг аксар аъзолари …
4
ҳан тайёр бўлмаганидан айтолмаган. демоқчимизки, мафкура асосидаги ғоянинг формал қабул қилиниши кўпроқ ёшларга, хусусан, ёш ижодкорларга хос хусусиятдир. эътибор берганмисиз: янги мафкурани аввало ёшлар қўллаб қувватлайдилар, мафкура ёювчилар асосий кучларини ёшлар муҳитига сафарбар этадилар. нега шундай? чунки авлодлар орасида ҳар вақт мавжуд ижтимоий-психологик зиддият («оталар ва болалар» муаммоси) асосида янги мафкуранинг сингиши ҳийла осон кечади. мафкуранинг қабул қилиниши авлодлар орасидаги ижтимоий-психологик зиддиятни ғоявий зиддият даражасига кўтаради. тажрибанинг етишмаслиги боис ёш авлод мазкур мафкура инсоннинг борлиқни билиши ва ўзгартириши йўлидаги кўплаб босқичлардан биригина эканини англамайди; инкорни инкор этиш диалектикасини тушуниш даражасига етмагани ҳолда «ўзимдан олдингиларнинг ноҳақлиги менинг ҳақлигим исботидир» ақидасигагина таяниб иш кўради; башарият тарихи нуқтаи назаридан қараганда анчайин тор, субъектив қарашини мутлақ ҳақиқат билиб, ўзидан олдингиларни буткул инкор қила бошлайди. юқоридаги мулоҳазалар бизни ҳозирги адабий жараёндаги баҳсу мунозаралар ҳам моҳиятан ғоявий зиддиятлар асосидадир, деган тўхтамга олиб келади. зеро, бугунги кунда яқин ўтмишимиздаги адабиётга вульгар социологик ёндашувни ҳам, уни нигилистик тарзда …
5
олганда-ку, бу нарса адабиётимиз учун ҳайрли, лекин уларни ижтимоийлигу мафкурадан ҳоли ҳисоблаб, шу асосда яқин ўтмишдаги ўз меросимизни менсимаслик, ундан воз кечишга интилишни нормал ҳодиса сифатида баҳолаб бўлмайди. бизнингча, ўтмиш классик адабиётини ҳам, хх аср ғарб модернистик адабиётини ҳам мафкурадан, ижтимоийликдан ҳоли ҳодиса деб тушуниш янглиш тасаввурдир. ҳеч ўйлаб кўрганмисиз: дейлик, дантенинг «илоҳий комедия»сини ўқиган китобхон асарнинг дунёга келиш сабабларини, қайси мафкураю қайси ижтимоий гуруҳлар манфаатига хизмат қилгани устида бош қотирармикан? йўқ, албатта. бугунги китобхонни дўзаҳ архитектоникасию ундаги азобларнинг хилма-хиллиги кўпроқ қизиқтиради. ҳолбуки, асар ёзилган вақт зиддиятлари, кескин сиёсий курашлар унда ўз аксини топган: ҳатто, данте асар ёзилган пайтда барҳаёт бўлган айрим душманларини ҳам ҳеч иккиланмай дўзаҳга жойлаб қўйганди. ёки ҳозирда кўпроқ болалар адабиёти сериясида чоп этиладиган «гулливернинг саёҳатлари», «гаргантюа ва пантагрюель» каби асарлар ўз даври жамиятининг асослари устидан кулиб ёзилган ўткир ҳажв, памфлет эканлиги хаёлимизга келадими?! ўсмирлик чоғимизда тўлқинланиб ўқиганимиз «робинзон крузо» моҳият эътибори билан маърифатчилик ғояларининг тарғибига хизмат …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "идеал ва бадиий яхлитлик"

1662752224.doc идеал ва бадиий яхлитлик1 идеал ва бадиий яхлитлик кейинги йиллар ўзбек адабиётшунослиги ва танқидчилигида марказий ўринни тутиб келаётган муаммо — шўро даврида яратилган адабиётга муносабат масаласи бўлиб қолаётир. турли-туман, кўпинча бир-бирига тамомила зид қарашларни майдонга чиқараётган бу муаммо «узоқ йиллар ҳукм суриб келган вульгар социологизм ақидаларига, мафкуравий-сиёсий ёндошишга қарши реакция, акс таъсир кўриниши»2 сифатида юзага келаётгани ҳам аён ҳақиқатдир. йўқ, биз турли-туманликни қоралаш ниятидан йироқмиз, зеро, демократлашиш йўлига кирган жамиятимиз эҳтиёжлари айни шу нарсани тақозо қилади. республикамиз президенти и.каримов айтганидек, «жамиятда фикр эркинлиги, ғоялар ранг-баранглиги бўлмаса, айниқса, унга йўл берилмаса, тараққиёт, олға силжиш қийинлашад...

Формат DOC, 127,5 КБ. Чтобы скачать "идеал ва бадиий яхлитлик", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: идеал ва бадиий яхлитлик DOC Бесплатная загрузка Telegram